Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Онлайн трансляция

Олий лига-2014, 18-тур

28 август, соат 18:00. Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)

ЛОКОМОТИВ

Фарҳод Тожиев (41-пен.)

1 : 2

БУНЁДКОР

Забиҳилло Ўринбоев (19)
Иван Милошевич (69)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1. Игнатий Нестеров
10.Фарҳод Тожиев
17.Салим Мустафоев
18.Фозил Мусаев
20.Ислом Тўхтахўжаев
24.Иброҳим Раҳимов
35.Шавкат Муллажонов,
50.Александр Гейнрих
61.Дилшод Раҳматуллаев
77.Жасур Ҳасанов (кат.)
88.Лутфулла Тўраев
  45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
6.Анвар Ғофуров
8.Жавлон Иброҳимов
9.Минори Сато
13.Иван Милошевич
19.Забиҳилло Ўринбоев
20.Самир Бекрич
21.Сардор Рашидов
28.Достонбек Ҳамдамов
ЗАҲИРА
84.Темур Жўраев
4.Бобурбек Йўлдошев
7.Садриддин Абдуллаев
22.Виктор Карпенко
23.Иван Нагаев
60.Артём Филипосян
70.Алишер Шоғуломов
  1.Павел Бугало
11.Александр Пишур
14.Воҳид Шодиев
27.Сардор Собирхўжаев
33.Олег Зотеев
48.Акрамжон Комилов
59.Нуриддин Ҳасанов
САРИҚ КАРТОЧКА
Шавкат Муллажонов (44)
Александр Гейнрих (49)
Жасур Ҳасанов (83)
 
Акмал Шораҳмедов (65)
ЖАвлон Иброҳимов (90+2)

Матн

'
"БУнёдкор" футболчилари ўз мухлисларига миннатдорчилик билдиришмоқда
'
МАйдонда футболчилар тўполонни юзага келтиришди негадир
90+6'
Ўйин якунланди!
90+5'
Жарима зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. Такрорий ҳужумдан кейин зарба ноаниқ бўлди
90+4'
"Локо" жарима зарбасини амалга оширади
90+3'
Вуууҳҳҳ, Садриддин Абдуллаевнинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади!
90+2'
ЖАвлон Иброҳимов сариқ карточка олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Ҳасановга қўполлик ишлатди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
Салим Мустафоев майдондан четлатилди. У ўзидан ўтиб кетишга уринган Рашидовни чалиб йиқитди. Сардор ундан ўтиб кетганидан Нестеров билан бирга-бир вазиятга чиқиб борарди
89'
Гейнрих жарима зарбасини тўппа-тўғри дарвозанинг яқин бурчагига айлантирди. Акбар Тўраев бир амаллаб хавфни барттараф этди
'
"Бунёдкор" яхши имкониятни қўлдан чиқарди. Рашидов тўпни ҲАмдамовга узатди ва уни деярли бирга бир вазиятга чиқариб юборди. аммо Достон суст ҳаракат қилди ва имкониятни қўлдан чиқарди
87'
Гейнрих жарима майдончаси ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади ва имкониятни қўлдан бой берди
85'
"Локомотив" босимни ошириб бормоқда...
83'
Жасур Ҳасанов ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун огоҳлантириш олди
82'
"Темирйўлчилар" яхши ҳужум ташкил қилишди. Ҳужум Салим Мустафоевнинг зарбаси билан якунланди. Тўраев тўпни муаммосиз эгаллаб олди
80'
"Бунёдкор"да учинчи ўзгариш: Хайрулла Каримов ўрнига Акром Комилов тушди. "Қалдирғочлар" сардори жароҳат олганини маълум қилди
78'
Жасур Ҳасановнинг зарбаси тўппа-тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
77'
Гейнрихга нисбатан фол ишлатилди. Даврозагача 24 метрлар бор...
77'
Меҳмонлар қарши ҳужумларда яхши имкониятларга эга бўлмоқда. Фақат сўнгги лаҳзада уларга аниқлик ва т тезкорлик етишмаяпти
76'
"Бунёдкор"да яна бир ўзгариш: Ўринбоев ўрнига Воҳид Шодиев туширилди
75'
Эҳҳееее, Забиҳилло Ўринбоев яна бир жамоадоши билан дарвозабон билан иккига бир вазиятга чиқиб борди, аммо Ўринбоевнинг суст ҳаракати туфайли ортдан етиб келган ҳимоячи тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди
74'
"Локо"да футболчи алмаштирилди. Фарҳод Тожиев ўрнига Алишер Шоғуломов майдона тушди
73'
"Бунёдкор"да ажойиб имконият! Собирхўжаев 18 метрларда кучли зарба йўллади! Нестеров тўпни қайтарди. Тўп яна Сардорнинг ўзига қайтиб келди ва тўпни Ўринбоевга узатди. Аммо Забиҳилло тўпни йўқотди
69'
"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Рашидов жарима зарбасидан тўпни юқорилатиб жарима майдончасига узатди. Тўп рекошет ҳолатида Милошевичга келиб тушди ва Иван яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Тўп дарвоза устунига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди
69'
ГОООООЛЛЛЛ!!! Милошевич, 1:2!
69'
"Локо"да ўзгариш: Дилшод Раҳматуллаев ўрнига Садриддин Абдуллаев туширилди
68'
Чап қанотдан етказилган тўпни Ўринбоев жарима майдончаси чизиғи устида бош билан зарба берди. Зарба ноаниқ бўлди
65'
Акмал Шораҳмедов сариқ карточка олди. У майдон марказида Мусаевга нисбатан кескин ўйнади
64'
Достонбек Ҳамдамов марказда тўпни эгаллаб олди ва дарвоза томон зарба берди. Тўпни Нестеров эгаллаб олди. Достонда бошқа 2та вариантлар ҳам бор эди
64'
"Бунёдкор"нингбир тепар услубида уюштирган комбинацияси чиройли чиқди. Тўпни эса Игнатий эгаллаб олди
62'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Сато Минори ўрнига Сардор Собирхўжаев туширилди
61'
Гейнрих жарима майдончаси ичида ҳимоячининг оёғига қоқилиб, йиқилди. Аммо пенальти йўқ. Саша пенальти ишлаш учун ҳаракат қилгандек кўринди
59'
Иккинчи бурчак тўпни "Локо" учун тахликали бўлди. Иброҳимовнинг зарбаси жарима майдончаси ичида турган мезбон футболчиларидан бирининг қўлига тегди. Футболчи тўпга тескари ҳолатда турганди
58'
Яна бир бурчак тўпи
58'
Энди "Бунёдкор" бурчак тўпини ўйинга киритади
56'
Хайрулла Каримовнинг қўполлигидан кейин мезбонлар жарима зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Гейнрихнинг узатмасидан кейин Фозил Мусаев бош билан дарвозани ишғол қилди. Аммо қанот ҳаками ўз байроқчасини кўтариб офсайдни қайд этди. Гол инобатга олинмади
55'
Гейнрих Фарҳодга тўпни узатиб, қабул қилиб олди ва дарҳол дарвоза томон зарба берди. Тўраев муштлари билан тўпни уриб юборди
55'
Тожиев бурчак тўпи ишлади
54'
Бурчак тўпидан кейин Ўринбоев бош билан тўпни дарвоза томон бурди. Игнатий қийинчилик билан тўпни қайтарди
53'
Салим Мустафоев бош билан тўпни Нестеров томон етказишга қарор қилди. Рашидов унинг ортидан таъқиб қилди ва мезбонлар хато қилишига сал қолди. БУрчак тўпи
51'
Лутфулла Тўраев дарвозабон Акбар Тўраев ўз дарвозасини тарк этганини майдон марказидан дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди. Зарбага аниқлик етишмади
50'
Ўринбоев-Ҳамдамов комбинациясидан сўнг Достондек жарима майдончаси ичида икки нафар ҳимоячи орасидан ўтиб кета олмади.
49'
Александр Гейнрих сариқ карточка олди. У Рашидовнинг оёғидан тепди
46'
Лутфулла Тўраевга тиббий ёрдам кўрсатилди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Назаримизда, иккинчи бўлим бошида таркибда ўзгаришлар бўлмади
'
Танаффус! "Локомотив" - "Бунёдкор" - 1:1
45+2'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Сато Минори 27 метрлардан зарба йўллади. Нестеров тўпни эгаллаб олди
45'
Рашидовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
44'
Шавкат Муллажоновга сариқ карточка кўрсатилди. У Минори Сатога нисбатан ўйин қоидасини қўпол тарзда бузди. ДАрвозагача 22 метрлардан жарима тўпи
42'
Бу ўйин бош ҳакам учун осон кечмаяпти. Гейнрих жарима майдончаси ичида тўпни Тожиев томон узатаётганида ерда ётган тўп Хайрулла Каримовнинг қўлига тегиб қайтди. Коваленко эса ушбу вазият пенальти бермади
41'
Фарҳод Тожиев пенальтидан кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олди!
40'
Раҳимов ўнг қанотдан жарима майдончаси етказди. Тўп учун ҳимоячилар ва Тожиев интилаётган пайтда Фарҳод йиқилди. Коваленко "нуқта"ни кўрсатди
40'
"Бунёдкор" дарвозасига пенальти!
38'
Тўп назорати ва ҳужумлар уюштириш асосан мезбонлар томонида, аммо "темирйўлчилар" голга тортадиган вазиятни ярата олишаётгани йўқ
35'
Фозил Мусаев жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ
34'
Акбар Тўраев тўпни муштлари билан уриб юборди. Дилшод Раҳматуллаевнинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси анча ноаниқ бўлди
33'
"Локо" бурчак тўпини ишлади
33'
Каримовнинг хатосидан сўнг Гейнрих тўпн эгаллаб олиб, олдинга юрди, аммо ҳимоячини алдаб ўтиш вақтида тўпни йўқотди
32'
Рашидов чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Самир Бекрич дарвоза томон зарба берди. Зарбага бироз аниқлик етишмади
29'
"Локо"нинг бурчак тўпи муваффақиятсиз амалга оширилди
29'
Мустафоев ва Гейнрих қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб боришди ва Саша йиқилди. Вазиятга яқин турган Коваленко пенальти йўқлигига ишора қилди
25'
Тўхтахўжаев майдон марказидан тўпни Гейнрих томон узатди. Тўпни Акбар Тўраев эгаллаб олди
24'
Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбаси "Локо" футболчиларидан бирига тегиб, дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
23'
Иброҳимов жарима майдончаси остонасида Жасур Ҳасановни чалиб йиқитди. Жарима зарбаси
22'
Шавкат Муллажоновнинг оёғидан тўп майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
19'
"Бунёдкорчилар" тўпни ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб беришди. Тўп Бекричга келиб тушди, аммо Самирнинг зарбаси ўхшамади. Тўп унинг оёғи тегиб, юқори кўтарилди ва Ўринбоев тўпни ерга туширмасдан, 12-13 метрда Нестеров дарвозасини ишғол қилди!!!
19'
ГООООООЛЛЛЛ!!! Забиҳилло Ўринбоев, 0:1!
16'
Тожиев ва Раҳимов ҳужумда бир-бирларини тушунишмади. Фарҳод тўпни узатган жойда Иброҳим йўқ эди
15'
"Бунёдкор"нинг ёш футболчилари қисқа паслар орқали комбинация билан мезбонлар жарима майдончасига кириб келишди. Рашидов икки ҳимоячи орасида ўтиб кета олмади. Шораҳмедовнинг зарбаси эса дарвоза устидан ўтиб кетди
12'
Бурчак тўпини меҳмонлар бартараф этишгандек кўринганди, аммо мезбонлар яна ҳужум ташкил қилишди ва Дилшод Раҳматуллаев 18 метрлардан зарба берди. Акбар Тўраев зарбани қайтарди
12'
"Локомотив" бурчак тўпи ишлади
11'
Очиқ ўйин бўлмоқда! Тўп майдон марказида умуман сақланиб турмаяпти.
10'
Бурчак тўпидан тўпни эгаллаб олиб, "Локо" қарши ҳужумга ўтди. Жасур Ҳасанов рақиб жарима майдончаси ташқарисида якуний пасни беришда сусткашликка йўл қўйди. Шу тариқа хавфли вазият йўққа чиқди
9'
Анвар Ғофуров 25 метрлардан зарба берди. Тўп ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди
8'
"Бунёдкор" ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўп ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши қанотга ўтиб кетди
5'
"Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Сато Минори узатган тўпни Рашидов жарима майдончаси ичида ўзига бўйсундирди ва дарвоза томон зарба берди. Сардорнинг зарбаси кучсиз чиқди ва Нестеров тўпга эга чиқди
4'
Бурчак тўпидан кейин эса жарима майдончаси ташқарисига чиққан тўпни Иброҳим Раҳимов зарба берди. Акбар Тўраев тўпни қайтарди
3'
"Локо" дарҳол ҳужумга ўтди. Гейнрих чиройли пас билан ўнг томонда очилган Тўраевни деярли дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. ЛУтфулланинг ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Фарҳод Тожиевга узатишга қарор қилди. Фарҳод эса зарба беришга улгурмади. ҲИмоячилар тўпни майдондан ташқарисига чиқариб юборишди
3'
"Локо" яна майдон марказида тўпни йўқотди ва "Бунёдкор" қарши ҳужумга ўтди. Иброҳимов томонидан 25 метрлардан берилган зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди
1'
Тўпни "қалдриғочлар" эгаллаб олишди ва қарши ҳужумга ўтишди. Сардор Рашидов ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб келди, бир футболчини алдаб ўтди, аммо зарба беришга улгурмади. Тўпни йўқотди
1'
Ўйин бошлади. Тўпни "Локо" ҳужумчиси Александр Гейнрих ўйинга киритиб берди
'
"Локомотив" қизил-қора, "Бунёдкор" оқ рангли формаларда ҳаракат қилишади
'
!!! Диққат қилинг, ЎзПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ҳакамлар ортидан чиқиб келишмоқда.
'
Айни дақиқаларда майдонга сув сепилмоқда.
'
"Локомотив" ва "Бунёдкор" футболчилари чигалёзди машғулотларини якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди.
'
Барчангизни Тошкентнинг ТТЗ-1 даҳасида жойлашган "Локомотив" стадионидан уюштираётган матнли онлайн трансляциямизни кузатиб боришга таклиф қиламиз
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.