Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Жаҳон чемпионати-2014

3-ўрин учун баҳс. 13 июль, соат 01:00. Бош ҳакам: Жамол Ҳаймудий (Жазоир)

БРАЗИЛИЯ

0 : 3

ГОЛЛАНДИЯ

Ван Перси (3-пен.)
Блинд (16)
Вейналдум (90+1)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Жулио Сезар
4.Давид Луиз
3.Тиаго Силва
8.Паулиньо
11.Оскар
14.Максвелл
16.Рамирес
17.Луис Густаво
19.Виллиан
21.Жо
23Майкон
  1.Силессен
2.Влаар
3.Де Врей
4.Мартинс Инди
5.Блинд
9.Робин ван Перси
10.Снейдер
11.Роббен
15.Куйт
16.Класи
20.Вейналдум

Матн

'
Мундиални биз билвн кузатишда давом этинг! СТАДИОНда қолинг!
'
Голландия терма жамоасига бронза медаллари топширилади
'
Бугунги ишончли ғалаба билан Голландия терма жамоаси мухлисларини табриклаймиз. Бразилия терма жамоаси мухлисларига сабр тилаб қоламиз
90+5'
Ўйин тугади. Жч-2014нинг бронза медали соҳиби ГОЛЛАНДИЯ терма жамоаси
90+2'
Луи Ван гал Силессен ўрнига Ворм майдонга тушириш орқали ЖЧлари тарихидаги 23 та футболчидан мундиалда фойдаланган биринчи мураббий бўлди
90+1'
Роббен қанотдан очилаётган Янматга тўпни оширди ва Янмат иккиланиб ўтирмасдан тўпни жарима майдончаси ичига тўпни оширди ва бу ерда Вейналдумдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Тўпни эгаллаб олган Вейналдим тўхтатмасдан дарвозани ишғол қилди
9+1'
ГГГГГГГГГГГГГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!
90'
Иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берилди
89'
Класи ўрнига Вельтман майдонга тушди
85'
Роббенинг бурчакдан оширган тўпига Сезар чиқишга хато қилди, унинг бахтига Кюйт бош билан ноаниқ зарба берди
83'
Виллиан бир йўла икки рақибни алдаб ўтган бир вазиятда Гузман тирсаги билан уриб рақибни тўхтатиб қолди
80'
Роббен чап қанотдан ҳужумга ўтди ва жарима майдончаси ичига кириб бориб, дарвоза томон зарба берди, ҳимоячилар аниқроқ ҳаракат қилишди
75'
Бугунги ҳакамлик ва ундаги хатолар жуда кўп эътирозларга сабаб бўлиши турган гап
75'
Роббен жарима айдончаси ичига ёриб кириб борди, бироқ елкама-елка ўйинда Фернандиньога имкониятни бой берди
73'
Рамирес ўрнига Халк майдонга тушди
71'
Блинд жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Янмат тушди
67'
Жарима майдончаси ичида Блинд Оскардан тўпни олиб қўйиш жараёнида Оскар йиқилиб тушди ва ҳакам симуляция учун Оскарни огоҳлантирди
65'
Майконнинг оширган тўпини Влаар жарима майдончаси ичида гавда аралаш қўл билан тўпни қайтарди. Лекин ҳакам ҳаммаси жойида деб ҳисоблади.
63'
Давид Луизнинг жаримадан тепган зарбасини Силессен эгаллаб олди.
61'
Майкон катта тезликда рақибларни алдаб жарима майдончасига яқинлашаётганда тўхтаилди
60'
Бугунги ўйиндан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Бразилиянинг ярим финалдаги 1-7 натижаси тасодифий эмас
57'
Умуман олганда Сколари иккита футболчи алмаштирди ва уларнинг иккаласи ҳам Роббенга нисбатан қўпол ўйнамоқда
57'
Майдонга тушиши билан Эрнанес иккинчи марта ўта қўпол ўйнамоқда
56'
Паулиньо ўрнига Эрнанес ўйинни давом эттиради
55'
Бразилия худди биринчи бўлимдаги каби тўпга кўпроқ эгалик қилмоқда, лекин Голландия ҳисобда олдинда бормоқда
53'
Ван Перси рақибни алдаб ўтганидан сўнг иккинчи бўлимда майдонга тушган Фернандиньо қўполлик билан уни тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди
50'
Жаримадан ўйинга киритилган тўпни Роббен аввалига Кюйтга ошириб қайта қабул қилиб олди ва жарима майдончасига ёриб кириб дарвозанга зарба берди, ғимочидан қайтган тўпга де Гузман зарба бера олмади
46'
Иккинчи бўлим бошланиши арафасида Луис Густаво ўрнига Фернандиьо майдонга тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга чиқиб келишмоқда
'
биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 0-2 Голландия олдинда
45+2'
Қўшиб берилган дақиқа тугади. Танаффус!
45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди
43'
Рамиресга нисбатан жарима майдончаси чизиғи яқинида ўйин қоидаси бузилди
41'
ван Перси жарима зарбасидан оширилган тўпни тўғри дарвозанинг ўнг бурчагига тепди, Сезар эгаллаб олди
37'
бурчак яқинидан жарима тўпи ўйинга киритилиб берилди ва бир йўла уч бразилиялик футболчининг дон ҳолатда тўпга ташланишига қармай тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
36'
Ўйинда анча фаол ўйнаётган Оскарга нисбатан де Гузман қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди
33'
Айбдорнинг ўзи жаримадан етказиб берилган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
33'
Майкон жарима майдончаси чизиғи устида Вейналдум томонидан йиқитилди
32'
Роббен йиқитилди ва жарима заррбасини голландлар ижро этди
31'
Насионал стадионига йиғилган мухлислар ҳисобнинг 0-2 лигига қарамай жонли тўлқин қилиб футболчиларни қўллаб-қувватлашмоқда
29'
Жарима зарбасидан оширилган тўпни Луис Густаво боши билан дарвозага ноаниқ йўллади
28'
мартинс Инди Оскарни йиқитди ва жарима зарбаси белгиланди
23'
Виллиан тўпни баландлатиб жарима майдончаси марказига етказиб берди, Оскар дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиши мумкин бўлган вазиятда тўпни тўхтата олмади
21'
Оскар тўп билан жарима майдончаси томон яқинлашиб келди ва алдамчи ҳаракатлар билан ҳимоячини алдаб, дарвоза томон зарба берди. Силессен тўпни эгаллаб олди
17'
Қанотдан ошириб берилган тўпни Давид Луиз боши билан қайтарди, қайтган тўп тўғри Блинднинг оёғига келиб тушди ва у вазиятдан унумли фойдаланиб дарвозага тўпни тўғирлаб қўйди
17'
ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! БЛИИИИИИИИИИННННННННННННДДДДДДД!!!
14'
Ҳужум вақтида Оскар тўпни қўли билан ўйнагани учун жарима зарбаси белгиланди ва ҳужум якунланмай қолди
11'
Ташаббус Голландияда ва улар бирин кетин ҳужумлар уюштиришмоқда. Бразилия ҳимоячилари эса бироз довдирашмофда
8'
Такрорий лавҳалар шуни кўрсатдики, бизнингча пенальти йўқ эди, лекин ҳакам сўнгги чора учун Силвага қизил карточка кўрсатиши керак эди
6'
Бразилияликлар голга ҳужум билан жавоб қайтаришди. Чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди, бу ерда ҳужумни Жо ва Рамирес якунлай олишмади
3'
Нима деб ўйлайсиз, 1938 йилги рекордни янгилаган Бразилия, ўша рекордни янада йирикроқ кўриниш билан ўзгартира олармикан?
3'
Ҳа, Бразилия терма жамоаси учун бу ўйин ҳам даҳшатли бошланмоқда
2'
Робин ван перси пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди
2'
ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ВАН ПЕРСИИИИИИИИИИИИИИИИИИИИИИИ
2'
Силва сариқ карточка билан огоҳлантирилди
2'
Иккинчи дақиқадаёқ Силва жарима майдончасига ёриб кираётган Роббени тортиб йиқитгани учун ҳакам пенальти белгилади
1'
Учрашув бошланди!
'
Учрашувни Голландия терма жамоаси бошлаб беради
'
Чигалёзди машқларини бажариш чоғида Снайдер жароҳат олди ва Ван Гал таркибга ўзгартириш киритди. Демак, Снайдернинг ўрнида Жонатан Де Гузман ўйинни давом эттиради
'
Икки давлат мадҳиялари яанграмоқда!
'
Диққат!!! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Жамоалар майдонда чигалёзди машқларини бажаришмоқда
'
Бир неча дақиқалардан сўнг Бразилия ва Голландия терма жамоалари бронза медалига эга чиқиш учун кураш олиб бориш мақсадида майдонга чиқиб келишади
'
Бугун эса сизга ушбу мундиалнинг бронза медали эгасини аниқлаб оламиз
'
Унгача эса Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионатининг навбатдаги тўрт йилнинг Жаҳон чемпиони унвони эгасини аниқлаб оламиз.
'
Яна икки ўйиндан сўнг, икки кундан сўнг биз навбатдаги Жаҳон чемпионатини якунлаб, Россияда бўладиган 2018 йилги мундиални кутишни бошлаймиз
'
Бразилияда ўтаётган Жаҳон чемпионати тобора ўзининг якуний палласига етиб келмоқда
'
Ассалому алейкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.