27/12 01:00 | Ливерпуль | 3-1 | Лестер | ||
28/12 00:30 | Брайтон | 0-0 | Брентфорд | ||
28/12 01:15 | Арсенал | 1-0 | Ипсвич | ||
28/12 19:00 | Эмполи | - | Женоа | ||
28/12 19:00 | Парма | - | Монца | ||
28/12 22:00 | Кальяри | - | Интер | ||
29/12 00:45 | Лацио | - | Аталанта | ||
29/12 16:30 | Удинезе | - | Торино | ||
29/12 19:00 | Наполи | - | Венеция | ||
29/12 19:30 | Лестер | - | Манчестер Сити | ||
29/12 20:00 | Тоттенхэм | - | Вулверхэмптон | ||
29/12 20:00 | Кристал Пэлас | - | Саутгемптон | ||
29/12 20:00 | Эвертон | - | Ноттингем Форест | ||
29/12 20:00 | Фулхэм | - | Борнмут | ||
29/12 22:00 | Ювентус | - | Фиорентина | ||
29/12 22:15 | Вест Хэм | - | Ливерпуль |
Испания Ла-лигаси, 4-тур
21 сентябрь, соат 23:59. Бош ҳакам: Гонсалес | ||
ЛЕВАНТЕ |
0 : 5 |
БАРСЕЛОНАНеймар (34)
Ракитич (44) Сандро Рамирес (57) Педро (64) Месси (77) |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
1.Хесус Фернандес 3.Тоньо 19.Педро Лопес 24.Симао Мате 5.Эктор Родас 6.Лукас Винтра 26.Виктор Камараса 11.Хосе Моралес 23.Папе Диоп 7.Давид Баррал 18. Виктор Касадесус |
13.Клаудио Браво 24.Жереми Матьё 22.Дани Алвес 18.Хорди Альба 4.Иван Ракитич 14.Хавьер Маскерано 8.Андрес Иньеста 5.Серхио Бускетс 11.Неймар 10.Лионель Месси 7.Педро Родригес |
|
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА | ||
Лукас Винтра (41)
|
Матн
90+2' |
|
Ўйин якунланди. "Леванте" - "Барселона" - 0:5. |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
83' |
|
Масалан, ҳозир Матьё жарима майдончасига кириб келди ва ўзи гол уриши мумкин бўлган вазиятда тўпни Педрога узатишга қарор қилди. Аммо Педро дарвозани ишғол қила олмади |
82' |
|
"Барса" тўпни назорат қилишда ва ҳужум қилишда давом этмоқда. "Реал"нинг кечаги 8:2сига жавоб қайтаришмоқчи шекилли |
77' |
|
"Леванте" дарвозабони сал ғалати иш қилди. Аввалига у Месси ва Матьёнинг зарбаларини қайтарди. Тўпни эгаллаб олганидан сўнг эса, тўпни кимгадир отиб бермоқчи бўлди шекилли, аммо тўпни жарима майдонча ташқарисида турган Мессига топшириб қўйди. Лео эса ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб, ҳисобни 0:5га етказди. Балки тўпнинг хўллиги (ёмғир ёғмоқда) посбонга панд бергандир |
77' |
|
ГООООООЛ, Месси, 0:5! |
71' |
|
"Барселона"да сўнгги ўзгариш: Иньеста ўрнига Серхи Роберто туширилди |
68' |
|
"Леванте" футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди |
64' |
|
Сандро Рамирес Алба билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза ёнига бориб, тўпни орқага узатди. Педро осонлик билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди! |
64' |
|
ГОООООЛ! Педро, 0:4! |
61' |
|
Хави майдонга тушди. Серхио Бускетс майдонни тарк этди |
57' |
|
Бускетс - Месси - Сандро комбинациясидан кейин яқиндагина майдонга тушган футболчи тўпни дарвозага йўллади |
57' |
|
ГОООООООЛ! Сандро Рамирес, 0:3! |
50' |
|
Неймар жароҳат олди. Унинг ўрнига Сандро Рамирес туширилди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди! |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
44' |
|
"Леванте" жарима майдончасининг ўнг томонидан узатилган тўп қайтарилди. Диоп бош билан тўпни жарима майдончасидан ташқарига чиқарди. Бироқ тўп Ракитичнинг оёғига келиб тушди. Иван эса 22 метрдан тўпни ерга туширмасдан дарвозага жойлаб қўйди! |
44' |
|
ГООООООЛ! Ракитич, 0:2! |
42' |
|
Эҳҳҳҳҳ, Месси пенальтидан гол ура олмади. У кучли зарба билан дарвобоннинг чап юқори бурчагини нишонга олмоқчи бўлди. Аммо тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! |
41' |
|
Симао Матега тўғридан тўғри қизил карточка! |
40' |
|
Пенальти! "Леванте" дарвозасига! |
39' |
|
Икки дақиқа аввал Маскерано ҳам огоҳлантириш олганди |
39' |
|
"Леванте" футболчиси Хосе Моралес огоҳлантириш олди |
34' |
|
Неймар чап қанотдан старт олди ва марказ томон кўча бошлади. Месси жарима майдончаси айланаси томон пас берди. Неймар эса тўпни эгаллаб, тўпни дарвозабоннинг ёнидан ўтказди ва бўш қолган дарвозани ишғол қилди. |
34' |
|
ГОООООЛ! Неймар, 0:1! |
27' |
|
Тўпга эгалик қилиш бўйича фоиз кўрсаткичи - 19-81% |
25' |
|
Баррал тўпга ташланди ва бош билан зарба берди! Зарба йўналишига бироз аниқлик етишмади!!! |
24' |
|
Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди |
24' |
|
Барселона 25 метрларда жарима зарбасини тепади |
21' |
|
Вуууууҳ, Мессининг узатмасидан кейин Неймар дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ерлатиб зарба беришга қарор қилди. Тўпни дарвозабон қайтарди! |
21' |
|
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи тўпни яна майдон ташқарисига чиқариб юборди |
14' |
|
!!! "Барса" дарвозаси олдида хавфли вазият! Моралес ўнг қанотда Матьёдан ўтиб кетди ва ўткир бурчак остида Браво билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда, тўпни нариги устун томон узатди. Бироқ Ракитич Барралга нисбатан фаолроқ ўйнаб, хавфни бартараф қилди. |
8' |
|
Устунлик тўлалигича меҳмонлар томонида. Энрике шогирдлари рақибни майдон марказидан ўтказишяпти деярли |
3' |
|
Ўйин бошиданоқ каталонияликларни ҳисобни очишлари мумкин эди. Ракитич бурчак тўпини ўйинга киритди ва Жереми Матьё дарвоза томон зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғидан рекошет ҳолатда дарвозага киришига сал қолди. Дарвозабон бошқа бурчакка ташланганди, тўп нариги устун ёнидан ўтиб кетди. |
3' |
|
Мезбонлар кўк, "Барса" эса ўзининг меҳмони формаси ҳисобланган оч қизил рангли футболкада ўйнамоқда |
1' |
|
Ўйин бошланди! |
' |
|
Энди эътиборимизни Испания чемпионатига қаратамиз. "Барселона" айни дақиқаларда "Леванте" меҳмони бўлмоқда. Ушбу баҳсни биз билан бирга кузатиб боринг |
' |
|
Яна бир марта ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|