Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, чорак финал

5 июль, соат 21:00

АРГЕНТИНА

Игуаин (8)

1 : 0

БЕЛЬГИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Ромеро
Сабалета
Демичелис
Гарай
Басанта
Биглия
Маскерано
Лавесси
Месси
Ди Мария
Игуаин
  Куртуа
Алдервейрелд
ван Бюйтен
Компани
Вертонген
Витцель
Феллайни
Де Брюйне
Миральяс
Азар
Ориги
ЗАҲИРА
Орион
Андухар
Кампаньяро
Фернандес
Гаго
Перес
Родригес
Фернандес
Альварес
Паласио
Агуэро
  Миньоле
Боссют
Вермален
Ломбертс
Симан
Дефур
Дембеле
Янузай
Шадли
Лукаку
Мертенс

Матн

'
Шу билан биз ҳам матнли трансляцияни якунлаймиз, хайр, соғ бўлинг!
90+5'
Ўйин тугади ва Аргентина ярим финалди!!!1:0!
90+5'
Бельгиянинг сўнгги имконияти ҳам самарасиз кетди, эҳ!!!Аввалига Гарай дарвозага тўпни йўналтиролмади, кейин қайтган тўпни Витсель юқорига йўналтирди!!!
90+4'
Мессииииии! Ўзининг бешинчи голини уриши мумкин эди, аммо Куртуанинг маҳорати бунга йўл қўймади!!!
90+3'
Аргентина ҳимосида иш қизғин!!!
90'
Аргентина бош мураббийи Сабелья заҳирадаги ўйинчилардан бирини тинчлантириб, жойига ўтқазиб қўйди. Ҳаяжонли дақиқалар.
90'
Ўйинга 5 дақиқа қўшилди.
90'
Сабалета майдонда йиқилиб ётибди.
88'
Бельгия бурчакдан тўп тепди, оширилган тўпга бельгиянинг икки ўйинчиси талашиб қолди, хавф бартараф этилди.
86'
Аргентинанинг қарши ҳужуми!!! Месси Паласиони дарвозабон билан бирга-бир чиқармоқчи бўлди, аммо тўпга биринчи бўлиб Куртуа улгурди.
85'
Бельгиянинг ҳужумлари шиддатли тус олмоқда, Де Брюйненинг зарбаси рикошет билан мйдон ташқарисига чиқиб кетдию Бурчак тўпидан Бельгияга наф бўлмади.
81'
Аргентанда ўзгариш: Ҳозирча ягона бўлиб турган гол муаллифи Игуаин майдонни тарк этди, унинг ўрнида Фернандо Гаго ҳаракат қилади.
77'
Ишониш қийин: Аргентина ҳимояланмоқда.
76'
Бельгиянинг сўнгги алмаштириши: Азар майдонни тарк этди, унинг ўрнига Носир Шадли ўйинни охирига етказиб қўядиган бўлди.
75'
Рақибини тўхтатиб қолгани учун Биглия огоҳлантирилди.
73'
Феллайни жарима майдони ичида уч ҳимочига қарши кураш олиб борди, аммо уддалай олмади.
71'
Аргентинада ўзгариш: Лавесси ўрнига Паласио ўйнайди.
70'
Месси чап қанотда учта бельгиялик футболчини "сайр" қилдирмоқда.
69'
Алдервейрельд рақибига оёғини баланд кўтаргани учун огоҳлантирилди.
68'
Бельгияликларнинг ҳужумлари кўпайганини қайд қилишимиз мумкин.
62'
Икки дақиқа ичида бельгияликларнинг икки ҳужуми бемамар кетди.
61 '
Бельгия "тирилмоқда".Чап қанотда оширилган тўпга Феллайни бош билан зарба берди, тўп тўсин устидан ўтиб кетди.
59'
Бельгияда бирданига икки ўзгариш: Ориги ва Миральяс ўрнига Лукаку ва Мертенс тушди.
59'
Лавесси жарима майдон ичига хотиржам етиб келди ва рақибларини ҳам шу тарзда алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо бельгиялик ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди.
55'
Игуаин!!! Бир неча рақиби қуршовида жарима майдончаси ичига кириб келиб тўпни дарвозага зарб билан тепди, айнан шу зарб билан тепгани учун тўп ноаниқ кетди яъни дарвоза тўсини устидан.
53'
Месси жарима тўпини жарима майдони ичига оширди, бу тўпга ҳам ҳеч ким улгурмади.
52'
Рақибини қулатгани учун Азар сариқ карточка олди.
50'
Игуаин ўзиниг ҳаракатлари эвазига жарима майдончаси ичига кириб келди ва дарвозага зарба берди, аммо бироз номаниқ.
48'
Месси ўнг қанотдан жарима тўпини тушунарсиз оширди, тўпга ҳеч ким етиб келмади ёки ҳаракат қилмади.
45'
Иккинчи бўлим ўзгаишларсиз бошланди.
45'
Иккинчи бўлим бошланди.
45+2'
Биринчи бўлим тугади. 1:0. Олдинда Аргентина. Танаффус.
45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди. Бельгиянинг ҳисобни тенглаштириш учун шунча вақти бор.
44'
Азар чаққон ҳаракатлар билан майдон марказидан жарима майдони олдига Феллайнига тўп оширди, аммо Маруан шеригига аниқ тўп ошира олмади.
43'
Аргентина бурчак тўпи тепди ва бу ҳужум хавфли чиқмади.
41'
Бельгиянинг ҳужуми. Аутдан критилган тўп кейинчалик жарима майдонча ичига оширилди, Миральяснинг боши билан берган зарбаси бирз ноаниқ кетди.
39'
Мессининг зарбаси кучли ва бироз ноаниқ.Зарба аниқ бўлганда Куртуа ҳеч нарса қила олмас эди.
39'
Месси жарима тўпини тепмоқчи.
38'
Жарима майдони чизиғи яқинида Мессини чалиб йиқитишди. Жарима зарбаси тепилади.
36'
Бельгия навбатдаги ҳужумни бошлаши мумкин эди, аммо Де Брюйне ноаниқ ҳаракат қилди.
35'
Жарима майдони ичида Де Брюйне тўпни қулай қабул қила олмади ва шеригига тўп ошира олмади.
33'
Аргентинада катта йўқотиш. Жароҳат олган Анхель Ди Мария майдонни тарк этяпти. Унинг ўрнига Энцо Перес тушди.
28'
Мессидан майдон марказидан заргарона пас! Ди Мария тўпни дарвозага йўналтирган эди, аммо тўпга Компани ғов бўлди.
26'
Азар 23 метрлардан дарвозага зарба берлиЮ Ромеролан қайтган тўпга Ориги етиб кела олмади.
24'
Бельгияликлар ҳужумда, аммо Азар тўпни олдириб қўйди, тўп бир бельгияликлар майдонига боиб келди ва яна Бельгия ҳужумда.
22'
Ди Мария товони билан жарима майдончаси ичидаги Игуаинга чиройли тўп оширмоқчи бўлдиЮ аммо Гонсало бу тўпга ета олмади.
19'
Мсси майдон марказида Феллйнига қўпол ўйнади.Жарима тўпи.
17'
Бельгияликларни бурчак тўпи самарасиз якунланди.
13'
Де Брюйненинг 18 метрдан берган зарбаси ноаниқ кетди.
10'
Бельгия ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракатларни олади. Икки дақиқа ичида икки ҳужум, аммо европаликлар хавфли вазият ярата олмаяптилар.
8'
Месси майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва чап қанотга Ди Марияга узатди, Ди Мариянинг Сабалетага оширган тўпи ҳимоячининг оёғига тегиб, йўналишини ўзгартириб, жарима майдончаси ичида турган Игуаинга келиб тушди. Гонасало эса биртепар усулида дарвозанинг чап бурчагини, Куртауанинг ўнг бурчагини ишғол қилди! 1:0.
8'
Гооооооолллл! 1:0! Игуаин!
3'
Тезкор гол кўришимиз мумкин эди. Месси чап қанотга Лавессига тўп оширди, Эсекиель тўпни майдонча ичидаги шеригига оширмоқчи эди, аммо Бельгия ҳимоячиси аниқ ҳаракат қилди.
3'
Майдон марказида Феллайни ва Маскерано ўртасида кураш. Феллайни Маскеранони туртиб юборди. Ҳакам Феллайнини ҳақ деб топди.
2'
Тўп билан Бельгия муомала қилмоқда.
1'
Ўйин бошланди. Тўпни бельгияликлар ўйинга киритишди.
0'
Мадҳиялар ижро этилди.
'
Қисқача статистика: ушбу терма жамоалар ЎЗАРО 4 бор дуч келганлар 3 марта жанубий америкаликлар ғалаба қозонган бўлса, 1 марта европаликларнинг қўллари баланд келган.Қизиғи - бирон марта дуранг файд этилмаган.
'
Асалому алайкум, ҳурматли футбол мухлисслари! Жаҳон чемпионати чорак финалида Аргентина-Бельгия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.