14/11 05:00 | Уругвай | - | Колумбия | ||
14/11 05:00 | Перу | - | Чили | ||
14/11 14:10 | Австралия | - | Саудия Арабистони | ||
14/11 17:00 | КХДР | - | Эрон | ||
14/11 19:00 | Баҳрайн | - | Хитой | ||
14/11 19:00 | Кувайт | - | Жанубий Корея | ||
14/11 21:00 | Уммон | - | Фаластин | ||
14/11 21:15 | Ироқ | - | Иордания | ||
14/11 21:15 | Қатар | - | Ўзбекистон | ||
14/11 21:15 | БАА | - | Қирғизистон | ||
15/11 02:00 | Венесуэла | - | Бразилия | ||
15/11 04:30 | Парагвай | - | Аргентина | ||
15/11 05:00 | Эквадор | - | Боливия | ||
15/11 17:00 | Индонезия | - | Япония |
Ўсмирлар (U16) ўртасида Осиё чемпионати
9 сентябрь, соат 18:00. Бош ҳакам: Юичи Нишимура (Япония) | ||
КХДРХан Кванг Сонг (17)
Чое Сонг Хёк (61) |
2 : 3 |
ЎЗБЕКИСТОНСуҳроб Нуруллоев (40, 59)
Абдуғани Ғанижонов (45+2) |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
1.Ри Чол Сонг 2.Ри Кук Хён 3.Ким Ву Сонг 6.Ким Йе Бом 7.Пак Йонг Кван 8.Йон Чжун Хёк 9.Хан Кванг Сонг 10.Чое Сонг Хёк 11.Чжонг Чанг Бом 14.Чое Чжин Нам 17.Чжанг Чонг Ил |
1.Акром Хўжаев 3.Илҳомжон Алижонов 4.Озодбек Қурбонов 6.Ойбек Нурматов 7.Жонибек Кўчимов 8.Ислом Кенжабоев 10.Суҳроб Нуруллоев 11.Азизжон Ғаниев 14.Достонбек Бердиқулов 17. Дониёр Ҳошимов 22.Абдуғани Ғанижонов |
|
ЗАҲИРА | ||
4.Чжонг Чжу Сонг 5.Чжу Хён Хёк 12.Хан Кванг Мёнг 13.Чжу Хёк Сонг 15.Ким Йонг Сэнг 16.О Чунг Гук 18.Рю Хёк 19.Чжо Ви Сонг 20.Канг Сонг Чжин 21.Чжонг Се Мёнг |
5.Маъруф Жумаев 9.Бакир Муртазоев 12.Ҳожиакбар Шомақсудов 13.Раҳимжон Шарипов 15.Шоҳрух Маҳмудҳожиев 16.Юсуф Шоимов 18.Жаҳонгир Аҳмадов 19.Савелий Абрамов 21.Умиджон Эргашев 23.Худойберди Холиқов |
|
САРИҚ КАРТОЧКА | ||
Ким Ву Сонг (44)
Чжонг Чанг Бом (53) |
Жонибек Кўчимов (55)
Озодбек Қурбонов (75) |
|
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА | ||
Ким Ву Сонг (79)
|
Матн
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
' |
|
Кувайтга қарши ўйин соат 14:00да бошланади. |
' |
|
Ўсмирларимиз гуруҳдаги сўнгги баҳсни 11 сентябрь куни Кувайтга қарши ўтказишади. Гуруҳда 1-ўринни олиш учун ҳаракат қилавериш керак |
' |
|
Футболчиларимиз стадионда ўзларини қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдиришди |
' |
|
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўта қийин кечган ўйинда қаҳрамонлик кўрсатиб, Шимолий Кореяни мағлубиятга учратди ва гуруҳда 1-ўринга кўтарилиб олди! |
90+4' |
|
Ўйин якунланди!!! |
90+3' |
|
Вакилларимиз тўпни яхши назорат қилишмоқда |
90+2' |
|
Ҳозир майдон марказида тўпни йўқотиб қўйдик. Кореялик футболчининг зарбаси анча ноаниқ бўлди. Яхшиям |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
88' |
|
Эҳҳҳҳҳҳҳ Ислооооммм! Ўзи бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичида ўша футболчини алдаб ўтиб, дарвоза томон кучли зарба берди. Тўпни посбон маҳорат билан қайтарди! Кенжабоев эса ўзи зарба бермасдан 2 нафар шеригига тўпни узатиши мумкин эди |
87' |
|
Озод Қурбонов майдон марказида жароҳат олди. Унга майдон ташқарисида ёрдам кўрсатилади |
85' |
|
Кенжабоев атайлаб бурчак тўпи ишлади ва тўпни ўзи ўйинга киритиб берди. Посбон тўпни эгаллаб олди |
84' |
|
Тўп Муртазоевга узатилди. Бакир томониддан дарвозабон майдончасига узатилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди |
82' |
|
Жамоамиз қарши ҳужумга ўтди. Бир неча футболчиларимиз турли йўналишларда очилаётган эдилар. Аммо сўнгги узатмани ҳимоячи қайтариб юборди |
79' |
|
КХДР ҳимоячиси Ким Ву Сонг майдондан четлатилди. У ўз жарима майдончаси атрофида ўзидан ўтиб кетаётган Ислом Кенжабоевнинг футболкасидан тинимсиз тортиб борди. Натижада иккинчи сариқ карточкасини олган ҳимоячи майдонни тарк этди |
78' |
|
Азизжон Ғаниев олис масофадан кучли зарба йўллади. Бироз ноаниқ |
77' |
|
Ўта хавфли вазият! Жарима зарбаси тўғри жарима майдончамизга етказиб берилди. Акром Хўжаев тўпни муштлари билан қайтарди. Тўп яна жарима майдончасига қайтарилди ва корейс футболчисига келиб тушди. Яхшиямки, марказий ҳимоячимиз сўнгги паллада тўпни ундан олиб қўйди ва хавфни бартараф этди! |
76' |
|
Ўзбекистонда ўзгариш: Суҳроб Нуруллоев ўрнига Бакир Муртазоев туширилди |
75' |
|
Озодбек Қурбонов майдон марказида рақибни тортгани учун огоҳлантириш олди |
72' |
|
Пак Йонг Кван ўрнига Чжу Хёк Сонг туширилди |
71' |
|
Футболчиларимиз жуда яхши ўйин намойиш қилишди айни дақиқаларда. КХДР ҳимоячиси яна хатога йўл қўйди ва у дарвозабон томон узатган тўпга Нуруллоев етиб бориши мумкин эди. Адашмасак, дарвозабон ва Суҳроб баравар қадам ташлашди. Тўп юқорига кўтарилди ва дарвоза томон берилган зарбани кореялик ҳимоячилар қайтаришди. |
69' |
|
Жамоамиз яхши ҳужум ташкил қилди. Кенжабоевнинг 20 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди |
68' |
|
Жароҳат олган Абдуғани Ғанижонов ўрнига Худойберди Холиқов туширилди |
68' |
|
КХДР тўпни назорат қилди ва ҳужум Пак Йонг Кваннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди |
65' |
|
Абдуғанининг оёқ томирлари тортишган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шифокорлар эса ҳужумчини алмаштириш кераклигига ишора қилишмоқда |
64' |
|
Ўйин тугашига ҳали анча вақт бор. Ўйнаш керак. Кўчимов тўпни жарима майдончасига узатди. Аммо Ғанижонов тўпга ета олмади |
61' |
|
ГООЛ! Афсус, 2 дақиқа ўтар-ўтмас ўз дарвозамиздан тўпни олиб чиқдик. Чое Сонг Хёк, 2:3. |
59' |
|
Вакилларимиз ҳужумда прессинг уюштиришди ва Нуруллоев тўпни эгаллаб олиб, дарвозагача яқинлашиб борди ва дарвозанинг яқин бурчагига зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди ва дарвозабон уни тўхтатди. Суҳробнинг ўзи такрорий зарба билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди! |
59' |
|
ГОООООООООЛ!!!! ГООООООЛ!!! ГОООО-ООООЛ!!! Суҳроб Нуруллооооооев! 1:3!!! |
57' |
|
Ойбек НУрматов 25 метрдан зарба йўллади. Баланд... |
56' |
|
Мана бизда қарши ҳужумларда имконият юзага кела бошлади. Кенжабоев тезликда ютқазди ва ҳимоячидан ўтиб кета олмади |
55' |
|
Жонибек Кўчимов майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантириш олди |
55' |
|
Кенжабоев чап қанотдан тўпни Ғанижонов томон узатди. Аммо Адуғани тўп учун курашда рақиб ҳимоячисига ютқазди |
53' |
|
Чжонг Чанг Бом тик оёқ билан Азизжон Ғаниевга нисбатан ўйнади ва огоҳлантириш олди |
51' |
|
Кенжабоев чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказмоқчи бўлди. Тўп йўналиши аниқ бўлмади |
49' |
|
Уҳҳҳҳҳ, хавфли зарба бўлди дарвозамиз томон! КХДР бурчак тўпини ўйинга киритишди ва тўп жарима майдончасига етказилди. Гол муаллифи Хан Кванг Сонг бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! |
48' |
|
Кўчимов чап қанотдан жарима тўпини дарвозабон майдончаси тон етказди. Ри чол Сонг тўпни эгаллаб олди |
47' |
|
Вууууҳ, учинчи голни уришимизга сал қолди. Нуруллоев ўнг қанотдан тўпни чап оёқда олис бурчак томон айлантирди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
46' |
|
Терма жамоа тўпни дарҳол рақиб томонига узатди. ҲИмоячи бош билан қайтарган тўпни футболчиларимиздан олис масофадан дарвоза томон йўллади. Дарвоза ёнидан ўтиб кетди бу тўп |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Вакилларимиз тўпни ўйинга киритишди |
' |
|
Жамоалар майдонга қайтишмоқда |
' |
|
Ўзи иккита имконият яратдик ва иккита гол урдик. Олдинда 45 дақиқа вақт бор. Жисмоний жиҳатдан кучли бўлган рақибга нисбатан иккинчи бўлимда қарши ҳужум тактикасида ўйнаш энг тўғри йўл бўлади. Боз устига кореяликлар жуда кўп куч сарфлаб қўйишди. Иккинчи бўлим ўрталаригача бўладиган босимга дош берилса, улар ўйин сўнгида чарчаб қолишлари керак |
' |
|
Мана бу бошқа гап, мана бу бутунлай бошқача ўйин бўлди. Гап йўқ. Ўйин бошида КХДР футболчилари ўз кучларига ишониб, ўсмирларимизни босиб ташлашди. Бир қатор имкониятлар яратишди ва 17-дақиқада гол уришди. Аммо вақт ўтган сари ўз иродасини намойиш қилган вакилларимиз дастлаб ҳисобни тенглаштиришди ва биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобда олдинга чиқиб олишди! |
45+3' |
|
Биринчи бўлим якунланди. |
45+2' |
|
Ярим ҳимоячимиз ўнг бурчакдаги байроқча ёнидан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Абдуғани Ғанижонов эса бош билан тўп йўналишини ўзгартирди ва тўп дарвозанинг олис бурчагига кириб кетди!!! |
45+2' |
|
ГООООООООООЛЛЛЛ!! ГОООООЛЛЛЛ! Ғанижонов, 1:2!!! |
45+2' |
|
Кўчимовнинг зарбаси ерга тегиб, дарвозага борди, аммо посбон тўпни эгаллаб олди |
45+1' |
|
Нуруллоевга майдон четида тиббий ёрдам кўрсатилади |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
44' |
|
Ким Ву Сонг огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Нуруллоевни қўполлик билан йиқитди. Жарима зарбаси тепамиз |
43' |
|
Ким Йе Бом 16 метрдан кучли зарба берди. Ноаниқ |
42' |
|
Жуда муҳим ва керакли гол. |
40' |
|
Ўйин бошидан бери чап қанотда ўйнаётган Нуруллоев ўнг қанотга ўтди ва тўпни эгаллаб олиб бироз марказга сурилди ва чап оёқда кучли зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб юқорига кўтарилди ва дарвозанинг олис юқори бурчагига кириб кетди!!! |
40' |
|
ГООООООООООЛЛЛЛ!!!! Суҳроб Нуруллоев, 1:1!!! |
38' |
|
Терма жамоамиз 2 марта ҳужумга келишди. Алижонов деярли ҳимоядан тўп билан яқинлашиб келди, аммо тўпни шерикларига узатмади, ўзи ҳимоячиларни алдамоқчи бўлди ва тўпни йўқотди. Иккинчи ҳужумдан кейин Ғаниев ноаниқ зарба йўллади |
36' |
|
Ғанижонов офсайдда қолди. Узатма чап қанотдан амалга оширилганди |
34' |
|
Бурчак тўпидан сўнг зарба берилди, аммо ноаниқ |
33' |
|
Чжонг Чанг Бом 22 метрлардан зарба йўллади. Тўп Акром Хўжаевнинг қўлига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи |
27' |
|
Терма жамоамиз ўйинни тенглаштиришди. |
26' |
|
Бурчак тўпидан кейин тўп жарима майдончасидан ташқарига қайтарилди. Ярим ҳимоячимиз эса на кучли зарба берди, на аниқ узатмани амалга оширди |
25' |
|
Дастлабки бурчак тўпини ишладик. Нуруллев томонидан етказилган тўпни рақиб футболчиси майдон ташқарисига чиқариб юборди |
23' |
|
Бурчак тўпи ҳам хавфли зарба билан якунланди. Акром Хўжаев зарбани қайтарди |
22' |
|
Уҳҳҳҳ, вакилларимиз оддий вазиятни тўпни рақибга совға қилиб, кореяликларнинг ўта хавфли ҳужумига сабабчи бўлишди. Ҳужумчи бир ҳимоячимиз ва ва дарвозабонни алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида бироз орқароққа - дарвоза олдига узатди. Ҳимоячиларимиздан бири ҳужумчига нисбатан илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
18' |
|
Терма жамоамиз ижросида юзага келтирилган илк хавфли вазият! Суҳроб Нуруллоев чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Ҳужумчимиз тўпга бироз кечикди. Посбон эса тўпни қайтариб юборди |
17' |
|
КХДР чап қанотдан ҳужум ташкил қилинди. Сўнгги чизиққа яқин жойда тўп жарима майдончасига етказилди. Хан Кванг Сонг тўпни эгаллаб олди ва яқин масофадан муаммосиз дарвозани ишғол қилди. |
17' |
|
ГОООЛ! Хан Кванг Сонг, 1:0 |
13' |
|
КХДР бурчак тўпини ўйинга киритди. Вакилларимиз тўпни узоқлаштиришди |
11' |
|
Терма жамоамиз илк марта дарвоза томон зарба берди. Кўчимовнинг зарбаси анча ноаниқ бўлди |
10' |
|
Дарвозамиз томон яна бир хавфли зарба йўлланди. 18 метрлардан. Акром тўпни эгаллаб олди |
7' |
|
Ууууҳ, сал қолди-я! КХДРнинг прессинги иш берди ва улар майдон марказида тўпни эгаллаб, тезлик билан олдинга ўтишди. Хан Кван Сонгнинг жарима майдончамиз ичида йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди! |
5' |
|
Чжонг Чанг Бом 16 метрлардан дарвозамиз томон зарба берди. Хўжаев тўпни эгаллаб олди |
4' |
|
7-рақамдаги Пак Йонг Кван томонидан узатилган тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди. Дарвозабонимиз эркин зарба билан тўпни ўйинга киритди |
3' |
|
Ислом Кенжабоев рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозамизгача 25 метрлардан жарима зарбаси белгиланди |
2' |
|
Шимолий Корея терма жамоаси майдоннинг бизга тегишли қисмиданоқ прессинг қўллаётгани анча тахликали бўлмоқда |
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
' |
|
Ўйинни КХДР футболчилари бошлаб беришади |
' |
|
Непал билан бўлган ўйинга нисбатан Мочинов бошланғич таркибда 2та ўзгариш қилган. Бу сафар Суҳроб Нуруллоев ва Абдуғани Ғанижонов асосий таркибда ҳаракат қилишади |
' |
|
Ўзбекистон ўсмирлари ОҚ, КХДР эса ҚИЗИЛ рангли футболкаларда ҳаракат қилишади. |
' |
|
Энди эса Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда |
' |
|
Шимолий Корея мадҳияси янграмоқда |
' |
|
Диққат! Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари майдонга чиқиб келишди |
' |
|
Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун муҳим ўйин куни. Мочинов шогирдларига КХДР терма жамоасига рақиблик қилади. Таъкидлаш лозим, бугунги ўйинда вакилларимизнинг очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Шу боис, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидан фақат ва фақат ғалаба кутамиз |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|