Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 2-тур

31 август, соат 22:00

ВИЛЬЯРРЕАЛ

0 : 1

БАРСЕЛОНА

Сандро Рамирес (82)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Асенхо
Коста
Марио
Мусаккьо
Руис
Тригерос
Б.Сориано
Черишев
Пина
Кани
дос Сантос
  Браво
Дани Алвес
Пике
Альба
Матьё
Рафинья
Бускетс
Педро
Ракитич
Мунир
Месси
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Педро Родригес (37)
Данни Алвес (42)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Сайтдан узоқлашманг. Яна 10 дақиқадан кейин бошланадиган "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" ўйини ҳам сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилинади
'
"Барселона" анча қийин ғалабани қўлга киритди.
90+3'
Ўйин якунланди!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
88'
Сандро Рамирес дубл қилиши ҳам мумкин эди! Хави ўнг қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетиб, дарвозабон майдончасига тўпни етказди. Буни кутмаган Неймар ва Рамирес имкониятни қўлдан чиқаришди
'
Дарвоқе, ўйиннинг 74-дақиқасида Рафинья ўрнига Хави майдонга туширилганин таъкидлаб ўтамиз
84'
Мезбонлар дарҳол олдинга ўтишди ва бурчак тўпи ишлашди. Жарима майдончасига ташқарисига қайтарилган тўп Дос Сантосга келиб тушди. Бу ерда ҳам тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.
82'
Барчасини Месси бажарди! Ўнг қанотдан Лионель олдинга ўтди ва жарима майдончасига кириб, бир ҳимоячи ва дарвозабоннинг эътиборини ўзига тортди ва тўпни уларнинг ёнидан ўтказиб, Сандро Рамиресга тўпни етказди. У шунчаки тўпга оёқ қўйди ва дарвозани ишғол қилди.
82'
ГОООООЛЛЛ!!!, Сандро Рамирес, 0:1!
77'
Вуҳ, тўп яна бир марта дарвоза устунига тегди!! Дани Алвес ўнг қанотдан тўпни 11 метрли нуқта атрофига узатди. Мессини ҳеч ким ёпмади ва унинг зарбаси дарвоза устунини ларзага келтирди!
72'
Ўйин якунланиб борган сари Месси масъулиятни кўпроқ ўз зиммасига олмоқда. Аргентиналик футболчи деярли марказдан тўпни қабул қилди ва жарима майдончасининг чап томонидан зарба берди. Виктор Руис яна тўп йўлига ғов бўлди.
72'
Оҳоҳоҳооо! "Барса"ни яна дарвоза устуни голдан қутқармоқда. Томас Пина жарима майдончаси айланаси ичидан зарба берди. Крудио Браво тўпга ета олмади. Тўп дарвоза устунига тегди. Қайтган тўпга Эспиноса ўткир бурчак остида яна зарба берди. Тўп яна ўша устунга тегиб, майдонна тарк этди!!!
72'
! Асенхо дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият! Месси Неймар билан ўйнади ва ўнг қанотда очилган Сандро Рамиресга узатди. Унинг зарбасини Виктор Руис ўзига қабул қилди. Тўп Неймарга етиб борди, аммо унинг зарбасига эса аниқлик етишмади.
70'
"Барса"да ўзгариш: Пердро Родригес ўрнига Сандро Рамирес ўйинни давом эттиради
68'
!!! Вуҳ, тўп қандай қилиб "Вильярреал" дарвозасига кирмай қолганига ақл бовар қилмайди! Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва сўнгги чизиқ олдидан тўпни орқароққа - дарвозабон майдончасига етказди. Виктор Руиснинг оёғига текка тўп дарвозага киритиб кетишига оз қолди. Вазиятга яқин жойга етиб келган Неймар тўпга зарба берди. Аммо тўп айнан Виктор Руисга тегиб қайтди!
67'
Ракитич томонидан етказиб берилган тўпни Месси бош билан зарба берди. Тўа устун ёнидан ўтиб кетди
66'
!!! Месси ўзига нисбатан ишлатилган қўполликни жазолаши мумкин эди. 28 метрлардан дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олди! Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
65'
Мезбонларда яна бир ўзгариш: Денис Черишев майдонни тарк этди. Лусианно Виетто ўйинни давом эттиради
61'
Месси жарима майдончаси ярим айланасидан жарима майдончасига кириб келган Ракитичга тўпни узатди. Иван зарба бериш ўрнига тўпни яна Мессига узатишга қарор қилди. Натижада ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
59'
"Барса"да ҳам биринчи ўзгариш: Мунир ал-Ҳаддодий ўрнига Неймар туширилди
59'
"Вильярреал"да мажбурий ўзгариш. Жароҳан олган Хауме Коста ўрнига Габриэл Паулиста туширилди
57'
Неймар майдон четида чигалёзди машғулотларни бошлади. Балки у ўйинда пайдо бўлар
53'
Жованни дос Сантос рақиб жарима майдончаси ёнида Хорди Албадан қочиб кетишга уринди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади
51'
Вууууҳ, дарвоза устуни меҳмонлар фойдасига ишлади! Трегирос тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Матьё тўпни тепиб юбормоқчи бўлганида тўп унинг оёғига тегиб, дарвоза устунига тегди! Браво ҳеч нарса қила олмасди!
50'
Денис Черишев ўнг қанотда бир футболчидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига тўпни етказди. Каталонияликларни тўпни эгаллаб олишди
49'
Хорди Алба чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўп ҳимоячиларга насиб этди
47'
"Вильярреал" футболчиси Кани офсайдда қолгани учун ўйин тўхтатилди
46'
Ҳозирча таркибларда ўзгариш йўқ
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлим давомида "Барселона" тўпни назорат қилгани билан рақиб дарвозасига катта босим уюштира олмади. Иккинчи бўлимда марказда футболчи алмаштирилса керак. Иньеста ёки Хави етишмаяпти жамоага
45'
Биринчи бўлим якунланди. "Вильярреал" - "Барселона" - 0:0. Танаффус.
44'
Месси ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни олис устун томон узатди. Ҳимоячи тўпни қайтарди.
42'
Данни Алвес ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди
40'
"Вильярреал" жарима майдончасига етказилган тўпга Мунир бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
37'
Педро Родригес қўпол ўйнагани учун огоҳлантириш олди.
36'
Раикитич ижросидаги бурчак тўпини мезбонлар яна бартараф этишди
35'
Алвеснинг узатмасидан кейин яна бир бурчак тўпи ишланди
34'
Ракитич бу сафар тўпни тўғридан-тўғри жарима майдончасига узатди. Жереми Матьёнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади
33'
Ракитич бурчак тўпини ўзига яқин турган жамоадошига узатди ва шундан сўн тўп жарима майдончаси ичидаги Педрога етказилди. Бироқ яна бир марта бурчак тўпи ўйинга киритилади
32'
Алвес фаол ҳаракат қилмоқда. Фақат унинг узатмаларидан сўнг тўпни дарвоза томон йўллайдиган футболчи топилмаяпти. Навбатдаги узатмадан кейин бурчак тўпи ишланди
30'
Алвес 30 метрлардан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
28'
!!! Мессиннг зарбаси гол билан якунланишига сал қолди. Лионель жарима зарбасини жонли девордан айлантириб йўллади. Тўп аввал ҳимоячининг оёғига, кейин эса дарвозабоннинг қўлларига тегиб, сўнгра дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Бускетс дарвозага йўллай олмади
27'
Месси томонидан амалга оширилган бурчак тўпини рақиб дарвозабони Асенхо эгаллаб олди
25'
Каталонияликлар узоқ вақт тўпни назорат қилишди, аммо ҳозирча хавфли ҳужумлар йўқ
22'
Бурчак тўпи хавфли бўлди. Виктор Руис олис устунга яқин жойда дарвоза томон зарба берди. Бироқ ноаниқ
21'
Мезбонлар ярим ҳимоячиси Марио Гаспар ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига узатиб берди. "Барса" ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
20'
Алвеснинг навбатдаги узатмаси ҳам самарасиз бўлиб чиқди
19'
Ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар ҳозирча катта куч сарфлашмаяпти
18'
Данни Алвес жамоадоши Месси билан "девор" ўйнамоқчи бўлди, аммо Леонинг бош билан узатмасидан кейин бразилиялик ҳимоячи офсайдда қолди
17'
Иван Ракитич томонидан узатилган бурчак тўпни ҳимоячилар бартараф этишди
17'
Вууууҳ, Педрооо! "Вильярреал" дарвозаси тўсини остига йўллаган кучли зарбани дарвозабон қайтариб қолди!
15'
Алвес яна ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Мезбон ҳимоячиси тўпни эгаллаб олди
14'
Денис Черишев чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатиб берди. Дос Сантос тўпга ета олмади
13'
Томас Пинья майдон марказида "Барселона" футболчисига нисбатан очиқчасига фол ишлатди
12'
Дос Сантос офсайдда қолиб кетди
11'
"Вильярреал" бурчак тўпи ишлади. Жованни дос Сантос узатган тўпни меҳмонлар осонлик билан эгаллаб олишди
9'
Хорди Алба чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Дарвозабон тўпни ишонч билан эгаллаб олди
8'
Мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди, аммо улар рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни йўқотишди
7'
Меҳмонлар ҳимоячиси Алвес яна ўз қанотидан узатмани амалга оширди. Тўп мезбонларга насиб этди
5'
Месси ўнг қанотдан тўп билан ҳаракатланиб келди ва дарвоза томон кучли зарба берди. "Вильярреал" дарвозабони Асенхо тўпни эгаллаб олди
4'
Тўпни кўк-анорранглилар назорат қилишмоқда
3'
Бурчак тўпидан кейин Мунир ал-Ҳаддодий жарима майдончаси чизиғи устидан зарба беришга муваффақ бўлди. Зарбага бироз аниқлик етишмади
2'
Алвес ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди ва тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
"Сариқ сувости кемаси" 6 йилдан бери каталонияликларни мағлуб эта олмай келаётган экан
'
"Барса" бош мураббийи Луис Энрике бугун ҳам ҳужумда ёш футболчиси Мунир ал-Ҳаддодийни туширди. Мессининг ёнида ҳаракат қиладиган ушбу футболчи тезда ўсиб бормоқда. Буни бош мураббий таъкидлаб ўтди
'
"Вильярреал" - "Барселона" ўйинидан ташкил этилаётган матнли онлайн трансляциямизни кузатиб боришга барчангизни таклиф қиламиз
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.