Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, нимчорак финал

2 июль, соат 01:00

БЕЛЬГИЯ

Де Брюйне (93)
Лукаку (105)

2 : 1

АҚШ

Грин (107)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Куртуа
2.Алдервейрелд
4.Компани
5.Вертонген
6.Витцель
7.де Брюйне
8.Феллайни
10.Э.Азар
14.Мертенс
15.ван Бюйтен
17.Ориги
  1.Ховард
3.Гонсалес
4.Брэдли
5.Безлер
7.Бисли
8.Демпси.
11.Бедойя
13.Ж.Жонс
19.Зуси
20.Кэмерон
23.Жонсон

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Бельгия терма жамоаси чорак финалда Аргентина билан баҳс олиб боради.
'
Бельгия-АҚШ - 2:1.
120+1'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!
120'
Эсктра-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди
120'
Томонлар бир мартадан хавфли ҳужум ташкил қилишди. Ҳимоячилар яхши ўйнашди
117'
АҚШ босимни оширмоқда! Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган тўпни марказий ҳимоячилар қайтариб юборишди
113'
АҚШ ҳисобни тенглаштириши учун бироз омад етишмади. Клинсманн шогирдлари жарима зарбасида комбинация ташкил этишди ва натижада Демпси деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганида зарба беришга улгурмай қолди!
112'
Эден Азар ўрнига Носир Шодли туширилди
111'
АҚШнинг умиди сўнишига Ховард йўл қўймади! Лукакунинг яқин масофадан берган зарбасини қайтарди у!
107'
Юқорилатиб чиройли узатилган тўп натижасида Грин дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқди ва тўпни ерга туширмасдан даврозага йўллади!
107'
ГООООЛЛЛ! Грин, 2:1!
106'
Иккинчи экстра-тайм бошланди
105+3'
Учинчи тайм тугади
105+2'
АҚШда сўнгги ўзгариш. Бедойя ўрнига Грин туширилди
105+1'
Икки дақиқа қўшиб берилди
105'
Яна бир қарши ҳужум, бу сафар ассистентлик вазифаси де Брюйне бажарди. ЛУкаку эса бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўллади!
105'
ГГОООООЛЛЛЛ! Лукаку, 2:0!
104'
Тим Ховард яна жамоасини қутқарди!
103'
Бисли ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказиб берди. Европалик ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
101'
Жарима майдончаси ичида Лукаку зарба йўллади. Ховард эгаллаб олди
100'
Жарима майдончасига кириб бораётган Демпси томон узатилган тўп ҳужумчининг ўзига тегиб тўхтаб қолди. Натижада яхши ҳужум якунланди
97'
Лукаку берган зарбани Ховард майдон ташқарисига чиқариб юборди
96'
Бельгия қарши ҳужумга ўтди. ЛУкаку тўпни ўнг қанотда очилган Вертонгенга узатди. Аммо у қарор чиқаришда оқсади ва кутиб туриб, дарвоза томон зарба беришга қарор қилди. Тўпни Ховард эгаллаб олди
93'
Захирадан майдонга тушган Лукаку ҳимоячидан қочиб кетиб, ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни Де Брюйнега узатди. Ярим ҳимоячи АҚШлик футболчиларга нисбан тўпни ўнг томонга олди ва дарвозанинг олис бурчаги томон кучли зарба берди. Ховард жамоасини қутқара олмади!
93'
ГООООООЛ! Де Брюйне, 1:0!
91'
Чап қанотдан етказилган тўпга Жонс бош билан зарба берди. Ноаниқ
91'
Учинчи бўлимни АҚШ бошлаб берди.
91'
Ориги ўрнига Ромелу Лукака туширилди.
'
Кичик танаффус ва кейин қўшимча бўлимларга ўтамиз
90+4'
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Ҳозирча ҳисоб - 0:0.
90+3'
Оҳоҳоҳоҳооооооо! АҚШ бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда бельгиялик ҳимоячилардан орқада қолиб кетди ва Вондаловски яқин масофадан, дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда дарвозага тўпни аниқ йўллай олмади! АКс ҳолда ўйин тақдири ҳал бўларди!
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Вууууҳ, Компанииии! Ўзининг жарима майдончаси ичида Бедойядан тўпни олиб қўйди ва ўз жамоаси ҳужумини бошлади! Вертонген чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди ва Венсен дарвоза томон унчалик муваффақиятли бўлмаган зарба йўллади. Ховард тўпни ён томонга уриб юборди
88'
Бельгия чап қанотдан олдинга ўтди ва Де Брюйне тўпни Азарга етказди. Эден ўткир бурчак остида Ховард дарвозасини ишғол қила олмади!
86'
АҚШ футболчиси тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берди ва бурчак тўпи ишлади
85'
Ориги тўпни Азардан қабул қилди ва 19 метрлардан зарба йўллади. Ховард яна қаҳрамон!
84'
Ван Бюйтен жарима майдончаси ичида посбон билан яккама-якка вазиятда зарба йўллади. Тўпга ҳимоя ташланиб, уни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
83'
Мералес ўнг қанотда анча фаол. Бурчак тўпи ишлади
80'
Яна Ховаааард! Бу сафар у Азар томонидан бурчакка йўналтирилган кучли зарбани қайтарди! Ажойиб сэйв!
78'
АҚШ ҳимоячиси Гонсалесга тиббий ёрдам керак
76'
Ховааааарррд!!!! Мералес бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! Ховарднинг оёғига теккан тўп майдонни тарк этди!
74'
Демпси яна жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Куртуа тўпни эгаллаб олди
72'
АҚШда ўзгариш. Зуси ўрнига Крис Вондаловски тушурилди
71'
Оригииии! Совғадан фойдалана олмади! Ховард бунга йўл қўймади. Ёш футболчи 12-13 метрлардан зарба йўллаганди
71'
Демпси жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Куртуа муаммога дуч келмади
69'
Витцель 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
67'
Едлин ўнг қанотдан жарима майдончаси томон етказган тўпни Куртуа эгаллаб олди
64'
Вертонген зарба берди, Ховард уни эгаллаб олди
63'
Бельгия қарши ҳужум пайтида рақиб жарима майдончаси атрофида сон жиҳатдан устунликка эришмоқда, аммо ундан фойдалана олмаяпти
61'
Бельгияда ўзгариш. Мертенс ўрнига Мералес туширилди
60'
Ориги чап қанотдан икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва тўпни дарвозабон майдончасидаги Мертенсга узатди. Дреснинг зарбаси шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
58'
АҚШликлар Бельгия ҳимоячиларнинг эътиборсизлигидан фойдаланиб, дарвоза томон зарба беришди. Тўп дарвозагача етиб бормади, ҳимоячилар қайтаришди
57'
Ўнг қанотдан етказилган тўпга Ориги 12-13 метрлардан бош билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди!
54'
Вертонген чап қанотдан тўпни жарима майдончаси томон ерлатиб узатди. Тўп эса бельгияликларнинг икки нафар ҳужумчиси ва АҚШ ҳимоячиларидан оёқлари олдидан ўтиб кетди. Ҳеч кимга тегмади.
52'
Феллайни анча олис масофадан анча ноаниқ зарба йўллади
47'
Де Брюйне ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди ва Мертенс бош билан уни дарвоза томон бурди. Ховард бармоқлари била тўпни дарвоза устидан ошириб юборди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди
45+2'
Азар Елдиндан ўтиб кета олмади, аммо бурчак тўпи
45+1'
Де Брюйне 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Ховард эгаллаб олди
45'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
45'
Бурчакдан тўпни ўйинга киритиш навбати АҚШга келди
44'
БУрчакдан етказилган тўпни Ховард қайтарди
43'
Бельгия бурчак тўпи ишлади
41'
Едлин ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ерлатиб узатди, аммо америкалик футболчи тўп муваффақиятли зарба бера олмади!
39'
АҚШ ўнг томондан ҳужум ташкил қилди ва жарима майдончасига етказилган тўп учун курашда Ван Бюйтен Демпсига нисбатан фаолроқ ўйнади ва тўпни ортга уриб юборди
36'
Бельгиянинг қарши ҳужуми пайтида Азар зарба берди ва тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди
34'
Бурчакдан етказилган тўпни Демпси кўкраги билан қайтарди ва орқага пас берди. Жонснинг зарбасига аниқлик етишмади
33'
Захирадан тушган Едлин бурчак тўпи ишлади
32'
Жонсон ўрнига Едлин туширилди
31'
АҚШ футболчиси Жонсон тўп учун оёғини чўзган пайтда унинг оёқ пайи чўзилди.
28'
Азар чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Бурчак тўпи
26'
Бельгиялар ҳисоб очишларига Безер йўл қўймади. Дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилишга тайёр турган Феллейни томон узатилган тўпни ҳимоячи қайтариб қолди!
23'
Эҳҳҳҳҳ, Де Брюйне! Бельгия қарши ҳужумга ўтди ва ҳужумда сон жиҳатдан устунликка эга эди. Де Брюйне чап қанотда тўпни қабул қилди ва жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб, дарвоза томон зарба берди. ноаниқ!
21'
Вуууҳ, АҚШнинг дастлабки хавфли ҳужуми! Депси 13-14 метрлардан дарвоза томон унчалик кучли бўлмаган зарба йўллади. Куртуа тўпни эгаллаб олди
20'
АҚШ бурчак тўпи ишлади
18'
Кэмерон огоҳлантириш олди, тактик фол учун
16'
Мухлислардан бири майдонга чиқиб кетди. Уни яна олиб чиқиб кетишди
14'
Оригига тиббий ёрдам кўрсатилди
12'
Бельгия бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпга Феллайни бош билан зарба берди. Бироқ тўп дарврозагача етиб бормади, ҳимоячилар қайтаришди
10'
Бельгия биринчи рақам остида ўйнамоқда, тўпни назорат қилмоқда
6'
Бисли чап қанотдан олдинга ўтди ва Фелайни таъқиби остида тўпни дарвозабон майдончаси томон узатганди, тўп дарвоза тўрига юқори томондан келиб тушди
2'
Бельгиянинг шашти баланд. Бурчак тўпи
1'
Ўйиннинг 37-сониясида Бельгия ҳисобни очиши мумкин эди! Ориги дарвозабон билан бирга бир вазиятда зарба берди. Ховард тўпни оёғи билан қайтариб қолди!
1'
Бельгия-АҚШ. Бошладик!
'
Мадҳиялар янгради ва ўйинни бошлаш учун барча нарса тайёр
'
ЖЧ-2014 нимчорак финал босқичидан ўрин олган сўнгги баҳсдан онлайн трансляцияни бошлаймиз
'
Хайрли оқшом, қадрли мухлислар
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.