Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 3-тур

13 сентябрь, соат 23:00. Бош ҳакам: Матеу Лаос

РЕАЛ МАДРИД

Роналду (26)

1 : 2

АТЛЕТИКО МАДРИД

Тиагу Мендеш (10)
Арда Турон (76)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01. Икер Касильяс
17. Альваро Арбелоа
03. Пепе
04. Серхио Рамос
05. Фабиу Куэнтрау
19. Лука Модрич
08. Тони Кроос
11. Гарет Бэйл
10. Хамес Родригес
09. Карим Бензема
07. Криштиану Роналду
  01. Мигель Мойя
23. Жуан Миранда
02. Диего Годин
03. Гильерме Сикейра
20. Хуанфран
14. Габи
05. Тьягу
06. Коке
08. Рауль Гарсия
11. Рауль Хименес
09. Марио Манжукич
ЗАҲИРА
13. Кейлор Навас
12. Марсело
18. Начо Фернандес
02. Рафаель Варан
23. Иско
24. Асьер Ильяраменди
  13. Ян Облак
24. Хосе Хименес
15. Кристиан Ансальди
10. Арда Туран
07. Антуан Гризманн
04. Марио Суарес

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
"Реал" 3 очко билан жадвалнинг қуйироқ қисмига жойлашадиган бўлди. "Атлетико" эса ўз очколарини 7тага етказди ва "Барса"ни қувишда давом этади
'
"Реал" кетма-кет икки марта "Атлетико"га ютқазмоқда, "Мадрид" кетма-кет иккинчи марта Ла лигада мағлубият аламини тортмоқда...
90+3'
Ўйин тугади. "Реал" - "Атлетико" - 1:2!
90+2'
Чичарито яхши пас билан Роналдуни бирга-бир вазиятга чиқараётганди, ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди
90+1'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўши берилди
90'
Вууууҳ, Гризманн барчасига нуқта қўйиши мумкин эди. Олис масофадан етказилган тўпни эгаллаб олган Антуан Пепедан қочиб кетиб, Касильяс билан юзма-юз ҳолатда дарвозага аниқ зарба бера олмади!
90'
Кроос томонидан амалга оширилган жарима зарбасини Мойя эгаллаб олди
90'
Марио Суарес ҳам майдонни "сариқ"сиз тарк этмайдиган бўлди...
87'
Рамос жарима зарбаси ишлади. Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берилган тўпни Мойя эгаллаб олди
86'
Сариқ карточкалар роса кўпайиб кетди. Хуанфранга навбатдаги сариқ карточка. Роналду ортидан тепгани учун
85'
Коке тўпни ноқулай тарзда жарима майдончасига узатди. У ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
85'
Модрич сариқ карточка олди. У Марио Суаресни чалди
83'
Жамоанинг ўйини қовушмаганидан кейин Роналдунинг ўзи олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп ҳимоячига тегбҳиб қайтди
81'
Роналду ўнг қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига кириб борган Чичарито томон узатди. У тўпга бироз ета олмади ва посбон тўпни эгаллади
79'
Вууууҳ, Иско! Жарима майдончаси ичидан зарба берди. Ҳимоячи деярли дарвоза олдида тўпни боши билан қайтарди.
77'
"Атлетико"да футболчи алмашди. Манжукич майдонни тарк этди. Марио Суарес майдонга тушди
76'
Арда Турон учинчисида "Реал"ни жазолади. Ўнг қанотда тўп ерлатиб жарима майдончасига етказилди ва Турон аниқ зарба билан дарвоза бурчагини нишонга олди!
76'
ГООООООООЛ, 1:2!
75'
Турон яна мезбонларни кечирмоқда. Ўнг қанотдан етказилган тўпга Арда бош билан зарба берди. Тўп Пепенинг бошига тегиб, майдонни тарк этди
74'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Иско 20 метрлардан зарба берди. Зарба қовушмади
73'
Вуууууҳ, Арда Турон! У чап қанотда очилди ва тўпни эгаллаб, бир ҳимоячидан қочди ва 15 метрдан зарба йўллади. Тўп дарвоза устунини деярли силаб ўтиб кетди...
72'
"Реал"да ўзгариш. Ўйини қовушмаган Бэйл ўрнига Иско туширилди
72'
Ўнг қанотдан етказилган тўпга Роналду бош билан зарба берди. Анча ноаниқ чиқди зарба.
70'
Майдон эгаларининг ўйини унчалик кескин чиқмаётганига Бэйлнинг суст ўйини ҳам сабабчи бир томондан
69'
"Реал" иккинчи бўлимда ҳозирча голга тортадиган вазият ярата олганича йўқ
67'
Чичарито дебют ўйинида "сариқ" олди. Майдон марказида Сикейрани ортида чалгани учун
66'
Ўнг қанотдан тўп яна юмшоқ тарзда етказилди. Родригеснинг зарбаси ҳам юмшоқ чиқди. Мойя муаммога дуч келмади
64'
"Атлетико"да ҳам ўзгариш бўлди. Рауль Хименес майдонни тарк этди, Антуан Гризманн туширилди
64'
Бензема майдонни тарк этди. Чичарито тушди
63'
Арбелоа огоҳлантириш олди
63'
Чичарито майдонга тушадиган бўлди. Узр сўраймиз, биз таркибни олган манбада Эрнандес йўқ эди. У бугун дебютини нишонлайди
61'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Годин бош билан берган зарбаси ноаниқ чиқди
60'
"Атлетико"да ўзгариш: Габи ўрнига Арда Турон туширилди
60'
Хамеснинг ўнг қанотдан етказган юмшоқ узатмасига Бэйл бош билан зарба берди. Тўпни Мойя эгаллаб олди
59'
"Атлетико" хавфли ҳужум ташкил қилди. Манжукичнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
57'
"Матрасчилар" яхши ҳимояланишмоқда. Анчелотти жамоаси тўпни назорат қилгани билан босим уюштира олмаяпти
54'
Габи огоҳлантириш олди. Майдон марказида Хамесни чалиб йиқитиб, мезбонларнинг тезкор қарши ҳужуми олдини олди
51'
Пепе олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ бўлди бу зарба
49'
Меҳмонлар чап қанотда, дарвозагача 30 метрлардан жарима тўпини ўйинга киритишди. Касильяс тўпни эгаллаб олди
47'
Родригес 25 метрлардан кучли ва анча ноаниқ зарба берди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
'
Ҳозирча ҳисоб - 1:1
45'
Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшмади. Танаффус
44'
Коке рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни қабул қилиб, чап оёқда зарба йўллади. Зарбага аниқлик етишмади
40'
Вууууҳ, Мойя ўз жамоасини қутқармоқда! Роналду ўнг қанотдан кириб келди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Бензема яқин масофадан бош билан кучли зарба берди! Мигель Мойя реакция намойиш қилиб, зарбани қайтарди!
38'
Катта устунлик "қаймоқранглилар" томонида. Бензема жарима майдончасининг чап томонида бир футболчидан ўтиб, ерлатиб зарба берди. Ноаниқ
34'
Эҳҳҳҳҳҳ, Бензема! Криштиану бу сафар чап қанотда тўпни эгаллаб, Каримни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Ҳужумчига ҳеч ким халал бермаётганди, унга техникаси панд бериб қўйди. У тўпни ўзига бўйсундиришда қаттиқ тепиб юборди ва посбон тўпни эгаллаб олди
33'
Роналду бугун асосан ўнг қанотда ўйнамоқда. Ҳозир у мазкур қанотдан бир футболчини алдаб, бироз марказ томон сурилди ва зарба берди. Зарба ноаниқ чиқди
31'
Коэнтрау чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Мойя тўпни эгаллаб олди
30'
Тўп назорати мезбонлар томонида
26'
Дарвозабон ўзидан чап томонга, тўп эса қарама-қарши бурчакка кириб кетди
26'
ГОООООЛ! Роналду, 1:1!
25'
Роналдуни чалгани учун Сикейра огоҳлантириш олди
25'
Пенальти! Роналду ишлади!
23'
Бэйл жарима зарбасини жуда хавфли тепди. Мойя бир амаллаб тўпга қўлини чўзди. Бензема тўпни эгаллаб олиб, ҳужумнинг иккинчи тўлқинига асос солди. Дарвозабон майдончасига етказилган тўпга посбон эга чиқди
22'
Диего Годин Роналдуни чалгани учун огоҳлантириш олди. Жарима майдончасига яқин жойдан жарима зарбаси тепилади
21'
Бэйл ўнг қанотдан узатмани амалга оширди. Бензема ва Роналдуга нисбатан Миранда ишончлироқ ўйнади ва тўпни қайтарди
20'
Хамес бурчак тўпини ўйинга киритди. Пепе бош билан зарба берди. Кучсиз чиққан зарбани Мойя эгаллаб олди
19'
Бензема жарима майдончаси ташқарисидантўпни дарвозанинг олис юқори бурчагига айлантиришга ҳаракат қилди. Бироз ноаниқ
19'
Роналду сариқ карточка олди. Ҳакам билан тортишгани сабабли бўлиши керак
18'
Яна Коке тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Оқлар хавфни бартараф этишди
18'
Хуанфран бурчак тўпи ишлади
16'
Хамес жарима майдончаси чизиғи устида тўп учун курашда меҳмон ҳимоячисидан устун келди. Бироқ тўпни дарвозабон Мигель Мойя эгаллаб олди
15'
"Реал" секин уйғонмоқда. Роналду ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси узатди. Хамес Родригеснинг зарбаси эса ерга тегиб, кейин дарвоза устидан ўтиб кетди
14'
Роналду жарима майдончасининг ўнг бурчагида зарба йўллади. Кучли, аммо ноаниқ.
13'
"Реал" нуқтаи назаридан ўйин ғалати бошланди. Анчелотти шогирдлари ўйиннинг бошидан рақиб дарвозаси томон умуман босим уюштиришмади. Буни ҳис қилган "Атлетико" олдинга ўтди, бурчак тўпи ишлади ва гол урди.
10'
Коке бурчак тўпини яқин устун ёнига узатди ва Тиагу қийинчиликсиз бош билан дарвозани ишғол қилди!
10'
ГОООООООООЛ, Тиагу Мендеш, 0:1!!!
10'
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритади.
8'
Тўпни жарима майдончасига дастлаб меҳмонлар олиб киришди. Чап қанотдан етказиб берилган тўпни ҳимоячи қайтариб юборди, такрорий узатма Касильясга насиб этди
5'
Майдонда жимжитлик. Ҳар иккала жамоа бир-биринчи жуда яхши билади. Пайт пойлашмоқда ҳозирча
2'
"Реал" 2 дақиқадан бери майдон марказида ушлаб турибди. Жамоа шошмоқчи эмас
1'
Ўйинни "Реал" бошлаб берди!
'
Бир дақиқалик сукут сақланди...
'
Жамоалар аллаыачон майдонда. Ўйинни бошлаш учун барча нарса шай
'
Хавьер Эрнандес ўйин қайдномасидан ўрин олмади. Демак, Чичаритонинг Мадриддаги дебюти кейинроққа қолади
'
Мадрид дербиси! Испания чемпионатида "эл-классико"дан кейин савия бўйича иккинчи ўринга чиқиб бормоқда.
'
Хайрли оқшом, қадрли испан футболи мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.