Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Италия А серияси

3-тур, 20 сентябрь, соат 23:45. Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)

МИЛАН

0 : 1

ЮВЕНТУС

Карлос Тевес (71)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
32.Кристиан Аббьяти
20.Иньяцио Абате
13.Одил Рами
17.Кристиан Сапата
2.Маттиа Де Шильо
7.Жереми Менез
16.Андреа Поли
34.Найджел де Йонг
4.Салли Мунтари
10.Кейсуке Хонда
92.Стефан аш-Шаъравий
  1.Жанлуижжи Буффон
19.Леонардо Бонуччи
3.Жоржо Кьеллини
26.Штефан Лихтштайнер
4.Мартин Касерес
22.Квадво Асамоа
37.Роберто Перейра
08.Клаудио Маркизио
6.Поль Погба
14.Фернандо Льоренте
10.Карлос Тевес
ЗАҲИРА
1.Микаэль Агацци
81.Кристиан Дзаккардо
14.Микеланджело
27.Пабло Армеро
5.Филипп Мексес
28.Марко ван Гинкель
89.Джакомо Бонавентура
19.М Байе Ньянг
11.Жанпаоло Паццини
9.Фернандо Торрес
  34.Рубиньо
30.Марко Сторари
33.Патрис Эвра
2.Ромуло
5.Анджело Огбонна
38.Федерико Матьелло
23.Артуро Видаль
11.Кингсли Коман
7.Симоне Пепе
20.Симоне Падоин
9.Альваро Мората
12.Себастьян Жовинко

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Пешқадамлар баҳсида "Ювентус" ғалаба қозонди.
90+4'
Ўйин якунланди
90+3'
Сўнгги дақиқада "Милан" жиддий боисм ўтказди. Аммо зарба бериш мумкин бўлган жуда кўп вазиятда улар зарба бера олишмади.
90+1'
Фернандо Торрес ва Асамоа огоҳлантириш олишди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
"Милан" ўйин сўнгига келиб ҳужум ташкил қилиш учун ўзида куч топмоқда. Назаримизда, Инзаги шогирдлари анча кеч ҳаракатни бошлашди
87'
Энди Жереми Менез "Юве" жарима майдончаси ичида 3-4 нафар футболчидан орасидан ўтаётганида йиқилди. Риццолининг фикрича, унинг ўзи йиқилган...
86'
Ўнг қанотдан узатилган тўпни эгаллаб олган Погда жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб ўтаёттганида йиқиилди. Пенальти йўқ, ҳаммаси тоза
84'
Салли Мунтарий огоҳлантириш олди
83'
"Милан"да эса Хонда ўрнига Паццини ўйинни давом эттиради
82'
"Ювентус"да ўзгариш: Лихтштайнер ўрнига Ромуло тушди
81'
Одил Рами олис масофадан зарба йўллади, аммо тўпни эгаллаб олган меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди. Погба узатиб берган тўпни Видаль дарвоза томон тепа олмади
79'
Погба чап қанотдан бир ҳимоячини алдаб жарима майдончаси кириб борди ва тўпни дарвозабон майдончаси томон узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қайтган тўпни Асамоа дарвоза томон тепди. Аббьятти тўпни эгаллаб олди
78'
Лихтштайнер ўнг қанотдан тўп билан яқинлашиб келди ва тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди. Миланликлар тўпни қайтаришди
76'
"Милан"да эса майдонда Фернандо Торрес пайдо бўлди. У Андреа Поли ўрнига туширилди
76'
"Юве"да ўзгариш: Перейра ўрнига Артуро Видаль тушди
74'
"Милан" энди таваккал қилишга мажбур. Менез жарима майдончасининг ўнг томонида туринликлар ҳимоячисини икки марта алдади ва тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
71'
"Ювентус"нинг сўнгги ўйинлардаги халоскорига айланган Карлос Тевес, рақиб мудофаасини ёриб ўтишнинг йўлини топди. У Поль Погба билан "девор" ўйнади ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўллади
71'
ГООООООЛ, Карлос Тевес, 0:1!
70'
Биринчи бўлимда мезбонлар вақти-вақти билан тўпни назорат қилиб, ҳужумга ўтиб турганди. Иккинчи бўлимда эса Инзаги шогирдлари ё таваккал қилишни исташмаяпти, ёки "Ювентус" олдинга ўтишга имкон бермаяпти
66'
"Милан"да ўзгариш: Стефан аш-Шаъравий ўрнига Жакомо Боневентура туширилди
65'
Мезбонлар ўз жарима майдончалари атрофидан чиқишди ва олдинга ўтишди. Андреа Поли 18 метрдан ноаниқ зарба йўллади
63'
"Юве" ҳимоячиси Агбонна огоҳлантирш олди
62'
"Милан" тўлиқ ҳимояда...
60'
Бурчак тўпи янада хавфлироқ бўлди. Тўп ерлатиб жарима майдончасига етказилди. Маркизио олис бурчак томон тўпни тепди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
59'
Салли Мунтарий ўз жарима майдончаси яқинида тўпни олдириб қўйди ва Погба 16 метрдан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
56'
Чап қанотдан етказиб берилган тўпни Шаъравий ерга туширмасдан дарвозага йўллашга уринди. Тўп Асамоага тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпини туринликлар қайтаришди
54'
"Милан"нинг қарши ҳужуми охирига етмай қолди. Майдон марказида тўп йўқотилди
51'
Тевез майдон марказида тўпни эгаллаб олиб олдинга борди ва тўпни Льорентега берди. Фернандо "Милан" жарима майдончаси ичида бутун бошли мудофаа чизиғини алдаб чиқди, аммо Абате тўпни тепиб юборди
47'
Туринликлар иккинчи бўлимнинг бошини ҳам рақиб дарвозасига босим уюштириш билан бошлади. Миланликлар ҳимояланишмоқда
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "Милан" - "Ювентус" - 0:0. Танаффус
45+3'
Перейра жарима майдончаси ичига кириб келаётгани "Милан" мудофааси ундан тўпни олиб қўйди
45+1'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
45'
Бўлим сўнгида ташаббусни "Милан" қўлга олинди. Шаъравий 17 метрдан зарба йўллади. БУффон тўпни эгаллаб олди
42'
Клаудио Маркизио огоҳлантириш олди. Ҳакамга эътироз учун
40'
Жереми Менез майдон марказида "Юве" ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва бир ўзи олдинга интилди. Жарима майдончасига кирмасдан кучли зарба йўллади. Буффон тўпни қайтарди
38'
Вуууууҳҳҳҳҳ! "Милан"га омад кулиб боқди! Маркизионинг 25 метрдан зарба йўллашига ҳеч ким халал бермади. Тўп эса дарвоза устунига тегиб қайтди!
36'
"Ювентус"да яна бир голга тортадиган вазият! Маркизио юмшоқ тарзда тўпни жарима майдончасига кўтарди, ҳимоячилардан ажралиб чиққан Бонуччи дарвозага тескари сакраган ҳолда бош билан зарба берди. Зарба йўналиши бироз ноаниқ бўлди
35'
"Юве"да ўзгариш: Жароҳатланган Касерес ўрнига Анжело Огбенно туширилди
34'
Вуууҳ, меҳмонлар ижросида чиройли комбинация! Биртепар, девор услубидаги узатмалардан кейин Перейра 20 метрдан зарба берди! Аббьятти тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
31'
Вуууууҳ! "Ювентус" рақибидан қолишмайдиган ҳужум билан жавоб берди. Льоренте ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Кристиан Аббьятти ҳам ўз маҳоратини намойиш қилди!
30'
Льоренте "Милан" жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади
27'
Вуууууҳ! Хондааааа! Буффффоооон! Дастлабки хавфли вазиятни "Милан" юзага келтирди. Узоқдан етказиб берилган тўпгга Кейсуке бош билан зарба берди. Зарба кучли чиқди. Буффон дарвоза чизиғи устидан ажойиб сейв билан тўпни қайтарди!
27'
Вуууҳ, меҳмон ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб, Шаъравий тўпни эгаллаб олди, аммо сўнгги ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди
26'
Энди тўп назорати "Юве" томонга ўтди...
23'
"Қизил-қора"лар рақибнинг дастлабки 20 дақиқа давомидаги босимини бартараф этиб, энди ўзлари тўпни назорат қилишмоқда 4-5 дақиқадан бери. Андреа Поли 24 метрлардан зарба йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди
21'
"Россонери" бурчак тўпи ишлади. Мезбонлар стандарт вазиятларга катта эътибор қаратишмоқда
19'
"Милан" майдон марказини тўлалигича "Юве"га топширган. Инзаги кучли рақиб билан очиқ ўйин қилиб бўлмаслигини ҳис қилган. У натижа учун ўйнамоқда
17'
Бурчак тўпи майдон эгаларига наф келтирмади
17'
Шаъравий бурчак тўпи ишлади
17'
Асамоа чап қанотдан етказиб берган тўпини "Милан" посбони эгаллаб олди
13'
Перейра ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Аббьятти тўпни эгаллаб олди
13'
Устунлик "Ювентус" томонида. "Россонери" ҳозирча ҳимояланишга мажбур бўлмоқда
10'
"Юве" жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдончасига етказиб берилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди
7'
Перейра 18 метрлардан хавфли зарба берди. Тўп шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
5'
Хонда тўпни диагонал узатма билан жарима майдончасининг ўнг қанотида турган футболчига узатди. У тўпни жарима майдончасига етказди. Бош билан берилган зарба кучсиз бўлди, дарвозабон тўпни эгаллаб олди
4'
Энди "Юве" футболчиси Перейра Жереми Менезга нисбатан фол ишлатди. Жарима зарбаси. Даврозагача анча олис
3'
Бурчак тўпини мезбонлар бартараф этишди
2'
Тўп рекшет натижасида майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
2'
Карлос Тевесга нисбатан япон Хонда фол ишлатди. Дарвозагача 25 метрлардан жарима зарбаси
1'
Ўйин бошланди!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Футболда кам учрайдиган ҳолат - ҳар иккала жамоа дарвозабонлар - Аббьятти ва Буффон сардор вазифасида
'
"Сан-Сиро" мухлислар билан тўлиб-тошган. Стадионга йиғилган кичкича байроқчалар ёрдамида улкан баннерларни ҳосил қилишган. Италия байроғи ва ЕЧЛ кубогининг улкан тасвири шакллантирилган
'
Анчадан бери Италия А серияси баҳсидан матнли онлайн трансляция уюштирмагандик. Бугун эса "Милан" - "Ювентус" ўйини муносабати билан бажонудил А серия баҳсига мурожаат қиламиз. Умид қиламизки, ушбу баҳс сизни бефарқ қолдирмайди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.