Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Онлайн трансляция

XXXI ёзги олимпиада саралаш учрашуви

Ўйин тугади

Ўзбекистон (U23)

Кенжа Тўраев (27)
Олег Зотеев (86)

2 : 0

Австралия (U23)

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12 С.Қувватов
2 А.Исматуллаев
3 А.Ҳожиакбаров
4 С.Мустафоев
5 И.Тўхтахўжаев
7 О.Қиличев
8 Ш.Каримов (С)
9 К.Тўраев
11 Т.Абдухолиқов
13 О.Зотеев
18 Ф.Мусаев
  1. Мэтью Райян
2. Мэтью Фосшини
3. Себастьян Раял
4. Мэтью Турман
5. Азиз Беҳич
6. Оливер Бозанич (С)
7. Мате Дуганжич
8. Бежамин Кантаровски
9. Жэйсон Хоффман
10. Митчелл Николс
11. Рокко Висконте
ЗАҲИРА
1 А.Тўраев
6. Д.Раҳматуллаев
10 Ж.Иброҳимов
14 З.Примов
15 Б.Омонов
16 Ж.Ҳасанов
17 И.Нагаев
 

Матн

90+4'
Учрашув якунига етди, азизлар!!!! БИЗ ЮТДИК!!! Лондон томон жуда катта қадам ташланди! Вакилларимиз 8 очко жамғариб, гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолишди!
90+3'
Вакилларимиз ҳимояга ётмасдан мудом ҳужумга ўтишмоқда. Мана , ҳозир офсайдда қолишди, азаматлар!
90+2'
Меҳмонлар ҳужуми бартараф этилди. Ва Кенжа олдинга бошланди. У тўпни йўқотди! Ҳеч қиси йўқ энди!!! Олға Ўзбекистон!
90'
Ўйиннинг асосий қисмига 4 дақиқа қўшиб берилди. Бу орада Кенжа Тўраев А7 зонада жуда яхши имконият ҳосил қилди ва зарба беришда сирпаниб кетди!
88'
Бу ўйинни ютдик биродарлар. Ҳозир австралия ўнг бурчакдан тўп киритишди. Бош берилган зарбадан сўнг Ҳожиакбаров қутқариб қолди голдан! У боши билан тўпни йироқлаштирди...
87'
Нагаев ҳозир Зотеев сингари имкониятга эга бўлди бироқ ҳимоячилар ҳалақит қилишди. Бурча тўпи!
86'
Олег Зотеевга тўп С7 зонада келиб тушди ва у бир зарба билан чап тўққизликни нишонга олди...
85'
ГООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Олееееег ЗОТЕЕЕЕЕЕЕВВВ!!!!
84'
Вакилларимиз қарши ҳужумда. Нагаев ўнг қанотдан ёриб кирмоқда. Хавф бартараф этилди лекин тўп вакилларимиз назоратида...
84'
Майдон марказида меҳмонлар жарима тўпи ижро этишади. Н10 зонада
83'
Фозил Мусаев зарбавий позицияга чиқарилди ва тўп йўлига рақиб ғов бўлди. Бурчакдан тўп тепамиз. Қиличев...
82'
Карим Булут Ислом Тўхтахужаевни ушлаб қолди. Бироқ Ҳакам жим. Бу орада тўп Қувватовга етиб борди..
81'
10 дақиқа қолди... Бу орада Мусаевни тутиб қолган Николас Мэтью сариқ карточка олди
79'
Австарлияликларнинг икки ҳужуми самарасиз якунланди
77'
Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров охиригача кураш олиб борди, бироқ якуний зарба бериш имкониятга эга бўлмади...
75'
Меҳмонларда ўзгариш. Миллати турк бўлган Карим Булут Рокко Висконте ўрнига туширилди.
75'
Сардорлик боғичи Фозил Мусаевда. Австралиянинг бир ҳужуми бартараф этилди.
74'
Бу орада вакилларимиз яхши ҳужум уюштиришди. Кенжанинг зарбаси кучсиз чиқди...
73'
Жасур Ҳасанов Шерзод Каримов ўрнига майдонга туширилмоқда...
73'
Жасур ҳасанов майдонга тушишга тайёрланмоқда. Сардоримиз ўрнига ташланса керак...
72'
Салим Мустафоевга нисбатан Хорффман қўполлик ишлатди...
71'
Меҳмонлар кейинги дақиқаларда ўта фаол. Кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишмоқда. Ҳисобдаги фарқни оширишимиз керак...
70'
Зотеев қоида бузди. Ҳушёр бўлиш керак. Сариқ олувди бу футболчимиз...
69'
Ҳозир Бобур омонидан ундан ўзган рпақиб футболчиси олдидаги тўпни оида бузмасдан тепиб юборди. Рақиб эса Қувватов билан яккама якка чиқиб бораётганди....
68'
Таркибимизда яна бир ўзгариш. Акбар Исматуллаев ўрнига Бобур Омонов тушди. Меҳмонларда эса Райал ўрнига Мюллер тушди.
66'
Бояги вазиятда австралияликлар офсайдда ҳам қолишган экан. Бу орада кенжа жуда яхши позиядан қийшиқ зарба бериб имкониятни совурди...
65'
Австралияликларнинг яна бир голи инобатга олинмади. Чунки меҳмонлар қоида бузишган эди.
65'
Шерзод Каримов ўнгдан Беҳични алдаб ўтиб жарима майдонга тўп узатди.
64'
Ҳозир вакилларимиз тўпни аутга чиқариб юборишганди. Лекин австралияликлар қайтаришмади. Ҳужум бошлашди ва бу ҳужум бартараф этилди...
63'
Ҳаводаги курашда Фозил Мусаев жароҳат олганга ўхшаяпти...
63'
Иван Нагаев чапдан ёриб кирди ва ярим зарба ярим пас узатди. Тўпни дарвозага буриб қўядиган одам топилмади...
62'
Жарима зарбасидан сўнг тўп Олег Зотеевга келиб тушди лекин у жуда баланд зарба берди...
62'
Е1 зонадан жарима тўпи тепамиз...Ш.Каримов ижро этмоқда...
61'
Кетма кет зарбалар... Бир марта Қувватов қутқарган бўлса, иккинчи ва якуний зарба қийшиқ берилди
61'
Австралиячап бурчакдан тўпни ўйинга киритади
60'
Айни дақиақаларда ўнг бурчагимиз қинидан аут отишади.Хавф бартараф этилди. Қарши ҳужумдамиз...
59'
Вакилларимиз яна бир бор ҳужумга ўтишди. Кенжа тўраев чапдан Зотеевни олға бошлади. Унинг тўп ошириши хато бўлди.
57'
Энди чап қанотдан аут отамиз... Салим отади.
56'
Ойбек Қиличев жарима майдонимиз ёнидан дриблинг қилиб марказдан ўтиб кетди. Уни қўполлик билан тўхтатишди... У майдона ётибди
55'
Мэтью Райан тўпни эгаллаб олди. Қарши ҳужум бартараф этилди. Энди бизни навбатимиз...
53'
Кенжа Тўраевнинг олисдан берган зарбаси қайтарилди. Вакилларимиз комбинацион ҳужумда... Йўқ, тўп олдирилди... Вакилларимиз аут отишади. Хавф сақланмоқда...
52'
Австарлияликлар ҳужумга ўтишда Ислом Тўхтахужаев нисбатан фол ишлатишди.
50'
Олег Зотеев ва Иган Нагаевга сариқ карточка кўрсатилди.
48'
Австарплияликлар яна ҳужумга ўтиб якуний зарбани нотўғри беришди.
48'
Меҳмонларни ҳужуми вакилларимиз учун хайрли якун топди. Акбар Исматуллаев - баракалла!
47'
Илк дақиқаларданоқ вакилларимиз чап қанотдан ҳужум уюштиришди. Салим Мустафоев - Олег Зотеев боғламаси самарали ўйин кўрсатмоқда...
46'
Энди экранларингизнинг чап томонида Австралия дарвозаси, ўнг томонида Ўзбекистон дарвозаси бўлади.
46'
Иккинчи бўлимни олимпиячиларимиз бошлаб беришди.
'
Нима дейиш мумкин? Биринчи бўлимда вакилларимизда 4 марта 100% голлик имконият юзага келди. Лекин бирортасида гол киритилмади. Олимпиячиларимиз ушбу имкониятдан фойдалана олишмади. Кенжа Тўраев эса индивидуал ҳаракатлари эвазига гол киритди - узоқдан. Австралияликларнинг ҳисобга олинмаган голига келсак, бу ҳолатда 100 фоизлик офсайд борлиги такрорий лавҳа кўсатилганда яққол билинди. Учрашувни бошқариб бораётган акамлар жуда адолатли қарорлар чиқаришмоқда.
45+2'
Биринчи бўлимга якун ясалди. 1:0 - Олдинда ЎЗБЕКИСТОН!!!
45+1'
Вакилларимиздан Ислом Тўхтахужаев Н6 зонадан белгиланган жарима нуқтасидан зарба берди... Баланд!
45'
Нагаев яхши позиция танлай олмади ва офсайдга тушди. 1-бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
44'
Шерзод Каримов 100% лик голли вазиятни кўкк совурди. Зотеев Қиличев билан чап қанотдан девор услубида ўйнаб тўпни Шерзодга узатди. Шерзод М7 зонадан тўпни дарвозабонга тепиб ўтирибди...
43'
Биринчи бўлим учун мана шу ҳисоб етарли. Ҳисобни сақлаб қолишга уринишяпти вакилларимиз...
41'
Австралияликлар гол уришди. Лекин Ҳакам ўйинчи офсайд ҳолати бўлгани учун голни инобатга олмади...
39'
Вакилларимиз ўйинни тўлиқ назорат қилишмоқда. Кейинги 5 дақиқада австралияликлар майдон марказидан ўта олишгани йўқ. Ўнг қанот ҳимоячимиз Салим Мустафоев ажойиб ўйнамоқда
37'
Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Иван Нагаев майдонга туширилди
37'
Кенжа тўраевнинг яна бир зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
36'
Фозил Мусаев майдон марказида ўйин қоидасини бузди. Тўп яна вакилларимизда...
33'
Ойбек Қиличев олисдан сал ноаниқ зарба берди. Агар тўғри борганда меҳмонлар посбони ҳеч нарса қила олмасди. Вакилларимиз муз майдонга кўникиб бўлишди...
32'
Ҳозир Қиличев бурчакдан тўпни оширгач, Каримов жуда ўулай позициядан тўрни дарвозага йўллай олмади. Мусаев, Тўраев ва қиличевлар ҳам кетидан тўпга ета олишмади...
32'
Вакилларимиз бурчак тўпини амалга оширишади
31'
Ҳозир Зотеев чапдан ёриб кирятувди. Райал тўпни тепиб юборди...
30'
Қарши ҳужумда ўйнатган Австралия энди ҳужум қилишга мажбур! Бу эса вакилларимизга қўшимча имкониятлар тақдим этади, албатта!
29'
Бозаничнинг С7 зонадан берган зарбасини Қувватов ушлаб олди
27'
Кенжа ТЎРАЕВВВВВ!!!! У J6 зонадан дарвоза томон тепди ва тўп дарвозага кириб кетди!
27'
ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!
26'
Ниҳоят австралияликлар ўйин қоидасини бузишди...
26'
Жарима майдонимиз яқинида таранглик сақланиб турилибди...
25'
Австралияликлар Е1 зонадан жарима тепиб ьурчак ишлаб олишди.
23'
Ҳозир австралияликлар тўпни аутдан жарима майдонимизга қадар отди ва дарвозамиз томон зарба берилди! Қувватовга Худо қувват берсин - қутқарди!
21'
Олимпиячиларимизнинг тўлақонлик ўйнашларига майдон жуда халақит бермоқда. Тўп асосан ҳаводан оширилмоқда.Ҳозир Зотеев чапдан Абдухолиқовга тўпни узатган эди. Дарвозабон чаққонлик қилди
20'
Кенжа қоида бузди ва ҳуштакдан сўнг зарба берди. Ҳакам сариқ карточка кўрсатиши мумкин эди! Аяди Кенжани
18'
Бурчакдан оширилган тўп бартараф этилгач меҳмонлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб яна В4 зонадан зарбавий позициядан қийшиқ зарба берилди.
17'
Кенжанинг фаоллиги эвазига бурчак ишладик. Гол ҳам бўлиши мумкин эди
16'
Олег Зотеев чапдан тўпни жарима майдонига ҳаволатди. Тўпни меҳмонлар посбони ушлаб олди. Майдонда тенг кураш кечмоқда.
13'
Шерзод Каримов ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтиб жарима майдонига тўпни ҳаволатди. Бироз баланд
12'
Австарлияликлар Е1 зонадан жарима тўпи тепишди. Хавф бартараф этилди
10'
Шерзод каримов ўнгдан ёриб кириб, кўндаланг узатма берди. Кенжа якуний зарба беришда бироз адашди. N7 зонадан
9'
Айни вақтда вакилларимиз яхши кобинация уюштиришди. Бироқ чап қанотда тўпни бўйсундириш осон бўлмади Кенжага. Бу орада қарши ҳужумга отланганАвстралияликлар жуда яхши имконият ҳосил қилишди. В4 зонадан яхши вазиятдан тўпни қийшиқ йўллашди. Тўғри борганда Санжар ҳеч нарса қилолмасди...
6'
Кенжа тўраев К6 зонадан зарба берди. Тўп муз устида сакраб учди. Агар тўғри борганда гол бўларди!
5'
Австралияликлар жарим майдинимизга бостириб кириб, С4 зонадан зарба беришди. Тўхтахўжаев тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
2'
Бурчакдан тўп оширилгач, Фозил Мусаев дарвоза томон зарба берди. Австралия дарвозабони тўпни қўлидан сиқарди бироқ иккинчи уринишда эгаллаб, тезкор қарши ҳужум бошлади. Тўп Санжар Қувватовда...
1'
Ҳозир мониторингизда тасвирланган майдончанинг ўнг тоомнида Австралия дарвозаси. Чапида эса Ўзбекистон дарвозаси. Ҳозир Кенжа N3 зонадан ёриб киродли ва бурчак ишлади
1'
Учрашув бошланди. Австралияликлар майдон марказидан бошлаб беришди.
'
Мадҳиялар ижро этиб бўлинди. Айтиш мумкинки футболчиларимизнинг барчаси баланд овозда куйлашди! Бу ҳақиқий патриотизм!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Ҳозир мадҳиялар ижро этилади.
'
Учрашувни Абдуллоҳ Болида бошчилигидаги қатарлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади
'
Жамоалар майдонда машғулотлар олиб боришмоқда. Майдоннинг ҳолати жуда ёмон. Қор ёғиб музлаган. Ўйин зарғалдоқ ранг коптокда ўтказилади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.