Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Онлайн трансляция

Ўсмирлар (U16) ўртасида Осиё чемпионати

Чорак финал, 17 сентябрь, соат 18:00. Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Эрон)

ЎЗБЕКИСТОН

Шоҳрух Маҳмудҳожиев (62, 87-пен.)

2 : 5

СУРИЯ

Абдулраҳмон Баракат (16, 30, 48)
Муҳаммад Жаддуа (52)
Анас ал-Ажи (55)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Акром Хўжаев
3.Илҳомжон Алижонов
4.Озодбек Қурбонов
6.Ойбек Нурматов
7.Жонибек Кўчимов
8.Ислом Кенжабоев
10.Суҳроб Нуруллоев
11.Азизжон Ғаниев
14.Достонбек Бердиқулов
17. Дониёр Ҳошимов
22.Абдуғани Ғанижонов
  1.Уильям Ғаннам
3.Умар Лаҳлаҳ
4.Ҳассан Карам ал-Дамен
5.Васим ан-Надаф
6.Муҳаммад Лоулоу
7.Муҳаммад Басел Кавакби
8.Аҳмад Ражаб
9.Найим Ғазал Найим
10.Муҳаммд Жаддуа
11.Анас Ал-Ажи
18.Абдулраҳмон Баракат
ЗАҲИРА
5.Маъруф Жумаев
9.Бакир Муртазоев
12.Ҳожиакбар Шомақсудов
13.Раҳимжон Шарипов
15.Шоҳрух Маҳмудҳожиев
16.Юсуф Шоимов
18.Жаҳонгир Аҳмадов
19.Савелий Абрамов
21.Умиджон Эргашев
23.Худойберди Холиқов
  2.Муҳаммад Муҳаммад
12.Муҳаммад ал-Ҳаллак
13.Абдулҳоди Шалҳа
14.Муҳаммад Хўжа
15.Ҳоди Брғол
16.Маҳмуд Кибабий
17.Муҳаммад Зейд Ғрур
20.Муҳаммад ал-Кадур
21.Аҳмад ал-Хассий
22.Умар Кадуе
23.Ғаит Сулаймон

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
Кетма-кет икки марта ЖЧда иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу сафар Мундиалга чиқа олмади
90+7'
Ўйин якунланди!
90+6'
Алижонов сариқ карточка олди...
90+5'
Яхши вазият юзага келди, фойдалана олмадик
90+5'
БУрчак зарбаси ишладик
90+3'
Ойбек Нурматов майдондан четлатилди
90+2'
Сурияда учинчи ўзгариш бўлмоқда
90+1'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
Кенжабоев рақиб футболчисининг оёғини босиб кетди...
87'
ГОООЛ! Шоҳрух Маҳмудҳожиев, 2:5!
86'
Яна пенальти! Бу сафар ҳам Маҳмудҳожиев ишлади!
'
КХДР пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этди (4:2) ва ЖЧга чиқди!
85'
Шоҳрухнинг ўзи жарима зарбасини жонли деворга тепди...
84'
Жарима майдончасининг чап қанотидан жарима зарбасини тепамиз
83'
Яна бир бурчак тўпи наф келтирмади
83'
Сурия олтинчи голни уришига сал қолди. Ал-Ажининг зарбаси ноаниқ бўлди
82'
Юсуф Шоимов бош билан зарба берди. Ноаниқ
81'
Учинчи марта бурчак тўпини тепамиз
80'
Кенжабоев майдон марказидан бошлаб 3 нафар футболчи орасидан ўтиб кетди, аммо жарима майдончасига кираётганида ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
78'
Ҳужум ташкил қилдик ва бош билан узатилган тўпга Кенжабоев югурди ва дарвозабоннинг юзларига оёғи тегди шекилли. Эронлик ҳакам Исломни аяди. Унда огоҳлантириш бор эди
77'
Қарши ҳужумда бурчак тўпи ишладик
'
Эрон - КХДР ўйинида ҳисоб очилмади. Пенальтилар тепилмоқда у ерда
75'
Жамоамизда ўйин ёмон эмас. Футболчиларимиз мана шу майдонда ҳам комбинация ташкил этишга ҳаракат қилишмоқда. Ботқоқда ҳужумдан кўра ҳимояланиш осонроқ. Буни биласиз
73'
Бурчак тўпи ишладик, аммо ундан ҳеч қандай наф чиқмади
72'
Ойбек Нурматовнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.
69'
Кенжабоев очилаётган шеригига тўпни аниқ етказа олмади. АКс ҳолда футболчи яккама-якка вазиятга чиқиб бориши мумкин эди
69'
Сурия футболчиси яна жон талвасасида ётибди... Бошланди уларнинг қилиғи
67'
Бизникилар бундай майдонда ўйнашни энди ўрганишди. Бурчак тўпи ишладик, Юсуф Шоимовнинг зарбаси ноаниқ бўлди
66'
Ғаниевнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди...
66'
Пенальтидан гол ура олмади Азизбек Ғаниев! Афсус!
65'
Пенальтини Маҳмудҳожиев ишлади
65'
Пенальти тепамиз!
62'
Вакилларимиз бу голни ҳам комбинация орқали киритишди. КЕнжабоев ўнг қанотдан тўпни ерлатиб Маҳмудҳожиевга етказди. Шоҳруҳ ҳимоячи таъқиби остида бўлишига қарамай, дарвоозани ишғол қилди
62'
ГООООЛ! Шоҳрух Маҳмудҳожиев, 1:5!
58'
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Юсуф Шоимов майдонга тушди.
55'
ГОЛ! Энди майнавозчилик бўлиб кетди. Уларнинг ҳар бир зарбаси гол бўлмоқда. Бизникилар ўйинни ташлаб юборишди....
54'
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Абдуғани Ғанижонов ўрнига Шоҳрух Маҳмудҳожиев туширилди
54'
Суриялик футболчи майдонда чўзилиб ётибди
54'
Баракатнинг учинчи голи футболчиларимиздаги барча умидларни чилпарчин қилиб ташлаганди. Тўртинчиси ортиқча бўлди энди...
52'
Оддий вазиятда марказий ҳимоячимиз тўпни рақибга совға қилди ва Жаддуа осонлик билан дарвозани ишғол қилди
52'
Гол! Муҳаммад Жаддуа, 0:4.
51'
Хўжаев олдинга чиқиб кетганини кўрган Баракат майдон марказидан зарба йўллади. Бахтимизга зарба ноаниқ чиқди
49'
Сурия посбони тўпни эгаллаб олди
48'
Сурия тўғри қилмоқда. Тўп таваккалига олдинга узатилмоқда ва қолганини Баракатнинг ўзи ҳал қилмоқда
48'
Гол! Абдулраҳмон Баракат, 0:3!
47'
Кенжабоев огоҳлантириш олди. Ўзига келаётган тўп тўхтаб қолди ва тўп учун югуриб бориб, рақиб футболчисига хавфли ташланди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Бу футбол эмас, қандайдир лотореяга ўхшайди. Суриянинг эса ҳозирча омади келмоқда. Боиси, улар қисқа пасларга асосланган комбинацион футбол ўйнашмайди. Улар асосан индидиул маҳорат ва узоқдан таваккал узатиладиган футбол ўйнашади. Бундай ботқоқ шароитида эса уларга қўл келмоқда. Ёмғир тўхтаса, мураббийлар керакли таваккалчиликка қўл ура олишса, иккинчи бўлимда ҳаммасини жой-жойига қўямиз! Бунга ишонамиз, сиз ҳам ишонинг!
'
Сурия футболчилари танаффусга йўл олаётганида байрамни нишонлашмоқда. Ҳали эрта! Ҳали жудаям эрта! Биз охиригача курашамиз!
45+3'
Биринчи бўлим якунланди
45+2'
Жарима майдончасига етказиб берилган тўпни Сурия посбони эгаллаб олди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43'
Алижонов бош билан зарба берди. Ноаниқ чиқди зарба
43'
Яна бурчак зарбаси. Гол уриш керак!
42'
Бурчак тўпи ишладик. Холиқов бош билан зарба берди. Ноаниқ
41'
Эҳҳҳҳ, сув халал бермаганида футболчиларимиз бунақа узатмалардан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб кетган бўлишарди
40'
Ўзбекистонда ўзгариш: Жонибек Кўчимов ўрнига Худойберди Холиқов тушди
40'
Кенжабоевга нисбатан фол ишлатилди ўнг қанотда
39'
Кенжабоев майдон марказида 2-3 нафар футболчидан ўтиб кетди, аммо кейинчалик йиқилди
38'
Кенжабоев олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасига етказишга уринди. Тўп дарвоза устидан ўтиб, майдонни тарк этди
34'
Вуууууҳ, дарвозани ишғол қилиш керак эди! Жарима зарбасидан сўнг Ислом Кенжабоев дарвозабон билан юзма-юз вазиятга чиқди ва олис бурчак зарба йўллади. Тўпни дарвозабон қайтарди. Қайтга тўпга Ғанижоновдан кўра ҳимоячи тезроқ етди ва тўпни узоқлаштирди
30'
Футболчиларимиз кўпчилик бўлиб олдинга ўтиб кетишмоқда. Орқа бўш қолмоқда. Буни Сурия жазоламоқда. Тўп марказдан жарима майдончамизнинг ўнг томонига етказилди. Алижоновнинг бир ўзи икки ҳужуми таъқиби остида тўпни ён томонга тепиб юборди. Тўп аутга чиқиб кетмай, тўхтаб қолди. Ҳужумчилардан бири тўпга борди ва яна дарвозабон майдончасига қайтарди. Муҳаммад Баракат бош билан дарвозани ишғол қилди.
30'
ГОЛ, Абдулраҳмон Баракат, 0:2!
28'
Жарима майдончасига етказилган тўпга Нуруллоев етиб кела олмади. Тўп эса бу сафар майдонда тўхтаб қолмади, майдонни тарк этди
26'
Жаддуа жарима майдончасига кириб борди, уни ёпишга улгурдик
25'
17 метрдан йўлланган жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Ғаниевнинг такрорий зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди
25'
Муҳаммад Лоулоу сариқ карточка олди. У жарима майдончасига кириб бораётган Нуруллоевни чалиб йиқитди!
22'
Уҳҳҳ, яна ўша Баракат ҳимоячиларимиз орасидан тезликда ўтиб кетди, юзма-юз ҳолатга чиқиб борди ва зарба берди. Хўжаев зарбани қайтарди! Қойил!
21'
Эҳҳҳ, Ғанижонов! Рақиб ҳимоячиси ва майдондаги сув ҳужумчимизни дарвозабон қаршисида юзма-юз ҳолат қолдирди. Аммо Абдуғани зарба беришга улгурмади
18'
Муҳаммад Жаддуа яна ҳимоячиларимиздан ўтиб кетди ва дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, Акром тўпни эгаллаб олди
17'
Терма жамоамиз дарҳол ҳужумга ўтди. Ўнг томондан етказилган тўпни қабул қилган ҳужумчиларимиз дарвозага зарба бера олишмади
16'
ГОЛ! Абдулраҳмон Баракат ҳимоячиларимиздан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кириб, кучли зарба билан ҳисобни очди. Тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди.
13'
Жарима зарбаси тўғри дарвозага йўналтирилди. Дарвозабон тўпни муштлари билан уриб юборди
13'
Ислом бугун ўнг қанотда ўйнамоқда. у 3 нафар футболчидан ўтиб кетди ва тўртинчиси уни йиқитди. Ўнг қанотда жарима тўпини тепамиз
11'
"Ур-теп" ўйин бўлмоқда. Тўп майдонда юмаламаяпти. Майдоннинг у томонидан бу томонига тўп юқорилатиб узатилмоқда.
10'
Ўн қанотдан Баракат хавф солмоқчи эди, аммо Қурбонов тўпни аутга чиқариб юборди.
9'
Терма жамоамиз футболчилари тўпни рақиб томонида эгаллаб олиб, ҳужум ташкил этишди. Адашмасак, Кенжабоев жарима майдончасига кириб борди ва бир ҳимоячини алдаб ўтаётганида йиқилиб тушди. Ёмғир...
8'
Уҳҳҳҳҳ, суриялик футболчи 20 метрлардан зарба берди. Хўжаев қайтарган тўпга рақиб футболчиси етиб келганди. Аммо у зарба беришга улгурмади ва йиқилиб тушди. Тўпни дарвозабонимиз эгаллаб олди.
7'
Ёмғир эса ҳамон тинаётгани йўқ
5'
Рақиб ўйинчиси майдон марказида тўпни қўли билан ўйнагани учун белгиланган жарима зарбасини тўғри жарима майдончасига етказилди. Сув кўпроқ рақиб жарима майдончаси ичида кўпроқ тўпланганини сезилиб турибди
3'
Сурия майдон марказидан жарима тўпни жарима майдончамизга етказиб берди. Баракат бош билан зарба берди. Акром тўпни эгаллаб олди
2'
Майдонга сув тўпланиб қолган. Тўп майдонда думаламаяпти. Тўхтаб қоляпти
1'
Учрашув бошланди. Тўпни Сурия терма жамоаси ўйинга киритиб берди
'
Ўзбекистон бугун ОҚ, сурияликлар эса қизил рангли формада ҳаракат қилишади
'
Энди эса навбат Сурия мадҳиясига
'
Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда
'
Ёмғир бутунлай тўхтамаган. Шунга қарамай, ФИФА мадҳияси садолари остида жамоалар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишмоқда
'
! Мамлакатлар байроқлари майдонга олиб чиқилмоқда. Ўйин 18:30да бошланадиган кўринади.
'
18:00да бошланиши керак бўлган Эрон-КХДР ўйини бўлаётганга ўхшайди...
'
Йўқ, кучли ёмғир туфайли ўйин ярим соатга кечиктирилди. Ёмғир тўхташини ёки шашти пасайишини кутамиз!
'
Яна 2 дақиқадан сўнг футболчилар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишади
'
Ўйин бошланишига 15 дақиқа вақт қолди. Бангкокда кучли ёмғир ёғмоқда.
'
Бугун биз учун муҳим кун. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қитъа чемпионатининг чорак финалида Сурияга қарши майдонга тушади.
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.