Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Осиё Ўйинлари, футбол

«В» гуруҳи, 1-тур. 15 сентябрь, соат 16:00

ЎЗБЕКИСТОН

Игорь Сергеев (75)

1 : 1

ГОНКОНГ

Чан Пак Лун (80)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Элдорбек Суюнов
2.Егор Кримец
6.Азамат Исроилов
7.Фозил Мусаев
8.Жамшид Искандаров
10.Владимир Козак
11.Наврузбек Алимов
13.Давронбек Ҳошимов
16.Сардор Рашидов
17.Игорь Сергеев
20.Ислом Тўхтахўжаев (С)
  1.Йапп Хунг Фай
4.Леунг Нок Ханг
5.Леунг Квун Чунг
6.Тан Чун Лок
7.Чук Йиу Квок Томми
9.Вонг Вай
12.Чан Пак Лун
14.Фонг Пак Лун
15.Аннан Кристиан Квеси
16.Там Лок Хин
20.Ло Конг Вай
ЗАҲИРА
3.Шерзод Файзиев
4.Бобурбек Йўлдошев
5.Дилшод Жўраев
9.Шаҳзодбек Нурматов
12.Никита Рибкин
14.Акбаржон Исматуллаев
15.Воҳид Шодиев
18.Салим Мустафоев
19.Фаррух Сайфиев
  2.Вонг Тсз Хо
8.Ли Ка Йиу
10.Чжу Йингжи
11.Лам Хок Хей
13.Ли Нгай Хой
17.Чан Пак Ханг
18.Цанг Ман Фай
21.Леунг Робсон Августо

Матн

90+5'
Ўйин тугади. Ўзбекистон - Гонконг - 1:1.
90+4'
Энг сўнгги 60 сония!
90+3'
Рашидов чап қанотдан етказиб берган тўпга ҳужумчиларимиздан ҳеч бири ета олмади
90+2'
Жамшид ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Шодиевнинг бош билан берган зарбаси дарвозага аниқ бормади
90+1'
Козак ҳужумга ўтиб, бир ҳимоячини алдаб ўтдию, аммо тўп чизиқни кесиб ўтди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Асосий вақтнинг сўнгги дақиқаси бошланди
89'
Гонконг ҳужумга ўтди ва анча тахликали бўлди бу ҳужум. Энди ўзимиз ҳужумга ўтамиз
88'
Терма жамоамиз рақиб жарима майдончаси ичида бир неча марта зарба йўллади. Барча зарба йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди
87'
Ўнг қанотдан етказилган тўпга Сергеев дарвозагача 14 метрлардан бош билан зарба йўллади. Аанча ноаниқ
86'
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Фозил Мусаев ўрнига Дилшод Жўраев туширилди
86'
Салим Мустафоев 16 метрдан зарба йўллади. Ҳимоячиларга тегиб қайтди тўп
84'
Яна ўнг қанотдан етказилган тўпга Шодиев бош билан зарба берди. Зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
82'
Рақибларимиз жарима зарбасини жарима майдончасига етказишди. Бош билан берилган зарба ноаниқ бўлди
80'
Ён қанотдан тўп отиб берилганидан кейин тўпни эгаллаб олган Чан Пак Лун чап қанотдан 2-3 нафар футболчимидан ўтиб, марказ томон келди ва 16 метрдан зарба берди. Элдор Суюнов зарбани қайтара олмади
80'
ГОООЛ! Гонконг гол урди!
79'
Жарима зарбасидан кейин тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилган Тўхтахўжаев 14 метрдан аниқ зарба йўллай олмади
78'
Воҳид Шодиев ўнг қанотжан ҳужумга ўтди ва у иккинчи ҳужумчидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига яқинашаётганида 4-рақамли футболчи уни қўли билан йиқатди ва огоҳлантириш олди
75'
Ниҳоят! Искандаров чап қанотдан етказиб берган тўпни Сергеев бош билан дарвозага жойлаб қўйди!
75'
ГООООООЛЛЛ!, Игоооорь Сергееееев!
75'
Бурчак тўпини ўйинга киритдик. Кримец тўпни бош билан дарвозабон майдончасига қайтарди. ҲИмоячилар қайтаришди
74'
Гонконг ҳужумчиси офсайдда қолди, акс ҳолда Суюнов билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётганди
73'
Эҳҳҳҳҳҳҳ, яна бир марта эҳҳҳҳҳҳ, терма жамоамиз девор услубида рақиб жарима майдончасига ёриб киришди. Мусаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятда тўпни Рашидовга узатди. Сардор деярли бўш дарвозага зарба йўллаётганида ҳимоячи етиб келди ва деярли чизиқ устида тўпни қайтарди. Тўп дарвоза устуни ёнида ўтиб кетди!!!
71'
Эҳҳҳҳ, яна бир ажойиб имконият! Фозил яқин масофадан тўпни даврозага йўллай олмади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
71'
Салимга нисбатан чап қанотдан қоида бузилди
70'
Шодиев бироз кучлироқ тўпни узатганида Мустафоев жарима майдончасига кириб борарди
69'
Гонконгда ўзгариш: 7.Чук Йиу Квок Томми ўрнига 17.Чан Пак Ханг туширилди
68'
Салим Мустафоев чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячи тўни қайтарди
65'
Ўзбекистон ва Гонконгнинг бир нафардан футболчисига сариқ карточка кўрсатилди негадир. Адашмасак, вакилларимиздан Рашидов огоҳлантириш олди
65'
Гонконглик футболчига майдон марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
64'
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Азамат Исроилов ўрнига Салим Мустафоев туширилди
64'
Бурчак тўпи ишладик
62'
Гонконгда ўзгариш: Вонг Вай ўрнига Ли Ка йиу туширилди
61'
Рашидовнинг узоқдан йўллаган зарбасии баланд бўлиб кетди
59'
Вуууууҳ, энди Рашидоооов! Ўнг қанотда тўпни эгаллаган Сардор марказ бўйлаб сурилиш давомида 2 ҳимоячидан ўтди ва ерлатиб зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди
59'
Вууууууҳ, Шодиев! БУрчак етказилган тўпнинг йўналишини Воҳид бурди, аммо тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Сергеев тўпга оёқ қўйишга улгурмай қолди
58'
Рашидов Жамшид билан "девор" ўйнаб, жарима майдончаси кириб борди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди, Искандеровнинг ўзи икки ҳимоячидан ўтиб, зарба беришга чоғланаётганида ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
57'
Жамшид деярли майдон марказидан тўпни ўнг қанотдан очиқ турган Ҳошимога узатди. Даврон тўпга ета олмади
56'
Жарима майдончаси ичида Рашидовнинг зарбасини ўзига қабул қилган ҳимоячининг нозик жойига теккан экан тўп...
55'
Ўзбекистонда илк ўзгариш: ўйини қовушмаган Навруз Алимов ўрнига Воҳид Шодиев тушди.
54'
Бурчак тўпидан кейин Рашидов 15 метрлардан зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди
54'
Жамшид чап қанотдан олдинга ўтди бурчак тўпи ишлади
51'
Кристиан ўнг қанотдан тўпни ерлатиб бизнинг жарима майдончага етказди. Тўхтахўжаев тўпни қайтарди
50'
Искандеров тўпни жарима майдончаси юқорилатиб етказиб берди, аммо бизникилардан ҳеч ким зарба бера олмади.
50'
Азамат Исроилов жарима майдончасининг чап бурчагида чалиб йиқитилди. Стандарт
49'
Мусаев Рашидов билан "девор" ўйнаб, марказдан ёриб кирмоқчи бўлганди, марказий ҳимоячилардан ўтиб кета олмади
48'
Рашидов олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ чиқди
47'
Сергеев чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Тўп ҳеч кимга тегмай, нариига томонга ўти кетди. Ҳошимовнинг зарбаси эса жуда кучсиз чиқди
46'
Исроилов бурчак тўпи ишлади
46'
Иккинчи бўлимни Гонконг бошлаб берди.
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Ўзбекистон - Гонконг - 0:0. Танаффус
45+1'
Гонконг ҳужумчиси жарима майдончамиз чизиғи устида 2-3 нафар футболчимизни алдаб, зарба берди. Ноаниқ бўлди зарба
45'
Узоқдан етказилган тўпни Сергеев жарима майдончаси ичида қайтарди, ерга туширмасдан зарба беришга ҳаракат қилди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади
44'
Қийналишмоқда-қийналишмоқда зич ҳимояни ёриб ўтишга. Исроилов узоқ масофадан зарба йўллади. Зарба секин бўлди, дарвозабонга муаммо туғдирмади
41'
Ҳошимов ўнг қанотдан етказган тўпига Алимов бош билан зарба берди. Аммо тўп йўналишини дарвоза томон бура олмади
40'
Анча вақтдан бери тўп илк марта Суюновга келди
39'
Азамат Исроилов 20 метрлардан зарбани ноаниқ йўллади
38'
Ҳошимов қанотдан етказиб берган узатмани дарвозабон эгаллаб олди
37'
Футболчиларимиз рақибни ўз жарима майдончасига қамаб ташлашди. Ҳозирча гол йўқ холос
36'
Бурчак тўпидан кейин Алимов яқин масофадан дарвозага зарба берди. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди
35'
Эҳҳҳҳҳ, Козааааак! Искандеров жарима майдончасида очилган Сергеевга тўпни узатди. Игорь чап томондан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Владимир Козак 3-4 метрдан дарвозани ишғол қила олмади. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди
35'
Жамшид жамоадоши билан "девор" ўйнаб жарима майдончасининг чап томонидан кириб бориб, тўпни орқароққа узатди. Гонконгликлар тўпни эгаллаб олишди
34'
Гонконг бурчак тўпини ўйинга киритди. Кримецга нисбатан қоида бузилди
33'
Бурчак тўпини ўйинга киритдик. Жамшид тўпни жамоадошига узатиб, яна қайта қабул қилди ва дарвоза томон тўпни айлантирди. Ҳимоячи бош билан қайтарди
31'
Жамшид чап қанотдан ҳужумга қўшилган Исроиловга тўпни узатди. Азамат тўпга ета олмади. Ушбу вазиятдан кейин Қосимов Искандеровга мурожаат қилди: "Жама, шунақа паслардан кўпроқ бер!"
29'
Ҳошимов ўз қанотидан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Алимов тўпга ета олмади, боз устига ҳимоячига урилиб, уни йиқитди
28'
Ўзбекистон тўпни узоқ вақт назорат қилди ва Гонконг қарши ҳужумга ўтди. Козак ҳимояга етиб келиб, хавфни бартараф этди
24'
Тан Чун Лок огоҳлантириш олди. У чап қанотда Рашидовни чалиб йиқитди
23'
Гонконг сафида айрим маҳаллийлаштирилган легионерлар бор. Шундайлардан бири, қоратанли Аннан Кристиан ҳозир чап қанотда Ҳошимовдан ўтиб кетди ва бурчак тўпи ишлади. Бурчак тўпи бизга хавф туғдирмади
22'
Позицион ҳужумлар наф бермаяпти. Ким пангон шогирдлари тўлалигача ҳимояга ётишган. Шу боис олисдан зарба бериш вариантларини ўйлаб кўриш керак.
20'
Гонконг ҳужум ташкил қилди ва Суюнов тўпни эгаллаб олди
20'
Терма жамоамиз узоқ вақт тўпни назорат қилишди ва жарима майдончаси ичида очилишга уринган Алимовга тўпни етказишди. Навруз офсайдда деб топилди
18'
Устунлик тўлалигича вакиллармииз томонида. Шарқликлар майдон марказидан ўта олишмаяпти ҳаттоки
17'
Яна бир хавфли вазият! Тўп чап қанотдан етказилганидан кейин Сергеей ҳимоячилар билан тўп учун курашди ва ортдан етиб келган Алимов тўпни эгаллаб олди ва жарима майдончасига кириб, зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
15'
Жамшид чиройли узатма билан Сергеевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Игорь тўпни тўхтата олмади. Унинг оёғига тегиб ўттган тўп дарвозабонга насиб этди
14'
Чап қанотдан тўп дарвозабон майдончасига узатиб берилди. Бурчак тўпи
14'
Искандаров жжарима тўпини қап қанотдан жарима майдончасига кириб бораётган Рашидов томон узатди. Тўп яна ўтмай қолди
13'
МАйдон марказига яқин жойда Алимовга нисбатан қоида бузилди. Наврузга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
12'
Тўхтахўжаев олис масофадан кучли зарба йўллади, ноаниқ
9'
Ўнг қанотдан уюштирган ҳужумимиз 2 марта рақиб ҳимоячиларидан ўтмай қолди
7'
Бурчак тўпини қизиллар бартараф этишди
6'
Даврон Ҳошимов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб бераётганида бурчак тўпи ишлади
6'
Терма жамоамиз тўпни назорат қилган ҳолда, рақиб мудофаасидаги бўш зонани қидирмоқда
4'
Ўнг қанотда Рашидов томон етказилган тўпга Сардор етиб бора олмади
2'
Дастлабки ҳужумимизда Алимовнинг ҳужумдаги фоли эвазига тўхтади
2'
Ўзбекистон терма жамоаси оқ, Гонконг эса қизил рангли формада ҳаракат қиляпти
1'
Ўйин бошланди!
'
Ўзбекистон ва Гонконг терма жамоалари ўртасидаги ўйинанташкил этиладиган матнли онлайн трансляцияни кузатб боришга таклиф этамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.