Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 3-тур

13 сентябрь, соат 19:00

БАРСЕЛОНА

Неймар (79, 84)

2 : 0

АТЛЕТИК БИЛЬБАО

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13. Клаудио Браво
24. Жереми Матье
2. Мартин Монтойя
18. Хорди Альба
4. Иван Ракитич
14. Хавьер Маскерано
8. Андрес Иньеста
5. Серхио Бускетс
10. Лионель Месси
7. Педро Родригес
27. Мунир ал-Ҳаддодий
  1. Хорка Ираисос
4. Эмерик Лапорт
24. Микель Баленсиага
10. Оскар де Маркос
8. Андер Итурраспе
7. Беньят Эчебаррия
18. Карлос Гурпеги
17. Микель Рико
14. Сусаета
20. Ариц Адурис
19. Муниаин Икер
САРИҚ КАРТОЧКА
Бускетс (62)
 
Адурис (30)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. "Реал" - "Атлетико" ўйинида кўришгунча (23:00)
'
Каталонияликлар ушбу ғалабадан кейин 9 очко билан пешқадамлик қилишда давом этишади.
90+4'
Ўйин якунланди. "Барселона" қийинчилик билан "Атлетик"ни мағлуб этди.
90+3'
"Барселона" хотиржам тўпни назорат қилмоқда
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Мессининг узатмасидан кейин Сандро Рамирес 16 метрдан зарба берди. Дарвозабон Ираисос тўпни эгаллаб олди
87'
"Атлетик" футболчилари жарима тўпини ўйинга киритишди. Клаудио Браво тўпни эгаллаб олди
84'
Бу голда ҳам барча ишни Месси қилди. У ўнг қанотдан 2-3 футболчидан осонлик билан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кириб бориб, тўпни орқароққа узатди. Неймар тўпни тўхтатди ва 11 метрли нуқта устидан хотиржамлик билан дарвозанинг бурчагини аниқ нишонга олди
84'
ГОООООЛЛЛЛ! Неймар, 2:0!
82'
Эҳҳҳҳ, бу сафар Месси бу сафар тўпни Неймарга ўз вақтида етказишга шошилмади. У бир ҳимоячи таъқиби остида жарима майдончаси чизиғигача етиб борди ва шундан сўнг Неймарга тўпни узатди. Бразилиялик ҳужумчи тўпни ўнг қанотда очиқ турган Сандро Рамиресга етказишни ният қилганди, аммо тўп ҳимоячи тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди
79'
Мессининг узатмасидан кейин Неймар дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва муаммосиз дарвозани ишғол қилди!
79'
ГОООООООООЛ!!! Неймар, 1:0!
78'
"Барса"да ўзгариш: Педро ўрнига Сандро Рамирес туширилди
76'
"Бильбао" қарши ҳужумга ўтди ва ҳужумчи Икер жарима майдончасига ёриб кириб, зарба берди. Зарба йўлига Матьё ғов бўлди ва кейин Пике тўпни қайтарди
74'
БУрчак тўпидан кейин Хорка тўпни эгаллаб олди
73'
Педро бурчак тўпи ишлади
72'
"Барса" босимни оширмоқда. Месси 5-6 нафар футболчини орасидан ўтиб кетди ва тўпни шеригига узатди. У эса Иньестани олдинга бошлади. Андрес жарима майдончаси ичида Неймарни тўп билан таъминлаганди, бразилиялик футболчи офсайдда қолиб кетган экан
69'
Месси чиройли пас билан Иньестани чап қанотдан жарима майдончасига бошлади. Андрес ўнг қанотда очилган Неймарга узатди. Тўп Неймардан бироз ўнгроққа ўтиб кетди ва Неймар тўпни эгаллаб дарвозабон майдончасига етиб келган Мессига узатди. ҲИмоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Аммо ҳакамлар бурчак тўпи беришмади
68'
"Барселона" тезкор қарши ҳужумга ўтди ва Педро тўпни чап қанотдаги Неймарга етказди. Бразилиялик футболчи 18 метрдан зарба берди, ноаниқ
67'
Неймар икки-уч ҳимоячи орасидан ўтиб кетаётганида жарима майдончаси остонасида чалиб йиқитилди. Аммо ҳакам жарима зарбаси бермади
66'
Чап қанотдан етказилган тўпни Месси қайтарди, ўзига бўйсундирди. Бир неча ҳмоячи орасидан чиқиб кетаётганида ҳимоячилардан бири тўпни олиб қўйди
65'
Ариц Адурис 22 метрдан "Барса" дарвозаси томон зарба берди. Браво тўпни эгаллаб олди
65'
Алба икки футболчи орасидан ўтиб кетиб, тўпни жарима майдончасига узатди. ҲИмоячи тўпни бош билан қайтарди
63'
Мунир ўрнига Неймар туширилди. Стадионда ўтирган Суарес ёш ҳужумчини олқишлаб қўйди
62'
Бускетс огоҳлантириш олди
60'
Мессидан тўпни қабул қилиб олган Алба тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Мунир бош билан зарба беришнинг уддасидан чиқди, аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди
59'
Меҳмонлар ҳам асло ҳимояга ётишаётгани йўқ. Олдинга интилишмоқда. Ҳозирча улар тўпни жарима майдончасига олиб кира олишмаяпти
56'
Иньеста жарима майдончасининг ўнг бурчагидан зарба йўллади. Зарба бироз ноаниқ бўлди
53'
Вууууҳ, Алба чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва ўзига узатилган тўпни ўнг оёғига мослади ва зарба берди. ДАврозабон тўпни оёқлари билан қайтарди!
50'
БУ фаоллик эвазига меҳмонлар жазоланишлари мумкин эди. Бильбаоликлар бахтига қанот ҳаками шубҳали офсайд эвазига Мессининг голини бекор қилди
50'
Иккинчи бўлимда меҳмонлар фаол ўйнашга интилишмоқда.
47'
Ракитич Мунирни рандевуга чиқаришга ҳаракат қилди. Аммо узатма бироз секинрок бўлгани учун Ҳадодий ҳимоячи билан тўп учун кураш олиб боришга тўғри келди. Тўни эса дарвозабон эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда. "Барса"да ўзгариш бор. Маскерано ўрнига Пике тушди
'
Ҳозирча "Барселона" - "Атлетик Бильбао" - 0:0. Биринчи бўлимда Мунирда дарвозани ишғол қилиш учун камида 3та вазият бўлди. Аммо Испания терма жамоасида дебют қилган футболчи имкониятлардан фойдалана олмади. Месси тўпни ундан қизғонаётгани йўқ. Доимо ёш жамоадошини яхши вазиятга чиқармоқда
45+1'
Биринчи бўлим якунланди.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
42'
"Барса" ижросида яна иккита хавфли вазият. Дастлаб чап қанотдан етказиб берилган тўп дарвоза томон тепилди. Ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. БУрчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин МЕсси ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига яқинлашган Мунирга узатди. Мунирнинг зарбасини дарвозабон қайтарди!
41'
Месси ва Мунир бир-бирларини жуда яхши тушуниб ҳаракат қилишмоқда. Аргентиналик ҳужумчи яна бир марта Ҳаддодийни бирга-бир вазиятга чиқарди. Мунир ўзи ўнг оёқда зарба бериши мумкин бўлган вазиятда ёнидаги рақибини алдашга қарор қилди. Бунинг уддасидан чиқа олмади, аммо тўпни Мессига етказа олди. Лео жарима майдончасига ёриб кириб, зарба берди. Бироқ ҳимоячи ётган кўйи тўп йўлига ғов бўлди
39'
"Атлетик" ҳимоячиси Карлос Гурпеги жарима майдончаси ичида қўли билан очиқчасига Ҳаддодийнинг ортида итариб йиқитди. Бироқ ҳакам бу вазиятни пенальти тортмайди деб ҳисоблади.
38'
Педро ўнг қанотда бир ҳимоячидан қочиб кетди ва жарима майдончасига кириб келиб, нариги қанотдаги Мунир томон узатди. Марказий ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
37'
Ўнг қанотдан жарима майдончаисга етказилган тўп Месси бош билан зарба берди. Ноаниқ
36'
Тўп майдон марказида кўп сақланиб қолмаяпти. "Барса"нинг ҳужумларини меҳмон жамоа бартараф этмоқда
33'
Мунир рақиб жарима майдончаси ичида дарвозабоннинг йўлини тўсгани учун ҳакам вазиятни фол деб баҳолади
30'
"Атлетик" футболчиси Ариц Адурис огоҳлантириш олди. У Маскеранонинг юзига тепиб юборди
28'
"Атлетик" футболчиси ярим ҳимоячиси жарима майдончасига кириб, зарба йўллади. Зарба унчалик кучли чиқмагани боис Браво осонлик билан тўпни эгаллаб олди
26'
Мессининг узатмасини яна Мунир ўтказиб юборди
19'
Эҳҳҳҳ, Муниииир! Мессининг узатмасидан кейин ал-Ҳаддодий дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди. Ёнида пайдо бўлган ҳимоячини чалғитди ва зарба берди. Фақат зарбадан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
16'
Устунлик тўлалигича мезбонлар томонида. Ҳозирча меҳмонлар яхши ҳимояланишмоқда
11'
"Барса" қарши ҳужумга ўтди. Месси тўпни ҳимоячилар орасидан ўтказиб, Мунир томон етказди. Ҳаддодий унга ета олмади
9'
Каталонияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди
8'
"Барселона" бугун ўзининг Каталония байроғи рангидаги сариқ-қизил учинчи формасида майдонга тушган. Бильбао эса кўк-оқ рангли футболка-шортикда ҳаракат қилмоқда.
5'
Ўйин бошида томонлар бир мартадан хавфли ҳужум ташкил қилишди. Чап қанотдан берилган зарбани "Барса" посбони Браво ён томонга уриб юборган бўлса, Монтойянинг зарбасини "Атлетик" дарвозабни қайтарди
1'
Техник камчилик учун узр сўраймиз. Ўйин бошланди!
'
Жамоалар майдонда саф тортишди
'
Барчангизни энди "Барселона" ва "Атлетик Бильбао" жамоалари ўртасидаги баҳсдан ташкил этиладиган онлайнтрансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
'
Хайрли кеч футбол мухлислари.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.