Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Ўзбекистон кубоги, ярим финал

жавоб ўйини, 1 июль, соат 19:30. Бош ҳакам: Валентин Коваленко

ПАХТАКОР

Акбар Исматуллаев (9)
Игор Сергеев (80)

2 : 2

ЛОКОМОТИВ

Фарҳод Тожиев (47, (61)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.А.Лобанов
23.А.Мерзляков
2.Е.Кримец
4.Б.Миладинович
24.Д.Ҳошимов
5.А.Исматуллаев
29.В.Козак
7.К.Махарадзе (с)
10.Ж.Искандеров
36.Ж.Машарипов
11.И.Сергеев
  1.И.Нестеров
2.И.Суюнов
4.Б.Йўлдошев
20.И.Тўхтахўжаев (с)
24.И.Раҳимов
17.С.Мустафоев
18.Ф.Мусаев
88.Л.Тўраев
77.Ж.Ҳасанов (кат)
16.Ж.Ҳасанов (кич)
10.Фарҳод Тожиев
ЗАҲИРА
Н.Рибкин
Ш.Каримов
Т.Ҳакимов
Ж.Болтабоев
А.Солиев
К.Тожиев
Ж.Соҳибов
  26.С.Каримов
7.С.Абдуллаев
8.А.Холматов
12.С.Раҳмонов
21.К.Абрамов
41.Қ.Рўзиев
99.В.Шевченко

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. ЖЧ ўйинлари бор кунга кубок ўйинини белгилаган ПФЛга раҳмат айтиб Аргентина - Швейцария ўйинига ўтамиз. СТАДИОНда қолинг!
90+4'
Ўйин тугади. 2-2! Икки ўйин натижасига кўра "Локомотив" финалга йўл олди
90+3'
Жасур Ҳасанов ўрнига Сардор Раҳмонов тушди
90+1'
Пахтакор бурчак тўпи тепди, ҳимоячилар қайтаришди
90'
Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди
90'
Ислом Тўхтахўжаев огоҳлантирилди
89'
Бурчакдан Ҳасанов тўғри дарвозага зарба берди, ҳимоячига теккан тўпни Лобанов эгаллаб бўлди
89'
Локомотив бурчак тўпи тепади
88'
Локомотив ҳужумини Тўраев ноаниқ зарбаси билан якунлади
85'
Искандаров қанотдан тўпни жарима майдончасига ошириб берди, тўпга ҳаммадан балан сакраган Сергеев зарба берди, бир оз ноаниқ
84'
Акбар Исматуллаев огоҳлантирилди
83'
Локомотив футболчилари жаримадан тўпни ўйинга киритишади
80'
Чап қанотда хатога йўл қўйган ҳимоячилар Мерзляковни ўтказиб юборишди ва Мерзляковнинг жарима зарбасига аниқ оширган тўпини Игор Сергеев қийинчиликсиз Нестеров дарвозасига йўллади
80'
ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВВВВВВВВВВВВ
78'
Егор Кримец ўрнига Жамшид Болтабоев туширилди
77'
Фарход Тожиев ўрнига Вячеслав Шевченко туширилди
77'
Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди
75'
Сиз Аргентина ва Швейцария ўйинини кўришни бошалаган вақтингизда бизда ҳисоб 1-2 ва ўйин давом этади
70'
Кахи Махарадзе ўрнига Шерзод Каримов майдонга тушди
68'
Жароҳат олган кичик Жасур Ҳасанов ўрнига Садриддин Абдуллаев майдонга чиқди
66'
кичик Жасур Ҳасанов тўп учун курашда йиқилди ва шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди
64'
Фарход Тожиев икки рақиб орасидан тўпни одириб қўйди ва аламзадалик билан Миладоновичга ташланиб уни йиқитди ва огоҳлантирилди
61'
Чап қанотдан катта тезликда рақибни алдаб ўтган катта Жасур Ҳасанов қийналмасдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Тожиевга оширди, Фарход Тожиев бундай имконият қўлдан бой берадиган ҳужумчи эмас ва кучли зарба билан Лобановни доғда қолдирди.
61'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! ТОЖИЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВВВВВВВВВВВВВВ
58'
"Локомотив" футболчилари тўп учун курашда ўзлариниям, рақибниям аямасдан ҳаракат қилишмоқда
54'
Жалолиддин машарипов ўрнига Анваржон Солиев тушди
53'
Катта тезликда ёнидан ўтиб кетаётган футболчини қўои билан ушлаб йиқитгани учун Илҳом Суюнов огоҳлантирилди
50'
Пахтакор бурчак тўпи тепди, Искандаровнинг ошириб берган тўпига Сергеев бош билан зарба берди ва тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди, қайтган тўпни ҳимоячилар тўпни қайтаришди
49'
Энди "Пахтакор" футболчилари финалга чиқишлари учун икки тўп фарқи билан ғалаба қозонишлари шарт, "Локомотив" эса бугунги ўйинда дуранг қилса ёки битта тўп фарқи билан мағлуб бўлса ҳам финалга йўл олади
48'
Исматуллаев жарима зарбасини ижро этди, махарадзе жарима майдончаси ичида йиқилди, айнан унинг ўзи йиқилгани учун ҳакам пенальти белгиламади
47'
майдон марказидан ҳужум ташкил қилган "Локомотив" футболчилари, Тоживга тўпни етказиб беришди ва Фарход кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди
47'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ТОЖИЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВВВВВВВВВВ
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва ҳозир иккинчи бўлим бошланади
'
Хозирча ҳисоб 1-0 "Пахтакор" олдинда. Иккала ўйин натижасига кўра 1-1. Футболчилар танаффусга чиқишди, биз эса пахтакор марказий стадионида чипта сотиб олган омадли чипта эгаларини аниқлаб оламиз. Лоторея!
45+1'
Биринчи бўлим якунланди
45+1'
Фозил Мусаев 18 метрлардан дарвозага зарба берди бир оз ноаниқ
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
42'
Егор Кримец қўпол ўйини учун огоҳлантирилди
40'
Майдон марказини босиб ўтган Илҳом Суюнов ўттиз беш метрлардан дарвозага зарба бериб, зерикиб қолган Лобановни сергаклантирди
37'
Даврон Ҳошимов 20 метрлардан дарвоза томон кучли зарба берди, аввалига тўпни қўлидан чиқариб юборган Нестеров уни қайта эгаллаб оллди
36'
Машариповга нисбатан қўпол ўйнагани учун Салим Мустафоев огоҳлантирилди
31'
Локомотивнинг ўта хавли ҳужуми! Тожиев ва Ҳасанов чиройли комбинация ташкил этишид, Жасурнинг пасидан сўнг Лобанов билан бирга бир вазиятда қолган Тожиев дарвозабоннинг ўзига қаратиб тўпни тепди ва Лобанов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
27'
жамшид Искандаров рақибнинг бир йўла тўрт футболчисини алдаб тўпни шеригига оширди ва бу мухлисларнинг олқишига сабаб бўлди
24'
Пахтакор футболчилари рақибга нисбатан кескин ўйнашмоқда, майдон марказида яна жарима зарбаси
22'
Лутфулла Тўраевга нисбатан Махарадзе ўта қўпол ўйнади, ҳакам унинг сариқ карточкаси борлиги учун аяшга қарор қилди
21'
Жарима зарбасини Жасур Ҳасанов ижро этди ва ҳимоячилар хавфни бартарф этди
20'
Тўп учун курашда даврон Ҳошимов рақибга тирсаги билан зарба бериб юборди ва ҳакам ўйин қоидаси бузилгани сабали жарима майдончаси чизиғи яқинида жарима зарбаси белгилади
18'
Катта Жасур Ҳасановга нисбатан майдон марказида қўпол ўйналгани сабабли Коваленко жарима зарбаси белгилади
14'
Жалолиддин Машарипов бурчак тўпи ишлади
12'
Ўнг қанотда "Локомотив" футболчиси йиқитилди ва жарима зарбаси белгиланди, самарсиз
11'
Гол ўтказиб юборгандан сўнг "Локомотив" футболчилари жонланиб қолишди
9'
Жарима зарбасидан Акбар Исматуллаев тўпни аниқ дарвозага йўллаб ҳисобни очди
9'
ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! АКБАААААААРРРРРРРР
7'
Чап қанотдан Локомотивчилар "Пахтакор" аъзосига нисбатан қўпол ўйнашди ва жарима тўпи
6'
Махарадзе Жасур Ҳасановга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди
5'
УХХХХХ!!! Пахтаокр майдон марказида тўпни эгалла олди ва Искандаровнинг пасидан сўнг Серггев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, Нестеров аниқ ҳаракат қилди
4'
Ҳозирча дастлабки дақиқаларда ташаббус Пахтакор томонида
3'
Ҳошимов ва Искандаров қанотда яхши ўйнаб, тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, Сергеев тўпга боши билан бир оз кучли зарба бериб юборди
1'
Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ ҳужумга ўтган пахтакорчилар оффсайдда қолиб кетишди
1'
Ўйинни Пахтаокр футболчилари бошлаб беришди
'
Коваленко сардорлар билан ўйинни ким бошлаб бериши ҳақида келишиб олди
'
Ўйинни бошлаш учун ҳамма нарса тайёр ва футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Бугунги ўйинни ФИФА тоифасидаги ҳакам Валентин Коваленко бошқариб боради
'
Ҳозирча 31-32,35-36 секторлар мухлислар билан деярли тўлиб бўлди
'
Жамоалар чигалёзди машқларини бажаришмоқда
'
Ушбу жамоалар ўртасидаги ярим финалнинг дастлабки учрашувида "Локомотив" ўз майдонида 1-0 ҳисобида ғалаба қозонган
'
Биз сизнинг эътиборингизга ушбу саҳифада пойтахтнинг икки жамоаси "Локомотив" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ярим финал жавоб баҳсини ҳавола этамиз
'
Бугун Ўзбекистон кубогининг ярим финал жавоб учрашувлари Тошкент ҳамда Қарши шаҳарларида ўтказилади
'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.