Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Онлайн трансляция

Англия Премьер лигаси, 5-тур

21 сентябрь, соат 17:30. Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Англия)

ЛЕСТЕР

Леонардо Уллоа (18, 84-пен.)
Дэвид Ньюжент (63-пен.)
Эстебан Камбьяссо (64)
Жейми Варди (79)

5 : 3

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Ван Перси (13)
Анхель Ди Мария (17)
Андер Эррера (57)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Каспер Шмейхель
02.Риччи де Лает
03.Пол Кончески
05.Вес Морган
18.Лиам Мур
04.Дэнни Дринкуотер
07.Дин Хэммонд
19.Эстебан Камбьяссо
35.Дэвид Ньюджент
23.Леонардо Уллоа
09.Жейми Варди
  01.Давид де Хеа
02.Рафаэл
17.Дейли Блинд
06.Жонни Эванс
05.Маркос Рохо
42.Тайлер Блэкетт
07.Анхель Ди Мария
21.Андер Эррера
20.Робин ван Перси
09.Радамель Фалькао
10.Уэйн Руни
ЗАҲИРА
12.Бэн Хамер
15.Жефф Шлупп
27.Марцин Василевски
08.Мэттью Джеймс
10.Энди Кинг
26.Рияд Махрез
39.Крис Вуд
  13.Андерс Линдегор
03.Люк Шoу
12.Крис Смоллинг
08.Хуан Мата
11.Аднан Янузай
24.Даррен Флетчер
25.Антонио Валенсия

Матн

'
Лестер мухлислари байрам қилишмоқда
'
Уэйн Руни ҳакамлардан норози. У ўз норозилиги билдириб, кейин кийиниш хонасига йўл олди
90+6'
Ўйин якунланди. "Лестер" - "Манчестер Юнайтед" - 5:3!
90+6'
Сўнгги дақиқа бошланди
90+4'
Мезбон ҳужумчилари рақиб жарима майдончаси ичида бир-бирларига шунақа паслар беришяптики, қисқа қилиб айтганда, улар "МЮ" ҳимоячилари устидан кулишди...
90+3'
Жарима майдончаси ичида тўп учун кураш олиб борган Ван Перси офсайдда қолган экан
90+2'
Эррера 18 метрдан зарба йўллади. Шмейхель тўпни эгаллаб олди
90'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. "МЮ" учун имконият!
89'
Яна бир кескин қарши ҳужум! У қаршисида турган бир ҳимоячини алдаб ўтса дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетишини тушунган ҳолда бу ишга қўл урди. Аммо мақсадига ета олмади.
88'
Вууууҳ, "Лестер" ҳужум кетидан ҳужум ташкил қилмоқда. Шлупп 18 метрдан зарба беришнинг имконини топди. Зарба кучли, аммо бироз ноаниқ
87'
"Юнайтед" учун "қўрқинчли туш" якунланишига кўп вақт қолмади. Улар бу вақт давомида энди "уйғонишга" улгуришмаса керак
85'
"МЮ" шокда! Футболчилар ва мураббийлар нима бўлаётганини тушунишмаяпти!
84'
ГООООООЛЛЛ! Леонардо Уллоа, 5:3!
83'
Яна қарши ҳужум натижасида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган ҳужумчини ортидан чалгани боис Жонни Эвансга дарҳол қизил карточка берилди!
83'
Пенальти! "МЮ" дарвозасига!
79'
"МЮ" футболчиси майдон марказида тўпни олдириб қўйди ва тезкор қарши оқибатида Жейми Варди дарвозабон биан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва осонлик билан Де Хеяни доғда қолдирди!
79'
ГОООООООЛЛЛ! Жейми Варди, 4:3!!!!
76'
Ди Мария майдонни тарк этди, унинг ўрнига Хуан Мата тушди
76'
Вуууууҳ! "Лестер" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди! Ҳужумчининг 12-13 метрлардан йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди
75'
"Лестер"да яна бир ўзгариш: Дэвид Ньюжент ўрнига Мэттью Жеймс тушди
74'
"МЮ" энди ҳужумкорликка эътибор қаратмоқда
72'
"Лестер"да ҳам янги футболчи майдонда пайдо бўлди. Эстебан Камбьяссо ўрнига Энди Кинг тушди
71'
"МЮ"да ўзгариш: Фалькао ўрнига Янузай туширилди
69'
"Лестер" ҳужумлар ёмғирини ёғдирмоқда! Қойил қолиш керак. Ўнг қанотдан етказилган тўпни Смоллинг бош билан қайтарди
68'
Эътиборли томони, "Лестер" асло дурангга рози эмас. Ҳозир мезбонлар майдон ҳудудий устунликка эга бўлиб туришибди
64'
Голдан руҳланган "Лестер" яна олдинга ўтди. Тўп жарима майдончасига ташқарисидан 11 метрли нуқта атрофида турган 2 нафар мезбон ҳужумчиси томон узатилди. Улардан бири тўпни тўхтатиб берди ва Эстебан Камбьяссо зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди!!!
64'
ГООООООЛ! Эстебан Камбьяссо, 3:3! Даҳшат!
63'
ГОЛЛЛ! Дэвид Ньюжент, 2:3!
62'
Майдон марказидан етказилган тўп учун курашда ўнг қанот ҳимоячиси Рафаэль Уллоага ютқазди (футболчи елкаси билан Рафаэлни туртиб йиқитди) ва "Лестер" футболчиси тўпни чизиқ устида тўхтатиб, жарима майдончасига кириб келди. Ортдан етиб келган Рафаэль эса уни йиқитди.
62'
"МЮ" дарвозасига пенальти!
57'
Рафаэль ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. "МЮ" ҳужумчилари ушбу тўпга интилишди, бироқ озига ета олишмади. Дарвозабон тўпни ён томон уриб юборди ва уни эгаллаб олган Ван Перси орқароққа узатди. Ди Мария 16 метрлардан зарба йўллади. Эррера эса тўп йўналишини тавани билан ўзгартирди. Буни кутмаган Шейхель тўпни ўтказиб юборди
57'
ГОЛЛЛЛЛЛ! Андер Эррера ижросида чиройли гол! 1:3!
56'
Рафаэль ўнг қанотдан узатган тўпни Шмейхель эгаллаб олди
53'
"Лестер" футболчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганида офсайд туфайли ўйин тўхтатилди
50'
"МЮ" жарима майдончасининг бурчагидан жарима зарбасини амалга оширди. Рунининг узатма/зарбаси ҳеч кимга тегмасдан, майдонни тарк этди
49'
Вуууууҳ, Фалькаонинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Радамель жарима майдончасининг ичида — ўнг томонида тўпни қабул қилиб, "парашютсифат" зарба берганди!
48'
Кутилганидек, "МЮ" иккинчи бўлимни ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга қайтишди. Бўлимни бошлаш учун барча нарса тайёр
'
Ҳозирча "Лестер" - "Манчестер Юнайтед" - 1:2. Танаффус.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
Мезбонларнинг ҳужуми. Ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатилган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди
42'
Ди Мариянинг зарбаси ҳеч ким тегмаганди, шунга қарамай, ҳакам яна бир марта бурчак тўпи белгилади. Бурчакдан етказилган тўпга Рохо 2-3 метрдан бош билан ноаниқ зарба берди
41'
Бурчак тўпидан кейин тўп Ди Марияга келиб тушди ва унинг 15 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
40'
Ди Мария томонидан жарима майдончасига етказилган тўпни дарвозабон ўз дарвозасига буриб юборишига сал қолди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
37'
Рохо 28 метрдан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
34'
Майдон четида тўп учун курашган Ди Марияни "Лестер" футболчиси туртиб юборди ва Анхель майдон четида бетон устига бориб йиқилди. Тағинам унчалик хавфли йиқилмади
32'
Риччи Де Лает сариқ карточка олди. Ҳужум пайтида тўпни вазиятдан узоқлаштирган Рафаэлнинг оёғига тепиб юборгани учун
30'
"МЮ"да мажбурий ўзгариш: Жонни Эванс жароҳат олди, унинг ўрнига Крис Смоллинг ўйинни давом эттиради
28'
Ди Мария узатиб берган тўп ҳимоячиларга тегиб, бироз ортга қайтди. Фалькао 14 метрдан зарба берди, тўп яна ҳимоячилардан қайтди. Дейли Блинд йўллаган зарба кучли ва аниқ бўлди, аммо Каспер Шмейхель зарбани қайтарди
27'
"Юнайтед" бурчак тўпи ишлади
25'
"МЮ" жарима тўпини тўғридан тўғри дарвозага тепмасдан, комбинация ташкил қилди. Ди Мария узатган жойда меҳмон футболчиларидан ҳеч ким йўқ эди
23'
"Қизиллар" тўпни назорат қилиб, навбатдаги ҳужумлар учун вариантлар қидиришмоқда
18'
Вууууҳ, 60 сония ўтмасдан "Лестер" битта жавоб тўпини киритди! Варди ўнг қанотда ҳимоячидан ўтиб кетди ва сўнгги чизиқ устидан тўпни жарима майдончасига етказишга улгурди! Уллоа эса 11 метрли нуқта устида бош билан зарба бериб, дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди! "Лестер" дарҳол интригани тикламоқда!
18'
ГОООООЛ, Леонардо Уллоа, 1:2!
17'
Руни томонидан узатилган тўпни жарима майдончаси остонасида қабул қилган Ди Мария дарвозага қарамасдан "парашют" услубида зарба берди ва тўп дарвозабоннинг устидан ўтиб дарвоза тўрига бориб тушди! Анхель ижросида анчайин чиройли гол! "Ди Мария оддий гол ура олмайди" - бу рус шарҳловчисиннг изоҳи!
17'
ГООООООЛ, Анхель Ди Мария! 0:2!
13'
Радамель Фалькао чап қанотдан тўп билан бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва тўпни чиройли тарзда дарвозанинг нариги устунига яқин жойда турган Ван Перси томон узатди. Робиннинг бош билан берган зарбаси ҳимоячининг бошига тегиб, ўз йўналишини сал ўзгартирди ва дарвозабоннинг яқин бурчагидан кириб кетди
13'
ГОООООЛ! Ван Перси, 0:1!
11'
Бурчак зарбасини "Лестер" футболчилари бартараф этишди
11'
Вуҳҳҳ! Ди Мариянинг узатмасидан кейин Ван Перси дарвозабон қаршисида қолди! Робиннинг зарбасини дарвозабон қайтарди!
5'
Ўйин бошидан кўк формадаги "Лестер" жамоаси кўпроқ ҳужум ташкил қилмоқда, "МЮ" ҳимояланмоқда
1'
"Лестер" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги АПЛнинг 5-тур учрашуви бошланди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.