| 24/12 21:00 | Ал-Муҳаррақ | 0-3 | Истиқлол | ||
| 24/12 21:00 | Ал-Васл | 2-1 | Ал-Виҳдат | ||
| 24/12 21:00 | Ал-Аҳли Доҳа | 2-0 | Андижон | ||
| 24/12 21:00 | Аркадағ | 1-0 | Холидия | ||
| 24/12 21:00 | Ан-Наср (СА) | 5-1 | Аз-Завра | ||
| 24/12 21:00 | Гоа | 1-2 | Истиқлол Душанбе |
Англия Премьер лигаси, 2-тур
| 24 август, соат 20:00 | ||
САНДЕРЛЕНДРодуэел (30)
|
1 : 1 |
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕДМата (17)
|
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
Манноне Браун Верхини ван Анхолт О’Ши Ларссон Бакли Родуэлл Кэттермоул Уикхэм Ст.Флетчер |
Де Хеа Смоллинг Блэккетт Валенсия Клеверли Флетчер Мата Янг Руни ван Перси |
|
Матн
| ' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. Яна 2 соатдан кейин бошланадиган "Барселона" ва "Эльче" жамоалари ўртасидаги ўйиндан ташкил қиладиган онлайн трансляциямизни ҳам ўтказиб юборманг. |
| ' |
|
Умуман олганда, натижа ўйинга мос бўлди, "МЮ" ёрқин ўйин кўрсата олмади |
| ' |
![]() |
Ван Гал иккинчи ўйинда ҳам муҳим очколардан маҳрум бўлмоқда. Бу "МЮ"га кейинчалик қимматга тушиши мумкин |
| 90+5' |
![]() |
ЎЙИН ТУГАДИ! |
| 90+4' |
![]() |
"Ман. Юнайтед"нинг сўнгги ҳужуми ҳам самарасиз якунлади. |
| 90' |
![]() |
"Қора мушуклар" деярли майдон марказидан жарима тўпини рақиб жаврим майдончасига етказиб беришди. Ҳужумчи фол ишлатгани учун ўйин тўхтатилди |
| 90' |
![]() |
Алтидор майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва меҳмонлар жарима майдончасигача етиб келди. Аммо на шеригини тўп билан таъминлади, на ўзи зарба берди. Тўпни ҳимоячиларга олдириб қўйди |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
![]() |
"Сандерленд" футболчиси Ли Кэттермоул ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилибди |
| 89' |
![]() |
Эшли Янг жарима майдончасига яқинлашиб келди ва 20 метрлардан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни муаммосиз эгаллаб олди |
| 87' |
![]() |
"Юнайтед"га мезбон жамоа ҳимоячилари ва дарвозабонлари ёрдам бериб юборишлари мумкин эди. Уларнинг ўзаро тушунмовчилигидан меҳмонлар фойдалана олишмади |
| 85' |
|
Ўйиннинг охирги дақиқалари давом этаётган бўлса, "МЮ"га ғалаба кўпроқ керак бўлса-да, айни дақиқаларда устунлик Ван Гал шогирдлари томонида деб айта олмаймиз. "Сандерленд" ҳам имкон бўлганида ҳужумга ўтмоқда |
| 81' |
![]() |
"МЮ" футболчилари мазмунли ҳужум ташкил қилишга қийналишмоқда |
| 78' |
![]() |
"МЮ" вакиллари ўнг қанотдан олдинга ўтган Эшли Янгга тўпни етказиб беришди. Жарима майдончасини ўз вақтида тарк этган Манноне тўпни тепиб юборишга улгурди |
| 77' |
![]() |
"Санделенд"да футболчи алмашди. Майдонга Жозе Алтидор туширилди |
| 76' |
![]() |
Мата томонидан етказилган тўпни мезбон посбони осонлик билан эгаллаб олди |
| 75' |
![]() |
Уэлбек бурчак тўпи ишлади |
| 75' |
![]() |
Ларссоннинг зарбаси кучли бўлди, аммо унга аниқлик етишмади |
| 74' |
![]() |
"Сандерленд" дарвозагача 20 метрлардан жарима тўпи тепади |
| ' |
![]() |
67-дақиқада "МЮ" футболчиси Том Клеверли огоҳлантириш олди. У рақиб ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолди |
| 69' |
![]() |
Ларссон жамоадоши билан "девор" ўйнаб, дарвозбон билан бирга бир вазиятга қочиб кетди. ЖАрима майдончаси устидан зарба йўллаётганида "МЮ" ҳимоячиси тўпга оёқ қўйишга улгурди. Бурчак тўпи |
| 63' |
![]() |
"Сандерленд"да ҳам ўзгариш: Гол муаллифи Жек Родуэл ўрнига Хорди Гомес тушди. |
| 63' |
![]() |
Ван Гал бирданига 2та ўзгаришга қўл урди. Ван Перси ва Флетчер ўрнига Уэлбек ва Янузай туширилди. |
| 62' |
![]() |
Эшли Янг рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам унинг ҳаракатини симуляция деб баҳолади ва унга сариқ карточка кўрсатди |
| 61' |
![]() |
Мата жарима майдончасига кириб бораётган Ван Персини тўп билан таъминлади, аммо тўп голландиялик футболчининг оёғидан дарвозабонга бориб тушди |
| 59' |
![]() |
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. "САндерленд" посбони тўпни қайтарди |
| 52' |
![]() |
Оҳоҳо-ҳо! Мўжиза туфайли тўп Де Хеа қўриқлаётган дарвозага кирмай қолди! Чап ён чизиқдан тўп отиб берилди. Уикхэм эса тўпни Коннорга узатди. У ерлатиб давроза томон зарба берди. Давид Де Хеа ҳеч нарса қила олмасди, бироқ "МЮ" ҳимоячиси Блэкетт тўп йўлига оёқ қўйди ва тўп майдонни тарк этди. |
| 48' |
![]() |
Ван Перси ўнг қанотдаги чизиққа яқин жойда офсайдда қолди |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди! |
| 45+2' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Сандерленд" - "МЮ" - 1:1. Танаффус |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 43' |
![]() |
"МЮ"да футболчи алмаштирилди. Крис Смоллинг ўрнига Майкл Кин туширилди |
| 42' |
![]() |
Мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Ҳужумчи дарвозагача 7-8 метрлардан чалқанча услубда зарба берди, аммо ноаниқ |
| 38' |
![]() |
МЮ рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга қийналмоқда |
| 35' |
![]() |
Руни ижросидаги жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди |
| 34' |
![]() |
МЮ "стандарт" ишлади |
| 30' |
![]() |
Бурчакдан етказилган тўпни Жек Родуэел бош билан дарвозага йўллади! Де Хея яқин бурчакка йўлланган зарбани ўтказиб юборди, ҳимоячилар футболчининг зарба беришига тўсқинлик қилишмади |
| 30' |
![]() |
ГООООЛЛЛЛ! Родвел, 1:1! |
| 30' |
![]() |
Бунинг натижасида "Сандерленд" бурчак тўпи ишлади |
| 29' |
![]() |
Ўйин бир хил суръатда давом этмоқда. "МЮ" кўпроқ тўпни назорат қилмоқда. Мезбонлар эса прессингни кучайтириб, майдон марказидаёқ рақиб футболчиларини таъқиб қилишмоқда. |
| 24' |
![]() |
Эшли Янг ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатиб берди. БУрчак тўпи |
| 23' |
![]() |
Тўп назорати яна меҳмонлар томонида. "Сандерленд" қарши ҳужумдан умид қилишга мажбур |
| 17' |
![]() |
Валенсия ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни дарвозанинг олис устуни томон узатди. Тўпни дарвозабон ўтказиб юборди ва Мата бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди! |
| 17' |
![]() |
ГООООООЛЛЛЛ! Мата, 0:1! |
| 16' |
![]() |
Дастлабки хавфли ҳужумни Сандерленд уюштирди. Ҳужум ўнг томондан бошланди ва ярим ҳимоячи марказ томон сурилиб, ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келган жамоадошига узатди. Ҳужумчининг зарбасини Де Хея эгаллаб олди! |
| 9' |
![]() |
Тўп назорат кўк рангли "МЮ" футболчилари томонида |
| 6' |
![]() |
МЮ тўпни узоқ вақт назорат қилди ва жарима майдончаси ичида очилган Ван Перси томон узатилган тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди |
| 4' |
![]() |
Майдон эгалари футболчисининг 18 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 1' |
![]() |
"Сандерленд" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли сайтимиз мухлислари! |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|
|