Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 7-тур

4 октябрь, 21:00

РАЙО ВАЛЬЕКАНО

0 : 2

БАРСЕЛОНА

Месси (35)
Неймар (36)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
15.Абдулайе Ба
20.Хорхе Морсильо
14.Эмилиано Инсуа
02.Тито
08.Рауль Баена
10.Роберто Трасоррас
22.Лика
23.Альберто Буэно
12.Гаэль Какута
25.Тоньо
19.Лео Баптистао
  13.Клаудио Браво
15.Марк Бартра
03.Жерар Пике
24.Жереми Матье
22.Дани Алвес
08.Андрес Иньеста
06.Хави Эрнандес
05.Серхио Бускетс
31.Мунир
10.Лионель Месси
11.Неймар
ЗАҲИРА
01.Давид Кобеньо
17.Кини
06.Мохаммед Фатау
22.Хосабед
16.Хавьер Акуино
09.Манушу
11.Жонатан Перейра
  01.Марк-Андре тер Штеген
18.Хорди Альба
21.Адриано
14.Хавьер Маскерано
04.Иван Ракитич
29.Сандро Рамирез
07.Педро Родригес
САРИҚ КАРТОЧКА
Абдулайе Ба (18)
Хорхе Морсильо (36)
Эмилиано Инсуа (63)
 
Хави (9)
Пике (72)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Хорхе Морсильо (60)
Хавьер Акуино (90+2)
 

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
"Райо Вальекано" - Барселона" - 0:2. Луин Энрике жамоаси яна 1-ўринга кўтарилиб олди
90+3'
Ўйин якунланди.
90+2'
Майдон эгалари 9 киши бўлиб қолишди. Хавьер Акуино ҳам иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди
90'
Вууууҳ, бугун Месси 3 ёки 4-марта бирга-бир вазиятдан фойдалана олмаяпти!
89'
Хави йўллаган зарба тўсин устидан ўтиб, дарвоза тўрига устига тушди
89'
Жарима майдончаси ярим доираси чизиғи устида меҳмонлар жарима зарбасини тепишади
88'
Мезбонлар камчиликда ўйнаётганига қарамай, ҳужум ташкил қилмоқда.
84'
Месси яна бир қулай вазиятни кўкка совурди. Жуда яқин масофадан, бироқ ўткир бурчак остида Лео ўнг оёқда зарба берди ва тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
82'
"Барса" ижросида ажойиб қарши ҳужум. Месси ўнг қанотдан олдинга ўтган Педрога тўпни етказди ва Родригес жарима майдончаси чизиғидаги Хавига узатмани амалга оширди. Жамоа сардори тўпни Мессига тўхтатиб берди. Леонинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
80'
Неймар ўрнига Сандро Рамирес тушди
78'
Майдон эгалари жарима зарбасини ўйинга киритишди. Каталонияликлар тўпни қайтаришди
75'
Ўнг қанотдан Педро етказган тўпга Неймардан кўра ҳимоячи чаққонлик қилди
73'
Месси "девор" ўйнаш орқали дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққанди, посбон тўпни майдон ташқарисига уриб юборди
72'
Пике огоҳлантириш олди.
71'
Педро ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни дарвозабоннинг устидан оширмоқчи бўлди. ДАврозабон хушёр ўйнади
69'
Иньеста ўрнига Иван Ракитич тушди
68'
"Барса" қисқа паслар билан жарима майдончасига кириб келди. Иньеста юмшоқ тарзда тўпни дарвозабоннинг устидан оширмоқчи бўлди. Посбон тўпни эгаллаб олди
65'
Матьё яна бир марта чап қанотдан тўпни аниқ етказа олмади.
65'
Вууууҳ, Матьёга бироз ижрочилик маҳорати етишмади. У чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни марказдан дарвозага яқинлашаётган Неймарга узатди. Аммо тўп ундан ўтиб кетди ва Мессига келиб тушди. Месси қийинчилик билан тўпни ё дарвозага йўлламоқчи бўлди, ёки Неймарга узақтмоқчи. Ҳимоячи тўпни эгаллаб олди
63'
Эмилиано Инсуа огоҳлантириш олди. Неймарни чалиб йиқитгани учун
61'
Ал-Ҳаддодий ўрнига Педро туширилди
61'
Мессининг жарима йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди
60'
Хорхе Морсильо жарима майдончаси ташқарисида Мессига нисбатан қўпол ўйнади ва иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди
58'
Вуууууҳ! Баптистао! Марказдан уюштирилган ҳужум натижасида Баптистао Бартранинг таъқиби остида жарима майдончаси кирди ва олис юқори бурчакни кучли тарзда йўналтирди. Тўп Бравонинг қўлларига тегиб, майдонни тарк этди
57'
Мунир жарима майдончасининг ўнг бурчагидан ерлатиб зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллади
56'
Каталонияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Пике бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
53'
Чап қанотда етказилган тўпга яна Буэно бош билан зарба берди. Бу сафар Браво тўпни эгаллаб олди
51'
Ўнг қанотдан етказилган тўпга мезбон футболчиси Буэно бош билан зарба берди. Зарба кучли чиқди, аммо ноаниқ
49'
Мессининг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди.
48'
Мунир нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Месси тўп ёнида. Дарвозагача 25 метр
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
46'
"Райо Вальекано"да бирданига учта ўзгариш бўладиган кўринади.
45'
Биринчи бўлим якунланди. "Райо Вальекано" - "Барселона" - 0:2. Танаффус
42'
Эҳҳҳҳ, Мунир! Пикенинг узатмасидан кейин у дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Неймар ҳам ёрдамга етиб келди. Аммо Ҳаддодий тўпни шеригига узатмасдан ўзи дарвозабонни алдаб ўтишга қарор қилди. Алдаб ўтдию йиқилди. Ҳакам эса қоида бузилмаганини кўрсатди. Мунир тўпни Неймарга узатганида ҳисоб ҳозир 0:3га етарди
'
Мезбонлар чуқур ҳимояда ётишмаяпти. Бунинг учун жазоланишди. Голларгача ҳам "Барса" ҳужумчилари бирга-бир вазиятга чиқиб кетишаётган эди. Фақат офсайдлар ҳужумларни тўхтатиб турганди
36'
Бу сафар Ҳаддодийнинг узатмасидан кейин Неймар яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва дарвозани ишғол қилди!
36'
ГОООООООЛ! Неймар, 0:2!
35'
Бу сафар офсайд йўқ. Пикенинг узатмасидан кейин Месси бир ҳимоячининг таъқиби остида жарима майдончасига кириб борди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, дарвозани ишғол қилди
35'
ГОООООООЛ, Месси, 0:1!
32'
Месси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилди. Аммо қанот ҳаками байроғини анча кеч кўтарди
29'
Иньеста узатган тўпни Неймар ва Мунир ета олишмади
27'
Ракитич майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйди ва дарҳол Мунирни олдинга бошлади. Ҳаддодийдан кўра ҳимоячи тўпни биринчи бўлиб эгаллади ва хавфни бартараф этди
25'
Бугун чап қанот ҳимоясида ўйнаётган Матьё вақти-вақти билан олдинга ўтиб турибди. Ҳозир Иньестанинг пасидан кейин Матьё тўпни жарима майдончаси ўртасига узатди. Аммо Неймар тўпга бироз ета олмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
24'
Оқлар ҳам тўпни назорат қилишга интилишмоқда.
19'
Жарима зарбаси ҳимоячининг бошига тегиб қайтди
18'
Абдулайе Ба ўзидан ўтиб кетаётган Мессини чалиб йиқитди ва сариқ!
14'
"Барса"нинг бурчак тўпи хавфли бўлмади. Майдон эгалари ҳужум ташкил қилиб, бурчак тўпи ишлашди
14'
Вууууууҳ! Мессссиии! Неймарнинг юқоридан узатган тўпини Месси жарима майдончаси ичида кўкраги билан ўзига бўйсундирди, аммо дарвозабонга жуда ҳам яқин келиб қолгани учун ўзи истагандек зарба бера олмади. ДАрвозабон тўпни қайтарди
13'
"Райо Вальекано" ҳимояда ётаётгани йўқ. Ҳозир ўнг қанотдан етказилган тўпни меҳмонлар ҳужумчиси 13-14 метрдан бош билан дарвоза томон йўллади. Зарба кучли бўлмади, Браво тўпга эга чиқди
10'
Жарима зарбаси дарвозага аниқ бормади
9'
Натижада Хави огоҳлантириш олди
9'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Тўп жарима майдончаси ташқарисига чиқарилди. "Райо" ярим ҳимоячиси тўпни Хавининг устидан олиб ўтмоқчи бўлганида тўпи "Барса" сардорининг қўлига тегди.
7'
Неймар тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келаётган Матьёга узатди. Аммо тўп ҳали етиб бормасидан Неймар тўпга тегиб қўйди. Натижада жуда қулай имконият йўққа чиқди. Офсайд
5'
Мезбонлар ҳужум ташкил қилишди. Тўпни ўз ҳимоя чизиғидан эгаллаб олган каталонияликлар қарши ҳужумга ўтишди. Иньестанинг пасидан кейин Неймар чап қанотдан олдинга ўтаётганди, аммо офсайдда қолганди
3'
Неймар тавани билан тўпни Мессига қолдираётганди, зарба секин чиқди. Ҳимоячилар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди. Акс ҳолда Месси дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
2'
"Райо Вальекано" олдида диагонал қизил чизиғи бўлагн оқ рангли формади, "Барса" эса ўзининг кўк-анорранг рангли футболкасида ўйнамоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишган
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! "Райо Вальекано" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйиндан ташкил этиладиган онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.