Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 5-тур

27 сентябрь, соат 19:00

ВИЛЬЯРРЕАЛ

0 : 2

РЕАЛ МАДРИД

Модрич (32)
Роналду (40)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01. Серхио Асенхо
02. Марио Гаспар
05. Матео Мусаччио
15. Виктор Руис
20. Габриэль Паулиста
10. Кани
19. Мойес Гомес
21. Бруно Сориано
14. Ману Тригурос
07. Лусиано Виетто
08. Икечукву Уче
  01. Икер Касильяс
12. Марсело
02. Рафаель Варан
04. Серхио Рамос
15. Даниэль Карвахаль
19. Лука Модрич
10. Хамес Родригес
11. Гарет Бэйл
08. Тони Кроос
09. Карим Бензема
07. Криштиану Роналду
ЗАҲИРА
25. Хуан Карлос
22. Антонио Рукавина
24. Хавьер Эспиноса
06. Джонатан дос Сантос
04. Томас Пинья
09. Джованни дос Сантос
23. Жерар Морено
  13. Кейлор Навас
17. Альваро Арбелоа
18. Начо Фернандес
24. Асьер Ильяраменди
23. Иско
14. Хавьер Эрнандес

Матн

'
Бировдан кейин "Барселона" - "Гранада" баҳсидан онлайн трансляцияни бошлаймиз. Эътиборингиз учун раҳмат
90+4'
Ўйин якунланди.
90+3'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Ўнг қанотдан ерлатиб узатилган тўпни Роналду жарима майдончаси чизиғи устида дарвозага тескари турган ҳолда қабул қилди ва ўгирилган ҳолда зарба берди. Тўп аввал ҳимоячининг оёғига тегди ва сўнгра дарвозабон эгаллаб олди
83'
"Реал"да ўзгариш: Бензема ўрнига Иско тушди
82'
Бэйлнинг узатмасидан кейин Бензема тўпни жарима майдончасининг ўнг қанотида қабул қилди ва дарвоза олдига узатмани амалга ошираётганида ҳимочячи тўпни қайтариб қолди
81'
Жарима майдончасига етказилган тўпни Варан бош билан қайтарди. Тўп яна жарима майдончаси ичига қайтарди ва Эспиноза дарвоза томон зарба берди. Ноаниқ
80'
"Сариқлар" жарима зарбасига эга бўлишди.
77'
Мезбон жамоа футболчиси 23 метрдан кучли ва аниқ зарба йўллади. Касильяс тўпни эгаллаб олди
74'
"Реал"да ўзгариш: Хамес Родригес ўрнига Ильярраменди туширилди
74'
Тўп билан кўпроқ мезбонлар муомалада бўлишмоқда. Улар ҳозир бурчак тўпи ишлашди
72'
Эспиноза "Реал" жарима майдончаси ичида икки нафар ҳимоячини чиройли тарзда алдади, аммо дарвозабон майдончаси яқинига узатмаси муваффақиятли чиқмади. Касильяс тўпни эгаллаб олди
70'
Бэйл чап қанотдан етказиб берган тўп жарима майдончаси ичида турган Роналдугача етиб келмади
69'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда ҳужумда фол ишлатилди
67'
Мезбонларда яна ўзгариш: Ману Тригурос ўрнига Хонатан дос Сантос майдонга тушди
66'
Ўнг қанотдан узатилган тўпга Бенземага нисбатан дарвозабон тезроқ ҳаракат қилди ва тўни эгаллаб олди
64'
"Вильярреал" сафида ўзгариш бўлди. Икечукву Уче ўрнига Жованни дос Сантос тушди
56'
Ўйин зерикарли тус оллди, "Реал" ҳужум қилмаяпти, мезбонлар эса катта куч билан олдинга ўтишга чўчишмоқда...
54'
"Реал" ҳужум қилмай қўйди, қарши ҳужум учун пайт пойламоқда.Бэйлнинг ўнг қанотдан кутилмаган зарбаси жуда ҳам ноаниқ.
48'
Хамес Родригес ўнг қанотдан Марселога тўп узатди, у ҳимоячини алдаб ўтиб жарима майдонаси ичига кириб бориб зарба бердиЮ тўп рикошет билан Асенхога келиб тушди.
48'
Хамес Родригес ўнг қанотдан Марселога тўп узатди, у ҳимоячини алдаб ўтиб жарима майдонаси ичига кириб бориб зарба бердиЮ тўп рикошет билан Асенхога келиб тушди.
48'
Шериклар Габриельни қулай вазиятга чиқаришди, аммо унинг зарбаси жуда ҳам ноаниқ чиқди.
46'
Мезбонлар иккинчи бўлимни фаол бошладилар, уларнинг ҳужуми аут билан якунланди.
45'
Иккинчи бўли бошланди. Ўзгаришлар йўкдек.
45'
Танаффус! Ундиано Мальенко биринчи бўлимга ҳеч қанча вақт қўшиб бермади ва жамоаларни танаффусга олиб чиқиб кетмоқда!
44'
Ҳавли вазиятларни яратиш бобида Вильяреал футболчилари Реални анча ортда қолдиришмоқда. Аммо вазиятлардан қандай фойдаланиш кераклиги борасида Реал мезбонларга дарс бермоқда.
42'
Мезбонларнинг ажойиб ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо, Марсело акробатларга ҳос тарзда сакраб дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди!
42'
Португалиялик футболчи Ла Лигадаги 10-тўпини киритмоқда. Ҳали чемпионатнинг эндигина 5-тури ўтаётган бир пайтда!
41'
ГООЛ!! Роналдуууу!
"Реал" футболчиларининг намунавий ҳужуми. Родригес қанотда Бенземани топди, франциялик футболчи эса Роналдуга тўпни ажойиб тарзда етказди ва гол!
40'
Серхио Рамос огоҳлантирилди.
36'
"Реал" футболчилари киритилган голдан сўнг ўзларини сувдаги балиқдек ҳис қилишмоқда. Мадридлик футболчилар ҳотиржам ўйнашмоқда. Мезбонлар эса бироз асабий кўринишмоқда.
34'
Мезбонлар кутилганидек дарҳол ҳужумга отланишди. Виеттонинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
32'
ГООЛ!! Модрич ҳисобни очди. Крооснинг ажойиб пасидан сўнг хорватиялик футболчи мезбонлар дарвозасини ишғол этди!!
28'
Ўйиндаги энг ҳавфли вазият!! Виетто мезбонларни олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Вильяреал ҳужумчиси бирга-бир вазиятда тўпни осмонга учирди!!
22'
Ўйин темпи анча юқори. Мезбонлар ҳам, Мадриддан келган меҳмонлар ҳам кетма-кет ҳужум уюштиришмоқда.
18'
Ажойиб манзара - стадион узра Роналдуни Манчестерга қайтишига чорловчи ёзувлар ёзилган самолет учиб ўтмоқда....Қойил!!
14'
Мезбонларнинг ҳужумлари ҳам ҳавфли тус олмоқда. Виеттонинг ҳозирги зарбаси дарвоза тўсинининг ёнидан ўтиб кетди....
16'
Хамеснинг жарима майдончаси ичида берган зарбаси ноаниқ бўлди
13'
Бурчак тўпидан кейин "Реал" дарвозаси олдида тахликали вазият юзага келди. Дарвозага берилган зарба аниқ бўлмади. "Вильярреал" асло ҳимояда ётаётгани йўқ. Қизиқ ўйин бўляпти
12'
Майдон эгалари қарши ҳужумга ўтди. Уче ўзи томон етказилган тўпни ўзидан қочириб юборди. Варан эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
11'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар қайтаришди
9'
Бурчак тўпидан кейин жарима майдончасига ташқарисига қайтарилган тўпни Кроос дарвоза томон йўллади. Зарба аниқ чиқмади
8'
Сариқларнинг бу сафарги ҳужуми ўнг қанотдан ташкил этилди. Дарвозабон майдончасига ерлатиб етказилган тўпни Касильяс оёғи билан қайтариб юборди
7'
Вууууҳ! Уче "Реал" жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, бироз ўткир бурчак остида зарба берди. Касильяс сейв намойиш қилиб, зарбани қайтарди
5'
Гооол эмас! БУрчакдан тўп етказиб берилганидан кейин Рамоснинг қўлига тегди ва шундан сўнг Серхио тўпни дарвозага йўллади. Гол инобатга олинмади, албатта
5'
Роналдунинг 23 метрлардан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. БУрчак тўпи
3'
Майдон марказида Роналдуга нисбатан фол ишлатилди
1'
"Сариқ сувости кемаси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳисоб очилганича йўқ
1'
Ўйин бошланди
'
Ўйин бошланишига оз вақт қолмоқда. Ўйинни биз билан бирга кузатиб боринг
'
Ўйин бошланишига оз вақт қолмоқда. Ўйинни биз билан бирга кузатиб боринг
'
"Вильярреал" бугун ўз майдонида "Реал"ни қабул қилади.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.