Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Онлайн трансляция

08.09.2014, 19:00

Ўртоқлик учрашуви . Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

ЎЗБЕКИСТОН

Одил Аҳмедов (41, 58)
Сервер Жепаров (77)

3 : 1

ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ

Жереми Брокки (86)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Игнатий Нестеров
3.Шавкат Муллажонов
5.Анзур Исмоилов
15.Шуҳрат Муҳаммадиев
19.Виталий Денисов
7.Азиз Ҳайдаров
8.Сервер Жепаров
9.Одил Аҳмедов
17.Санжар Турсунов
18.Темур Кападзе
10.Фарҳод Тожиев
  1.Гленн Мосс
15.Сторм Роукс
2.Уинстон Рид
27.Том Дойле
22.Андрю Дуранте
6.Билл Туилома
8.Майкл МакГлинчи
13.Жеймс Крис
17.Коста Барбаросес
7.Тайлор Бойд
20.Крис Вуд
ЗАҲИРА
21.Элдорбек Суюнов
20.Ислом Тўхтахўжаев
2.Салим Мустафоев
4.Бобурбек Йўлдошев
6.Шерзод Файзиев
13.Дилшод Жўраев
22.Фаррух Сайфиев
23.Сардор Рашидов
14.Воҳид Шодиев
16.Шаҳзод Нурматов
11.Навруз Алимов
  12.Тамати Уильямс
4.Бен Сигмунд
14.Жоел Стивенс
16.Жереми Брокки
18.Тим Пейн
19.Майкл Боксал
21.Кэмерон Ховиесон
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Том Дойл (16)

Матн

'
Ажойиб ғалаба билан, чиройли ўйин билан сиз мухлсиларни табриклаймиз!
90+4'
Ўйин тугади.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
88'
Ўзбекистонда олтинча ўзгариш: Шуҳрат Муҳуммадиев ўрнига Бобур Йўлдошев туширилди
86'
ГООООЛ! Жереми Брокки, 3:1.
85'
Олимовдан ажойиб зарба ва Моссдан ажойиб сейв!
82'
Ўзбекистонда бирданига 3та ўзгариш:
Денисов - Салим Мустафоев, Одил Аҳмедов - Воҳид Шодиев, Сервер Жепаров - Фаррух Сайфиев
80'
Меҳмонларда ўзгариш - Барбаросес ўрнига Жоел Стивенс тушди.
81'
Меҳмонларда яна иккита ўзгариш бўлди
'
Қизиқ бугунги гол муаллифлари Аҳмедов асли ўнг оёқда зарба беради , голларни эса чап оёқда киритди. Жепаров эса - чапақай, голни ўнг оёқда киритди.
'
Ўнг қанотдан Рашидов оширган тўпни Копадзе қабул қилиб олди, қийин вазиятда турган бўлсада Жепаровга оширди. Сервер аниқ зарба берди ва гол.
77'
ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Сервер Жепароооовв! 3:0!
76'
ГООООООООЛ! Жепаров! 3:0!
73'
Копадзе рақиб ЖМ ичида Муҳаммадиевга тўп ошириб қайта қабул қилиб олди ва ҳимоячини алдаб ўта олмади.
71'
Сардор Рашидов ўнг қанотдан ёриб кириб шерикларига тўп узатишига Дуранте йўл қўймади.Вакиллармизнинг бурчак тўпи самарасиз.
71'
Одил майдон марказида рақибидан ажойиб тарзда ўтиб кетди ва тўпни ўнг қанотдаги Рашидовга узатди. Сардор бироз марказ томон сурилиб, чап оёқда кучли зарба берди. Тўп дарвозанинг олис устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
70'
Сардор Рашидов рақиб билан курашда устун келди ва дарвоза томон кучли зарба берди, аммо ноаниқ.
69'
Денисов жароҳат олди шекилли, уни машинада майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишди. Виталий яна қайтиб тушди
67'
Сервер Жепаров Рашидовни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Сардорга бироз масофа етишмади. Зарба беришга улгурдию, аммо тўп дарвозабонга тегди, такрорий уриниш билан Мосс тўпни эгаллаб олди
64'
Иккала жамоада ҳам ўзгариш - меҳмонлардан Тим Пейн ва Жереми Брокки майдонга тушди, биздан эса сариқ карточка эгаси Санжар Турсунов ўрнига Сардор Рашидов тушди.
64'
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Санжар Турсунов ўрнига Сардор Рашидов майдонга туширилди
63'
Турсунов Роуксга қарши қўпол ўйнади. Энди рақиблар, аниқроғи Вуд билан торишмоқда.
63'
Янги Зеландияда бирданига иккита ўзгариш амалга оширилди.
62'
Санжар Турсунов огоҳлантириш олди. Хавфли "подкат" учун
62'
Яна бир бурчак тўпи ўйинга киритилди. Зеландия тўпни қайтарди
62'
Футболчиларимиз бурчак тўпини оширди, тўп меҳмонлардан аутга чиқди. Ҳужум давом этади.
61'
БУрчак тўпини Мосс қайтариб юборди
58'
Алимов ҳужумда тўпни рақибдан олиб қўйди ва Аҳмедовга узатди. Навруз жарима майдончаси чизиғи устида ҳимоячининг оёғи остидан ўтказиб Одилга узатди. Аҳмедов эса тўпни тўхтатмасдан яна чап оёқда зарба билан дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди!
58'
ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Одил Аҳмедооооовввв! 2:0!!!!
57'
Футболчилармиз икки марта хавли вазият яратишди!
61'
Наврўзбек Олимов ўйинга қўшилди, бурсакдан оширилган тўпни дарвозага йўўлашга ҳаракат қилиб кўрди, аммо натижасиз.
53'
БУрчакдан етказилган тўпга Алимов яқин масофадан бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
60'
Рақиб ЖМ ичида Копадзе Турсуновни қулай вазиятга чиқарди, Санжар аниқ зарба беришига ҳимоячи ғалаит берди. Бизга ҳимоячи бироз қўполлик қилганда кўринди.
52'
Муҳаммадиев-Кападзе-Турсунов комбинациясидан кейин Санжар бир ҳимоячидан ўтиб дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди, унинг оёғи ҳимоячи тегиб тезликни йўқотди ва бир амаллаб зарба беришга улгурди. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
51'
Меҳмонлар чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказиб беришди. Нестеров тўпни эгаллаб олди
50'
Ўзбекистон бурчак тўпини ўйинга киритди. Зеландиялар хавфни бартараф этишди
53'
Термамизнинг бурчак тўпидан фойдалана олмади.
50'
Муҳаммадиев ва Турсунов ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Ҳимоячилар тўпни ён чизи томонга чиқариб юборишди
48'
Денисов чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Тўп Алимовнинг оёғига тегиб, дарвозабон томон ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Фарҳод Тожиев ўрнига Навруз Алимов майдонга тушди
'
Ҳозирча Ўзбекистон - Янги Зеландия - 1:0. Танаффус.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди!
45+1'
Зеландия бурчак тўпи ишлади
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Э қойилллар!!! Терма жамоамиз майдон марказида бир тепар услубида ўқув-қўлланмаларга киритишга муносиб бўлган комбинацияни ташкил қилди. Денисовнинг 10 метрлардан йўллаган зарбаси юқоридан ўтиб кетди!
41'
Одил узоқ масофадан тўпни жарима майдончасига остонасидаги Жепаровга заргарона пас узатди. Сервер тўпни қайта ишлаб, жарима майдончаси чизиғи устига келган Аҳмедовнинг ўзига узатди. Одил чап оёқ билан дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олди! Қойил, баракалла!
41'
ГООООООООООООЛЛЛ!, Одиииииил Аҳмедооовввв!!!!
39'
Копадзе ўнг қанотдан зарба бериб, Мосснингҳушёрлигини синаб кўрди.
39'
Вуҳҳҳҳ!!! Одил Аҳмедов 25 метрлардан кучли зарба йўллади! Дарвозабон бир амаллаб тўпни қайтарди, аммо ушлаб қола олмади. Қайтган тўпга Тожиев ета олмади
38'
Муҳаммадиев фаол. У ўнг қанотда ЖМ ичига ерллатиб тўп узатди. Аммо Жепаров тўпга етиб кела олмай йиқилиб тушди.
38'
Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанотда майдон марказида бир футболчидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига яқинлашиб, тўпни жарима майдончасига ерлатиб узатди. Футболчиларимиз тўпга ё бироз ета олишмади, ёхуд тўпдан ўтиб кетишганди!
33'
Сервер Жепаров чап қанотдан тпўни дарвозабон майдончасига узатди. Тўп ҳимоячилардан ўтиб, ўнг қанотдан етиб келган Турсуновга келиб тушди. Унинг яқин масофадан, бироқ ўткир бурчак остидан йўллаган зарбасини дарвозабон чизиқ устидан қайтариб қолди!!!
37'
Жаримадан оширилган тўпни дарвозага бош билан йўллаш учун Копадзега Рид ҳалақит берди.
36'
Жарима тепяпмиз.
33'
Одил Аҳмедов Тожиев оширган тўпни 12 метрдан дарвозага тепди, тўп Мосснинг қўлидан чиқиб кетди, тўпга бизникилардан ҳеч ким етиб келмади.
29'
Анзур Исмоиловга тасанно! У рақибга алданиб қолмади, агар Крис Вуд ўтиб кетганда Нестеров билан 1 га 1 чиққан бўлар эди.
27'
Одил Аҳмедов кенжа Тожиевни олдинга бошлади, аммо Фарҳод якуний зарбани аниқ бера олмади.
25'
Барбаросес ҳозир бизни хафа қилиши мумкин эди, аммо унинг зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди
22'
Кропадзе рақиб жарима майдончасида икки ҳимоячи Роукс ва Туилома қуршовидан чиқа олмай йиқилиб тушди. Пенальти йўқ.
20'
Азиз Ҳайдаров рақибининг хатосидан фойдаланиб тўпни эгаллаб олди ва ўйлаб ўтирмай 18 метрлардан зарбалади.Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетдт.
19'
Меҳмонлар жарима зарбасини амалга оширдилар. Бунда хавфли вазият юзага келди. Крис Вуд бош билан зарба берди. Нестеров чизиқ устида тўпни қайтариб қолди
18'
Энди худди ўша Крис Вудни Азиз Ҳайдаров йийитди. Жарима.
17'
Шавкат Муллажонов Крис Вудни қўллари билан туртиб йиқитди. Зеландияликлар жарима тепишади.
16'
Жепаров амалга оширган жарима тўпини Гленн Мосс файтарди.
16'
Том Дойл огоҳлантириш олди
15'
Санжар Турсуновни йиқитишди
13'
Одил Аҳмедовдан яхши "рейд". У жарима майдончамиз яқинидан тўпни эгаллаб, бир рақибини ортда қолдириб рақиб жарима майдончаси яқинигача борди ва тўпни Денисовга ташлади. Денисов эса ЖМ ичига оширди аммо бу ерда вакилларимиздан кўра рақиб ҳимоячилари чаффонроқ ҳаракат қилди.
11'
Санжар Турсуновнинг узоқдан берган зарбаси юқоридан ўтиб кетди.
9'
Одил Аҳмедов 1-2 нафар футболчиларни алдаб ўтиб, шерикларига аниқ пас бера олмади
5'
Ўнг қанотдан Турсунов юқорилатиб етказиб берган тўпга Кападзе жарима майдончаси чизиғи устида бош билан зарба берди. Зарба аниқ бўлди, бироқ дарвозабон тўпни эгаллаб олди
4'
Сервер Жепаров бурчак тўпини тўғридан-тўғри майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бу борада ҳеч қандай ўзгариш йўқ
4'
ҚАрама-қарши томондан яна бир бурчак тўпи
3'
БУрчак тўпини ўйинга киритамиз.
2'
Терма жамоамиз илк ҳужумни чап қанотдан уюштирди. Жепаров сўнгги пасни аниқ узата олмади
1'
Меҳмонларнинг бурчак тўпи дарвозага зарба берилиши билан якунланди. Зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди
1'
Ўйиннинг 22-сониясида қоралар бурчак тўпи ишлашди
1'
Ўйин бошланди. Тўпни Янги Зеландия ўйинга киритиб берди
'
Санжар Турсунов ва Коста Барбаросес ўзаро қуюқ сўрашишди. Улар "Алания"да бирга ўйнашган!
'
Жамоалар эсдалик учун майдонга тушишмоқда.
'
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ОҚ, меҳмонлар эса ҚОРА рангли футболкаларда ҳаракат қилишади. Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар эса САРИҚ рангли футболкаларда ҳаракат қилишади
'
Энди эса ЎЗБЕКИСТОН давлат мадҳияси янграйди
'
Янги Зеландия давлат мадҳияси янграмоқда
'
Ўзбекистон ва Янги Зеландия терма жамоалари майдонга чиқиб келишди
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.