Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Осиё кубоги-2015 саралаш

«Е» гуруҳи. 4-тур, 17:00

ВЬЕТНАМ

:

ЎЗБЕКИСТОН

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
  Элдорбек Суюнов
Анзур Исмоилов
Одил Аҳмедов
Даврон Ҳошимов
Виталий Денисов
Азиз Ҳайдаров
Фозил Мусаев
Сервер Жепаров (с)
Санжар Турсунов
Воҳид Шодиев
Игорь Сергеев

Матн

'
Эътиборингиз учу раҳмат. Трансляцияни Ўткир Жалолхонов олиб борди. Ғалабалар ҳамроҳ бўлсин!
'
Бу ғалабадан кейин терма жамоамиз ҳисобидаги очолар сони 7тага етди ва биз иккинчи ўринга кўтарилиб олдик.
'
Ўйин тугади
91'
Жамоа сардорига қизил карточка кўрсатилди. Рақиблар сардори бу иши учун ҳар қанақа рангдаги карточкага муносиб эди.
90'
Рақиб футболчиси жуда қўпол ҳаракат қилди ва Анзур Исмоиловга жароҳат етказиши мумкин эди, лекин майдонда рақиб жамоа сардори ётиб олди.
90'
Сардор Рашидов. Терма жамоа таркибида иккита учрашув иккита гол. Яшавор Сардор
89'
Гооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооооллллллллл
87'
Локомотивнинг охирги вақтлардаги тўпурари Ислом Тўхтахўжаев жарима майдончасига етказиб берилган тўпга бош билан зарба берди, лекин зарбага аниқлик етишмади
86'
Вакилларимиз бурчакдан тўп тепади
85'
Игор Сергеев жуда яхши зарбани амалга оширди, лекин тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
83'
Даврон Ҳошимов ўрнига Ислом Тўхтахўжаев майдонга тушди
82'
Сервер Жепаров чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширди, лекин тўп жонли деворга тегди
80'
Ажойииииииииииииб. Жамшид жуда ажойиб ҳаракатлар билан чап қанотдан олдинга борди. Тўпни Игор Сергеевга етказиб берди, лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади
77'
Жамшид Искандаров Азизи Ҳайдаровдан тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдончасига ёриб киришга ҳаракат қилди, лекин ҳимоячи бунга йўл қўймади
74'
Воҳид Шодиевнинг ўрнига Жамшид Искандаров майдонга тушди
73'
Сардор Рашидов чап қанотдан жуда чиройли тарзда рақиб жарима майдончасига ёриб кирди. Лекин ҳимоячиар тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи эса бефойда бўлди.
71'
Жуда яхши ҳужум. Сардор Рашидовнинг майдонга тушгани Серверга жуда катта эркинлик яратиб берди. Бу гал сардоримиз ўнг қанотдан жуда яхши ўйнаб тўпни Шодиевга кесиб ташлади. Воҳид ҳам оригинал йўлни танлаб дарвоза томон зарба берди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади.
69'
Мезбонлар бурчакдан тўп тепишади
65'
Оди Аҳмедовнинг навбатдаги рейди, лекин бу гал ҳам уни қўллаб-қувватлайидан футболчи етишмади. Бугун Одил энг яхши ўйинчилардан бири бўлмоқда.
63'
Мезбонлар қарши ҳужумдан фойдаланиши мумкин эди, лекин уларнинг берган зарбасига аниқлик етмади
58'
Игор яна бир голга муаллифлик қилиши мумкин эди, лекин Сервер Жепаровнинг етказиб берган тўпини дарвозага йўллашда ноаниқликка йўл қўйди
56'
Игор Сергеев умуман керак бўлмаган вазиятда сариқ карточка олди. Ҳеч қандай кураш бўлмаётган ҳолатда Игор рақибни ортидан чалди ва ҳакам уни огоҳлантирди
51'
Дарвоқе, биринчи бўлимда ҳаракат қилган Санжар Турсунов ўрнига майдонга Сардор Рашидов тушди
51'
Майдон эгалари вакили майдонга қайтмади. Дарвозабоннинг зарбаси жиддий бўлиб чиқди ва Нгуин майдонни тарк этди. Уни тўғри тиббиёт ходимларининг ambulance машинасига олиб кетишди.
48'
Терма жамоамиз иккинчи бўлимни жуда фаол бошлади. Иккинчи голга ўхшаш вазиятда Денисов иккинчи голини уриш учун ҳаракат қилган эди. Лекин рақиб дарвозабони бира тўла иккита футболчини майдонга қулатди. Игор Сергеев ҳамда рақиб ҳимоячиларидан бири майдонда ётибди.
46'
Дахшатли гол. Фантастик голллллллллллл. Денисов томонидан етказиб берилган тўпни Игор Сергеев бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
46'
Гоооооооооооооооооооооооооооооол
'
Биринчи бўлим тугади.
45'
Биринчи бўлим тугашига яқин терма жамоамиз бурчакдан тўп тепади
42'
Шу ўринда терма жамоа устози Миржалол Қосимовнинг топқирлигига қойил қолиш керак. Ўтган ўйинда Сардор Рашидов дебют ўйинида гол урган эди. Бугун эса Воҳид илк ўйинда биринчи голини урди.
40'
Дарвозабон ҳимоячи томонидан узатиб берилган тўпни қўлидан чиқариб юборди ва бухоролик ҳужумчимиз ҳисобни очди.
40'
Голлл голллл голлллллллллллллллллллл. Воҳид Шодиев чинакамига гол урди.
40'
Гоооооооооооооооооооооооооооооооолллллллллллллллллллллллллл
37'
Ўйин совуб қолди. Умуман айтишга арзийдиган ҳолат бўлгани йўқ.
35'
Чақир никли мухлисимиз бугунги ўйин Насаф жамоасининг стадионида бўлиб ўтяпти деб ўйламоқда. Бугун айнан ўша стадионга ўхшаб кетадиган аренада 10 минг ҳам мухлис кўринмайди. Аслида бу стадионга 30 минг мухлис сиғиши айтилган эди.
33'
Воҳид Шодиев терма жамоадаги биринчи голини киритиди, лекин ҳакам ҳуштагидан кейин анча ўтгач. ҳакам уни кечирди ва сариқ карточка кўрсатмади. Бу ҳолатда ван Перси бўлганида қизил карточка олган бўларди.
32'
Рақиб футболчиси чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва йиқилиб тушди, лекин ҳакам пеналтини ўйлама қабилида қўлини кўтарди.
30'
Сервер Жепаров ўйинни тўлиқ ўз назоратига олди ва аста-секин майдон марказини ўзиники қилиб олди.
27'
Терма жамоамиз ҳужум қилмай қўйди. Балки бу тактик ўйин бўлиши мумкин.
25'
ЙЎқ, бугун мезбонлар футбол ўйнашмоқчи эмас. Тўпсиз ҳолатда рақиб футболчиси Север Жепаровнинг юзига зарба берди ва мамлакатда яккакурашлар ватани эканини исботлади. Тан Тай меҳмонлар сардори сариқ карточка билан сийланди.
24'
Санжар Турсунов қанотда фаол ҳаракат қилмоқда. У ишлаган бурчак тўпини Сервер Жепаров ажойиб тарзда жарима майдончасига етказиб берди. Анзур Исмоилов томонидан берган зарбани эса Воҳид Шодиев қайтарди. Бунинг устига у дебютанимиз ўйиндан ташқари ҳолатда эди.
19'
Кўз тегмасин, Одил Аҳмедов бугун жуда зўр ўйнамоқда. Ҳимоя марказида тўпни эгаллаб олган Одил майдон марказига қадар етиб келди, лекин шериклари ҳужумни ривожлантира олишмади.
16'
Бугун мезбонлар меҳмондўст эмасликларини кўрсатиб қўйишди. Сервер Жепаровга қарши қўполлик қилгани етмагандай унда дўқ уришга ҳам улгуришди. Бизнинг шарҳловчилар эса бу ҳақда ҳеч нарса дейишмаяпти.
14'
Рақибларимиз бурчак зарбасини амалга оширишди, лекин жамоа сардорининг зарбасига аниқлик етишмади.
12'
Одил Аҳмедов бугун Осиё кубогидаги ўйинларни эслайдиган бўлди. У бугун ҳимоя марказида ҳаракат қилмоқда. У ҳу вақтгача битта рейд қилиб улгурди.
11'
Жуда яхши имконият бўлга эди, лекин терма жамоамиз рақибнинг шошқалоқлигидан фойдалана олмади. Ҳар икки қанотдан ҳам тўп жарима майдончасига етказиб берилди, лекин у ерда ҳужумчи йўқ эди.
9'
Дастлабки дақиқалардаги фаоллик йўқолди. Терма жамоамиз сустлашиб қолди.
6'
Воҳид Шодиев жуд фаол ҳаракат қилмоқда. Фозил Мусаев ҳам терма жамоани соғиниб қолган экан. Буни майдонда кўрсатмоқда.
5'
Вакилларимиз устунликни қўлга олишди. Терма жамоамиз бурчакдан тўпни ўйингакиритишмоқда.
1'
Ўйин бошланди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.