Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Англия Премьер лигаси, 5-тур

21 сентябрь, соат 20:00. Бош ҳакам: Майк Дин

МАНЧЕСТЕР СИТИ

Фрэнк Лэмпард (85)

1 : 1

ЧЕЛСИ

Андре Шюррле (71)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1. Жо Харт
20. Эльяким Мангала
11. Александр Коларов
5. Пабло Сабалета
4. Венсан Компани
42. Яя Туре
21. Давид Силва
7. Жеймс Милнер
25. Фернандиньо
10. Эдин Жеко
16. Серхио Агуэро
  13. Тибо Куртуа
28. Сесар Аспиликуэта
2. Бранислав Иванович
24. Гэри Кэхилл
26. Джон Терри
4. Сеск Фабрегас
10. Эден Азар
21. Неманья Матич
7. Рамирес
22. Виллиан
19. Диего Коста
ЗАҲИРА
13. Вилфредо Кабальеро
3. Бакари Санья
22. Гаэль Клиши
26. Мартин Демичелис
18. Фрэнк Лэмпард
15. Хесус Навас
8. Самир Насри
  1. Петр Чех
3. Филипе Луис
8. Оскар
12. Джон Оби Микель
14. Андре Шюррле
11. Дидье Дрогба
18. Лоик Реми
САРИҚ КАРТОЧКА
Фернандиньо (13)
Сабалета (32)
Давид Силва (40)
Яя Туре (43)
 
Рамирес (35)
Матич (39)
Диего Коста (67)
Бранислав Иванович (77)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Сабалета (67, иккинчи огоҳлантириш)
 

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат. Бугун 00:00дан бошлаб уюштириладиган "Леванте" - "Барселона" учрашувидан онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг
'
Ажойиб ўйин, чиройли комбинациялар орқали киритилган голлар. Захирадан майдонга тушган Шюррле ва Лэмпард гол уришди. Бу ҳам мураббийларнинг ютуғи. Ҳакамнинг қўпол хатоси орқали "Сити" жабр чекмади, ўз характери эвазига ҳисобни тенглаштирди. Ўйинга мос натижа.
90+4'
Ўйин якунланди.
90+3'
Лэмпард 25 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ
90+2'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўши берилди
90+1'
Дарвоқе, 86-дақиқада Диего Коста ўрнига Дидье Дрогба туширилди. Айнан у ҳозир жарима зарбасини ижро этди. Тўп мухлисларга тортиқ қилинди...
90+1'
Компани рақибга нисбатан қоида бузди. 25 метрларда жарима зарбаси
89'
Вууууууҳ! Лэмпард дублга эришиши мумкин эди! Яна Силва-Милнер комбинациядан сўнг Лэмпард дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди!
85'
Давид Силва чап қанотдан жарима майдончасига кириб келаётган Милнерга тўпни юқоридан етказди. Жеймс эса тўпни дарвоза рўпарасида пайдо бўлган Лэмпардга берди. Фрэнк тўпга тўхтатмасдан зарба берди ва дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди. У голни нишонламади! Ҳаттоки қўлини кўтариб қўймади, югурмади. Ўзининг жонажон собиқ жамоасига ҳурмат бажо келтирди
85'
ГООООООЛЛЛЛ! Лемпааааааардд! 1:1!
84'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Тўп узатилган 11 метрли нуқта атрофида "Сити"дан ҳеч ким йўқ эди
82'
Навас жарима майдончасида турган Силвага тўпни узатди. Давид яқин бурчакни ишғол қилишга уринди, аммо зарба аниқ чиқмади
81'
Вууууҳҳҳҳ!, Диего Костанинг жарима майдончаси чизиғидан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!!!
79'
Майдон марказидан етказилган тўпни Агуэро қабул қилди, аммо офсайд
78'
Фрэнк Лэмпард "Челси"га қарши ўйинда майдонга тушди! Коларов ўрнига
77'
Иванович огоҳлантирилди
76'
Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпга Диего Коста бош билан кучли зарба берди. Харт тўпни эгаллаб олди
72'
"Сити"да яна бир ўзгариш: Фернандиньо ўрнига Хесус Навас туширилди
71'
"Челси" қарши ҳужумга ўтди. Диего Коста ўнг қанотда ёрдамга келган Азарга тўпни узатди. Эден тўпни нариги қанотдаги Шюррлега етказди. Германиялик футболчи дарвозанинг бўш қолган қисмини осонлик билан ишғол қилди!
71'
ГОООООЛ, Андре Шюррле, 0:1!
70'
"Сити"да ўзгариш: Жеко ўрнига Бакари Санья туширилди. Тактик жиҳатдан мажбурий юриш
69'
Тартиб-интизом ва ҳурмат борасида яхши ўтаётган ўйинни Майк Дин узиш билан шуғулланди. У ўта нотўғри тактика танлади ўйин бошидан. Мутлақо АПЛга мос бўлмаган ҳакам
67'
Диего Коста ҳам "сариқ"дан бенасиб қолмади
66'
Мана Майк Дин томонидан бўлимда кўрсатилган кўплаб сариқ карточкалар ўз таъсирини кўрсатишни бошлади. Майдон марказида, оддий вазиятда Сабалета Диего Костани йиқитгани учун иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этди
65'
Милнер ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва сўнгги чизиқ ёнидан тўпни орқага узатди. Аммо тўп узатилган жойла манчестерликлардан ҳеч ким йўқ эди
62'
"Челси"да бирданига иккита ўзгариш амалга оширилди. Майдонга Шюррле ва Оби Микел туширилди. Майдонни Рамирес ва Виллиан тарк этди
60'
Силва ўнг қанотда очилган Милнерга тўпни етказди. Ярим ҳимоячининг дарвозабон майдончасига етказган тўпини Куртуа эгаллаб олди
58'
Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
58'
Сабалета Азарни йиқитди. "Челси" жарима зарбасини амалга оширади
56'
Вуууууҳ, "Сити" ҳисобни очиши мумкин эди! Силва 10 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Куртуа тўпни қайтарди. Жеко қайтган тўпни дарвозага йўллаши мумкин эди, аммо Рамирес тўпни тепиб юборишга улгурди
55'
Бурчак тўпидан кейин тўп жарима майдончасидан ташқарга чиқди. Фернандиньо кучли зарба берди. Зарбаги бироз аниқлик етишмади
50'
Яя Туре чап қанотдан Ивановичдан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кириб бораётганида Браниславнинг оёғи Туренинг оёғига орқа томондан тегиб кетди ва Яя жарима майдончаси ичида йиқилди. "Челси" ҳимоячиси бу вазиятда атайлаб қилмаган бўлса-да, аммо Туренинг йиқилишига сабаб бўлганди. Назаримизда пенальти бор эди. Ҳакам хуштагини чалмади
49'
Жеко чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни Силвага узатди. Давид жарима майдончасининг ўнг томонида очиқ турган Агуэрога узатди. Аммо узатма бироз кучли бўлгани учун Серхио уни ўтказиб юборди
48'
Агуэро жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Кучли чиқмаган зарба Куртуа учун қийинчилик туғдирмади.
47'
Милнер ўнг қанотдан тўпни етказиб берганидан кейин Жеко зарба бера олмади, кейин эса бурчак тўпии ишлади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
'
Танаффус
45+4'
Биринчи бўлим якунланди
45+2'
Виллиан жарима майдончаси ичида Давид Силва билан тўқнашувда жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
45+1'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
45'
Вуууҳ! "Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Иванович бош билан тўпга зарба берди. Дарвоза ёнида турган Диего Коста тўпга ташлади, бироқ унинг оёғи тўпга бироз етмай қолди
45'
Сабалета ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Иванович тўпни вазиятдан узоқлаштирди
43'
Яя Туре майдон марказида Виллианни йиқитгани учун огоҳлантирилди
40'
Энди Давид Силва огоҳлантириш олди
39'
Матич огоҳлантириш олди. Майк Дин сариқ карточка тарқатишни ошириб юбормоқда. Оддий вазиятларда ҳам огоҳлантириш бермоқда
37'
Вуҳ, майдон марказига яқин жойдан Туре чиройли пас билан Агуэрога узатди. Аммо жарима майдончасига кириб борган Серхио тўпни ўзига бўйсундира олмади
36'
Жеко жарима майдончаси ичида йиқилди. Бу ерда ҳам пенальти йўқ
35'
Рамирес чап қанотда Агуэрони йиқитгани учун огоҳлантириш олди
33'
Тўп жаримадан етказилганидан сўнг, Яя Туренинг қўлига теккандек бўлди. Меҳмонлар қўлларини юқорига кўтаришди, ҳакам эса жим
32'
Сабалета жарима майдончаси бурчагида Азарни чалиб йиқитди. Жарима зарбаси
30'
Милнер ва Сабалета ўнг қанотда бурчак тўпи ишлашди. Бурчак тўпидан кейин Силва тўпни жарима майдончаси узатиб берди. Терри тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Агуэро 7-8 метрдан дарвоза томон тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
29'
Мана ҳозир "Челси" футболчилари Фернандиньога жарима майдончаси чизиғи устида зарба бериш имкониятини бериб қўйишди. Меҳмонлар бахтига зарба қовушмади
27'
"Шаҳарликлар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. БУрчак тўплари, қанотлардан узатмаларни бартараф этишда лондонликлар муаммога дуч келишмаяпти
26'
Тактик кураш кечмоқда. Бундай ўйинда камроқ хато қилган жамоа ютади.
22'
"Челси" яхши ҳимояланмоқда, иккинчи рақам остида ўйнамоқда. Олдинга эса катта куч билан бораётгани йўқ. Шу боис ҳануз голга тортадиган вазият юзага келганича йўқ
19'
Мезбонларнинг бу сафарги ҳужуми "Челси" учун тахликали бўлди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
15'
Бурчак тўпларини "Челси" бартараф этмоқда
15'
Навбатдаги бурчак тўпи
14'
"Сити" бурчак тўпи ишлади
11'
Майдон марказида Фернандиньо майдон марказида Виллианга нисбатан қоида бузди
9'
Бурчакдан етказилган тўпни Яя Туре бош билан дарвоза томон бурди. Курту тўпни эгаллаб олди
9'
Милнер ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни Силвага узатди. Давиднинг зарбаси эса ҳимоячининг оёғидан майдон ташқарисига чиқиб кетди
7'
Чап қанотдан етказилган тўпга Жеко бош билан зарба берди. Тўп дарвозага аниқ бормади
5'
"Сити" ижросида жарима тўпидан "уй вазифаси" амалга оширилди. Лондонликлар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
4'
Дарвозагача 30 метрлар масофадан жарима тўпи тепади "Сити"
4'
Виллиан ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Посбон тўпга эга чиқди
3'
Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпга Агуэро бош билан зарба беришга уринди. Анча ноаниқ
3'
Такрорий ҳужум пайтида майдон эгалари бурчак тўпи ишлашди
2'
Мезбонлар чап қанотдан жарима зарбасини амалга оширишди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди
1'
Ўйинни "Сити" бошлаб берди
'
Турнинг марказий ўйини: "Манчестер Сити" - "Челси"!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.