Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Онлайн трансляция

Халқаро ўртоқлик учрашуви

4 сентябрь, соат 19:00. Бош ҳакам: Шерзод Қосимов

ЎЗБЕКИСТОН

Игорь Сергеев (57)
Дилшод Жўраев (90+3)

2 : 0

ИОРДАНИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Элдор Суюнов
2.Егор Кримец
3.Фарҳод Тожиев
6.Азамат Ироилов
7.Фозил Мусаев
8.Жамшид Искандаров
10.Владимир Козак
13.Даврон Ҳошимов
17.Игорь Сергеев
20.Ислом Тўхтахўжаев
21.Никита Рибкин
23.Сардор Рашидов.
  1.Амир Шаъфий
4.Баҳо Сулаймон
6.Сайид Ҳасан
7.Мунзир Амара
8.Удай Сайфий
10.Аҳмад Хайел
13.Халил Бани Атиеҳ
15.Шоди Абу Ҳашҳаш
19.Анас Ёсин
21.Моҳд Дмейрий
24.Удай Заҳрон
ЗАҲИРА
21.Никита Рибкин
4.Бобур Йўлдошев
5.Дилшод Жўраев
9.Шаҳзодбек Нурматов
11.Наврузбек Алимов
14.Акбар Исматуллаев
15.Воҳид Шодиев
18.Шерзод Файзиев
19.Салим Мустафоев
22.Фаррух Сайфиев
  12.Аҳмад Наввас
22.Мутаз Ёсин
5.Маҳд Али
14.Абдуллоҳ Салим
20.Ҳамза Али
3.Сулаймон Салмон
17.Исам Иброҳим
2.Моҳд Мунир
23.Юсуф Равашоҳ
19.Солиҳ Савҳар
16.Ражоий Ҳасан
11.Роид Фрайҳ
9.Маҳмуд Затара
САРИҚ КАРТОЧКА
Владимир Козак (42)
 
Анас Ёсин (10)

Матн

'
Ўзбекистон терма жамоаси 2014 йилда илк марта ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба билан барчангизни табриклаймиз!
90+5'
Ўйин якунланди!
90+3'
Сардор Рашидов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Тўп ҳимоячининг бошига тегиб, жарима майдончаси чизиғи устида турган Шодиевга келиб тушди. У тўпни тўхтатиб берди ва Дилшод зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди!
90+3'
ГООООЛЛЛЛ!!! Дилшод Жўраев, 2:0!!!
90+2'
Меҳмонлар тўпни тезлик билан ўнг қанотдан олдинга ўтган Заҳронга узатишди. Бош билан йўлланган зарбага эса аниқлик етишмади
90+2'
Иордания жарима зарбасини ўйинга киритади
90+1'
Рақиб бурчак тўпини ўйинга киритди. Шодиев тўпни жарима майдончамиз ичидан узоқлаштирди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Дилшод Жўраев 20 метрлардан зарба йўллади. Тўп ҳимоячилардан бирига тегиб қайтди
90'
Асосий вақтнинг сўнгги дақиқаси бошланди
87'
Сардор ўзи зарба бермасдан тўпни чап қанотдан очиқ турган Мустафоевга етказди. Салимнинг узатмасини эса ҳимоячилар қайтаришди
87'
Энди иорданиялик футболчи Алимовга нисбатан қоида бузди. Яна ўша нуқта, яна Рашидов
86'
Владимир Козак ўрнига Дилшод Жўраев ўйинни давом эттиради
85'
Ҳамза Али жарима майдончаси остонасида Мустафоевни тортиб қолган ҳолда ўтиб кетди. Ҳужумда фол деб топилди
83'
Владимир Козак жарима майдончаси чизиғи устида қайчи услубида зарба бермоқчи бўлди. Зарба қовушмади
83'
Баҳо Сулаймон ўрнига Исам Иброҳим туширилди
82'
Рашидовнинг узатмасини меҳмонлар қайтаришди, Салимнинг кейинги зарбаси анча ноаниқ бўлди
82'
Рақиб тўпни қўли билан ўйнагани учун жарима зарбаси.
81'
Маҳмуд Затара 11 метрли нуқта устида бош билан зарба берди. Зарба кучсиз чиқди, Суюнов тўпни эгаллади
80'
Рашидов чап қанотда бир футболчини алдаб, ўнг қанотда очилаётган Алимовга етказди. Тўп ҳимоячидан ўтди, аммо Наврузбек офсайдда деб топилди
79'
Ташаббус қизиллар томонига ўтиб кетди. Ташаббусни қайтариб олиб, уларга ўз ўйинимизни ўтказишимиз керак!
77'
Терма жамоамиз чап қанотдан ҳужумга ўтди. Қанотдан етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди
75'
Бурчак тўпидан кейин Суюнов тўп йўналишини бироз ўзгартирди ва Бобур Йўлдошев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
75'
Иордания бурчак тўпи ишлади.
72'
Даврон Ҳошимов ўрнига эса Бобур Йўлдошев туширилди
72'
Ўзбекистонда ҳам ўзгариш: Жамшид Искандаров ўрнига Воҳид Шодиев тушди
71'
Иорданияда ўзгариш: Мунзир Амара ўрнига Маҳмуд Затара тушди. Бизда эса Воҳид Шодиев ўйинга тушишга тайёрланмоқда
71'
Даврон Ҳошимовнинг ўзига тиббий кўрсатилмоқда
70'
Даврон Ҳошимов ўз қанотида рақибга нисбатан анча кўпол ўйнади. Бундай ҳаракат "сариқ"қа тортарди. Аммо у карточкасини безовта қилмади
69'
Фозил Мусаев майдонни тарк этди. Акбар Исматуллаев туширилди
67'
Ислом ўз жарима майдончамиз тўпни майдоннинг рақиб томонига узатди. Алимов офсайдда қолган экан
66'
Искандаров ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Ҳошимовга тўпни узатди, аммо Даврон рақибга нисбатан қўполлик ишлатди
66'
Шоди Абу Ҳашҳаш ўрнига Ражоий Ҳасан туширилди
63'
Энди Суюнов дарвозаси томон ана шундай ноқулай зарба йўлланди. Элдор тўпни узоқроққа уриб юборди. РАқиб эса бурчак тўпи ишлади
52'
Меҳмонлар анча фаоллашиб қолишди. Жарима майдончамиз узатилган тўпни Кримец бош билан қайтариб юборди
59'
Иорданияда ўзгариш юз берди
59'
Рашидовнинг зарбасидан кейин тўп дарвозабоннинг юзига тегиши натижасида Шаъфийнинг бурни қонади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди
57'
Сардор Рашидов дарвозагача 30 метрлардан жарима зарбасини кучли ва дарвозабон учун ўта ноқулай тарзда йўллади. Ерга урилиб, сакраб келган тўп Амир Шаъфий нинг юзига тегиб қайтди ва қайтган тўпни Игорь Сергеев даврозага йўллади!
57'
ГООООООООЛЛЛЛЛ! Игорь Сергеев, 1:0!!!
56'
Алимовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Даврозагача анча олис
55'
Ўзбекистонда ўзгариш: Азамат Исроилов ўрнига Салим Мустафоев ўйинни давом эттиради
55'
Терма жамоамизнинг ҳужуми кескин кўриниш олиши мумкин эди. Ўнг қанотдан етказилган тўпни Алимов ўзига бўйсундира олмади ва Шаъфий тўпни эгаллаб олди
54'
Халил Бани Ятиеҳ майдонни тарк этди. Ҳамза Али ўйинни давом эттиради
53'
Иордания бурчак тўпи ишлади. Тўп Ҳошимовнинг бошига тегиб, майдонни тарк этди
52'
Мунзир Амара офсайдда қолди...
51'
Сардор Рашидов ўнг қанотда бирданига 3 нафар футболчини алдамоқчи бўлди, аммо эплолмади
49'
Азамат Исроилов Сергеевга тўпни етказиб қайта қабул қилди, аммо қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб бера олмади
47'
Рашидов рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпдан тезроқ қутулмади ва тўпни йўқотди
46'
Рақиб футболчиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбораётганида Алимов унга нисбатан қўполлик ишлатиб, тўпни рақиб "қайтариб" берди...
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
46'
Терма жамоамиз сафида иккинчи бўлим бошида ўзгариш бўладиган бўлди. Навру Алимов тайёргарлик кўрмоқда. У, кутилганидек, Фарҳод Тожиев ўрнига майдонга тушди.
'
Жамоалар майдонга қайтишди
'
Миржалол Қосимов Осиё Ўйинларига олиб кетиш учун Фарҳод Тожиев ва Воҳид Шодиевдан бирини танлаши керак эди. Биринчи бўлимда Тожиевни кузатдик. Тортмади, ўхшамади. Иккинчи бўлимда Шодиевни кузатамиз. Агар у ҳам тортмаса ёши кичик футболчини олиб кетавериш керак
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ўзбекистон - Иордания - 0:0. Танаффус.
45+1'
Уҳҳҳҳҳ! Яна ўша Удай Сайфий терма жамоамизни очиқчасига кечирди! У 10-11 метрлардан ҳеч ким халал бермаётган вазиятда кучли зарба берди. Аммо тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43'
Иордания ҳисобни очиши мумкин эди! Бахтимизга Удай Сайфийнинг 8-9 метрлардан йўллаган зарбаси бироз аниқлик етишмади!
42'
... Иордания қарши ҳужумга ўтаётганида Козак рақибни қўполлик билан тўхтатишга мажбур бўлди. Сариқ карточка
41'
КЕйинги вазиятда Ҳошимов ўнг қанотдаги байроқча ёнидан тўпни даврозабон етказди. Шаъфий тўпни ён томонга уриб юборди. Тўп Рашидовга келиб тушди, аммо Сардорнинг зарбаси қовушмади. Юқорига кўтарилган тўпни посбон уриб юборди. Тўп Исроиловга келиб тушди. Азамат Шаъфийни алдамоқчи бўлганида дарвозабон тўпни оёғи билан қайтариб юборди...
41'
Терма жамоамиз илк марта давроза томон зарба берди. Мусаев томонидан етказилган тўпни жарима майдончаси чизиғи устида қабул қилган Сергеев дарвоза томон зарба берди. Амир тўпни эгаллаб олди
39'
Игорь Сергеев тўпни эгаллаб қарши ҳужумга ўтаётганида у чалиб йиқитилди. Искандаров дарров тўпни олдинга чизиқдаги Рашидовга узатди. Сардор жарима майдончасига кирар-кирмас ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди.
38'
Дарвозамиз олдида хавфли вазият! Бани Атиеҳ дарвозабонимиз билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганида Тўхтахўжаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга улгурди.
37'
Адашмасак, ҳали терма жамоамиз дарвоза томон бирорта аниқ зарба бера олмади шекилли. Рашидов ҳам регбига қизиқишини кўрсатди
36'
Қанотдан етказилган тўпни Элдор Суюнов эгаллаб олди
33'
БУрчак тўпини меҳмонлар қайтаришди. Тўп такроран Тожиев томон узатилганида Фарҳод офсайдда қолди
32'
Искандаров майдон марказидан чиройли узатма билан Рашидовни жарима майдончаси ичига бошлади. Сардор тўпни дарвозабон майдончасига қайтармоқчи бўлганида, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
31'
Иорданияликлар яхши ҳимояланишмоқда. Козакнинг зарбаси анча ноаниқ бўлди
29'
Иордания қарши ҳужум натижасида бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо у ҳам офсайдда қолди
27'
Терма жамоамиз футболчилари девор услубида жарима майдончасига кириб боришди. Ҳужумчимиз офсайд киришга улгурган экан
24'
Даврон Ҳошимов ўнг қанотда бир футболчини алдаб ўтди ва тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
23'
Азамат Исроилов чап қанотдан олдинга ўтди ва 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп бирозгина дарвоза устидан ўтиб кетди
21'
Жамшид усталик билан 3 нафар футболчи орасидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кириб борган Тожиевни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Аммо Фарҳод вазиятни кўкка совурди! Ҳужумчи бунақа бўлмайди, қадрдонлар!
19'
Козакнинг узатмасига Сергеев етиб бора олмади
18'
Бурчакдан етказиб берилган тўпга Фозил Мусаев бош билан зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
17'
Жамшиднинг узатмасидан кейин тўп Иордания ҳимоячисининг бошидан майдонни тарк этди. БУрчак тўпи
16'
Ўнг қанотда Сергеевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
15'
Меҳмонлар ҳужумга ҳужум билан жавоб беришмоқда. Халил Бани Атиеҳ 18 метрлардан зарба йўллади. Унинг зарбаси ҳам "регбича" бўлди
14'
Фозил Мусаевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси, агар регби дарвозаси бўлганида, унинг устидан ҳам ўтиб кетган бўларди
13'
Сардор Рашидов энди чап қанотга ўтиб ўйнамоқда. Унинг қанотдан етказгантўпини меҳмонлар ҳимоячиси қайтарди
11'
Фарҳодга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
10'
Иордания ҳимоячиси Анас Ёсинга Шерзод Қосимовга огоҳлантириш берди. У майдон марказига яқин жойда Тожиевга нисбатан қўполлик ишлатганди
8'
Илк дақиқаларда Иордания терма жамоаси анча фаол
5'
Тўп чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган Аҳмад Хайелга узатилганди. Аҳмад тўпни ўзига бўйсундира олмади
4'
Сардор Рашидов ўнг қанотдан бирданига 3 нафар футболчи орасидан ўтиб кетмоқчи бўлди, аммо йиқилиб тушди. Қоида бузилмади
4'
Фарҳод Тожиев томон етказилган тўпни дарвозабон Амир Шаъфий эгаллаб олди
1'
Иорданиялик футболчилар ўйин бошиданоқ дарвозамиз олдидан прессинг қўллашмоқда...
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!!!
'
Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай. Терма жамоалар доира ҳосил қилиб, сўнгги аҳдлашувни амалга оширишди
'
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси оқ, Иордания эса қизил рангли формаларда ҳаракат қилишади
'
Ўзбекистон терма жамоаси сардори вазифасини Ислом Тўхтахўжаев бажаради.
'
Энди эса Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда.
'
Иордания мадҳияси янгради
'
Диққат, Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари майдонга чиқиб келишди.
'
Ўзбекисон миллий терма жамоаси 4та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти. БАА (Осиё кубоги саралаш), Уммон (2та ўртоқлик ўйини) ва Озарбойжон (ўртоқлик ўйини)га қарши ўйинларда 2та дуранг ва 2та мағлубият қайд этилган. Демак, 2014 йил ҳисобидан терма жамоа ҳали ғалаба нашидасини сурмади
'
Умид қиламиз, бу сафар чироқ ўчмайди, Қосимов шогирдлари ғалаба қозонишади!
'
Бундан бир йил аввал ўтказилган ЖЧ-2014 саралаш плей-офф баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилган, стадионда чироқ ўчган ва пенальтилар сериясида иорданияликлар ғалаба қозонишганди.
'
Осиё Ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун "Пахтакор" стадионида Иордания билан баҳс олиб боради
'
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ўртоқлик учрашувидан уюштирилаётган матнли трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.