Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Осиё Ўйинлари, футбол

«В» гуруҳи, 2-тур. 18 сентябрь, соат 16:00. Бош ҳакам: Ю Минг Хсун (Хитой Тайпейи)

ЎЗБЕКИСТОН

Воҳид Шодиев (14, 21)
Сардор Рашидов (34)

3 : 0

БАНГЛАДЕШ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Элдорбек Суюнов
2.Егор Кримец
7.Фозил Мусаев
8.Жамшид Искандаров
10.Владимир Козак
13.Давронбек Ҳошимов
15.Воҳид Шодиев
16.Сардор Рашидов
17.Игорь Сергеев
19.Фаррух Сайфиев
20.Ислом Тўхтахўжаев (С)
  12.Маҳмуд Расел
2.Ҳасан Райҳон
3.Кумар Бош Касто
4.Хон Ёсин
6.Буян Жамол
7.Рана Соҳил
8.Ислом Мамун Мамунул (С)
10.Бисвас Хемонта Винсент
13.Барван Топу
15.Мунна Ямин Човдури
19.Аҳмед Муҳаммад Токлис
ЗАҲИРА
3.Шерзод Файзиев
4.Бобурбек Йўлдошев
5.Дилшод Жўраев
6.Азамат Исроилов
9.Шаҳзодбек Нурматов
11.Наврузбек Алимов
12.Никита Рибкин
14.Акбаржон Исматуллаев
18.Салим Мустафоев
  1.Алам Саҳидул
5.Ҳуссайн Зоҳид
9.Сожиб Аминур Раҳмон
11.Аҳмад Воҳид
14.Бадша Тутул Ҳусайн
16.Фаҳад Муҳаммад
17.Сифат Юсуф
18.Бабу Умар Фарук
20.Рана Жевел

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Ушбу ғалабадан кейин гуруҳда 1-ўринга кўтарилиб олдик. 22 сентябрь куни Афғонистон билан баҳс олиб борамиз
'
Терма жамоамиз иккинчи бўлимда гол ура олмади. Якуний ҳисоб - Ўзбекистон - Бангладеш - 3:0
90+4'
Ўйин якунланди.
90+3'
БУрчакдан етазилган тўпни посбон эгаллаб олди
90+3'
Бурчак тўпи ишладик
90+2'
Нурматов бир ўзи бутун бошли ҳимоя чизиғидан ўтиб кетишга уринди. МУваффақиятсиз бўлди уриниш
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Сергеев жарима майдончаси ташқарисида икки ҳимоячи қуршовидан чиқди ва зарба йўллади. Зарба ноаниқ бўлди
89'
Козак чап томондан яна узатмани амалга оширди. Ҳимоячи қайтарди
86'
Анча вақтдан кейин тўп Суюновга етиб келди
85'
Козак чап қанотдан етказган тўпга Сергеев бош билан зарба берди. ДАрвозабон тўпни эгаллади
82'
Бангладешда ўзгариш бўлди. Аҳмад Муҳаммад ўрнига Ҳусайн Зоҳид тушди
81'
Фозил Мусаев бир неча футболчиалрни алдаган ҳолда майдон марказини кесиб ўтди ва ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган Йўлдошевга тўпни узатди. Бобур томонидан дарвозабон майдончасига етказилган тўпни посбон эгаллаб олди
80'
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Даврон Ҳошимов ўрнига Бобур Йўлдошев туширилди
79'
Чап қанотда Сайфиевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима тўпидан кейин вакилларимиз жарима майдончаси ичида бир неча марта зарба беришга ҳаракат қилишди. Аммо тўп дарвозага бориб тушмади
78'
Яна бир яхши имконият. Нурматов дарвозабон билан бирга-бир вазиятда посбонга яқин келиб қолди ва муваффақиятли зарба беришга улгурмади. Қайтган тўпни Шодиев эгаллади ва жарима майдончасига қайтарди. Бу пайтда дарвоза бўш эди, аммо вакилларимиз дарвозага зарба йўллашга улгуришмади
76'
Козак томонидан етказилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
75'
Ўнг қанотда Давронга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима тўпи
75'
Нурматов томон етказилган тўпга дарвозабон эга чиқди
74'
Бангладешликлар озиб-ёзиб ҳужумга ўтишганди, ҳужумчи офсайдда қолди
72'
Ҳошимов ўз қанотидан етказган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
71'
Шодиев ўнг қанотда бир футболчидан ўтиб кетиб, тўпни жарима майдончасига узатди, ҳимоячи қайтариб юборди
69'
Ўзбекистон ижросида яхши ҳужум. Вакилларимиз ўнг қанотдан Фозил Мусаевни жарима майдончасига бошлашди. Фозил ўзи дарвозага зарба бериш мумкин бўлган вазиятда тўп қулайроқ вазиятда турган шерикларига узатишга қарор қилди. Аммо тўпга ҳеч ким ета олмади
68'
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш юз берди. Сардор Рашидо ўрнига Шаҳзодбек Нурматов туширилди
65'
Дилшод Жўраев 17 метрдан зарба йўллади. Зарба бироз ноаниқ бўлди. Ярим ҳимоячи тўпни Шодиевга узатиши мумкин эди
63'
Терма жамоамиз бу сафар қарши ҳужумга ўтди. Рашидов ўнг қанотдан олдинга ўтиб, Шодиевни жарима майдончасига бошлади. Воҳид у ерда йиқилди, аммо пенальти йўқ
60'
Фозил Мусаев ўнг қанотдан жарима майдончасига кирар-кирмас зарба йўллади. Дарвозабон тўпни иккинчи уринишда эгаллаб олди
59'
Сайфиев чап қанотдан етказилган тўпга Игорь қайси услубида зарба беришга ҳаракат қилди. Зарба кучсиз чиқди
58'
Рашидов яна ўнг қанотдан марказ томон сурилиб келди ва тўпни ўнг қанотда очиқ турган Сайфиев томон узатди. Фаррух тўпни дарвозабон майдончасига қайтарганди, Сергеевдан кўра ҳимоячи чаққонлик қилди
56'
Рашидов томонидан амалга оширилган бурчак зарбаси хавфли бўлди, дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Сайифев дарвозадан юқорига тепиб юборди
53'
Рашидов энди ўнг қанотда ўйнамоқда. У ҳозир ўша қанотдан жарима майдончасига кирар-кирмас ерлатиб зарба берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
49'
Ҳошимов ўз қанотидан тўпни жарима майдончасига етказди ва ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қайтган тўпни Дилшод Жўраев 20 метрлардан дарвоза томон тепди. Йўналишга аниқлик етишмади
48'
Сайфиев чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Сергеев бош билан берган дарвозага аниқ бормади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Ўзбекистонда ўзгариш: Жамшид Искандаров ўрнига Дилшод Жўраев туширилди
'
ЖАмоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Ҳозирча ҳаммаси жойида. Ўзбекистон - Бангладеш - 3:0.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
Бангладеш қарши ҳужумга ўтди ва ўнг қанотдан етказилган тўпни Кримец қайтарди
42'
Искандеров нозик пас билан Шодиевни жарима майдончасига бошлади. Воҳид 15 метрлардан зарба йўллади. Аммо тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
41'
Бангладешлик футболчи олис масофадан дарвозамиз томон кучли зарба берди. Суюнов тўпни эгаллаб олди
41'
Тўпни назорат қилиш кўрсаткичи - 72-28%
36'
Шодиев тўпни Сергеев томон узатаётганида Игорь офсайдда қолди деб топилди. Такрорий вазият кўрсатдики, у ҳимоячилар билан бир чизиқда турган экан
34'
Искандеров тўпни ерлатиб, футболчилар тўпланиб турган жойдан орқароққа узатди. Сардор эса тўдадан ажралиб чиқди ва чап оёқда тўпни дарвозага жойлаб қўйди
34'
ГОООООООЛЛЛ! Сардор Рашидов, 3:0!
33'
Чап қанотда Фаррухга нисбатан қоида бузилди
32'
Вуууууҳ! Искандеров Рашидов томонида узатилган тўпни 22 метрлардан Одил Аҳмедов услубида дарвозанинг яқин бурчагига жойламоқчи эди, аммо зарба бироз ноаниқ бўлди
30'
Рашидов яна чап қанотда бир футболчини осонлик билан алдаб ўтиб, тўпни орқароққа узатганди, ҳимоячи тўпни вазиятдан узоқлаштирди
29'
Искандаров 22 метрлардан зарба йўллади. Тўп Шодиевга тегиб қайтди
26'
Терма жамоамиз яхши ҳужум ташкил қилди. Тўп марказдан ўнг қанотга етказилди ва Ҳошимов ерлатиб дарвозабон майдончасига узатма берди. Дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни футболчиларимиз дарвозага йўллай олишмади
25'
Жамшид жарима майдончаси етказган тўпига Сергеев ва Шодиев ета олишмади
23'
Вуҳҳҳҳ, дарвоза устунига тегди тўп! Рашидов чап қанотдан бир футболчини алдаб, жарима майдончаси кирди ва тўпни орқароққа узатди. Фаррух Сайфиевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди
21'
Чап қанотдан етказилган тўпни Шодиев дарвозага жойлади. Дубл
21'
ГООООООЛЛЛ! Воҳид Шодиев, 2:0!
20'
Рашидов амалга оширган бурчак тўпини бангладешликлар қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида Искандеров чап қанотдан тўпни жарима майдончасига айлантирди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
16'
Рашидовнинг олис масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди
14'
Фаррух Сайфиев жарима майдончасининг чап бурчагидан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Шодиевга тўпга оёқ узатди, аммо унга тегмади. Тўп дарвоза устунига тегиб, яна Воҳиднинг ўзига келди. "Бунёдкор" ҳужумчиси шундоққина дарвоза чизиғи олдида ётган ҳолда учинчи уринишда тўпни дарвозага йўллади
14'
ГООООООЛ, Воҳид Шодиев, 1:0!
13'
Жарима тўпини ўйинга киритдик. Жамшид тўғридан-тўғри тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
13'
Жарима тўпини ўйинга киритдик. Жамшид тўғридан-тўғри тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
12'
Гонконгга қарши ўйинга таққослаганда ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Ҳозирча бирорта ҳам голга тортадиган вазият яратмадик
11'
Жарима майдончасига олиб кирилаётган тўпларни рақиб қайтаришга муваффақ бўлмоқда
10'
Сергеевдан фол
7'
Жарима тўпи жарима майдончасига эмас, унинг ташқарисига узатилди. Футболчиларимиз зарба беришга улгуришмади. Кейинги вазиятда Рашидов тўни ерга теширмасдан дарвоза томон тепишга ҳаракат қилди. Уриниш муваффақиятсиз чиқди
7'
Фаррух Сайфиевга нисбатан чап қанотдан фол ишлатилди. Жарима зарбасини тепамиз
5'
Ҳошимов ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Шодиев тўпни дарвоза томона бура олмади
4'
Бангладеш илк марта ҳужумга ўтди. Ҳужумчи тўпни майдонда сақлаб қола олмади
3'
Жарима майдончасига етказилган тўпга Сергеев бош билан зарба берди. Тўп юқорига кўтарилди, кейин эса ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди
3'
Майдон марказига яқин жойда Шодиевга нисбатан фол ишлатилди
2'
Сергеев томон етказилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
2'
Ўзбекистон бугун кўк, Бангладеш эса қизил рангли футболкада ўйнамоқда.
1'
Ўйин бошланди!
'
Энди эса навбат Бангладеш мадҳиясига
'
Терма жамоалар майдонга чиқиб келишди! Дастлаб Ўзбекистон мадҳияси янграяпти
'
Ўзбекистон ва Бангладаш байроқлари стадионга олиб чиқиб келинди
'
Ўзбекистон ва Бангладеш терма жамоалари "Ансан Ва" стадионида чигалёзди машғулотни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди
'
Осиё Ўйинларининг футбол мусобақасида 2-тур ўйинлари давом этмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.