Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Европа чемпионлар лигаси

«F» гуруҳи, 2-тур. 30 сентябрь, 23:45. Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)

ПСЖ

Давид Луиз (10)
Марко Верратти (26)
Блез Матюйди (54)

3 : 2

БАРСЕЛОНА

Месси (11)
Неймар (56)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
30.Салваторе Сиригу
5.Маркиньос
17.Максвелл
23.Грегори ван дер Виль
32.Давид Луис
7.Лукас
8.Тиаго Мотта
14.Блез Матюйди
24.Марко Верратти
27.Хавьер Пасторе
9.Эдинсон Кавани
  1.Марк-Андре тер Штеген
22.Дани Алвес
24.Жереми Матье
18.Хорди Альба
4.Иван Ракитич
14.Хавьер Маскерано
5.Серхио Бускетс
8.Андрес Иньеста
7.Педро Родригес
10.Лионель Месси
11.Неймар
ЗАҲИРА
1.Николя Дюше
19.Серж Орье
21.Лукас Динь
6.Зумана Камара
4.Йоан Кабай
20.Клеман Шантом
15.Жан-Кристоф Баэбек
  13.Клаудио Браво
3.Жерар Пике
21.Адриано
6.Хави Эрнандес
20.Серхи Роберто
29.Сандро Рамирез
31.Мунир
САРИҚ КАРТОЧКА
Марко Верратти (28)
Блез Матюйди (44)
ван дер Виль (66)
 
Алвес (9)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
"ПСЖ" ўзи яратган деярли барча вазиятлардан фойдаланди ва кучли рақиб устидан муҳим ғалабани қўлга киритди.
90+5'
Ўйин якунланди!
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90+1'
Ўнг қанотда Неймар ктазиб берган тўпни эгаллаган Сандро Рамирес жарима майдончасига кириб келди ва зарба йўллади. Тўп дарвозага аниқ бормади
90'
"ПСЖ" хавфли қарши ҳужум уюштирди. Кавани Матьёни алдади ва жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
86'
"ПСЖ"да ўзгариш: Пасторе ўрнига Клеман Шантом туширилди
85'
Вуууууҳ, Мунир томонидан 18 метрдан йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди
85'
Меҳмонларнинг навбатдаги бурчак тўпи ҳам фойда бермади
83'
Алвес ўрнига Сандро Рамирес туширилди. Луис Энрике таваккалчиликка қўл урди
82'
Вуууууҳ! "Барса" жуда яхши имкониятдан фойдалана олмади! БУрчак тўпи
81'
"Барса" парижликлар дарвозаси томон йўл қидирмоқда. Мезбонлар яхши ҳимояланишмоқда
77'
Каталонияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Мезбонлар тўпни қайтаришди
74'
Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Тўпни эгаллаб олган Иньеста жарима майдончаси чизиғи устида кучли зарба йўллади. Зарбага аниқлик етишмади
73'
Мессига нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача 25 метрлардан жарима зарбаси тепилади
72'
Дарвоқе, бугун захирадан майдонга тушган Хави ЕЧЛда 143 ўйинда қатнашмоқда ва мутлақ рекорд ўрнатди
71'
"ПСЖ"да ҳам ўзгариш: Марко Верратти ўрнига Йоан Кабай туширилди
70'
Неймарга нисбатан "ПСЖ" дарвозабони чаққонлик қилди ва тўпни эгаллаб олди
69'
"Барса"да навбатдаги ўзгариш: Ракитич ўрнига Хави тушди
68'
Меҳмонлар тўпни жарима майдончасига олиб киришди. Бироқ зарба бериш учун имконият йўқлиги боис, тўпни орқароққа узатишди. Ракитич йўллаган зарба йўлига ҳимоячи ғов бўлди
66'
ван дер Виль огоҳлантирилди
65'
"Барса" яхши ҳужум ташкил қилди. Марказдан ташкил қилинган ҳужум чап қанотга кўчирилди. Альба 11 метрли нуқта атрофида турган Мессига тўпни етказди. Ҳимоя тўпни қайтариб қолди
62'
"Барса"да ўзгариш: Педро ўрнига Мунир ал-Ҳаддодий туширилди
61'
Ўнг қанотда Алвес етказган тўп ҳеч кимга тегмай қарама-қарши қанотга ўтиб кетди
60'
Пасторееее! ЖАрима майдончасига кириб келиб зарба йўллади. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
64'
"Барса" ҳисобдаги фарқни яна минимал кўринишга олиб келди. Ўнг қанотдан етказилган тўпга Месси жарима майдончаси ичида сакради, аммо ета олмади. Унинг ортида турган Неймар тўпни кўкраги билан қайта ишлади ва кучли бўлмаган зарба билан олис бурчакка йўллади. 3:2!
56'
ГООООООЛ, Неймар, 3:2!
54'
Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Блез Матюйди дарвозага жойлади. Бу ерда ҳимоячилар ва дарвозабон бўш ўйнашди
54'
ГОООООООЛ, Блез Матюйди, 3:1!!!
51'
Алвес ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни 11 метрли нуқта атрофига узатди. Марказий ҳимоячилар тўпни қайтаришди
47'
ПСЖнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини каталонияликлар қайтаришди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ПСЖ - "Барселона" - 2:1. Танаффус.
45'
Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
44'
Мессига нисбатан фол ишлатилди. ДАрвоза рўпарасидан. Дарвозагача 25 метр бор. ҲИмоячилардан бири огоҳлантириш олди
41'
Месси билан "девор" ўйнаган Иньеста жарима майдончасига кириб борди. Давид Луиз гавдаси билан тўп йўлини тўсди ва хавфни бартараф этди
38'
Тўпни кўпроқ мезбонлар назорат қила бошлашди энди
34'
ПСЖ футболчиси ўнг томондан жарима майдончасига ёриб кирди, ҳимоячи билан контакт натижасида йиқилди, ҳакам пенальти учун асос топмади
29'
Иньеста 16 метрдан тўпни юқори бурчакка айлантирмоқчи бўлди. Бундай масофадан шунчаки аниқ ва кучли зарба йўллаш керак, холос
28'
Гол муаллифи Марко Верратти огоҳлантириш олди. Иньестани чалгани учун
26'
"ПСЖ" бурчак тўпи ишлади ва ундан етказиб берилган тўпни Марко Верратти бош билан дарвозага йўллади. Тер Штеген тўпни қайтара олмади
'
26'
ГОООООЛ! Марко Верратти, 2:1!
25'
Вууууҳ! Месси жарима майдончаси яқинига келди ва оёғининг учи билан юмшоқ қилиб тўпни Неймар томон узатди. Дарвозабонга нисбатан бразилиялик футболчи тезроқ тўпга етиб келди ва тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Тўп дарвозага кирмади. Ноаниқ бўлди
23'
"Барса" футболчилари тўпни эгаллаб олиб, қарши ҳужумга ўтишди. Мессининг жарима майдончаси ичига - Неймар томон томон узатмаси ҳимоячилардан ўтмай қолди
21'
"Барса" ижросидаги бурчак тўпи парижликлар учун тахликали бўлди. Зарбага бироз аниқлик етишмади
19'
Педронинг жарима майдончаси ташқарисидан зарбаси ноаниқ чиқди
17'
Парижликлар бурчак тўпини ва ундан кейинги ҳужумни ҳам қайтаришди
16'
Тўп назорати меҳмонларда. Улар бурчак тўпи ишлашди
13'
Вуууууҳ! Эдинсон Кавани 17 метрдан кучли зарба йўллади. Бироз ноаниқ
11'
Меҳмонлар тезда ҳисобни тенглаштиришди! Месси тўпни Иньестага узатди ва 11 метрли нуқта атрофида тўпни қайта қабул қилди. Тўпни тўхтатмасдан кучли бўлмаган зарба билан дарвозанинг бурчагини аниқ нишонга олди!
11'
ГОООООООЛ, Месси, 1:1!
10'
Лукас жарима тўпини жарима майдончасига етказди. Давид Луиз аввал тўпни қайтарди ва айланиб, яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади!
10'
ГОООООООЛ! Давид Луиз, 1:0!
9'
Италиялик ҳакам Риццоли Алвесга огоҳлантириш кўрсатди, тўпни қўли билан ўйнагани учун
7'
Меҳмонларнинг ҳужуми. Мессининг узатмасига жарима майдончаси ичида Неймар ета олмади
6'
"ПСЖ" чап қанотдан жарима зарбасини ўйинга киритди. Етказилган тўпни ҳимоячилар бош билан қайтаришди. Қайтган тўпга парижликлардан бири 15 метрлардан зарба берди. Тўп яна ҳимоячилардан қайтди
4'
Тиагу Мотта 23 метрлардан зарба йўллади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди
2'
Меҳмонлар тўпни ўйинга киритишганидан кейин 2 дақиқа давомида уни рақибга беришмади, ўзларида ушлаб туришди
1'
"ПСЖ" ўзининг тўқ кўк-қизил рангли формасида, "Барса" эса сариқ рангли футболкаларда ўйнамоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
ЖАмоалар майдонга чиқиб келишган
'
Таркибларга аҳамият берган бўлсангиз, Златан Иброҳимович парижликларга ёрдам бера олмайди. У ҳали жароҳатидан фориғ бўлиб улгурмади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Барчангизни ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган марказий ўйин - "ПСЖ" - "Барселона" баҳсидан уюштириладиган онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф қиламиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.