Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Ўзбекистон кубоги, ярим финал

жавоб ўйини, 1 июль, соат 20:00. Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов

НАСАФ

Артур Геворкян (27-пен.)

1 : 1

БУНЁДКОР

Воҳид Шодиев (95)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25.Суюнов
4.М.Каримов
5.Қораев
9.Шомуродов
10.Тўраев
17.Геворкян (С)
20.Бойдуллаев
23.Аъзамов
28.Муҳаммадиев
32.Ҳ.Каримов
34.Сайфиев
  1.Тўраев
2.Шораҳмедов
4.Каримов (С)
6.Ғофуров
8.Иброҳимов
9.Сато
11.Пишур
21.Рашидов
27.Собирхўжаев
33.Зотеев
48.Комилов
ЗАҲИРА
30.Юсупов
7.Бахритдинов
14.Убайдуллаев
19.Таран
27.Юнусов
33.Ҳамробеков
41.Алланиёзов
  1.Бугало
5.Жўраев
10.Бердиев
14.Шодиев
15.Иномов
19.Ўринбоев
28.Ҳамдамов
САРИҚ КАРТОЧКА
Фаррух Сайфиев (53)
 
Акрам Комилов (19)
Олег Зотеев (53)
Жавлон Иброҳимов (69)
Забиҳилло Ўринбоев (72)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Ҳамза Каримов (90)
 
Забиҳилло Ўринбоев (90)

Матн

'
Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи финал баҳсида "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари куч синашишади.
120'
Техник носозлик туфайли трансляциямиз узилиб қолди. Ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди ва "Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги финалига чиқди
100'
Артур Геворкяннинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи ноаниқ чиқди.
99'
"Насаф" таркибида ўзгариш: Ботир Қораев ўрнига Азамат Алланиёзов майдонга тушди.
95'
Иброхимов тўпни Шодиевга узатди. Воҳид дарвозабонни алдаб ўтиб, ўткир бурчакдан дарвозани аниқ нишонга олди - 1:1.
94'
Гол!! Воҳид Шодиев, ҳисобни тенглаштирди 1:1
91'
Учинчи тайм бошланди.
'
Ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2та қўшимча бўлимлар ўйналади.
90+5'
Асосий вақт тугади. Икки ўйин натижасига кўра ҳисоб - 1:1.
90'
Забиҳилло Ўринбоев ва Ҳамза Каримов ҳакам томонидан майдондан четлатилишди!
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
88'
Кенжа Тўраев узоқдан узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Дарвозабон тўпни қайтаришга ожиз эди. Аммо зарба ноаниқ.
82'
Эркин Бойдуллаевнинг 30 метрлар узоқликдан кутилмаган йўллаган кучли зарбасини Акбар Тўраев майдон ташқарисига чиқариб юборди.
79'
Бойдуллаев ажойиб паси билан Тўраевни олдинга бирга бир чиқарди. Ҳужумчимизнинг дарвозабон устидан ошириб йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
77'
Бунёдкор тарикбида ўзгариш. Сардор Собирхўжаев ўрнига Дилшод Жўраев майдонга тушди.
77'
Геворкян-Муҳаммадиев комбинациясидан кейин Шуҳратнинг чап оёқда берган зарбаси ўхшамади.
76'
Яна "Насаф" гол уришга яқин эди. Геворкяннинг яқин масофадан ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди.
75'
"Насаф"нинг ҳавфли ҳужуми. Геворкяннинг чиройли пасидан кейин Кенжа Тўраев тўпни боши билан дарвозага йўллашга уриниши самарали чиқмади
73'
"Насаф" таркибида ўзгариш: Илҳом Шомуродов ўрнига Илҳом Юнусов майдонга тушди.
72'
Забиҳилло Ўринбоев ҳакамга эътироз билдиригани учун огоҳлантирилди.
70'
Дарвозагача чамаси 22 метрлардан белгиланган тўпни Геворкян дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.
69'
Жавлон Иброҳимов жарима майдончасига кириб бораётган Кенжа Тўраевга нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантириш олди
68'
"Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Олександр Пишур ўрнига Воҳид Шодиев майдонга тушди.
67'
Учрашувни 8773 нафар томошабин бевосита стадиондан туриб томоша қилмоқда.
57'
Забиҳилло Ўринбоев бу йил "Бунёдкор"нинг асосий таркибида ўзининг илк учрашувини ўтказмоқда.
56'
"Бунёдкор" таркибида илк ўзгариш. Олег Зотеев ўрнига Забиҳилло Ўринбоев майдонга тушди.
53'
Бир-бирлари билан тортишгани учун Сайфиев ва Зотеевга огоҳлантириш кўрсатилди.
50'
Акрамжон Комиловнинг чап қанотдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди. Бурчак зарбаси.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
"Бунёдкор" клуби Твиттер саҳифаси хабар беришича, ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ Сардор Рашидов томонидан киритилган голни бекор қилган ҳакамлар, хатога йўл қўйишган. Тўп узатилаётган пайтда Рашидов офсайдда бўлмаган экан. Қанот ҳаками Гайнулин хатога йўл қўйди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. Жавоб учрашуви. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:0
45+1'
Сардор Рашидов томонидан қойилмақом жарима тўпини Суюнов қийинчилик билан қайтарди.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
40'
Жавлон Иброҳимов уч футболчидан ўтиб кетди ва зарба беришга қулай вазият ҳосил қилди. Бироқ у тўпни шеригига оширишни афзал кўрди.
37'
Яна "Насаф"нинг хавфли ҳужуми. Геворкян ўнг қанотдан тўпни ерлатиб Кенжа Тўраевга узатди. Кенжанинг зарбаси ноаниқ.
35'
Собирхўжаев шериги Зотеев билан "девор" услубида ўйнаб, дарвозага зарба берди. Суюнов тўпни эгаллаб олди.
35'
"Бунёдкор"нинг давомли ҳужуми Рашидовнинг ерлатиб берган зарбаси билан якунланди. Суюнов тўпни эгаллаб олди.
34'
Эркин Бойдуллаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
32'
Геворкян майдон марказидан тўпни жарима майдончасига узатди. Шомуродовнинг боши билан берган зарбасини Тўраев эгаллаб олди.
28'
Яна "Насаф"нинг тезкор ҳужуми. Геворкян узатиб берган тўпни Кенжа Тўраев дарвозага йўллашда хатога йўл қўйди...
27'
ГОЛ! Артур Геворкян пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди 1:0.
25'
"Насаф"нинг навбатдаги ҳужуми пайтида Акмал Шораҳмедов Фарруҳ Сайфиевга нисбатан "корпус" ўйнади ва рақибини йиқитди. ПЕНАЛТИ!
20'
"Насаф"нинг ҳужуми. Шомуродов боши билан тўпни шериги Кенжа Тўраевга узатди. Кенжанинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди.
19'
Акрам Комилов майдон марказига яқин жойда Геворкянга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
16'
Сардор Рашидовнинг бурчакдан оширган тўпига Пишур боши билан зарба берди. Бирозгина ноаниқ.
15'
Шораҳмедовнинг пасидан сўнг Зотеев боши билан тўпни дарвозага йўллашга тайёр эди. Сўнгги лаҳзада Муҳаммадиев тўпни қайтарди.
13'
Чап қанотдан ёриб кирган Фарруҳ Сайфиев узоқ бурчакка зарба берди. Акбар Тўраев тўпни қийинчилик билан қайтаришга эришди.
12'
Майдонда кескин кураш кечмоқда. Тўп эгаллани билан ҳар иккала жамоа аъзолари олдин интитилишмоқда.
9'
"Насаф"нинг ўта хавфли ҳужуми. Муҳаммадиевн етказиб берган тўпни Кенжа Тўраев чамаси 5-6 метрлардан дарвозага йўллади. Ғофкров тўп йўлига ғов бўлди. Ўйиндаги энг ҳавфли вазиятни юзага келтиришди мезбонлар.
7'
"Бунёдкор" ҳозирча майдонда устунлик қилмоқда. "Қалдирғочлар"га тўп тушиши билан ҳужумга тезкор ўтишмоқда.
6'
Рашидов чиройли пас оширди. Суюнов тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Пишур эса боши билан тўпни дарвозага тўғрилади. Сўнгги лаҳзада Суюнов тўпни эгаллаб олди.
4'
Бунёдкор" футболчилари бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Иккинчи уринишда Суюнов тўпни эгаллаб олди.
1'
Учрашув меҳмонларнинг ҳужуми билан бошланди. Сардор Рашидовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан ўрин олди. Аммо офсайд...
1'
Ўйин бошланди!
'
Қарши шаҳридаги Марказий стадион майдонига ПФЛ мадҳияси садолари остида "Насаф" ва "Бунёдкор" аъзолари чиқиб келишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.