Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Онлайн трансляция

Халқаро ўртоқлик учрашуви

6 октябрь, соат 21:30

ҚАТАР

Себастян Сория Куинтана (18)
Ҳасан ал-Ҳайдос (44)
Машъал Абдуллоҳ (65)

3 : 0

ЎЗБЕКИСТОН

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
  Игнатий Нестеров
Шуҳрат Муҳаммадиев
Егорь Кримец
Бобур Йўлдошев
Салим Мустафоев
Жавлон Иброҳимов
Жамшид Искандаров
Владимир Козак
Сардор Рашидов
Игорь Сергеев
Воҳид Шодиев
САРИҚ КАРТОЧКА
Салим Мустафоев (20)
Бобур Йўлдошев (65)
 
Иброҳим Мажид (68)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
Қолган фикрларни мақола кўринишида ёзилади. Ярим соат ичида сайтда кутинг
'
Қатар бизни топ-тоза ютди. Ҳеч қандай эътирозу баҳоналарга сабаб йўқ!
90+2'
Ўйин якунланди.
90'
Икки дақиқа қўшиб берилди
87'
Сергеев жарима майдончаси ичида, унинг чап қанотида тўпни эгаллаб на кучли зарба берди, на аниқ пас берди.
86'
Ўйин-пўйиннинг ўзи қолмади бизда. Нима учуе ўйнаяпмиз, нима қилиш керак. Ҳеч ким ҳеч нарса билмайди
84'
Қатарда ҳам кўп ўзгаришлар бўлди
83'
Егор Кримец ўрнига Шавкат МУллажонов туширилди
80'
Бахтимизга Ҳасан ал-Ҳайдос 17 метрдан ноаниқ зарба йўллади
79'
Қанотлардан ташкил қилинаётган ҳужумлар эса мутлақо наф келтираётгани йўқ
78'
Бурчак тўпи, стандартлар ҳеч қандай наф келтираётгани йўқ
77'
Сергеев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга қочиб кетиши мумкин бўлган вазиятда тўхташга ва ҳимоячиларни алдашга қарор қилди, кейин тўпни ўнг қанотан ёрдам келган футболчига узатди. Хуллас, бор-йўғи бурчак тўпи
77'
Искандаровнинг зарбаси кучли ва аниқ бўлди. Вазиятни яхши ҳис қилган Бурхон олдиндан ҳаракатни бошлади ва тўпни эгаллаб олди
76'
Бобур Йўлдошев ўрнига Ислом Тўхтахўжаев туширилди
76'
Жарима зарбаси ишладик. Дарвоза рўпарасидан. 22 метрлар бор
74'
Нестеров тўртинчи голдан қутқарди! Олис бурчакка йўлланган зарбани у қайтариб қолди
71'
Жарима зарбаси бесамар чиқди. Аксинча қарши ҳужумни ўтказиб юборишимиз мумкин эди, агар офсайд бўлмаганида
71'
Ўнг қанотда Сергеевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
70'
Ўзбекистонда икки ўзгариш бўлди. Фаррух Сайфиев ва Навруз Алимов туширилди
69'
Нестеров тўртинчи голни ўз дарвозасидан олиб чиқиши мумкин эди. Тўп рекошет туфайли майдонни тарк этди
69'
Фозил Мусаев ҳам майдонга туширилган. Адашмасак, у Козак ўрнида ҳаракат қилмоқда
67'
Муҳаммад Муса ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди ва захирадан энди майдонга тушган Машъал Абдуллоҳ дарвозани ишғол қилди. Бобур Йўлдошев рақибга қаршилик қила олмади
67'
ГООООООЛ, Машъал Абдуллоҳ, 3:0!
65'
Бобур Йўлдошев сариқ карточка олди. У майдон марказида рақиб футболчисини йиқитди ва тезкор қарши ҳужумнинг олдини олди.
64'
Жамшид жарима зарбасини ерлатиб узатди ва қатарликларга совға қилди. Искандаров узатган жойда бизникиладрдан ҳеч ким йўқ эди
64'
Сардор Рашидовга нисбатан чап қанотдан қоида бузилди. ЖАрима зарбаси тепамиз. Стандарт
63'
Футболчиларимиз бундоқ қанотдан яхши узатмани ҳам амалга ошира олишмаяпти. Салимов тўпни тўғри дарвозабонга совға қилди
61'
ёки офсайдда қолиб кетяпти ҳужумчиларимиз, Шодиевга ўхшаб
60'
Ҳужумда ҳеч нарса қила олмаяпмиз. Тўпни у қанотдан бу қанотга юмалатаяпмиз, жарима майдончасига яқинлашаётганимизда тўпни йўқотяпмиз
57'
Қатар ҳужумчисига нисбатан Игнатий бироз чаққонроқ ҳаракат қилди ва тўпни эгаллаб олди
56'
Яхшиям Сардор Рашидов кучли зарбага эга. У имкон топиб ҳозир 25 метрлардан дарвоза томон тепди. Бурхон тўпни эгаллаб олди
55'
Ҳужум ташкил қилишга уринаётган пайтимизда тўпни ўзимизда ушлаб турибмиз, аммо ҳеч нарса қила олмаяпмиз. ЖАмоамизда аниқ ғоя ва комбинациялар йўқ
51'
Қатар хавфли ҳужум ташкил қилди. Футбочлилар бир нечта узатмалар билан жарима майдончамизга кириб келди. Ҳасан ал-Ҳайдоснинг сўнгги узатмаси ҳимоячимизнинг оёғига тегиб, Нестеровга бориб тушди
50'
Искандаровнинг узатмаси дарвозабоннинг ўзигача кетиб қолди ва Бурхон муштлари билантўпни ён томонга уриб юборди
49'
Мустафоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Чап қанотдан жарима зарбаси
47'
Сергеев офсайдда қолди
46'
Мезбонлар ўнг қанотдан ҳужумга ўтишди. Муҳаммад Муса баландлатиб етказиб берган тўпга сакрашда Куинтана ҳимоячимизга нисбатан қўпол ўйнади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
Ўзбекистонда ўзгариш бўлди: Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Акмал Шораҳмедов тушди
'
Хуллас, биринчи бўлимдан сўнг иккита тўп фарқи билан ютқазяпмиз
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус
45+2'
Фақатгина омад туфайли тўп дарвозамиздан ўрин олмади! 3-рақамли футболчи чап қанотдан ҳужумга ўтиб, аввал Йўлдошевдан ўтиб кетди ва қулай вазиятда турган шеригига тўпни узатди. У ҳам бир ҳимоячимизни алдаб 6 метрдан дарвозага зарба берди. Нестеров оёғи билан тўпни қайтарди!
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Қатар яна тезкор ва хавфли қарши ҳужум уюштирди. Куинтана ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Игнат тўпни эгаллаб олди
44'
Ҳасан ал-Ҳайдос 20 метрдан кучли зарба йўллаб, тўпни дарвозага "михлаб" қўйди! Нестеров тўпга ташлади, аммо қўли етмади
44'
ГООООООЛ, Ҳасан ал-Ҳайдос, 2:0!
43'
Ўйин темпи бироз тушди. Ҳужумларимиз қовушмай қолди
39'
Владимир Козакка тиббий ёрдам кўрсатилди
37'
Жарима майдончамиз остонасида Муҳаммадиев рақиб футболчисини ўтказиб юборди ва у футболчи кучли зарба берди. Нестеров мушти билан тўпни қайтарди
36'
Жамоамиз яхши ҳужум ташкил қилиб, жарима майдончасида очилган Сергеевни тўп билан таъминлашди. Игорь ўзи зарба бериш мумкин бўлган вазиятда тўпни ўнгроққа узатди. Аммо Шодиев буни кутмаганди ва керакли жойда очилмаганди
34'
Жамшид ўнг қанотда икки футболчи орасидан ўтиб кетди. Аммо Шодиев жарима майдончаси ичида жамоадошини қўллаб-қувватлай олмади
34'
Халфан Иброҳим майдонни тарк этди. Унинг ўрнига 2-рақамда Муҳаммад Муса тушди.
32'
Муҳаммадиев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни орқароққа узатди. Рашидов бош билан зарба берди ва Бурхон тўпни эгаллаб олди
30'
Халфан Иброҳим югуриб кетаётганида жароҳат олди.
29'
Юқоридаги комбинация ҳақида тўхталадиган бўлсак. Жамшид ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичида турган Козакка узатди. Владимирнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга Рашидов зарба берди. Сардорнинг зарбасини яна посбон қайтарди. Рашидов зарба бераётганида Шодиев офсайдда эди ҳақиқатан ҳам!
29'
Воҳид Шодиев дарвозани ишғол қилди! Аммо у офсайдда қолгани учун гол инобатга олинмади
21'
Вуууууҳ, Воҳид Шодиев 23 метрлардан кучли зарба йўллади. Дарвозанинг яқин юқори бурчагига йўлланган зарбани Қосим БУрхон эгаллаб олди
20'
Кечиктирилган фол учун Салим Мустафоев огоҳлантирилди
20'
Бурчак тўпидан наф чиқмади, аксинча, мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди ва Халфан Иброҳим олис масофадан зарба йўллади! Бироз ноаниқ
19'
Эҳҳҳҳ, Шодиеееев! Бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади! Ҳимоячи тўп йўлига ташланиб, дарвозабонга ёрдам берди!
18'
Қатарлик футболчи ўнг қанотдан тўпни ерлатиб, қарама-қарши қанотдаги Куинтанага етказа олди. Себастян осонлик билан даврозани ишғол қилди!
18'
ГООООООЛ! Себастян Сория Куинтана, 1:0!
16'
Қатарликларнинг иккита ҳужумини вакилларимиз қайтаришди
13'
Салим Мустафоевнинг қоидабузарлиги туфайли Қатар жарима зарбасига эга бўлди. Чап қанотдан тўп тўғри дарвозабон томон айлантирилди. Тўп дарвоза олдида турган 3-рақамли қатарлик футболчига тегиб ортга қайтди. Ваҳоланки, у тўпни дарвозага буриб юбориши ҳам мумкин эди. Уни дарвозабон ҳам, ҳимоячиларимиз ҳам очиқ қолдиришганди!
11'
Бурчакдан етказилган тўпни мезбонлар қайтаришди. Искандаров тўпни эгаллаб олиб, тўпни чап қанотдаги Сардорга узатди. Унинг жарима майдончасига етказган тўпини қатарликлар яна қайтаришди
10'
Рашидов яна бурчак тўпи ишлади. У фаол ўйнамоқда
9'
Бурчакдан етказилган тўпни Қосим БУрхон муштлари билан уриб юборди
8'
Терма жамоамиз бурчак тўпи ишлади. Жамшид узатиб берган тўпга Рашидов бироз етиб кела олмади
5'
Вуууууҳ, Қатор ҳисобни очишига сал қолди! Чап қанотдан тўп дарвозабон майдончасига етказиб берилди. Салим Мустафоев зарба беришга халал бериб қолди
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.