Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

ЖЧ-2014, ярим финал

10 июль, 01:00. Бош ҳакам: Жунайт Чақир (Туркия)

ГОЛЛАНДИЯ

0 : 0

АРГЕНТИНА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Ромеро
2.Гарай
4.Сабалета
8.Энцо Перес
6.Биглия
9.Игуаин
10.Месси
14.Маскерано
15.Демичелис
16.Рохо
22.Лавесси
  1.Силессен
2.Влар
3.де Врей
4.Мартинс Инди
5.Блинд
6.Найжел де Йонг
9.ван Перси.
10.Снейдер
11.Роббен
15.Кюйт
20.Вейналдум

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат! Мундиални биз билан кузатишда давом этинг. СТАДИОНда қолинг!
'
Бразилия ва Голландия мусобақанинг учинчи ўрини учун курашади
'
Демак, финалда Германия - Аргентина қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз!
'
Пенальтилар серияси - бу лоторея! Лотореяда омад Аргентинага кулиб боқди. Аниқроғи голландларнинг ўзлари пенальтиларни ноаниқ тепиб, финал йўлланмасини рақибга топширишди!
'
ҚУВОНЧ ВА АЛАМ КЎЗ ЁШЛАРИ!
'
АРГЕНТИНА ФИНАЛДА ЎЙНАЙДИ!
'
Макси Родригееееееес! 4-2!
'
Макси родригес гол урса, Аргентина финалда!
'
Кюйт! 3-2!
'
Агуэро! 3-1!
'
Снайдер! 2-1! Ромерооооооооо тўпни қайтармоқда!
'
Гарай! 2-1!
'
Роббен! 1-1!
'
Месси! 1-0!
'
Влар! 0-0! Ромеро тўпни қайтаришга муваффақ бўлди
'
Қуръага кўра биринчи зарбани Голландия беради
'
Лоторея!!!
'
Ўтган ўйинда Голландияга ёрдам берган Крул энди жамоасига ёрдам беролмайди. Бугун қаҳрамон бўлиш навбати Силессенга
120+1'
Жунайт Чақир қўшимча бўлимларни ҳам якунлади ва жамоаларни пенальтилар сериясига таклиф қилди
120+1'
Пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрамиз
120'
Бир дақиқа қўшиб берилди
119'
Маскерано бугун Роббенга умуман ўйин бермади,ҳозир ҳам унинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди
117'
Месси қанотдан ҳимоячиларни алдаб ўтди ва тўпни жарима майдончаси ичига оширди, бироқ Макси Родригеснинг зарбаси кучсиз чиқди ва дарвозабон ушлаб олди.
115'
УХХХ! Паласио ҳозир ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин эди. Дарвозабон била бирга бир вазиятда футболчи боши билан кучсиз зарба берди ва Силессен уни эгаллаб олди
112'
Майдонда ҳеч қандай вазият юзага келгани йўқ. Футболчилар тўпни у ёқдан бу ёққа тепиб юришипти
108'
Сабалетанинг жароҳати жиддий кўринади. шифокорлар унга ёрдам кўрсатиб майдонга қайтаришга ҳаракат қилишмоқда. Сабеля уч та футболчи алмаштириш ҳуқуқидан фойдаланиб бўлган, Сабалета қайтиши шарт
107'
Кюйт билан тўқнашувда Сабалета жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда
106'
Қўшимча таймларнинг сўнггиси бошланди!
'
Жамоалар мураббийлардан сўнгги кўрсатмани қабул қилишмоқда
105'
Қўшимча бўлимнинг биринчиси тугади
105'
Аргентина бурчак тўпи тепди.
105'
105Месси тўғри дарвоза томон зарба берди, Силессен қайтаришга муваффақ бўлди
105'
Ян Хунтелар огоҳлантирилди
103'
Рақиб тўпни роббендан олиб қўйди, роббен эса ҳакамга ўйин қоидаси бузилди деган маънода қаради. Бироқ ҳакам ўйинни давом эттириш мумкинлигини кўрсатди. Бу ҳолат Снайдер ва Роббеннинг эътирозига сабаб бўлди
100'
Лавесси ўрнига Макси Родригес ўйинни давом эттиради
98'
Роббен жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади, унинг кучли зарбасини Ромеро эгаллаб олди
97'
Роббен бу сафар уч ҳимяочи орасидан қочиб кетиб дарвоза томон зарба берди. Бу сафар ҳам Маскерано зарбани бартараф этди
96'
Ван Перси майдонни тарк этди, унинг ўрнига Хунтелар майдонга тушди
96'
Ўтган вақт давомида эсда қоларли вазият бўлмади
92'
Ҳужум вақтида Ван Перси Сабалетага нисбатан ўйин қоидасини бузди
91'
ҲАкам қўшимча бўлимларнинг биринчисини бошлашга рухсат берди
'
Асосий вақтда иккала жамоа ҳам натижа учун ўта эҳтиёткор футбол намойиш этишди. Умид қиламизки ярим соат давомида очиқ футбол кўрамиз
'
Қўшимча бўлимларни ким бошлаб беришига сардорлар ойдинлик киритиб олишди
'
Жамоалар бир оз нафас ростлаб олишади ва шундан сўнг қўшимча бўлимлар бошланади
90+3'
Ҳакам асосий вақт тугаганлигини эълон қилди. Ҳисоб 0-0. Қўшимча бўлимлар гувоҳи бўламиз
90+2'
Сўнгги дақиқақаларда ташаббус тўлиқ голландларда ва Аргентина ҳимояланмоқда
90'
УХХХХ! Роббен ўйини қаҳрамони бўлиши мумкин эди. Унинг ўзи жарима майдончаси ичига ёриб кириб борди ва ҳимоячиларни алдаб ўтиб дарвозага зарба бераётгани Маскерано тўпга оёғини қўйишга улгурди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
87'
Агуэро дарвоза томон зарба бериши мумкин эди, бироқ сўнгги лаҳзада ҳимоячилар унга халақит бериб қолишди
86'
Голландияликлар жонланиб қолишди ва бурчак зарбаси ижро этишди. Хавфни ҳимоячилар бартараф этишди
83'
Маркос Рохо Силиссеннинг ҳушёрлигини текшириб кўриш учун узоқдан зарба берди. Дарвозабон ўз ўррнида
81'
Игуаин майдонни тарк этди, унинг ўрнига Агуэро тушди
80'
Энцо Перес ўрнига учрашувни родриго Паласио давом эттиради
75'
УХХХ! Аргентина ҳисобни очиши мумкин эди. Майдон марказида Месси йиқитилди, тўп унинг жамоадошларида қолганлиги сабабли ҳакам ўйинни тўхтатмади ва Лавесси қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Игуаин дарвоза томон зарба берди, тўп дарвозага кирди, бироқ қанот ҳаками оффсайд қайд этди
73'
Месси жарима зарбаси тепди, анча ноаниқ
70'
Аргентина ҳужум қилишга ҳаракат қилмоқда, ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди
67'
Янмат рақиб билан тўқнашувда жароҳат олди ва шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди
64'
Голландия тўпни назорат қилишга, Аргентина рақибга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда
62'
де ЙОнг ўрнига Класи ўйинни давом эттиради
60'
Ҳужум вақтида Биглияга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
57'
УХ! Аргентина хавфли ҳужум ташкил қилди. Лавессининг ўнг қанотдан жарима майдончаси марказига ҳаволатиб ошириб берган тўпига Игуаиндан аввалроқ ҳимоячилар бош билан қайтарирб юборишди
54'
Роббен ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди, бироқ ҳимоячилар унга сўнгги зарбани беришга йўл қўйишмади
50'
Месси оффсайдда қолиб кетди
48'
Демичелес Роббени ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди
47'
Демичелес роббени ушлаб қолди ва жарима зарбаси белгиланди
46'
Мартинс Инди ўрнига Янмата майдонга тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Диққат! Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга чиқиб келишмоқда
45+2'
Жунайд Чақир жамоаларни танаффусга таклиф этди. Ҳисоб 0-0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Мартинс Индининг бу сафраги Мессини тўхтатиб қолишини ҳакам кечирмади ва сариқ карточкани чўнтагидан чиқарди
42'
Снайдер дарима зарбаси тепди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
40'
Аргентина ҳужум қилишга ҳаракат қилмоқда, Голландия футболчилари тартибли ҳаракат қилимоқда
37'
Энди Мартинс Инди ўзидан ўтиб кетаётган Мессини атайлаб йиқитгани учун ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди
36'
Демичелес Снайдернинг очиқчасига зарба берди, Чақир ҳозирча футболчини оғзаки оголантириш билан кифояланди
34'
Энцо перес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
33'
Мессига тўп келиши ҳамоноқ унинг қаршисида икки-ёки уч нафар рақиб футболчиси пайдо бўлмоқда, ҳозирча Мессига эркин ўйнашга қўйиб беришмаяпти
30'
Голландия ўзининг ўйиндаги биринчи бурчак тўпини тепди, икки марта дарвозага Снайдер кучли зарба берди, иккала зарбани ҳам Ромеро қайтаришга муваффақ бўлди
29'
Биз кеча бу пайтда сиз билан хоккей кўраётган эдик, бугун футбол кўрамиз шекилли, ҳалиям ҳисоб 0-0
27'
Маскерано тўп учун курашда Вейналдум билан тўқнашиб кетиб жароҳат олди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда
25'
Голландия дарвозабони ўта қалтис ҳаракат қилиб Игуанни алдаб ўтди ва тўпни шерикларига ошириб берди.
23'
Энцо Перес ўзига билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қилмоқда ва унинг фаоллиги эвазига Аргентина бурчак тўпи тепади
21'
Аргентина Голландиянинг чап қанотидан ҳужум кўпроқ ташкил этишмоқда
19'
Аргентина бурчакдан тўп тепади
18'
Ўйин майдон марказида давом этмоқда
14'
УХ! Мессининг жаримадан берган кучли зарбасини Силессен эгаллаб олди
14'
Жарима майдончаси чизиғи ёнида Энцо Перес йиқитилди ва жарима зарбаси. Месси учун яхши имконият
13'
Маскерано яхши ҳаракат қилиб тўпни Роббендан олиб қўйди, бироқ у қайтарган тўп Снайдерга келиб тушди, Снайдернинг дарвоза томон тепган тўпи ноаниқ
9'
Лавессига нисбатан ўйин қоидаси бузилди ва жарима тўпи. Месси тўп олдида
7'
Тўп назорати тўлиқ голландлар ихтиёрида бўлди сўнгги икки дақиқа давомида
6'
Ўйиндан ташқари ҳолатда Роббен қолиб кетди
5'
Очиқ футбол намойиш этиш нималарга олиб келишини кечаги ўйиндан сўнг хулоса қилишган шекилли, эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда
3'
Голландия ҳужум уюштиришга ҳаракат қилиб кўрди, Куйт сўнгги лаҳзада ноаниқ ҳаракат қилиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
2'
Иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан тўпга эгалик қилишмоқда
1'
Ўйинни Аргентина терма жамоаси бошлаб берди
'
Яқинда 88 ёшида вафот этган Алфредо Ди Стефано шарафига жамоалар бир дақиқа сукут сақлашди
'
Ўйин бир дақиқалик сукут билан бошланади. "Реал" афсонаси Ди Стефано хотираси учун...
'
Месси ва Ван Перси ўйинни ким бошлаб беришини аниқлаб олишмоқда
'
Энди навбат Аргентина мадҳиясига
'
Дастлаб Нидерландия давлат мадҳияси янграйди
'
Диққат! Голландия ва Аргентина терма жамоалари ҳакамлар ортидан майдонга чиқиб келишмоқда!
'
ЖЧ-2014нинг иккинчи ярим финал баҳсини кузатиб боришга барчангизни таклиф этамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.