Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Европа суперкубоги-2014

12 август, соат 23:45. Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Англия)

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (29, 48)

2 : 0

СЕВИЛЬЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Икер Касильяс
Даниэль Карвахаль
Пепе
Серхио Рамос
Фабиу Коэнтрау
Тони Кроос
Лука Модрич
Хамес Родригес
Гарет Бэйл
Криштиану Роналду
Карим Бензема
  Бету
Фернандо Наварро
Федерико Фасио
Николас Пареха
Коке
Даниэл Каррису
Гжегож Криховяк
Денис Суарес
Витоло
Алейкс Видаль-Парреу
Карлос Бакка
ЗАҲИРА
Кейлор Навас
Рафаэль Варан
Марсело
Альваро Арбелоа
Асер Ильярраменди
Анхель Ди Мария
Иско
  Мариано Барбоса
Диогу Фигейраш
Хайро Самперио
Висенте Иборра
Луисми
Хосе Антонио Рейес
Яго Аспас

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
Мадридликлар мавсумни соврин билан бошлайдиган бўлишди. Улар ўз тарихларида иккинчи марта Европа суперкубогини қўлга киритишди
90+4'
Ўйин якунланди. "Реал" - "Севилья" - 2:0.
90+3'
Ўйин тугашига бир неча сония қолганида Бэйл ҳисобни йирик кўринишга олиб келиши мумкин эди. Унинг жарима майдончаси чизиғи устидан йўллаган зарбасини Бету қайтарди.
90+2'
Андалусияликлар қўшимча дақиқаларда ҳужумкорликни оширишга қарор қилишди. Бироқ Касильяс ва мудофаа чизиғи вакиллари хавфни бартараф этишди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
88'
!!! Карлос Бакка ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилган футболчи дарвозанинг яқин бурчаги томон зарба йўллади. Икер Касильяс маҳоратини намойиш қилиб, жамоасини яққол голдан қутқарди!
86'
Анчелотти ҳам сўнгги ўзгаришдан фойдаланди. Лука Модрич ўрнига майдонда Асьер Ильяраменди пайдо бўлди.
85'
"Севилья"да сўнгги ўзгариш: Коке ўрнига Диогу Фигейраш туширилди
84'
Фабиу Коэнтрау ўрнига Марсело туширилди
82'
Криштиану Роналду ва "Севилья" ҳимоячиси жарима майдончаси ичида тўқнашиб кетишди. Португалиялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
79'
"Севилья" олдинга ўтиш ҳақида ўйламаяпти. Улар ўз дарвозаларидан яна тўп олиб чиқмасликка ҳаракат қилишмоқда
75'
Бэйл қанотда тезлигини намойиш қилди ва Наварродан ўтиб кетиб, тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Роналду эса тўпга ета олмади
73'
Модрич 25 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоўа тўсини устидан ўтиб кетди
72'
"Реал"да ҳам ўзгариш: Хамес Родригес ўрнига Иско туширилди
68'
"Севилья" бош мураббийи дастлабки ўзгаришга қўл урди. Алекс Видаль-Парреу ўрнига Яго Аспасни туширди
68'
Бироз аввал "Севилья" футболчиси Фернандо Наварро Бэйлга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантириш олди
68'
Бету бу сафар Хамес Родригес томонидан чап қанотдан йўлланган кучли зарбани реакция кўрсатиб қайтаришга муваффақ бўлди! БУрчак тўпи
63'
Карим Бензема ўзи учун жуда қулай имконият яратди. Унинг чап оёқда пастги бурчак томон йўллаган зарбасини Бету оёқлари билан қайтариб қолди
61'
"Севилья" қарши ҳужумга ўтди. Витоло рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олаётганида сирпаниб кетди ва тўпни мадридликларга совға қилди.
59'
Хабарингиз бўлса керак, Кардифф Бэйл туғилиб ўсган шаҳар ҳисобланади. У ўз юртида яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Рақиб футболчиларни тинкасинии қуритмоқда
57'
Иккинчи бўлимни шиддат билан бошлаган андалусияликлар иккинчи голдан кейин ўзларини йўқотиб қўйишди. "Мадрид" эса тўпни назорат қилиш орқали, бироз "нафас ростламоқда"
54'
Тони Кроос "Реал" таркибидаги дастлабки сариқ карточасини ишлади. У рақиб футболчисига нисбатан "подкат" қўллаётганида оёғини юқори кўтариб юборди
52'
"Реал" бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Мадридликлар яна рақиб дарвозаси томон босимни оширишмоқда
48'
Кроос марказ бўйлаб тўпни Бензема томон узатди. Карим тўпни қабул қилиб, жарима майдончасига кириб келган Роналдуни тўп билан таъминлади. Криштиану тўп бир марта тегиниш орқали дарвозани ишғол қилди.
48'
ГОООООЛ!!! Роналду, 2:0
46'
Андалусияликлар иккинчи бўлимни анча жонли бошлашди. Тўпни қабул қилиб олган Бакка жарима майдончаси ярим доирасигача яқинлашиб келди ва зарба берди. Зарбага бироз аниқлик етишмади
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ
'
Биринчи бўлимдан кейин ўйин статистикаси қуйидагича бўлди: Тўп назорати - 60%-40%; Зарбалар - 5-2; аниқ зарбалар - 3-1, Бурчак тўплари - 9-3.
45+2'
Биринчи бўилм якунланди. Танаффус
45+1'
Ҳисобдаги фарқни ошириш учун Бензема яхши имкониятга эга бўлди. Бэйлдан тўпни қабул қилган француз футболчиси сўнгги дамда уни ўзидан узоқлаштириб юборди ва имкониятни кўкка совурди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
Ўйиндаги иккинчи сариқ карточка. Бу сафар Карвахаль "подкат"да Мбиага нисбатан қўпол ўйнади. Клатенбург чўнтагидан сариқ карточкани чиқарди
43'
Модричнинг бурчакдан етказган тўпни Бету осонлик билан эгаллаб олди
42'
Роналдунинг ўзи жарима тўпини амалга оширди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
41'
Витоло ҳақли огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетган Роналду ортидан тепиб йиқитди
39'
Модричдан тўпни қабул қилиб олган Бэйл олдинга ўтди ва ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
35'
Бурчак тўпидан Эмери шогирдлари унумли фойдалана олишмади
34'
!!! Ҳисоб тенглашиши мумкин эди! Хамес Родригес тўпни жарима майдончасидан узоқлаштира олмади. Бакка Серхио Рамосга нисбатан босим ўтказди ва тўпни ёнида турган Каррисга узатди. Даниэль ерлатиб дарвоза томон зарба берди. Лекин тўп Касильяснинг тиззасига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.
30'
"Севилья" вазиятни ўнглаш мақсадида дарҳол олдинга ўтди. Бакканинг узатмасидан кейин Витоло ўйиндан ташқари ҳолатда қолди
29'
Бэйл чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасининг нарига қаноти томон узатди. БАрчадан тез ҳаракат қилган Роналду йиқилаётиб тўпни оёқ чўзди ва дарвозани ишғол қилди!
29'
ГОООООЛЛЛ! Криштиану Роналду, 1:0!
26'
!!! Ажойиб пас! Роналду ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва Бенземадан узатмани қабул қилиб олди ва икки нафар ҳимоячидан қочиб кетиб, ўткир бурчак остида Бету билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. "Севилья" дарвозабони ушбу дуэлда ғолиб чиқди. Посбонга ёрдамга келган ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
22'
Рекошет натижасида тўп "Севилья" дарвозасидан ўрин олиши мумкин эди. Коэнтрау ўнг қанотдан олдинги ўтди ва тўпни жарима майдончасига узатиб берди. Ҳимоячининг тўпга оёқ қўйиши натижасида тўп дарвоза томон юмалай бошлади. Фасио дарвозабонга ёрдамга келди ва хавфни бартараф этди
20'
Карвахаль ўз қанотида тўпни рақибга олдириб қўйди ва Эмери шогирдлари ҳужумга ўтишди. Витоло жарима майдончасининг бурчагидан тўпни қабул қилиб, дарвоза томон зарба берди. Касилья зарбани қайтарди
19'
Касильяс уриб юборган тўпни Роналду эгаллаб олди ва қанотдан очилган Родригес томон узатмани амалга оширди. Хамеснинг чиройли узатмасидан кейин Бэйл жарима майдончаси ичидан дарвозани ишғол қила олмади!
18'
Коке томонидан дарвозабон майдончаси томон етказилган тўпни Касильяс муштлари билан уриб юборди
17'
Андалусияликларнинг қарши ҳужуми натижасида Бакка Пепе билан юзма-юз вазиятда қолди ва португалиялик ҳимоячи рақиб ҳужумчисини чалиб йиқитди.
16'
Криштианунинг яна бир зарбаси "Севилья" дарвозабонига муаммо туғдириши мумкин эди, аммо Рамос офсайдда қолиб кетганди.
14'
Жабрланувчининг ўзи томонидан амалга оширилган зарба натижасида тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
13'
"Севилья" ҳимоячиси ўз жарима майдончаси яқинида Роналдуга нисбатан қўпол ўйнади. Жарима зарбаси белгиланди
11'
Бурчак тўпи мадридликларга ҳеч қандай хавфли вазиятни тақдим этмди. Ҳозирча "Реал" тўпни кўпроқ назорат қилмоқда, улар кўпроқ ҳужум ташкил қилишмоқда
11'
Бэйлнинг узатмасидан кейин тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
9'
Гарет Бэйл пенальти ишлашни истаганди, аммо Клатенбург унинг ҳимоячи билан тўқнашувда йиқилишига учмади.
4'
Роналду олис масофадан зарба йўллаб кўрди. Бету осонлик билан тўпни эгаллаб олди
4'
Майдонда ҳозирча жим-житлик. Футболчилар асосан тўпни бир-бирларига узатиб, уни назорат қилишга интилишмоқда
2'
Бурчакдан етказилган тўпни бартараф этиш мадридликларга муаммо туғдирмади.
2'
Дастлабки бурчак тўпини "Севилья" қўлга киритди.
1'
Ўйин бошланди!
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Унай Эмери Ракитичнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилиб кўради
'
"Севилья" эса жиддий йўқотишга учради. Жамоа етакчиси Иван Ракитич "Барса"га сотиб юборилди.
'
"Реал" ўз таркибини кучли футболчилар билан тўлдирди. Улардан Тони Кроос ва Хамес Родригес бугун асосий таркибда ўйинни бошлашади.
'
Испанияда эса "Барселона"дан бошқа жамоаларни "Реал" билан таққослаб бўлмайди. Аммо бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ёдингизда бўлса, ўтган мавсумнинг сўнгги турларидан бирида андалусияликлар "Реал"ни мағлуб этиб, мадридликларнинг чемпионликдан маҳрум бўлишларига ўз "ҳисса"ларини қўшишганди
'
Бугунги ўйин натижасидан қатъи назар, кубок Испанияга йўл олади.
'
УЕФА ушбу мавсумдан бошлаб бошқачароқ йўл тутишга қарор қилди. ЕЧЛ ва Европа лигасининг саралаш босқичида ҳали плей-офф ўйинлари ўтказилгани йўқ, аммо биз бугун суперкубок ғолибини номини билиб оламиз
'
Одатда Суперкубок баҳси август ойининг охирида, Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимидан сўнг Монако шаҳрида бўлиб ўтарди
'
Бугун биргаликда Европа суперкубоги учун кечадиган "Реал Мадрид" ва "Севилья" жамоалари ўртасидаги баҳсни кузатиб борамиз.
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! Барчангизни онлайн трансляция саҳифамизда кўриб турганимиздан хурсандмиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.