Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси

10-тур. 26.10.2013. 21:00

БАРСЕЛОНА

Неймар (19)
Санчес (79)

2 : 1

РЕАЛ МАДРИД

Хесе (90)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Вальдес
Дани Алвеш
Маскерано
Пике
Адриано
Хави
Фабрегас
Бускетс
Иньеста
Неймар
Месси.
  Диего Лопес
Рамос
Карвахаль
Пепе
Марсело
Варан
Бэйл
Ди Мария
Хедира
Модрич
Роналду
ЗАҲИРА
Педро
Сонг
Санчес
Пуйоль
Монтойя
Пинто Хосе
Роберто
  Родригес
Бензема
Ильяраменди
Арбелоа
Коэнтрау
Иско
Касильяс

Матн

'
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
'
Битта кўп гол урган "Барса" ғалаба қозонди ва "Реал" билан очколар ўртасидаги фарқни 6 очкога етказди.
'
Ҳар иккала жамоа бош мураббийлари фойдали ўйинчи алмаштиришни амалга оширишди
'
Мадрид эса ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Шунингдек, жамоалар 4 кун аввал қийин учрашувни ўтказишгани сезилиб турди.
'
Бугун "Барселона" рақибга нисбатан бироз яхшироқ ўйнади. Аммо ғалабани ўта қийинчилик билан қўлга киритди.
90+4'
Ушбу вазиятда эса ҳакамнинг хуштаги чалиниб, ўйин якунланди!
90+3'
Месси ва Хави жарима майдончасининг ўнг қанотида жарима тўпини ўйинга киритишди. Леонель кутилмаганда олдинга интилди ва ўткир бурчак остида Диего Лопес билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, тўпни орқароқдаги Дани Алвешга узатди. Бразилиялик футболчининг зарбаси эса мадридлик футболчилардан бирига тегди.
90+1'
Роналду жамоасининг энг яхши ўйинчиси бўлмоқда! У чап қанотдан тезкор қарши ҳужум уюштирди ҳамда марказда очилаётган Хесени пайқаб, тўпни унга етказди. Ёш ҳужумчи эса кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
90+1'
Гооооол! "Реал" битта жавоб тўпи уришга муваффақ бўлди!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
86'
Хедира ҳисобдаги фарқни биттага қисқартириши мумкин эди!!! Меҳмонлар стандартни тезда амалга оширишди. Жарима майдончасининг чап қанотидаги Хедирага тўп етказилди. У эса ўткир бурчак остида дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди ва тўпни дарвозанинг олис бурчаги томон йўллади. Аммо ВАльдес тўпни қайтарди.
84'
Неймар ўрнига Педро Родригес туширилди.
83'
Алвеш "Реал" дарвозасига учинчи голни уриши мумкин эди. У ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди. Аммо бирга-бир вазиятда Диего Ломесни доғда қолдира олмади!
81'
"Реал" ҳужумга отланмоқда. Роналду тўпни ўнг қанотдаги Хесега етказди. Унинг жарима майдончасига етказган тўпини Сонг бош билан бартараф этди
80'
Роналду йўқ жойдан огоҳлантириш олди
79'
Неймар майдон маркаида қисқа паслардан кейин тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Санчесга етказди. У эса бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, Варанга рўбарў келди. Чилилик футболчи Варанни алдашга ҳаракат қилмади. Аксинча тўпни ҳимоячининг ҳам, дарвозабоннинг устидан ўтказиб, ҳисобни 2:0га етказди.
79'
Гооол! Алексис Санчес! 2:0.
77'
Мезбонларда ҳам футболчи алмашди. Иньеста ўрнига Александр Сонг тушди
76'
"Реал"нинг сўнгги алмаштириши. Ди Мария ўрнига Хесе тушди
75'
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Месси дарвоза томон зарба бермоқчи эди, "Реал" ҳимоячилари бунга йўл қўйишмади
74'
"Барселона" чарчади ёки кучини тежамоқда. Мадрид анча жонли ўйнамоқда
72'
"Барселона"ни голдан дарвоза тўсини қутқариб қолди. Модрич тўпни Бензамага етказди. У эса дарвоза томон ўгирилди ва кучли зарба йўллади. Тўпнинг тўсинга тегиши натижасида чиққан овоз Мадридгача эшитилдиёв...
71'
Баҳсли вазият! Бензема узатма орқали Роналдуни ўнг қанотдан жарима майдончасига бошлади. Криштиану эса Маскерано билан тўқнашувдан кейин йиқилди. Реферининг хуштаги жим
70'
"Барселона" таркибида илк футболчи алмаштириш. Фабрегас ўрнига Санчес туширилди.
69'
Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Карим Бензема бош билан зарба берди. Ноаниқ. Боз устига Карим офсайдда қолиб кетган экан
66'
Ди Мария яхши имкониятни қўлдан чиқарди. Шериклари унга ажойиб пас узатишганди. Анхель жарима майдончаси ёйи ичида тўпни ўзига бўйсиндира олмади. Вальдес тўпга эга чиқди.
65'
Иккинчи бўлим анча жонли ўтмоқда. Томонларнинг қарама-қарши ҳужумлар остида
64'
Марселога сариқ карточка. Рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун
61'
Анчелотти иккинчи ўзгаришга қўл урди. Бэйл ўрнига Бензема майдонга тушди. Роналду чап қанотга ўтиб, Карим ҳужумда ўйнайди
59'
Иньеста қарши ҳужумга ўтиб кетаётганида Хедира уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Германиялик футболчига сариқ карточка
59'
Бурчак тўпидан кейин Пике тўпни бош билан қайтариб юборди. Ди Мария эса дарвоза томон зарба берди. Вальдес ўз ўрнида!
58'
Энди эса Неймарнинг ҳолатига ўхшаш вазиятда Роналду зарба берди!!! Ўзига етказилган тўпни португалиялик футболчи дарвоза томон ерлатиб тепди. Вальдес эса тўпни оёқлари билан қайтарди. Тўп ҳавога кўтарилиб, майдонни тарк этди.
56'
Пепе тўпга зарба бераман дея Фабрегаснинг орқасидан тепиб йиқитди. БУ вазият жарима майдончаси ичида рўй берди. Пенальти йўқ.
56'
Серхио Рамос ўрнига Иллараменди тушди.
53'
Хавфли вазият! Диего Лопеснинг ишончли ўйини туфайли Неймарга дублни нишонлаш насиб этмади. Бразилиялик футболчи томон узатилган диагонал пасдан кейин Неймар дарвозанинг яқин бурчагига зарба йўллади. Лопес тўпни эгаллаб олди.
51'
"Реал"нинг хавфли ҳужуми! Хедира жарима майдончасига чап қанотдан кириб келди ва тўпни ўнг томонда очилган Бэйлга узатди. У бош билан тўпни Роналдуга етказмоқчи бўлганида ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
50'
Мадрид прессингга эътибор қаратаётган бўлса-да, тўп каталонияликларда ҳозирча
49'
Дани Альвеш ўнг қанотда Пепега ютқазди. Боз устига ўйин қоидасини ҳам бузди
47'
Рамос Иньеста оёғининг орқа томонидан тепган вазият жанжалга айланиб кетишга сал қолди. Ҳаммаси жойида
46'
Мадрид бурчак тўпи ишлади. Бугунги барча стандартлар Ди Мария томонидан амалга оширилмоқда. Бурчакдан етказилган тўпни дарвозабон Вальдес эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Ҳозирча таркибларда ўзгаришлар йўқ
'
Иккинчи таймни кутамиз
'
Биринчи бўлимдаги ҳисоб ўйинга мос деб айта оламиз. Боиси, "Барселона" тўпни яхши назорат қилиш билан бирга, рақиб ҳимоясига кўпроқ босим ўтказди. Месси 14 метрлардан аниқ зарба йўллаганида, ҳисоб 2:0 кўринишига келган бўларди. Мадридликлар эса қандайдир оғир ҳаракат қилишмоқда.
45'
Дарвоқе, бўлим тугаши арафасида Гарет Бэйл огоҳлантириш олди. Херард Пикега нисбатан хавфли ўйин намойиш қилгани учун
'
Танаффус. -------------
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0, "Барса" фойдасига
44'
Бўлим якунлари ҳам "Барса"нинг ҳужумлари остида ўтмоқда.
41'
Жабрланувчининг "стандарт"дан йўллаган зарбасини мадридлик ҳимоячилар қайтаришди
41'
Пепе энди жарима майдончаси атрофида Мессини чалиб йиқитди. Жарима зарбаси!
36'
Месси томон узатилган тўпга Пепе эга чиқди. Португалиялик футболчи Мессига эркин ўйнаш имкониятини бермасликка ҳаракат қиляпти
35'
Адриано огоҳлантирилди. "Реал" ҳужумини қоидага хилоф равишда тўхтатиб қолгани учун
33'
Хавфли вазиятлар анча камайиб қолди. жамоаларнинг комбинациялари ҳимоя чизиғидан ўтмаяпти
29'
Меҳмонлар аста-секин ҳужумга ўтаётгандек кўринмоқда. Аммо қарши ҳужумда майдон эгаларини ўтказиб юбориши мумкин эди. Альвеш Варандан ўтиб кета олмади
26'
Бэйл дарвоза томон 20 метрлардан зарба йўллади. Бироқ тўп йўналиши анча ноаниқ бўлди
25'
"Реал" футболчиларига иштиёқ етишмаётгандек. Ҳар ҳолда Моуриньо "Реал"и билан солиштирганда шундай кўринмоқда
23'
Тўп билан яна "Барса" муомала қилмоқда. Улар ўз имкониятларини, меҳмонларнинг ожиз нуқтасини кутишмоқда
20'
Гўёки энди "Реал" футболчилари ҳужумга ўтиши керак эди. Аммо ундан бўлмади. Месси ҳужумга отланди ва дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятда дарвозанинг олис бурчагини йўллаганди. Аммо зарбага аниқлик етишмади!
19'
Андрес Иньеста тўпни ўзи билан олиб юриб, жуда қулай тарзда Неймарга етказди. Бразилиялик футболчи ноқулай вазиятда бўлса ҳам дарвозани ишғол қила олди!
19'
Голллллл!!! Неймар ҳисобни очмоқда!
17'
Неймарнинг кучсиз зарбасини Диего Лопес эгаллаб олди
15'
Ҳозирча "Реал" ҳужум қилмаяпти. Мезбонлар эса жуда катта устунлик билан тўпни назорат қилишяпти
'
14'
Огоҳлантиришлар бўйича ҳисоб тенглашди. Серхио Рамов дастлаб Неймарга нисбатан қўпол ўйнади, бироқ қоида доирасида. Иккинчисида эса тирсаги билан унинг кўкрагига зарба берди. Мальенко уни кечирмади
12'
Мезбонларнинг илк хавфли позицион ҳужуми. Месси ва Неймар бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишди. Леонинг зарбасини "Реал" дарвозабони эгаллаб олди
9'
Бускетс чап қанотдан Ди Марияга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди
7'
Ҳамон эҳтиёткорлик биринчи планда. Жамоалар тўпни беҳуда йўқотмасликка ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ.
5'
"Барса" ўз услубига содиқ қолган ҳолда тўпни назорат қилди ва Фабрегаснинг зарбаси ноаниқ бўлди
3'
"Ноу Камп" куйламоқда. Мухлислар билан тўлиб-тошган бу арена
2'
Ўйин анча хотиржам бошланди. Разведка. Майдонга мослашиш жараёни
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ. Ўйинни "Реал" бошлаб берди
'
Жамоалар майдонга чикиб келишди
'
Учрашув бошланишига чорак соат қолмоқда.
'
Ўйин бошланишига 28 дақиқа қолди
'
Жамоалар таркиби маълум бўлди. Ўйин бошлангунига қадар уларни таҳлил қилиб туришингиз мумкин
'
Яна 45 дақиқадан сўнг "Барселона" ва "Реал" ўртасида навбатдаги "Эл-классико" бошланади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.