26/12 17:30 | Манчестер Сити | 1-1 | Эвертон | ||
26/12 20:00 | Борнмут | 0-0 | Кристал Пэлас | ||
26/12 20:00 | Челси | 1-2 | Фулхэм | ||
26/12 20:00 | Ньюкасл | 3-0 | Астон Вилла | ||
26/12 20:00 | Ноттингем Форест | 1-0 | Тоттенхэм | ||
26/12 20:00 | Саутгемптон | 0-1 | Вест Хэм | ||
26/12 22:30 | Вулверхэмптон | 2-0 | Ман. Юнайтед | ||
27/12 01:00 | Ливерпуль | 3-1 | Лестер | ||
28/12 00:30 | Брайтон | - | Брентфорд | ||
28/12 01:15 | Арсенал | - | Ипсвич | ||
28/12 19:00 | Эмполи | - | Женоа | ||
28/12 19:00 | Парма | - | Монца | ||
28/12 22:00 | Кальяри | - | Интер |
Испания Ла-лигаси, 2-тур
31 август, соат 23:59 | ||
РЕАЛ СОСЬЕДАДИньиго Мартинес (35)
Давид Сурутуса (42, 65) Карлос Вела (76) |
4 : 2 |
РЕАЛ МАДРИДСерхио Рамос (5)
Бэйл (11) |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
Субикараи Элустондо Сальдуа И.Мартинес де ла Белья Бергара Гранеро Сурутуса Кастро Хаби Прието Агиррече |
Касильяс Рамос Карвахаль Пепе Марсело Иско Хамес Кроос Бэйл Модрич Бензема |
Матн
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат! |
' |
|
Балки, бугунги ўйинда Роналдунинг майдонга тушмагани "Реал" ўйинига таъсир кўрсатгандир, аммо унутмаслик керакки, бугун "Мадрид" деярли ҳимоячиларсиз ўйнашди... |
' |
|
Кутилмаган натижа, "Реал" 2-турдаёқ мағлубиятга учрамоқда. Боз устига, Анчелотти шогирдлари 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, якунда 2:4 ҳисобида ютқазишди |
90+3' |
|
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! |
90+1' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
90+1' |
|
Вууууҳ, Субикарай ўйин қаҳрамонларидан бири! У ҳозир Бенземанинг яқин масофадан йўллаган зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди! |
90' |
|
Хамес Родригес ўнг қанотдан тўп билан келди ва жарима майдончаси чизиғи бўйлаб бироз марказга сурилди ва чап оёда олис бурчак томон зарба берди. Дарвозабон иккинчи уринишда бўлса-да тўпни эгаллаб олди |
88' |
|
Хамес Родригас чап қанот чизиғига яқин жойда белгиланган жарима тўпини жарима майдончасига етказиб берди. Субикарай яна тўпга чиқишда нўноқ ҳаракат қилди. Бироқ ҳакам унга нисбатан қўполлик ишлатилди деб топди |
85' |
|
"Мадрид" ҳужум ташкил қилмоқда, аммо ҳозирча голдан дарак йўқ. Бурчакдан етказилган тўпга Хедира бош билан зарба берди. Тўп шундоқ дарвоза устидан ўтиб кетди |
82' |
|
Иско сариқ карточка олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Карлос Велани чалиб йиқитди |
77' |
|
"Реал"да иккинчи ўзгариш: Карвахаль ўрнига Арбелоа туширилди |
77' |
|
Бироз аввал Лука Модрич ўрнига Сами Хедира туширилганди |
76' |
|
Нималар бўляпти??? Тўп бурчакдан дарвозабон майдончаси чизиғи бўйлаб узатилди. Тўпга ҳеч ким тегинмади. Карлос Вела эса тўпни елкаси билан ўзига бўйсундириб, кучли зарба билан дарвозабон ишғол қилди. Касильяс ушбу зарбани қайтаришга ожиз эди |
76' |
|
ГОООООООЛЛЛ! Карлос Вела, 4:2! |
72' |
|
"Реал" жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Хамес Родригеснинг зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпини эса басклар бартараф этишди |
70' |
|
Мадридлик 4 футболчи 3 ҳимоячига қарши чиқиб боришди. Кроос тўпни ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган Искога узатди. Аммо у якуний ижрони қойиллатмади - на ўзи аниқ зарба йўллади, на тўпни шерикларига етказа олди |
68' |
|
"Сосьедад" ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам анча ишончли ўйнай бошлади |
67' |
|
Бутунлай кутилмаган йўналиш бўйича кетди ўйин! Дастлабки 11 дақиқада "Реал"нинг 2та голини кўриб, ётиб ухлаган мухлисларни эрта тонгда "сюрприз" кутаётган бўлиши мумкин |
65' |
|
Мезбонлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Ярим иҳмоячи Марселодан ўтиб кетди ва тўпни дарвозабон майдончасига яқинлашиб келаётган Сурутусага етказди. У эса яқин масофадан Касильясни доғда қолдирди ва "дубл"га эришди |
65' |
|
ГОООООЛЛЛ!!! Сурутуса, 3:2! |
57' |
|
Мезбонлар томонидан амалга оширилган бурчак тўпи хавфли бўлмади |
59' |
|
"Реал Сосьедад"да ўзгариш: Агирре ўрнига Каналес тушди |
57' |
|
Бурчак тўпи майдон эгаларига самара келтирмади |
56' |
|
!!! Вууууҳҳҳ! Мезбонлар ҳужум ташкил қилаётгана жарима майдончаси ичида ҳам пас ўйнашмоқда. Тўп ўнг қанотда ерлатиб 11 метрли нуқта атрофига етказилди ва берилган зарба марказий ҳимоячилардан бирига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди |
55' |
|
Модрич ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига кўтарди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
54' |
|
"Сосьедад" тўпга эгалик қилаётганида уни ўз назоратида сақлашга ҳаракат қилмоқда |
53' |
|
Бироқ оқ-кўк йўл-йўл формада ўйнаётган мезбонлар тўлиқ ҳимояга ётишмаяпти. Улар ҳужум ташкил қилишмоқда |
50' |
|
Иккинчи бўлимда ўйин динамикаси ўзгарса керак. Энди "Сосьедад" биринчи навбатда ҳимояни ўйлаган ҳолда, қарши ҳужумда ҳаракат қилишга интилади |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
|
Жамоалар майдонга қайтишди |
' |
|
Биринчи бўлимда тўлиқ очиқ ўйин гувоҳига айландик. Статистикага эътибор қаратамиз: Тўп назорати - 50% - 50%, зарбалар - 7-10, аниқ зарбалар - 2-4, бурчак тўплари - 5-3, офсайдлар - 1-2, фоллар - 6-6. |
' |
|
Биринчи бўлимга қисқача хулоса қиладиган бўлса, "Реал" 10 дақиқа ичида 2та гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйгандек бўлди. Аммо "Сосьедад" таваккал қилиб катта куч билан олдинга ўтаверди. Бу вазиятларда уларнинг ҳужумларидан кўра "Мадрид"нинг қарши ҳужумлари анча хавфли бўлди. Анчелотти шогирдлари улардан фойдаланишганида ҳисоб анча йирик кўриниш ҳосил бўларди. Аммо мезбонлар дастлаб бурчак тўпидан сўнг ҳисобни қисқартиришган бўлса, орадан кўп ўтмасдан тўп қанотдан етказиб берилганидан кейин ҳисобни тенглаштиришди. Ҳар иккала вазиятда "Реал" ҳимоячилари "ухлаб" қолишди. Ўйин сўнгида Рамос дубл қайд этиши мумкин эди, бироқ омад "Сосьедад" томонида бўлди! |
45+3' |
|
Биринчи бўлим тугади! |
45+2' |
|
Вууууҳ! "Реал" ўнг қанотда жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Хамес Родригес тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Мезбон жамоа посбони тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва Серхио Рамос бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
41' |
|
Чап бурчакдаги байроқча ёнидан тўп жарима майдончасига етказилди. Сурутусанинг бош билан зарба йўллашига меҳмон ҳимоячилари қаршилик қила олишмади |
41' |
|
ГОООООЛЛЛЛ, 2:2! Давид Сурутуса! |
36' |
|
Карвахаль огоҳлантириш олди |
35' |
|
Мезбонлар "Реал" дарвозаси олдида кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйнга киритишди. Иккинчи бурчак тўпидан кейин мезбон футболчиларидан бири тўпни бош билан ортга уриб юборди. Мартинес эса олис устун ёнига югуриб келди ва дарвозанинг бўш қолган қисмини осонлик билан ишғол қилди! |
35' |
|
ГОООООООЛЛ, Иньиго Мартинес, 1:2! |
33' |
|
Юқоридаги вазиятда "Реал"нинг прессинги натижасида мезбонлар тўпни ўз жарима майдончалари яқинида йўқотишганди |
31' |
|
Оҳоҳҳо! Энди вазият қаҳрамони — "Сосьедад" дарвозабони Зубикарай! У яккама-якка вазиятда Крооснинг зарбасни оёғи билан қайтариб қолди |
30' |
|
Кроос чиройли пас билан Бэйлни дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда қолдирди. Аммо у ярим ҳимоячи офсайдда қолганди |
28' |
|
Оҳоҳоҳоҳо! Ҳозир Рамоснинг қаҳрамонлиги эвазига тўп "Мадрид" дарвозасига кирмай қолди. Мезбонлар сафида ўйин услуби Мессиникига ўхшаб кетадиган футболчи бор экан. У жарима майдончаси ташқарисида икки нафар мадридлик футболчини алдаб ўтиб, тўпни дарвозабон майдончасининг чап қанотига етказди. Ҳужумчи бош билан тўпни дарвозабон майдончасининг марказига узатди. "Сосьедад" футболчисининг яқин масофадан йўллаган зарбаси йўлига Рамос ғов бўлди! |
25' |
|
Бурчак тўпидан кейин Рамос бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ |
25' |
|
!!! Иско чап қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва тўпни жарима майдончаси ичида очилган Марселога узатди. Бразилиялик ҳимоячининг зарбасидан кейин тўп яқин юқори бурчакка кириб бораётганида дарвозани тўпни ён томонга уриб юборди |
22' |
|
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. жарима майдончаси ташқарисига қайтарилган тўпни мезбон футболчиларидан бир дарвозага йўллашга уринди. Зарба йўналиши анча ноаниқ бўлди |
21' |
|
Бу галги қарши ҳужум ўта хавфли бўлди! Қисқа паслар натижасида Марсело 11 метрли нуқта атрофидан зарба йўллади. Тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
20' |
|
"Реал" қарши ҳужумга ўтди ва рақиб жарима майдончасигача катта тезликда келди, кейин эса мезбонлар жарима майдончаси ичида кўпчиликни ҳосил қилиши натижасида хавфни бартараф этишди |
19' |
|
Мезбонлар футболчиси ўнг қанотдан ўткир бурчак остидан зарба йўллади. Касильяс тўпни ён томонга уриб юборди |
17' |
|
"Сосьедад" футболчиси Гренеро огоҳлантириш олди. Майдон марказида Карвахалга нисбатан хавфли "подкат" ишлатгани учун |
16' |
|
Кроос рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Мезбонларнинг жарима зарбаси тахликали бўлди. Бироқ дарвозага аниқ зарба йўлланмади |
15' |
|
"Мадрид" ўйинни ўта омадли бошлади. Энди "Сосьедад" ўзига келиши анча қийин бўлса керак! |
12' |
|
Модрич ўнг қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончаси ичида турган Бэйлга узатди. Гарет эса тўпни бир ҳимоячининг оёқлари орасидан ўтказди ва дарвозанинг яқин бурчагини кучли бўлмаган зарба билан ишғол қилди! |
11' |
|
ГОООООЛЛЛ! Бэйл, 0:2 |
10' |
|
Вуууҳҳҳ, Рамос дублни қайд этишига сал қолди. 20 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Рамос амалга оширди ва тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди!!! |
5' |
|
Кроос бурчак тўпини етказиб берди ва Рамос бош билан дарвозани ишғол қилди! |
5' |
|
ГООООООЛЛЛ! Серхио Рамос, 0:1 |
3' |
|
Ўйиннинг илк дақиқаларидан Мадрид кўпроқ тўп билан муомала қилмоқда |
1' |
|
"Реал Сосьедад" ва "Реал Мадрид" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланди! |
' |
|
Хайрли оқшом қадрли футбол мухлислари. Испания Ла лигасидан онлайн трансляцияларни давом эттирамиз |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|