Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, «F» гуруҳи

3-тур, 25 июнь, соат 21:00. Бош ҳакам: Рицолли

НИГЕРИЯ

Муса (4)(47)

2 : 3

АРГЕНТИНА

Месси (3)(45+1)
Рохо (50)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Эньема
5.Эмброуз
22.Омеруо
2.Йобо
13.Ошанива
9.Оби Микел
17.Онази
8.Одемвинги
18.Бабатунде
7.Муса
9.Эменике
  1.Ромеро
4.Сабалета
2.Гарай
17.Фернандес
16.Рохо
14.Маскерано
5.Гаго
7.Ди Мария
10.Месси
9.Игуаин
20.Агуэро

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат" Мундиални биз билан кузатишда давом этинг. СТАДИОНда қолинг!
'
Шундай қилиб, F гуруғҳида Аргентина 1-ўринни эгаллади, Нигерия эса 4 очко билан нимчорак финалига йўл олди
'
Ўйин Аргентинанинг ғалабаси билан якунланди
90+3'
Ўйин тугади
90'
3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Игуаин ўз ўрнини Бильяга бўшатиб берди
89'
Маскерано олисдан зарба берди, Эньяма ўз ўрнида
88'
Ди Мария бугунги ўйинда жуда катта масофани босиб ўтди ва фаол ўйин намойиш қилди
86'
Гуруҳдаги иккинчи ўйиннинг иккинчи бўлим сўнгги дақиқалари драматик тарзда кечмоқда, иккала жамоа 83-84 дақиқаларда гол киритди 3-1
84'
Ди Мариянинг жуда кучли зарбасини Эньяма қайтарди
81'
Нигеряи бурчакдан тўпни ўйинга киритди, Учебанинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди
78'
Нигериянинг жавоб ҳужуми, Муса дарвоза томон кучли зарба йўллади, сабалета жон ҳолатда ташланиб тўпни қайтарди
77'
Ди мария рақиблар устида ошириб тўпни шеригига оширди, Лавесси зарба берди қайтган тўпни тепишда ҳимоячини елкаси билан Лавессини йиқитди. Мухлилсар пенальти сўрашди, Рицолли бурчак зарбаси белгилади
76'
Сабалета йиқитилди ва жарима зарбаси
75'
одемвинге дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганини кўрди ва дарвозанинг олис бурчагга зарба берди, ромеро ўз ўрнида
74'
нигеряилик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолганини қайд этди қанот ҳаками, бироз шубҳали
68'
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда ҳозирча 2-0 ҳисобида Босния олдинда бормоқда ва бу ҳисоб Нигерияни кейинги босқичга чиқиши учун тўлиқ қаноатлантиради
68'
Аргентина ўнг бурчакдан бурчак тўпи тепади
67'
Одемвингенинг қўполлиги Маскеранонинг майдонга йиқилишига сабачи бўлди, Рицолли тарбиявий ишларни олиб борди Одемвинге билан
65'
Дарвоқеъ, бугунги ўйинда Аргентинани сардор сифатида майдонга олиб тушган Месси сардорлик боғисини Маскеранога қолдирди.
64'
Бабатунде ўйинга қайта олмади ва унинг ўрнига Учебо туширилди
64'
Бу орада Бабтундега шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда
63'
Месси олқишлар остида майдонни тарк этмоқда, унинг ўрнига Алварез майдонга тушди
60'
Нигерия бурчак зарбаси амалга оширади
57'
Жамоалар энди бироз хотиржам ўйнамоқда
56'
Мессига нисбатан Онази қўпол ўйнади
52'
Ўйин тезлиги ошди, жамоалар фаол ҳаркат қилишмоқда
51'
Ошанива Лавессига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди
50'
ОХОХОХОХО! Бурчакдан оиширлган тўп учун ҳамма курашди, тўп эса тўғри Рохонинг тиззасига тегиб, Нигерия дарвозасидан жой олди.
50'
ГОООООООЛЛЛ! РОХООООО
48'
22 рақамли футболчи Омеруо аргентиналик 22 рақамли футболчи Лавессини йиқитгани учун огоҳлантирди
47'
Аргентина ҳимоя маркази қўпол хатога йўл қўйди ва Мусани ўтказиб юборди, Муса қийналмасдан тўпни дарвозага йўллади
47'
ГГГГГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ МУСААААААА
46'
Иккинчи бўлимга старт берилди
'
Хўш, Месси бир кун аввал нишонлаган туғилган кунига ўзига яна нечта гол совға қилар экан? Кўрамиз
'
Танаффус арафасида гол ўтказганига қарамай Нигерия дарвозабони Эньяма жудаям хурсанд. Ҳатто ҳакамга голни қандай ўтказгани ҳақида мароқ билан сўзлаб берди, шекилли
'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида
45+2'
Биринчи бўлимни якунланди. Ҳозирча Нигерия - Аргентина 1-2
45+1'
24 метрлардан белгиланга жаримани Месси ўзининг супер зарбаси билан Эньяма дарвозасига михлаб қўйди, супер гол. Мессининг голини Нигериянинг бошқа футболчилари қатори Эньяма ҳам Мессининг голини томоша қилишга қарор қилди
45+1'
ГГГГГГГГГГГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!! МЕСССССССССССССИИИИИИИИИИИИИ
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Онази жарима майдончаси чизиғи ёнида Мессини қўполлик билан тўхтатиб қолди, Мессига имконият
43'
УУХХХХ! Месси тўпни тўғри дарвозага тепди, Эньяма қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
42'
Оби Микел Лавессини йиқитди важарима зарбасини тепишга Месси ҳозирлик кўрмоқда
41'
Ўйин тезлиги бир оз пасайди
37'
Жароҳат олган Агуэро ўрнинг Сабелья мажбурий равишда ўзгартириш амалга ошириб Лавессини туширди
37'
Бу орада Агуэро шифокорлар ёрдамига муҳтожлиги ҳақида ҳакамни огоҳлантирмоқда
36'
Маскерано Эменикени қўли билан ушлаб майдонга қулатди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади
32'
Агуэронинг жарима майдончаси ичидан дарвоза томон берган зарба йўлига ҳимоячи ғов бўлди ва бурчак тўпи
29'
Бурчакдан оширилган тўпга Рохо бош билан зарба беришга ҳаракат қилди, бироқ йиқилиб тушид ва ҳакамдан пенальти сўрамоқда. Ҳакам эса дарвозабон эркин зарба билан тўпни ўйинга киритишини кўрсатди
27'
Ди мариянинг 20 метрлардан йўллаган аниқ зарбасини Эньяма қайтарди ва бурчак тўпи
26'
Одемвинги 18 метр масофадан зарба берди, тўп дарвоза тўсини устида ўтиб кетди
24'
Ди Мариянинг фаоллиги эвазига тўп жарима майдончасига оширилди, Месси ҳар қанча ҳаракат қилмасин тўпга етолмади
20'
Мессининг жаримадан тепган тўпи ҳимоячига тегиб Эньяманинг қўлига келиб тушди
19'
Мессига нисбатан ишлатилган қўполлик учун жарима зарбаси белгиланди
19'
Рицолли майдонда ким ҳакам экалигини Эменикега эслатиб қўйди
17'
Сўнгги ўтган дақиқаларда Агуэро фаол ўйнамоқда
16'
Аргентина Агуэронинг фаоллиги эвазига бурчак тўпи ишлади
15'
Агуэро Аргентинанинг навбатдаги хужумини гол билан якунлаш учун дарвозага ўткир бурчакдан зарба берди, Эньема қўпни эгаллаб олди
14'
Ди мария хужум уюштиришга ҳаракат қилди, бироқ ҳимоячилар яхши ўйнаб тўпни қайтарди
12'
Жамоалар ҳозирч анавбати билан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда
10'
Ошанива Агуэрога нисбатан ўйин қоидасини бузди
7'
Ўйиннинг бундай старт олишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак, лекин ушбу жаҳлн чемпионатида биз ҳар қандай вазиятга тайёр туришимиз кераклиги шартга ўхшамоқда
4'
Нигериялик марказий ҳимоячи тўпни майдон марказидан қабул қилиб олди ва чап қанотда ёлғизланиб қолган Аҳмад Мусага оширди, Муса зарба беришга тарддуланаётган вақтда Сбалета халақит қилигшга етиб келди, бироқ нигериялик футболчи ромеронинг олис бурчагига айланма зарба бериб дарвозани ишғол қилди
4'
ГГГГГГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! МУССАААААААА
3'
Аввалига Анхел Ди мария жарима майдончаига ёриб кирди ва дарвоза томон зарба берди, Эньямадан қайтган тўпга Месси ҳаммадан аввал етиб келди ва гол урди
3'
ГГГГГГГГГГГГООООООООООООЛЛЛЛ !!!! МЕССССССССССССССССИИИИИИИИИИИИИИИИИИ
1'
Рицолли ўйини бошлашга рухсат берди
'
Икки давлат мадҳиялари янграмоқда
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Бугун Нигерия - Аргентина терма жамоалари баҳс олиб боришади
'
Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатидан олиб бораётган онлайн шарҳларимизни давом эттирамиз
'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлилсари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.