Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 5-тур

27 сентябрь, соат 21:00

БАРСЕЛОНА

Неймар (26, 45, 66)
Иван Ракитич (43)
Месси (62, 82)

6 : 0

ГРАНАДА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Клаудио Браво
24.Жереми Матье
21.Адриано
22.Дани Алвес
4.Иван Ракитич
14.Хавьер Маскерано
5.Серхио Бускетс
6.Хави Эрнандес
10.Лионель Месси
11.Неймар
31.Мунир
  13.Роберто
24.Жейсон Мурилло
2.Аллан Ньом
6.Жан-Сильвен Бабен
22.Димитри Фулкье
16.Мануэль Итурра
4.Фран Рико
29.Сакес Исаак
7.Эктор Юсте
8.Хави Маркес
9.Юсуф ал-Арабий
ЗАҲИРА
1.Марк-Андре тер Штеген
15.Марк Бартра
2.Мартин Монтойя
8.Андрес Иньеста
20.Серхи Роберто
7.Педро Родригес
29.Сандро Рамирез
  1.Ойер Оласабаль
5.Диего Майнц
12.Дани Нункеу
3.Луиш Мартиньш
14.Эдди Сильвестр
18.Жон Кордоба
10.Пити

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+2'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Гранада" - 6:0
90+1'
Иккинчи ўйинга 2 дақиқа қўшиб берилди
90'
Адриано олис масофадан зарба йўллаб кўрди. Бу зарба посбонга қийинчилик туғдирмади
84'
Бугунги голлардан кейин Неймар ҳисобидаги голлар сони 6тага, Мессиники эса 5тага етди. Роналду ҳисобидаги голлар сони 10та эканидан хабарингиз бор
82'
Месси марказий ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди.
82'
ГООООЛ! Месси, 6:0!
79'
Алвес ҳам дарвозани ишғол қилишга уриниб кўрди. Роберто ўз ўрнида
78'
Месси ўз нуқтасидан чап оёқда дарвозанинг олис бурчагига тўпни йўллади. Роберто тўпни қайтарди. Хавининг такрорий зарбасини посбон эгаллаб олди
77'
Ушбу турдан аввал "Барса" тўплар нисбатига кўра "Валенсия"дан ортда қолаётган эди. Ушбу турда улар валенсияликлардан қайтириб олишса керак
75'
Мезбонлар ўйинни хотиржамлик билан назорат қилишмоқда. Меҳмонлар имкон беришса, каталонияликлар яна гол уришга қарши эмаслар
71'
"Барса"да ўзгариш: Ҳаддодий ўрнига Сандро Рамирес туширилди
66'
Хави-Месси-Неймар комбинацияси амалга оширилди. Лео яна ассистент вазифасида!
66'
ГООООООЛ, Неймар, 5:0!
62'
Голнинг комбинацияси анча чиройли бўлди! Хави деярли майдон марказидан ўнг қанотдаги Алвесга узатди ва у тўпни ерга туширмасдан дарвозабон майдончасига узатди. Месси тўпни ерга туширмасдан бош билан дарвозага жойлади
62'
ГООООООЛ, Месси, 4:0!
59'
Яна Мессиннг узатмасидан кейин чап қанотдан жарима майдончасига кириб келган Адриано дарвоза томон зарба берди. Зарба кўзланган манзилга аниқ бормади
58'
"Барса" майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва Месси тўп билан олдинга интилди. Мунирга тўпни етказди. Ҳаддодий ўткир бурчак остида дарвозабоннинг устидан ошириб зарба берди. Тўп дарвоза устунини силаб ўтиб кетди!
56'
Хави тўпни олис устунга айлантирди. Роберто тўпни қайтариб юборди ва ўзи дарвоза ичига кириб кетди
55'
Месси йиқитилди, жарима майдончаси остонасида.
54'
Меҳмонларнинг камсонли қарши ҳужумлари пайтида Матьё жуда яхши ўйнамоқда. "Гранада" футболчилари ундан ўтиб кета олишмаяпти
50'
Месси Хавидан тўпни қабул қилди ва жарима майдончасига ўнг томондан кириб келган Алвесга узатиб, яна ўзи қабул қилиб олди. Аммо 3 нафар футболчи қуршовида қолиб кетгани учун тўпни йўқотди
48'
Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди. Ал-Арабий жарима майдончаси яқинида тўпни Сексесс томон узатаётганди, ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди
47'
Дарвозанинг яқин бурчагига узатилган тўпни Матьё бош билан узоқлаштирди
46'
Неймар чап қанот ҳимоясида рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Гранада" сафида бирданига иккита ўзгариш бўлмоқда. Жамоа мураббийи кам ўйин амалиётига эга бўлганларга имконият бермоқчи шекилли
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус
45'
Яна Месси диспетчер ролида. Лео пас билан Мунирни бирга-бир вазиятга чиқарди. Ҳаддодийнинг оёғи остидан тўпни Роберто қайтарди. Ўша жойга етиб келган Неймар бўш дарвозани ишғол қилди!
45'
ГОООООЛ, Неймар, 3:0!
43'
Лео Месси ўнг қанотдан икки футболчини алдаб ўтди ва ўнг оёқда тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Иван Ракитич бош билан дарвозани ишғол қилди!
43'
ГООООООЛ, Иван Ракитич, 2:0!
42'
"Гранада" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди! Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпга Сексесс 6-7 метрдан бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ!
39'
Мезбонлар катта куч билан ўйнамаяпти. Улар қандайдир кучларини аяшмоқда. Кейинги ҳафта ЕЧЛ ўйини бор...
36'
71% ҳолатда "Барса" тўпга эгалик қилмоқда. Бу одатий статистика
34'
Фран Рико огоҳлантириш олди
33'
"Барса" бурчак тўпини жарима майдончасига эмас, ўша бурчак ёнидан ўйнашди. Месси эса жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилаётганида офсайдда қолди
30'
"Гранада" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳужумчи бош билан зарба берди. Браво тўпни эгаллаб олди
26'
"Гранада" ўзига ўзи гол олиб келди. Қанот ҳимоячиси тўпни марказий ҳимоячига узатганди, Неймар тўпни эгаллаб олди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, юқорига сакради ва ётиб қолган дарвозабоннинг устидан ўтиб, дарвоза чизиғини кесиб ўтди
26'
ГООООООЛ, Неймар, 1:0!
25'
Неймар чап қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига етказди. Ракитич тўпнинг ўзига келишини кутмаганди шеиклли, тўпни қочириб юборди
23'
Хави 20 метрдан зарба берди. Тўсин остига йўл олаётган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
23'
Оҳо! "Гранада" футболчиси майдон марказидан тўпни дарвозага тепди. Бравонинг олдинга чиқиб кетганини кўриб қолди шекилли. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди
21'
Ракитич бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтарганидан кейин "Гранада" қарши ҳужумга ўтганди. Лайснмен меҳмонлар ҳужумчисини офсайдда тўпни қабул қилди деб топди
20'
Месси бурчак тўпини тўғри даррвозага айлантирди. Дарвозабон мушти билан уриб юборди
19'
Алвес ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб келди ва икки футболчи орасидан тўпни Неймарга узатди. Неймарнинг узатмаси эса ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
18'
Ал-Арабий жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
16'
"Барса" рақиб жарима майдончаси ичида тўп билан рақиб дарвозасига йўл топишга уринди. Мунир томонидан берилган зарба ҳимоячиларга тегиб қайтган бўлса, Мессининг узатмасидан кейин тўп майдонн тарк этди
12'
Чап қанотдан етказилган тўпни Месси дарвозага жойлади, аммо офсайд туфайли бу гол ҳисобланмайди
11'
Эҳҳҳ, Муниииир! Бурчак дарвозанинг олис устуни томонига етказилди. Матьё бош билан тўпни дарвозабоннинг ёнидан ўтказиб, дарвоза чизиғи ёнида ёлғиз турган Мунирга узатди. Аммо тўпга бироз ноқулай ҳолатда зарба берган Ҳаддодий тўпни дарвозага эмас, яна ўша Матьё томон тепиб юборди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди!
10'
Яна Алвес қанотидан бурчак тўпи.
7'
Вуууууҳ, меҳмонлар ҳисобни очишларига бир баҳя қолди! "Гранада" ярим ҳимоячиси чап қанотда Алвесни алдаб ўтиб, тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Ал-Арабийнинг дастлабки зарбаси Матьёга тегиб қайтди ва Юсуф йиқилаётиб яна бир зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди!
6'
Хавининг узатмасидан кейин Мунир офсайдда қолди
4'
Алвес яна бурчак тўпи ишлади
2'
Бурчакдан етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди
2'
Алвес ўнг қанотдан етказиб берган тўпни ҳимоячи бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди
1'
Ўйин бошланди!
'
"Барселона" - "Гранада" ба=си бошланиш арафасида
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.