Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, нимчорак финал

29 июнь, соат 21:00. Бош ҳакам: Педро Проэнса (Португалия)

ГОЛЛАНДИЯ

Снейдер (88)
Хунтелар (90+4-пен.)

2 : 1

МЕКСИКА

Дос Сантос (48)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Силессен
2.Влар
3.де Врей
5.Блинд
6.Н. де Йонг (9)
9.ван Перси
10.Снейдер
11.Роббен.
12.Верхаг
15.Кюйт
20.Вейналдум
  13.Очоа
2.Родригес
3.Сальсидо
4.Маркес
6.Эррера
7.Лайюн
10.дос Сантос
15.Морено
18.Гуардадо
19.Перальта.
22.Агиляр
ЗАҲИРА
Бруно Мартинс Инди (9)  

Матн

'
Мексика терма жамоаси кетма-кет олтинчи маротаба плей-оффга чиқди ва олтинчи маротаба плей-оффнинг илк ўйинидаёқ ортга қайтмоқда!
90+7'
Ўйин якунланди! Голландия терма жамоаси ўйиннинг сўнгги дақиқаларида иккита гол уриб, ғалабани илиб кетди!
90+6'
Акино тўпни жарима майдончаси остонасида турган шеригига узатиб, ўзи жарима майдончасига ёриб кирди. Аммо у тўпга етиб бора олмади
90+5'
Лайюн тўпни ўнг қанотда очилган Акинога узатди. Унинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбасини Силессен эгаллаб олди!
90+4'
ГООООЛЛЛЛЛ! Хунтелар, 2:1!
90+3'
Роббен чап қанотдан ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдончасига ёриб кирди ва майдоннинг сўнгги чизиғи устида тўпни тўхтатди. Мексика сардори Рафаэль МАркесдан ўтиб кетаётганида ҳимоячи Роббеннинг оёғидан илиб қолди
90+3'
Пенальтииии!!!! Мексика дарвозасига!!!
90'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди
88'
Роббен тўпни бурчакдан етказиб берди ва голландияликлардан бир тўпни бош билан дарвозага эмас, ортга қайтарди. Снейдер эса 10-12 метрлардан кучли зарба билан тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди!
88'
ГОООООЛЛЛ!!! Снейдер, 1:1!!!!
85'
Бурчак тўпи қайтарилди, аммо тўп яна жарима майдончасига етказилди. Хунтелаар яқин масофадан дарвоза томон зарба йўллади. Очоа зарбани қайтарди. Хунтелаар офсайдда қолганди
84'
БУрчак тўпи. Недерландия
79'
Оҳо-ҳо-ҳо! Мексикалик ярим ҳимоячи икки нафар голланд орасида ўтиб кетди ва 18 метрлардан кучли зарба йўллади. Зарбага аниқлик етишмади!
79'
Ўйин давом этади
76'
Иккинчи бўлимнинг 30 дақиқаси ортда қолди. Сув-тайм. 2 дақиқалик сувхўрлик
75'
Голландияда ўзгариш: Ван Перси ўрнига Клаас Ян Хунтелаар туширилди
75'
Роббен томонидан бурчакдан етказилган тўпга Влар бош билан зарба берди. Ноаниқ
75'
Мексикада ўзгариш: Перальта ўрнига Хавьер Эрнандес туширилди
74'
Вууууҳҳ, яна Очоаааа!!! Роббен чап қанотдан бир ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдончасига ёриб кирди ва ўтир бурчак остида зарба берди. Очоа тўпни қайтариб қолди. БУрчак тўпи
71'
Мексикаликларнинг кам сонли ҳужумларидан бири. Эррера тўпни чап қанотдан жарима майдончасига етказиб берди. Тўп ҳеч кимга насиб этмади
69'
Голландия чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширди. жарима майдончасига етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди
67'
Роббен жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо Проэнса унга ишонмади
66'
Мексика ҳужумчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди, аммо офсайд!
65'
Недерландлар бурчак тўпин ўйинга киритишди. Жарима майдончаси ташқарисига қайтарилган тўпга европалик ярим ҳимоячилардан бири зарба берди. Ноаниқ
62'
Голландия босимни оширмоқда. Роббен жарима майдончасининг чап қанотдаги бурчагидан тўпни кўтарди, аммо Снейдер унга бироз ета олмади
61'
Мексикада ўзгариш: Дос Сантос ўрнига Акино туширилди
59'
Вууууҳҳ! Роббен чап қанотдан марказ томон кўчди ва тўпни Снейдерга берди. Снейдернинг зарбаси эса ҳимоячининг оёғига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди
57'
Вуууууҳҳ, Очоаааааа! Тўп бурчакдан етказиб берилганидан кейин Де Врей 5-6 метрдан дарвоза томон зарба берди. Очоа даҳшатли сэйв билан тўпни қайтариб қолди. Тўп унинг қўлидан кейин дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди!
57'
Голландлар бурчак тўпи ишлашди
56'
Голландияда ўзгариш: Верхаг ўрнига Мемфис Депай туширилди
53'
Дарвозагача 28 метрлардан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди
52'
Мексика жарима зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлди
51'
Мексика жарима зарбасини амалга оширди. Эррера ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва ҳужумчининг бош билан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
48'
Дос Сантос 22-23 метрлардан чап оёқ билан кучли зарба йўллади ва дарвозанинг олис пастки бурчагина аниқ нишонга олди. Силессен тўпга ташланишга кеч қолди!
48'
ГООООЛЛЛЛЛ!!!! Дос Сантос, 0:1!!!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Ҳаво ҳароратининг юқорилиги футболчиларнинг ҳаракатларига салбий таъсир кўрсатмоқда назаримизда. Айниқса, европаликлар оғир ҳаракат қилишмоқда
'
Ҳозирча Голландия - Мексика - 0:0
45+4'
Биринчи бўлим якунланди
45+3'
Аввалги тўқнашувда жароҳат олгани учун Эктор Морено замбилдан майдондан ташқарига олиб чиқиб кетилди
45+2'
Вууҳ, Мексика ҳимояси қўпол хатога йўл қўйди. Снейдер тўпни эгаллаб олиб, олдинга борди ва тўпни чап қанотдан олдинга ўтаётган Роббенга узатди. Арьен икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетаётганида ҳимояилар тўпни қайтариб қолишди. Роббеннинг ўзи йиқилди. Пенальти эса йўқ
45'
Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
43'
Мексиканинг қарши ҳужумлари хавфли бўлмоқда! Дос Сантос шерикларидан тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдончасига кириб келиб, ўткир бурчак остида зарба йўллади! Силессен тўпни оёқлари билан қайтариб қолди
42'
Роббен бурчак тўпини шеригига узатиб, қайта қабул қилиб олди ва жарима майдончасига узатди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
38'
Мексикаликлар жавоб ҳужумини ташкил қилишди. Муваффақиятсиз
37'
Голландия рақиби мудофаа қўрғонини фақатгина тўпни олис масофадан етказиш орқали ёриб ўтмоқда. Снейдер жарима майдончасининг чап томонида тўпни қабул қилди ва дарвозабон майдончаси томон еказмоқчи бўлганди, дарвозабоннинг ўзи тўгп эга чиқди
30'
Португалиялик Педро Проэнса ўйинда бир дақиқалик танаффус эълон қилди. Олдиндан белгиланган қоидага кўра, ҳаво ҳарорати 32 даражадан ошса, ҳар бир бўлимнинг 30-дақиқасида бир дақиқадан танаффус берилади. Футболчилар томоқларни хўллаб олишмоқда. Бундай ҳолат ЖЧ-2014да илк марта кузатилмоқда
28'
Мексика ҳужумчиси дос Сантос 17 метрдан дарвозани ўққа тутди. Силессен тўпни эгаллаб олди
26'
Майдон марказидан тўп Ван Перси томон етказилди. Жамоа сардори жарима майдончаси ичида тўпни оёғининг учи билан ўзига бўйсундирди, аммо ўткир бурчак остида сакраб турган тўпни дарвоза томон аниқ йўллай олмади
19'
Ҳужумларнинг хавфлилик даражаси ошиб бормоқда! Голландия жарима майдончаси ичида Влар оёғи билан, Эррера эса оёғи билан тўпга ташланди. Тўп ҳар иккаласига ҳам тегди ва ушбу жойга югуриб келаётган Силессен устидан ўтиб... дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
18'
Голландиянинг жавоб ҳужуми! Верхаг жарима майдончасининг ўнг томонидан тўпни жамоадошларига узатди. Тўп мексикаликларга насиб этди
17'
Оҳоҳоҳо! Мексика ҳисобни очиши мумкин эди. Жарима майдончасига етказилган тўпни Эррера кўкраги билан қайтарди ва уни ортга қайтарди. Дос Сантос тўпни Лайюнга берди ва ярим ҳимоячининг қийин вазиятда йўллаган зарбаси шундоққина дарвоза устуни ёнгинасидан думалаб ўтиб кетди...
16'
Бурчак тўпи Мексика учун хавфли бўлмади
15'
Мексикаликлар майдон марказида тўпни йўқотишди. Роббен тўп билан жарима майдончасининг чап қанотига яқинлашиб келди ва тўпни жарима майдончаси ичига узатаётганида тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
14'
Мексика дадилроқ ўйнамоқда. Лайюн чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва тўпни дарвозабон майдончаси яқинидаги дос Сантосга узатди. Ҳужумчи тўпга бироз ета олмади
13'
голланд ҳимоячиси Влар тўпни рақибига олдириб қўйди ва мексикалик ярим ҳимоячининг жарима майдончасига узатган тўпини марказий ҳимоячи қайтариб юборди
9'
Голландияда мажбурий ўзгариш: Жароҳат олган Найжел де Йонг ўрнига Бруно Мартинс Инди туширилди
8'
Тўп билан кўпроқ голландлар муомалада бўлишмоқда. Мексика эса кучли кучли прессинг эвазига тўпни эгаллаб олишга ва тезкор қарши ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.
7'
Майдонда бир-бирга боғланган 3та рангли шарт учиб юрибди.
5'
Лайюн ижросида яна зарба, яна ўша нуқтадан. Бу сафар тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
2'
Дарвоза томон дастлабки зарбани Мексика футболчиси Лайюн берди. Тўп баланддан ўтиб кетди
1'
Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга Мексика киритиб берди
'
Бир дақиқадан кейин ўйин бошланади
'
Бугунги ўйинда расмий мезбон - Голландия!
'
Айни пайтда Мексика давлат мадҳияси янграмоқда
'
ЖЧ-2014нинг яна бир қизиқарли ўтиши кутилаётган нимчорак финал босқичидан ўрин олган баҳсини кузатиб боришга таклиф қиламиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.