28/12 00:30 | Брайтон | 0-0 | Брентфорд | ||
28/12 01:15 | Арсенал | 1-0 | Ипсвич | ||
28/12 19:00 | Эмполи | 1-2 | Женоа | ||
28/12 19:00 | Парма | 2-1 | Монца | ||
28/12 22:00 | Кальяри | 0-3 | Интер | ||
29/12 00:45 | Лацио | 1-1 | Аталанта | ||
29/12 16:30 | Удинезе | - | Торино | ||
29/12 19:00 | Наполи | - | Венеция | ||
29/12 19:30 | Лестер | - | Манчестер Сити | ||
29/12 20:00 | Тоттенхэм | - | Вулверхэмптон | ||
29/12 20:00 | Кристал Пэлас | - | Саутгемптон | ||
29/12 20:00 | Эвертон | - | Ноттингем Форест | ||
29/12 20:00 | Фулхэм | - | Борнмут | ||
29/12 22:00 | Ювентус | - | Фиорентина | ||
29/12 22:15 | Вест Хэм | - | Ливерпуль | ||
30/12 00:45 | Милан | - | Рома | ||
30/12 22:30 | Комо | - | Лечче |
Испания Ла-лигаси, 7-тур
4 октябрь, 19:00 | ||
ВАЛЕНСИЯЖуан Миранда (6-автогол)
Андре Гомес (7) Николас Отаменди (13) |
3 : 1 |
АТЛЕТИКО МАДРИДМарио Манжукич (29)
|
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
1.Диего Алвес 23.Николас Отаменди 5.Шкодран Мустафи 19.Антонио Барраган 31.Хосе Гайя 21.Андре Гомес 11.Пабло Пьятти 18.Хави Фуэго 10.Даниэль Парехо 17.Родриго 9.Пако Алькасер |
1.Мигель Мойя 3.Гильерме Сикейра 2.Диего Годин 18.Хесус Гамес 23.Жуан Миранда 14.Габи 10.Арда Туран 6.Коке 5.Тьягу 7.Антуан Гризманн 9.Марио Манжукич |
|
ЗАҲИРА | ||
13.Иоэл 20.Родриго Де Поль 3.Рубен Везо 6.Лукас Орбан 2.Жоао Кансело 4.Филипе 22.Карлес Хиль 8.Софьян Фегули 13.Ян Облак |
20.Хуанфран 24.Хосе Хименес 8.Рауль Гарсия 22.Алессио Черчи 17.Сауль Нигуес 11.Рауль Хименес |
|
САРИҚ КАРТОЧКА | ||
Пареха (58)
Хави Фуэго (74) |
Алессио Черчи (69)
|
|
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА | ||
Алессио Черчи (90+2)
|
Матн
90+5' |
|
Ўйин тугади! "Валенсия" муҳим ўйинда ғалаба қозонди ва 1-ўринга кўтарилиб олди |
90+5' |
|
Жарима зарбасидан кейин ҳужумчилар тўпни дарвозага йўллай олишмади. |
90+4' |
|
"Атлетико" ўнг қанотда жарима зарбаси ишлади. Бу фол учун мезбон футболчиларидан бири огоҳлантириш олди |
90+2' |
|
Боз устига, ҳакам Черчига сарик қарточка кўрсатди. Захирадан майдонга тушган Алессио учун бу иккинчи огоҳлантириш эди. У майдонни тарк этди |
90+1' |
|
Черчи дарвозани ишғол қилди, аммо у жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўзига бўйсундиргани учун гол инобатга олинмади |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
88' |
|
Бугун бурчак тўплари "Атлетико" учун ҳеч қандай наф келтирмаяпти |
86' |
|
Бурчакдан етказилган тўпга меҳмонлар бош билан зарба беришди. Зарба аниқ бўлмади |
82' |
|
Манжукич жаримаа майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди |
78' |
|
Аксинча, мезбонлар қарши ҳужумда гол уришларига сал қолди. Ўнг қанотдан тўп жарима майдончасига етказилди. Фегулий тўпга сакради, аммо бироз ета олмади |
77' |
|
Валенсияликлар мудофаа мустаҳкам ўйнашмоқда. "Атлетико" ҳозирча ҳеч нарса қила олмаяпти |
75' |
|
"Валенсия"да Суфён Фегули майдонга тушди |
74' |
|
Хави Фуэго огоҳлантирилди. У чап қанотдан олдинга ўтаётган ярим ҳимоячини қўли билан тўхтатиб қолди |
73' |
|
Томонлар бир мартадан олис масофадан дарвоза томон зарба беришди. Дарвозабонлар тўпни эгаллаб олишди |
69' |
|
Ҳозиргина майдонаг тушган Алессио Черчи сариқ карточка олди |
66' |
|
Гризманн ўрнига Алессио Черчи туширилди |
65' |
|
Гризманнинг зарбаси анча ноаниқ бўлди |
64' |
|
"Атлетико" яна бир марта жарима зарбасидан фойдаланишга уриниб кўради. ДАрвозагача 25 метр |
62' |
|
Андре Гомес чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Ал-Касер тўпга биринчи бўлиб етиб келди, аммо уни дарвозага тўғрилаб қўя олмади |
60' |
|
Мезбонлар ўша заҳоти қарши ҳужумга ўтишди. Ўнг қанотдан ҳужум чизиғига етказилган тўпни дарвозабон олдинга чиққанча тепиб юборди |
59' |
|
Мадридликлар жарима зарбасини муваффақиятли амалга оширишмади. Тўп тўғридан-тўғри дарвозага эмас, жонли деворнинг ёнидан ўтиб, жарима майдончасига кириб бораётганн футболчига етказилди. Аммо тўп унинг орқасидан оёғига тегиб, тўхтаб қолди |
58' |
|
Пареха огоҳлантириш олди. У ўз жарима майдончаси ташқарисида "Атлетико" футболчисига нисбатан фол ишлатди. ЖАрима тўпи белгиланди |
53' |
|
Турон офсайдда қолди |
52' |
|
Манжукич жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Диего Алвес тўпни эгаллаб олди |
50' |
|
"Атлетико" иккинчи бўлимни ҳужумкорлик билан бошлади. Аммо ҳозирча мезбонлар дарвозасига жиддий хавф сола олмади. Бурчак тўпидан кейин Габининг зарбасини ноаниқ бўлди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+2' |
|
Биринчи бўлим тугади. "Валенсия" - "Атлетико" - 3:1. Танаффус |
45+1' |
|
Гоол ЭМАС! Гильерме Сикейра жуда секин тарзда тўпни дарвоза бурчагига йўлламоқчи бўлди. Диего Алвес ишонч билан тўпни эгаллаб олди! |
44' |
|
Майдон марказидан тўп жарима майдончасига етказди. Арда Турон ҳимоячи билан тўп учун курашаётганида тўп ерга тегиб сакради ва ҳимоячининг қўлига тегди. ҲАкам пенальти белгилади. вазият пенальтига тортмасди.... |
44' |
|
Пенальти! "Валенсия" дарвозасига! |
39' |
|
Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган тўпни Алвес эгаллаб олди |
35' |
|
Гризманн шериги узатган икки марказий ҳимоя орасидан олдинга тепиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин бўлган вазиятда ҳимоячи тўпга ташланди ва уни дарвозабонга етказди. Антуан охиригача югурди ва посбонни хато қилишга мажбур этиши мумкин эди. Диего Алвес ҳужумчини алдаб, сўнгра узоққа тепиб юборди |
34' |
|
Бурчакдан етказилганидан кейин тўп ҳимоячининг қўлига тегиб, майдонни тарк этди. Меҳмонлар пенальти сўрашди, фақатгина бурчак тўпи |
33' |
|
Меҳмонлар чап қанотдан жарима зарбасини ишлашди. Жарима майдонига етказилган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи |
32' |
|
Симеоне шогирдлари ҳали-бери таслим бўлишмайди. Ўйин янада қизийдиган бўлди. |
29' |
|
Тиягу жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди. Дарвозабон Диего Алвес тўпни ён томонга эмас, ўз олдига қайтарди. Вазиятга яқин турган Марио Манжукич бош билан дарвозани ишғол қилди! |
29' |
|
ГОООООООЛ, Манжукич, 3:1! |
26' |
|
"Валенсия"нинг вазифаси анча осонлашди. Катта куч билан олдинга ўтиш шарт эмас. Пайт пойлаб, тезкор қарши ҳужум ташкил қилиш мумкин |
22' |
|
Мадридликлар ўзларига келиб, энди кетма-кет ҳужум ташкил қила бошлашди |
21' |
|
Бурчак тўпи мезбонлар учун хавфли бўлди. Дастлаб Годин ва Манжукич иккаласи баравар тўпга сакраб, бир-бирларига халал беришди. Ҳужумнинг иккинчи тўлқини давомида бош билан берилган зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
19' |
|
"Атлетико" ўнг қанотда жарима тўпини ўйинга киритди. "Валенсия" ҳимоячиси бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. БУрчак тўпи |
15' |
|
Мабодо, футболга энди қизиқишни бошлаётганлар бўлса, эслатиб ўтамиз, "Атлетико" Испаниянинг амалдаги чемпиони, ўтган мавсумда Европа чемпионлар лигаси финалида ўйнаб, "Реал"ни мағлуб этишига озгина секундлар етмай қолди. Шу жамоа 13 дақиқа ичида ўз дарвозасидан 3та гол олиб чиқди. Назаримизда, "Ювентус" билан ўйин мадридликлар катта жисмоний ва эмоционал куч йўқотган шекилли |
13' |
|
Николас Отаменди ҳимоячилар орасидан чиқиб келди ва бурчакдан етказилган тўпга бош билан зарба бериб, ҳисоб 3:0га етказди! |
13' |
|
ГООООООООЛ, Николас Отаменди, 3:0! |
13' |
|
Симеоне шогирдлари ҳали ўзига келишмади. Тўп билан мезбонлар кўпроқ муомалада бўлишмоқда. БУрчак тўпи |
10' |
|
"Валенсия"нинг навбатдаги ҳужуми. Чап қанотдан етказилган тўпни Мигел Мойя эгаллаб олди |
7' |
|
Вуууууҳ, йўқ жойда 1 дақиқа ичида "Атлетико" дарвозаси 2 марта ишғол қилинди. Андре Гомес жамоадоши билан "девор" ўйнаб, 3-4 нафар ҳимоячининг орасидан ўтиб кетди ва ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга-бир вазиятда дарвозанинг яқин бурчагини ишғол қилди! |
7' |
|
ГООООЛ, Андре Гомес, 2:0! |
' |
|
Марказга яқин жойда тўп мадридликлар жарима майдончасига етказиб берилди. ДАврозабон тўпга чиқиб, тўпни эгалламоқчи бўлганида Миранда югуриб келиб тўп йўналишини бурди ва ўз дарвозасини ишғол қилди! |
6' |
|
ГОООООООЛ, Жуан Миранда, автогол, 1:0! |
4' |
|
Ҳозирча майдонда "жимжитлик". Бугун тактик кураш кечадиган кўринади |
1' |
|
Хабарингиз бор, ҳар иккала жамоа 14 очко билан "Барселона"дан кейин 2 ва 3-ўринларн эгаллаб туришибди. Бугун ғалаба қозонган жамоа, вақтинчалик бўлса ҳам 1-ўринга кўтарилиб олади |
1' |
|
Ўйин бошланди! |
' |
|
"Валенсия" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги Испания чемпонатининг 7-тур ўйининидан онлайн трансляцияни бошлаб олдик. Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Эсдалик учун суратга тушишмоқда. |
' |
|
Дам олиш кунлари. Биз онлайн трансляциямизни Испания Ла-лигасидан бошлаймиз. |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Аввало, барчангизни Қурбон ҳайити билан табриклаймиз. Улуғ айём кунларида қилган ниятларингиз рўёбга чиқсин. Футболимиз ҳам ривожлансин! |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|