Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 5-тур

23 сентябрь, соат 23:00. Бош ҳакам: Карлос Клос Гомес

РЕАЛ МАДРИД

Бэйл (20)
Криштиану Роналду (28-пенальти, 32, 80-пенальти, 90+2)

5 : 1

ЭЛЬЧЕ

Эду Альбакар (15-пенальти)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Кейлор Навас
12.Марсело
4.Серхио Рамос
2.Рафаель Варан
15.Даниэль Карвахаль
23.Иско
24.Ильяраменди
10.Хамес Родригес
11.Гарет Бэйл
8.Тони Кроос
7.Криштиану Роналду
  1.Ману Эррера
5.Доминго Сисма
21.Эду Альбакар
4.Давид Ломбан
18.Серхио Пелегрин
11.Гарри Родригес
6.Педро Москера
8.Адриан Гонсалес
10.Коро
17.Виктор Родригес
22.Жонатас
ЗАҲИРА
1.Икер Касильяс
5.Фабиу Куэнтрау
17.Альваро Арбелоа
18.Начо Фернандес
19.Лука Модрич
9.Карим Бензема
14.Хавьер Эрнандес
  25.Пшемыслав Титонь
2.Дамиан Суарес
3.Энсо Роко
14.Хосе Алонсо
20.Файкал Файр
24.Марио Пашалич
9.Кристиан Эррера
САРИҚ КАРТОЧКА
Иско (4)
Марсело (17)
 
Альбакар (57)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+3'
Ўйин якунланди. "Реал" - "Эльче" - 5:1. Роналдудан покер. У ўз голларини 9тага етказиб олди
90+2'
Бэйл чап қанотдан тўпни етказди ва Криштиану бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди.
90+2'
ГООООООЛ! Роналду! Покер! 5:1
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
87'
Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп футболчиларга тегиб қайтди
84'
Вуууууҳ, Кроос жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди
82'
"Реал"да ўзгариш: Рамос ўрнини Начо эгаллади
80'
ГОООООЛ, Криштиану Роналду! Кучли зарба билан дарвозанинг бурчагига жойлади!
80'
Пенальти! Роналду ишлади! Ўзи бажарса керак!
72'
"Реал" ишонч билан ўйинни бошқармоқда
66'
"Реал"да ўзгариш: Карвахаль ўрнига Арбелоа тушди
66'
"Реал" жарима майдончасининг чап қанотидан жарима зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Кроос тўпни бироз орқароққа етказди ва Роналду яқин бурчак томон кучли зарба берди. Эррера тўпни оёғи билан қайтарди!
62'
Вуууууҳ! "Эльче" жарима зарбаси ишлади. Жарима зарбаси мадридликлардан бирига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушишига сал қолди.
58'
Жаримадан етказилган тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
57'
Альбакар огоҳлантириш олди. У жарима майдончасининг чап қанотида Роналдуни чалиб йиқитди
51'
Энди эса Иско чап қанотдан етказиб берган тўпни Роналду 7-8 метрдан дарвоза томон тепди. Унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
51'
Коро жарима майдончаси ичида, бурчагидан дарвоза томон зарба йўллади. Тўп Навас қўриқлаётган дарвозанинг устидан ўтиб кетди
50'
Роналдунинг олис масофадан йўллаган зарбаси рекошет ҳолатда майдонни тарк этди
48'
Карвахаль ўнг қанотдан тўпни Роналдуни кўзлаган ҳолда узатганди. Аммо олдинроқда турган Бэйл бош билан зарба берди. Зарба ноаниқ чиқди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. "Реал" - "Эльче" - 3:1. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
"Реал" орада темпни бироз туширди. Ҳозир эса бурчак тўпи ишлади. Хамес етказган тўпни Рамос бош билан дарвозага йўллади. Тўп дарвозабонга борди ва уни посбон эгаллаб олди
38'
"Реал" бир ҳужум пайтида кетма-кет 2та зарба берди. Дастлаб Роналду томонидан чап қанотдан етказилган тўпга Иско кучли зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Кейин эса тўп ўнг қанотдаги Хамес орқали Кроосга етказилди. Унинг 15 метрдан йўллаган кучли зарбасини Эррера ажойиб сэйв билан қайтарди
36'
"Эльче" футболчиси рақиб ўйинчисига нисбатан фол ишлатди. Дарвозагача 25 метр. Роналду хавфли зарба йўллади. Эррера тўпни муштлари билан уриб юборди. Уни ушлаб ололмасди
34'
Криштианунинг Ла лигадаги голлари сони 7тага етди
32'
Чап қанотдан етказилган тўпга Роналду 11 метрли нуқта ёнида баланд сакради ва бош билан тўпни дарвоза бурчагига жойлади!
32'
ГОООООООЛ! Криштиану Роналду! 3:1!
28'
Роналду кучли зарба билан ўзидан ўнг томонга — дарвозанинг юқори бурчагига тўпни жойлади. Посбон эса қарама-қарши томонга ташланди
28'
ГОООООЛ, Криштиану Роналду, 2:1!
27'
Ўнг қанотдан тўп жарима майдончасининг бир метр ичкарисида турган Марселога етказилди. Тўпга Марсело ва Москеро оёқ узатишди. "Реал" ҳимоячиси йиқилди, ҳакам эса 11 метрли жарима белгилади.
27'
Энди "Эльче" дарвозасига пенальти!
25'
"Эльче" дарвозабони Ману Эррера Роналду билан тўқнашиб кетди. Қўлидан лат еган кўринади. Йўқ, ҳаммаси жойида, ўйин давом этади
20'
Хамес Родригес ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига ҳаводан узатиб берди. Бэйл эса бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Бу вазиятда дарвозабоннинг айби бор. У яқин бурчагидан тўпни ўтказиб юборди. Боз устига, тўп унинг қўлига тегиб ўтиб кетди
20'
ГОООЛ! Бэйл, 1:1!
18'
Жарима зарбаси олис устун ёнгнасидан ўтиб кетди
17'
Вууууҳҳ!!! Меҳмонлар яна битта пенальти ишлашлари мумкин эди! "Эльче" тезкор қарши ҳужумга ўтди ва Марсело жарима майдончасининг ўнг бурчагида футболчини йиқитди.
15'
Қизиқ ҳолат юзага келди! Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишганидан кейин тўп юқорига кўтарилди ва у Роналдуга келиб тушди. Криштиану тўпни тиззаси билан қайта ишлади ва тепиб юбормоқчи бўлганида "Эльче" футболчиси тўпга оёқ чўзди. Роналду эса футболчининг оёғига тепиб юборди. Натижада пенальти. "Эльче" сардори Эду Альбакар кучли зарба билан ҳисобни очди
15'
ГОООООЛ! Эду Альбакар, 0:1!
14'
Пенальти! "Реал" дарвозасига!
13'
Вуууҳ, Марсело тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормаганида "Эльче" футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетарди
13'
Роналдуни жамоадошлари бирга-бир вазиятга чиқаришди. Аммо Криш офсайдда қолган экан
10'
"Реал" ҳозирча катта босим ўтказмаяпти. Лекин ўйин бошидаги "қизиб олиш" жараёни ҳам якунланди. "Эльче" озгина бўшашса, мезбонлар албатта жазолашади
9'
Вуууууҳ! Роналду чап қанотдан 3-4 нафар футболчидан ўтиб жарима майдончаси ёнига келди ва тўпни Кроосга узатди. Тони 22 метрдан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
'
"Мадрид" ўзининг оқ, "Эльче" эса яшил рангли формада ўйнамоқда
6'
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Мадридликлар ҳужумда фол ишлатишди
5'
"Эльче" 24 метрдан жарима зарбасини бажарди. Тўп жонли девор орасидан ўтиб, Навас томон сакраган ҳолда борди. Кейлор иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
4'
Оҳо! "Эльче" футболчиси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганида Иско футболчини итариб йиқитди ва огоҳлантириш олди
3'
Ҳозирча майдонда хотиржамлик. Тўп ҳали жарима майдончалари томон етиб бормади
1'
Биринчи бўлим бошланди
'
Ўйинни "Реал" бошлаб берадиган бўлди
'
Шунингдек, бошланғич таркибда дарвозабон Карлос Навас тушади.
'
Демак, бугун Роналду соф ҳужумчи ролида ўйнаса керак
'
Анчелотти бугун асосий таркибга Карим Бенземани туширмади
'
Жамоалар майдонга чиқиш учун тайёр бўлиб туришибди
'
Яна 20 дақиқадан сўнг "Реал" ва "Эльче" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади.
'
Европада ушбу ҳафтада еврокубок баҳслари йўқ. Шу боис ҳафта ўртасида айрим мамлакатларда кубок баҳслари ўтказилаётган бўлса, Испанияда 5-тур ўйинлари ўтказилади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.