Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Онлайн трансляция

Испания суперкубоги

Жавоб ўйини, 23 август, соат 01:30

АТЛЕТИКО МАДРИД

Марио Манжукич (2)

1 : 0

РЕАЛ МАДРИД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Мигель Анхель Мойя
Хуанфран
Жоао Миранда
Диего Годин
Гильерме Сикейра
Тьягу Мендеш
Габи
Коке
Рауль Гарсия
Антуан Гризманн
Марио Манжукич
  Икер Касильяс
Даниэль Карвахаль
Рафаэль Варан
Серхио Рамос
Фабиу Коэнтрау
Хаби Алонсо
Тони Кроос
Лука Модрич
Хамес Родригес
Гарет Бэйл
Карим Бензема
ЗАҲИРА
Ян Облак
Кристиан Ансальди
Хосе Хименес
Сауль
Марио Суарес
Кристиан Родригес
Рауль Хименес
  Кейлор Навас
Пепе
Марсело
Альваро Арбелоа
Асер Ильярраменди
Иско
Криштиану Роналду

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
"АТЛЕТИКО" — ИСПАНИЯ СУПЕРКУБОГИ СОҲИБИ!
90+5'
Ўйин тугади!
90+4'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозабонга ҳужум учун Роналду огоҳлантириш олди
90+4'
"Атлетико"нинг 3 футболчиси меҳмонларнинг 2 ҳимоячисига қарши чиқиб боришди. Касильяснинг олдинга чиқиб кетганини кўрган ҳужумчи тўпни унинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди. Аммо ижро яхши чиқмади ва Икер тўпни эгаллаб олди
90+3'
Карвахалнинг ўнг қанотдан узатмаси хавфли бўлди. Аммо унга Рамос ва Роналду бироз ета олишмади
90+1'
Навбатдаги қўполлик учун Лука Модрич иккинчи сариқ карточка олди ва майдонни тарк этди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Ўнг қанотдан етказб берилган узатмага чикишда Касильяс хатога йўл қўйганди. Тьягу эса дарвозага аниқ зарба бера олмади
89'
"Атлетико"да сўнгги ўзгариш: Рауль Гарсия ўрнига Саул Нигес тушди
89'
Серхио Рамов ҳам огоҳлантириш олди
88'
Кристиан Родригес 2 марта Варанни алдаб ўта олмади.
87'
Роналду жарима майдончасининг ўнг томонида бир футболчини алдаб зарба берди. Тўп бшоқа ҳимоячига тегиб қайтди
85'
Марио Манжукич ўрнига Кристиан Родригес туширилди
80'
Карвахалнинг узатмасидан кейин Бэйлнинг оёғи тўпга етмади, тўп дарвозабонга насиб этди
79'
Марсело тўп учун курашда Манжукични итариб йиқитгани учун жарима зарбаси белгиланди
78'
Иско бир вазиятда рақиб футболчисини икки марта тепиб қулатгани учун огоҳлантириш олди
77'
Мезбонлар томонидан амалга оширилган жарима зарбаси Анчелотти жамоаси учун тахликали бўлмади
76'
Модричнинг бурчакдан узатмалари унчалик хавфли бўлмаяпти ҳозирча
75'
"Реал" рақибнинг тезкор қарши ҳужумини бартараф этиб, ўзи ҳужум ташкил қилди ва бурчак тўпи ишлади
74'
Рауль Гарсия огоҳлантириш олди
73'
"Атлетико"да ўйинчи алмашди. Гризманн ўрнига Рауль Хименес туширилди
72'
Роналдунинг узатмасидан кейин Бэйл дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо тўпни дарвозабон эгаллаб олди
71'
Эҳҳҳҳ, Гризманн! 13-14 метрлардан дарвозани аниқ нишонга ола билмади!
71'
Вуҳ, қисқа паслар натижасида Коке зарба бериш учун қулай вазиятга чиқди ва унинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
70'
"Реал"да учинчи ўзгариш: Коэнтрау ўрнига Марсело туширилди
69'
Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди ва ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди
68'
Гризманн Бенземанинг орқасидан тортиб қолгани учун огоҳлантирилди. Жарима тўпи. Дарвозагача 28 метрлар...
65'
"Реал"да ўзгариш. Хамес Родригес майдонни тарк этди. Иско ўйинни давом эттиради
65'
Бэйлнинг зарбаси рекошет ҳолатида майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
63'
Бэйл чап қанотда ҳимоячилардан Зидан услубида ўтиб кетаётганида йиқилди, ҳакам эса қоида бузилмаганини кўрсатди
62'
Бензема ва Роналду бир-бирларни яхши тушуниб ҳаракат қилишди ва Криштиану 30 метрлардан кучли зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
60'
Роналдунинг қап қанотдан етказган тўпи Бенземагача етиб келганида, Карим дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Аммо ҳимоячи уни майдон ташқарисига чиқариб юборди
59'
Бурчак тўпи меҳмонлар учун бироз тахликали бўлди. Касильяс тўпни мушти билан уриб юборди
59'
Мезбонлар тўпни яхши назорат қилишди ва бурчак тўпи ишлашди
58'
Дарвоқе, иккинчи бўлим бошида Криштиану Роналду майдонга тушганини таъкидлаб ўтиш лозим. Тони Кроос эса майдонни тарк этди
57'
Хуанфраннинг узатмасидан кейин Рауль Гарсия 20 метрлардан зарба берди! Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
54'
Мезбонларнинг жуда чиройли ҳужумини "Реал" ўтказиб юборди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келган футболчи жарима майдончасида ёлғиз очилган Манжукич томон тўпн етказди. Бироқ Рамос вазиятни олдиндан ўқий олди ва хавфни бартараф этди
52'
Алонсо сариқ карточка олди, рақибнин тезкор қарши ҳужумини қоидага хилоф равишда тўхтатгани учун
52'
"Реал" бурчак тўпи ишлади
50'
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Коке огоҳлантириш олди
49'
Ушбу жарима тўпи гол билан якунланиши мумкин эди, агар тўп дарвоза тўсинига тегмаганида! Жарима майдончасига етказиб берилган тўпни футболчилардан бири оёқ билан Касильяс дарвозаси томон бурди. Тўп аввал дарвоза тўсини, кейин ерга тегди. ҲИмоячилар хавфни бартараф этишди
48'
Лекин "Атлетико" қарши ҳужумда хавфли. МАйдон марказида Сикейро Модричдан ўтиб кетаётганида ЛУка рақибини қўли билан тўхтатиб қолди ва огоҳлантириш олди
48'
Тўп назорати тўлалигича "Реал" томонида. Улар ҳужум ташкил қилиш йўлларини қидиришмоқда
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Атлетико" - "Реал" - 1:0. Танаффус
45+1'
Хамес Родригес жарима майдончасининг ўнг бурчагидан тўпни олис бурчакка айлантирди. Мўлжалда бироз адашди у
45'
Яна бир бурчак тўпи (аввалгисидан кейин тўпни Коэнтрау майдон ташқарисига чиқариб юборди). Бу сафар Рауль Гарсия 7-8 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Тўп шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!!!
44'
Рауль Гарсия олис масофадан зарба йўллади. Касильяс тўпни майдон ташқарисига уриб юборди
41'
Варан 35 метрлардан анча ноаниқ зарба йўллади
40'
Манжукичнинг бош билан берган зарбаси анча ноаниқ бўлди
38'
!!!! Вуууууҳ, Бэйл!!! Адашмасак, Родригес тўпни Бэйлга етказиб берди ва Гарет жарима майдончаси ичида 14 метрлардан зарба берди. Тўп яна ўша устунни деярли силаб ўтиб кетди
36'
!!!! Вуҳ, Хамес Родригес! "Реал" позицион ҳужум ташкил қилди ва тўп жарима майдончасига юқоридан етказилди. Колумбиялик футболчи бош билан зарба берди ва тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
34'
Бурчак тўпидан кейин тўп Рамоснинг қўлига теккани учун ўйин тўхтатилди
34'
Хамес Родригес томонидан етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Жарима майдончаси ташқарисидан яна зарба берилди. Тўп Манжукичга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
33'
Жарима майдончасининг ўнг бурчаги яқинида Бэйлга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
30'
Ана энди тўп назорати тўлалигича "Реал" томонига ўтди. Бурчак тўпи пайтида Варан ҳимоячига нисбатан ўйин қоидасини бузди
26'
Захира ҳакамининг тавсияси бош ҳакам "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеонени захира ўриндиғидан четлатди. Энди у ўйинни трибунада ўтирган ҳолда томоша қилади
25'
"Реал"нинг дастлабки ўта хавфли ҳужуми! Анчелотти шогирдлари ўнг қанотдан қисқа паслар орқали жарима майдончасига ёриб киришди ва Хамес Родригесдан тўпни қабул қилган Карвахаль ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди! Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб, дарвоза томон думалаб кетаётгандек эди, аммо ҳимоячилар уни вазиятдан узоқлаштиришди
23'
Ўйинда фоллар, қоидабузарликлар кўп бўлмоқда. Деярли ҳар дақиқада
20'
Жарима зарбаси анча хавфли бўлди. Жарима майдончасига етказиб берилган тўпни Хуан Миранда ёлғиз қабул қилди (ўткир бурчак остида), аммо на ўзи дарвозага зарба берди, на нариги қанотдаги шерикларига тўпни аниқ узатди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
19'
Серхио Рамос тўп учун курашда МАнжукичнинг устига чиқди ва ўз дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланишига сабабчи бўлди
18'
"Атлетико" ҳимоячиси Тьягу Мендеш огоҳлантириш олди
17'
"Реал" ўнг қанотда жарима тўпини теадиган бўлди
15'
"Қироллик клуби"нинг зарбаси қовушмаяпти. "Атлетико" бурчак тўпи ишлади.
13'
Ўйин темпи юқори эмас, "Атлетико" олдинга ўтишга шошилмаяпти, "Реал" эса ўз ўйинини топиб олганича йўқ ҳали
10'
Бу сафар Карвахалнинг чап қанотдан узатмаси ўта ноаниқ чиқди
10'
Ўнг қанотдан юқорилатиб етказилган тўпни "Атлетико" посбони осонлик билан эгаллаб олди
5'
Бироз кутилмаган дебют. "Атлетико" ҳужум қилишда давом этмоқда. Ҳозир "матрасчилар" ҳужумчиси "Реал" жарима майдончасида йиқилди, аммо ҳакам пенальти бермади
2'
Мезбонлар тўпни бурчакдан ўйин киритишди ва "Реал" тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштирди. Тўп "Атлетико" дарвозабони Мигель Анхель Мойягача етиб келди ва у тўпни рақиб жарима майдончаси яқинигача тепиб берди. Гризман тўпни бош билан Манжукичга етказди. Марио эса 16 метрларда зарба бериб, Касильясни доғда қолдирди!
2'
ГООООООЛЛ!!! Марио Манжукич, 1:0!
1'
Ўйинни мезбонлар анча фаол бошлашди ва бурчак тўпи ишлашди.
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Шунингдек, аввал хабар бериб ўтганимиздек, Анхель Ди Мария бугун ҳаттоки ўйин қайдномасига киритилмаган
'
"Реал" етакчиси Криштиану Роналду жароҳатидан кейин машғулотда иштирок эта бошлаган бўлса-да, у бугун асосий таркибда эмас. У захирада
'
Шундай экан, барча масала бугун ҳал бўлади
'
"Сатьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтган дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганидан хабарингиз бор
'
"Висенте Кальдерон" стадионида Мадриднинг икки жамоаси "Атлетико" ва "Реал" жамоалари ўзаро баҳс олиб борадилар
'
Испанияда янги мавсум бошланмоқда. Биз бугун мамлакат суперкубоги ғолиби номини билиб оламиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.