Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Халқаро ўртоқлик учрашуви

20 август, соат 21:00

ОЗАРБОЙЖОН

0 : 0

ЎЗБЕКИСТОН

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Салахат Агаев
Расим Рамалданов
Руслан Абишов
Уфук Будак
Моҳир Шукуров (с)
Рахид Амиргулиев
Вагиф Жавадов
Руфат Дадашов
Рауф Алиев
Дмитрий Назаров
Тугрул Эрат
  Элдорбек Суюнов
Егор Кримец
Ислом Тўхтахужаев (С)
Салим Мустафоев
Даврон Ҳошимов
Сардор Рашидов
Фозил Мусаев
Жамшид Искандаров
Владимир Козак
Навруз Олимов
Иван Нагаев
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Ислом Тўхтахўжаев (28)
Егор Кримец (42)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+6'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! Озарбойжон-Ўзбекистон - 0:0
90+4'
Ўйин сўнгида озар футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганида ҳимоячиларимиз тўпни узоқлаштиришга улгуришди. Боз устига, футболчи офсайдда қолган экан
90+3'
Озарбойжонда ўйинчи ўзгарди
90+2'
Фаррух Сайфиев бир неча ҳимоячиларни алдаб ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди, аммо сўнгги узатмани оширишга ҳимоячилар йўл қўйишмади
90+1'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
Сардор Рашидов жарима тўпини дарвозабон майдончаси томон узатди. Ҳимоячи бош билан уни қайтарди
90'
Терма жамоамиз жарима зарбаси ишлади.
88'
Бурчак тўпидан кейин тўпни эгаллаб олган Ўзбекистон тезлик билан олдинга ўтди, аммо бир ҳимоячи икки футболчимиздан тўпни олиб қўйди ва хавфни бартараф этди
87'
Яна бир бурчак тўпи
87'
Жарима майдончасига етказилган тўпни Мустафоев бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
85'
Бурчак тўпидан Озарбойжон ҳам фойдалана олмади
85'
Мезбон ярим ҳимоячиси чап қанотдан Ҳошимовдан ўтиб кетаётганди, Даврон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди
83'
Нурматов ва Рамалданов тўқнашиб кетишди ва айни дақиқадан ўринларидан туриб, ўйинни давом эттиришмоқда
81'
Яхшими-ёмонми терма жамоамиз ҳужум ташкил этмоқда. Сўнгги паллада озарбойжонлик ҳимоячилар хушёр ўйнашмоқда
80'
Владимир Козак ўрнига Азим Аҳмедов туширилди
79'
Тайм-аут. Кун иссиқ, томоқни хўллаш керак
78'
Озарбойжон анчадан бери хавфли ҳужум ташкил қилмаганди. Ўнг қанотдан тўп жарима майдончасига етказиб берилганидан кейин ҳимоячиларимиз зарба йўлига ғов бўлишди
77'
Сардор Рашидов тўпни юқори бурчакка чиройли тарзда айлантирди. Салахат Агаев тўпни майдон ташқарисига буриб юборди
76'
Тўп олдида Сардор Рашидов
75'
Терма жамоамиз шундоққина жарима майдончаси остонасида "стандарт" ишлади.
74'
Фозил Мусаев ўрнига Дилшод Жўраев ўйинни давом эттиради
72'
Ҳар иккала терма жамоа кетма-кет хатоларга йўл қўйишмоқда...
70'
Фаррух Сайфиев чап қанотдан ҳужумга ўтди ва бурчак тўпи ишлади
70'
Ўйин темпи юқори эмас. Ўзбекистон ҳужум ташкил қилишга уринмоқда. Мезонлар эса ҳеч бир жиҳатлари билан ажралиб туришгани йўқ
69'
Ўзбекистонда ўзгариш: Искандаров ўрнига Фаррух Сайфиев ўйинни давом эттиради
68'
Козак ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасидаги НУрматов томон узатди. Бироқ у ҳимоячи билан тўп учун курашда йиқилди ва тўпни дарвозабон эгаллаб олди. Пенальти йўқ
67'
Жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб, олдинга ўтган Руфат Дадашев ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди
65'
Озарбойжонлик ҳужумчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо у офсайдда қолганди
63'
Тахминан икки дақиқа давомида футболчиларимиз ўнг қанотда ўз ҳукмронлигини намойиш қилишди
61'
Терма жамоамиз жуда яхши ҳужум ташкил қилди. Бироқ Владимир Козак 7-8 метрлардан дарвозага аниқ зарба бера олмади
60'
Озарларда ўзгариш юз берди
59'
Нурматов яна бир имкониятни қўлдан чиқарди
58'
Шаҳзод Нурматов олдинга бошланди. У бир ҳимоячини алдади ва зарба бераётганида бошқа ҳимоячи унинг оёғи остига ташланиб, хавфни бартараф этди
57'
Сардор Рашидов иккинчи бўлимда ўнг қанотда ўйнамоқда. Унинг зарбаси анча ноаниқ чиқди
56'
Озарбойжон бурчак тўпидан кейин Рауф Алиев 7-8 метрлардан зарба бериш имкониятига эга бўлди. Аммо унинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
55'
Терма жамоамиз ўнг қанотда кичик комбинациялар орқали яхши ҳужум ташкил қилди. Фақат жарима майдончаси ичи томон етказилган тўп ҳужумчигача ўтмай қолди
54'
Мезбонларнинг ҳужуми пайтида тўпни дарвозабонимиз эгаллаб олди
53'
Терма жамоамизда иккита ўзгариш юз берди. Егор Кримец ва Навруз Олимов ўрнига Бобур Йўлдошев ва Игорь Сергеев туширилди
52'
Иккинчи бўлим бошида Иван Нагаев ўрнига Шаҳзод Нурматов туширилди
51'
Терма жамоамиз ҳужумини Жамшид бошлади ва Рашидов тўпни жарима майдончасига етказди. Марказий ҳимоячини тўпни узоқлаштирди
49'
Озарлар бурчак тўпи ишлашди
48'
Салим Мустафоев чап қанотдан тўпни эплаб жарима майдончасига етказиб бера олмади
47'
Ўнг қанотдан юқоридан етказилган тўпни Суюнов эгаллаб олди
47'
Сардор Рашидов офсайдда қолиб кетди
46'
Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бўлимни бошлаб берди
46'
Озарбойжон терма жамоасида ўзгариш юз берди
'
Терма жамоалар майдонга қайтишди
'
Дарвоқе, биринчи бўлим тугаш арафасида Азим Аҳмедов майдонга тушишга тайёргарлик кўра бошлаганди, аммо улгурмади
'
Озарбойжон эса ўзига келиб олганидан кейин 3 та хавфли ҳужум ташкил қилди. Иккита вазиятда терма жамоамизни Суюнов қутқарган бўлса, бир вазиятда мезбонларнинг зарбасига аниқлик етишмади
'
Фақат вазиятларни голга айлантиришда футболчиларимизга бироз ишонч етишмади.
'
Биринчи бўлимга хулоса. Озарбойжон терма жамоаси ўйиннинг 30-35-дақиқалларигача ўз ўйинини топа олмади. Бунга ҳаяжон ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин. Натижада йигитларимиз анча ишончли ўйнаб, рақиб футболчиларини шошириб қўйишди ва бир қанча қулай имкониятларга эга бўлишди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди
45+1'
Элдорбек Суюнов терма жамоамизнинг муқаррар голдан қутқарди! Дмитрий Назаровнинг 18 метрлардан йўллаган зарбаси юқори бурчакка кириб бораётганди. "Насаф" посбони тўпни майдон ташқарисига уриб юборди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Ўйинини топиб олган озарлар хавфли вазиятлар ярата бошлашди. Ўнг қанотдан етказилган тўпни Рауф Алиев бош билан дарвозага бурди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
44'
Жамшид Искандаров майдон марказининг ўнг қанотида ҳимоячидан қочиб кетди ва жарима майдончасидаги Олимов томон тўпни етказишга уринди. Ҳимоячига тегиб қайтган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
42'
Егор Кримей майдон марказида қарши ҳужумга ўтаётган ҳужумчини қўполлик билан тўхтатишга мажбур бўлди ва огоҳлантириш олди
42'
Озарбойжон дарвозабони Салахат Агаев ўз дарвозасини ташлаб чиқиб, тўпни ён қанотга тепиб юборди
38'
Озарбойжоннинг ўйиндаги илк хавфли ҳужуми! Ўнг қанотдан тўп ерлатиб жарима майдончасига етказилди ва 12 метрлардан зарба йўлланди. Элдорбек тўпни муштлари билан қайтариб юборди
36'
Ўзбекистон терма жамоаси қарши ҳужумда яна бир имкониятни қўлдан чиқарди. Сардор Рашидов индивидуал ҳаракатлари эвазига 2-3 нафар ҳимоячидан қочиб кетди ва жарима майдончасига кира солиб зарба бериш ўрнига, сўнгги ҳимоячини ҳам алдашга ҳаракат қилди. Ҳимоячи жон ҳолатда Сардорнинг оёғига ташланди ва хавфни бартараф этди. Тўпни эгаллага Олимов ҳам бошқа ҳимоячини алдашга қарор қилди ва тўпни олдирди
35'
Мезбонлар аста-секин ўз ўйинини намойиш қила бошлади. Ўнг қанотдан тўп жарима майдончасига етказиб берилганидан кейин улар бурчак тўпи ишлашди
33'
терма жамоамиз Озарбойжоннинг 10-рақамли футболчисига жарима майдончамиз остонасида зарба йўллаш имкониятини бериб қўйишди. Бахтимизга, зарба анча ноаниқ бўлди
31'
Жамоаларга кичик танаффус берилди. Футболчилар томоқларини хўллаб олишмоқда
30'
Бурчак тўпи терма жамоамизга омад келтирмади
30'
Терма жамоамиз бурчак тўпини бартараф этиб, тезкор қарши ҳужумга ўтди. Сардор Рашидов жарима майдончасининг чап бурчагидан зарба йўллади. Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
29'
Озарбойжон ўзининг илк бурчак зарбасини қўлга киритди
28'
Ислом Тўхтахўжаев майдон марказида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди
27'
Искандаров ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси томон етказди. Навруз Олимовга чаққонлик етишмади
27'
Ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига етказилган тўпни Суюнов эгаллаб олди
23'
Жарима зарбаси эса жонли деворга тегди ва хавф йўққа чиқди
23'
Дарвозагача 20 метрлар масофадан жарима зарбасини ишладик. Наврузга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. У сўнгги ҳимоячидан ўтиб кетаётганида марказий ҳимоячи томонидан тўхтатилди
22'
Бурчак тўпидан кейин ўзбекистонлик футболчи бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
21'
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоядан ҳужумга анча тез ўтаётгани эътиборга молик. Рашидов томонидан узатилган тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи
18'
Сардор Рашидов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатиб берди. Марказий ҳимоячилар тўпнинг Нагаев ва Олимовгача етиб келишига йўл қўйишмади
17'
Искандаров олдиндан ўйланган комбинацияни амалга оширишга ҳаракат қилди, аммо якунда тўпни Агаев эгаллаб олди
16'
Энди жарима зарбасини Ўзбекистон тепиш ҳуқуқини қўлга киритди
15'
Фозил Мусаев ўйин қоидасини бузганидан кейин мезбонлар жарима зарбасини амалга оширишди. Жарима майдончасига етказиб берилган тўп ҳужумчилардан бирининг бошига тегиб юқорига кўтарилди ва уни Элдорбек Суюнов эгаллаб олди
14'
Терма жамоамизда яна бир голга тортадиган вазият! Чап қанот чизиғидан отиб берилган тўпни қабул қилиб олган Фозил Мусаев 18 метрлардан дарвоза томон зарба йўллади! Тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
12'
Владимир Козак 35 метрлардан белгиланган жарима тўпни тўғридан-тўғри дарвозага йўллашга қарор қилди. Тўп анча юқоридан ўтиб кетди
10'
УҲҲҲҲ, дастлабки хавфли вазиятни Ўзбекистон терма жамоаси юзага келтирди. Тезкор узатмалар натижасида Иван Нагаев ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Олимов тўпга бироз ета олмади ва Агаев тўпни муштлари билан уриб юборди
9'
Ўзбекистон терма жамоаси мазмунли ҳужум ташкил қилди. Марказ бўйлаб бошланган ҳужум ўнг томонга кўчирилди ва Даврон Ҳошимов тўпни жарима майдончасига етказилди ва тўпни нариги қанотга ўтиб кетди. Рашидов томонидан жарима майдончасига қайта узатилган пасни дарвозабон эгаллаб олди
6'
Озарбойжон ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказган пайтда, Тўхтахўжаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
6'
Марказ бўйлаб уюштирилган ҳужумдан кейин тўпни Элдорбек Суюнов эгаллаб олди
5'
Навруз Олимов офсайдда қолиб кетди
5'
Озарлар майдон марказида тўпни назорат қилишмоқда. Уларнинг ҳужуми ҳозирча ўхшамаяпти
3'
Искандаровга нисбан ўйин қоидаси бузилди. Терма жамоамиз жарима зарбасини муваффақиятли амалга ошира олишмади. Чап қанотдаги Рашидов томон узатилган тўпни Сардор ўзига бўйсундира олмади
1'
Дастлабки ҳужум мезбонлар томонидан ташкил этилди - муваффақиятсиз
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Ўзбекистон терма жаомаси кўк, Озарбойжон эса оқ рангли формада ҳаракат қилишади
'
Ундан аввал эса Ўзбекитон давлат мадҳияси янгради
'
Озарбойжон давлат мадҳияси ёш йигитча томонидан жонли ижро этилмоқда
'
Диққат терма жамоалар майдонга чиқиб келишди!
'
Айниқса, Озарбойжон терма жамоаси Максим Шацких учун "севимли" жамоаси бўлиши керак. Боиси, Макс ўзининг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебют ўйинида "хет-трик"ка эришган
'
Ўтказилган ўйинларда Ўзбекистон 2 марта ғалаба қозонган бўлса, 4та ўйинда Озарбойжоннинг қўли баланд келган. 3та ўйин эса дуранг билан якун топган.
'
Ўзбекистон ва Озарбойжон терма жамоалари шу пайтга қадар 9 марта тўқнаш келишган. Демак, бу ўзаро 10-учрашув бўлади.
'
Терма жамоалар таркиблари маълум бўлди. Миржалол Қосимов ўйинга 4-4-2 тактик схемасини танлади. Ҳужумда Иван Нагаев ва Навруз Олимов рақиб дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қилишади
'
Терма жамоамиз бугун Боку шаҳрида ўзининг навбатдаги учрашувини Озарбойжонга қарши ўтказади
'
Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўртоқлик учрашуви орқали юз кўришиб турганимиздан хурсандмиз
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.