| 05/12 01:00 | Ман. Юнайтед | 1-1 | Вест Хэм | ||
| 06/12 01:00 | Реал Овьедо | - | Мальорка | ||
| 06/12 17:30 | Астон Вилла | - | Арсенал | ||
| 06/12 18:00 | Вильярреал | - | Хетафе | ||
| 06/12 19:00 | Сассуоло | - | Фиорентина | ||
| 06/12 20:00 | Эвертон | - | Ноттингем Форест | ||
| 06/12 20:00 | Манчестер Сити | - | Сандерленд | ||
| 06/12 20:00 | Ньюкасл | - | Бёрнли | ||
| 06/12 20:00 | Тоттенхэм | - | Брентфорд | ||
| 06/12 20:00 | Борнмут | - | Челси | ||
| 06/12 20:15 | Алавес | - | Реал Сосьедад | ||
| 06/12 22:00 | Интер | - | Комо | ||
| 06/12 22:30 | Лидс | - | Ливерпуль | ||
| 06/12 22:30 | Бетис | - | Барселона | ||
| 07/12 00:45 | Верона | - | Аталанта | ||
| 07/12 01:00 | Атлетик Бильбао | - | Атлетико | ||
| 07/12 16:30 | Кремонезе | - | Лечче | ||
| 07/12 18:00 | Эльче | - | Жирона | ||
| 07/12 19:00 | Брайтон | - | Вест Хэм | ||
| 07/12 19:00 | Кальяри | - | Рома | ||
| 07/12 20:15 | Валенсия | - | Севилья | ||
| 07/12 21:30 | Фулхэм | - | Кристал Пэлас | ||
| 07/12 22:00 | Лацио | - | Болонья | ||
| 07/12 22:30 | Эспаньол | - | Райо Вальекано |
Ёшлар (U19) ўртасида Осиё чемпионати
| Чорак финал, 17 октябрь, соат 17:30. Бош ҳакам: Абдулраҳмон Абду (Қатар) | ||
ТАИЛАНДЧенроп Сампхаоди (47)
|
1 : 2 |
ЎЗБЕКИСТОНЗабиҳилло Ўринбоев (5, 20)
|
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
18.Раттани Сонгсангчан 2.Ченроп Сампхаоди (С) 3.Ситтичок Канну 4.Чаоват Вирачат 6.Аттавит Сукчуай 7.Ноппхон Пхонкам 10.Прасид Жантум 15.Сантипхарп Чангом 16.Шинвапхат Лиач 17.Супорн Пинагатрпхо 20.Воравут Намйеч |
12.Дилшод Ҳамроев 3.Иброҳим Абдуллаев 6.Акромжон Комилов 7.Жамшид Болтабоев 8.Жавоҳир Соҳибов 9.Элдор Шомуродов 10.Отабек Шукуров 11.Аслиддин Абдиев 19.Забиҳилло Ўринбоев 20.Достонбек Турсунов 23.Хуршид Ғиёсов |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
1.Анусит Термми 5.Сансерн Лимваттана 8.Патипан Пинбермсутсри 9.Питават Сукжитнаммакул 12.Киаттисак Тупхунту 13.Кулачат Жинтанорм 14.Нетипонг Саммахунг 19.Суправи Мипратанг 21.Пияпонг Хомхажон 22.Пирапонг Руемнин 23.Женпхоп Пхохи |
1.Сарвар Каримов 2.Рустамжон Ашурматов 4.Миржамол Қосимов 5.Одилбек Ҳамробеков 13.Илҳомжон Абдуғаниев 14.Фирдавс Абдусалимов 15.Бобур Давлатов 16.Сардорбек Азимов 17.Достонбек Ҳамдамов 18.Равшанбек Хурсанов 21.Ботирали Эргашев 22.Жавоҳир Сиддиқов |
|
| САРИҚ КАРТОЧКА | ||
|
Шинвапхат Лиач (78)
|
Иброҳим Абдуллаев (17)
Акром Комилов (45+2) Отабек Шукуров (83) |
|
| ҚИЗИЛ КАРТОЧКА | ||
|
Шинвапхат Лиач (90+3)
|
||
Матн
| ' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
| ' |
![]() |
Футболчиларимиз майдонда ЖЧ йўлланмасини байрам қилишмоқда. Бу билан футболчиларни, мураббийларни, мухлисларни муборакбод этамиз! |
| ' |
![]() |
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА БОРАДИ! Мундиал эса келаси йили Янги Зеландияда бўлиб ўтади! |
| 90+6' |
![]() |
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!!! |
| 90+6' |
![]() |
Жарима майдончамизга яқин жойда рақиблар фол ишлатишди |
| 90+5' |
![]() |
Шукуров 20 метрдан кучли зарба йўллади, ноаниқ чиқди |
| 90+4' |
![]() |
Жамшидни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди. Унинг тезроқ майдонга қайтишини истардик |
| 90+3' |
![]() |
Шинвапхат Лиач иккинчи сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди! у Болтабоевни ортидан тепиб йиқитди |
| 90+2' |
![]() |
Шомуродов офсайдда қолди |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
![]() |
Айнан Қосимов бурчак тўпини аниқ етказиб бера олмади. Тўп дарвоза устидан майдонни тарк этди |
| 90' |
![]() |
Ўзбекистонда навбатдаги ўзгариш: Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Миржамол Қосимов туширилди |
| 89' |
![]() |
Эҳҳҳҳ, Элдор! Шомуродов техникаси эвазига икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетди ва 16 метрдан дарвоза томон зарба берди! Тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб майдонни тарк этди |
| 88' |
![]() |
БУрчак тўпини тай футболчилари қайтаришди ва олдинга ўтишди. Қанотдан етказилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди |
| 88' |
![]() |
Вуууууҳ! Таиландлик дарвозабон жамоасини муқаррар голдан қутқарди! Шукуров 11 метрлардан зарба берганди! |
| 86' |
![]() |
Йигитлар 2-3 дақиқа давомида тўпни ўзларида ушлаб туришди. Кейин бирдан кескин ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончаси чизиғи устида тўпни эгаллаган футболчи на аниқ зарба берди, на шеригини ўз вақтида тўп билан таъминлади |
| 83' |
![]() |
Жарима тўпини бўйдор футболчиларимиз қайтаришди |
| 83' |
![]() |
Шукуров ҳужумга ўтаётган футболчини чалиб йиқитди ва огоҳлантириш олди. Жарима тўпи. Дарвозагача 30 метрлар бор |
| 81' |
![]() |
Сал қолди. Рақибимиз чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатишди. Яхшиямки, марказий ҳимоячимиз "шпагат" очиб бўлса-да, тўпни қайтариб қолди. Акс ҳолда таиландлик ҳужумчи дарвозани ишғол қиларди |
| 79' |
![]() |
Футболчимиз замбилда майдонни тарк этди |
| 78' |
![]() |
Терма жамоамиз қарши ҳужумга ўтаётганида Шинвапхат Лиач Соҳибовни тепиб йиқитди ва сариқ карточка олди |
| 74' |
![]() |
Майдон марказида белгиланган жарима тўпни Соҳибов ўнг қанотдаги Ҳамдамовга узатди. Достон тўпга ета олмади |
| 74' |
![]() |
Таиландда учинчи ўзгариш бўлди |
| 70' |
![]() |
Вуууууҳ! Ниҳоят сўнгги узатма аниқ чиқди. Ўринбоевнинг узатмасидан кейин Шомуродов ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни посбоннинг ёнидан ўтказди. Аммо ҳимоячи деярли дарвоза чизиғи устида тўпни тепиб юборди. Ўша жойда Ҳамдамов ҳам бор эди, у бироз чаққонроқ тўпга оёқ чўзганида дарвозани ишғол қиларди! |
| 68' |
![]() |
Ҳайдарв шогирдлари яхши ҳужумга ўтишмоқда. Аммо сўнгги узатма аниқ бўлмаяпти |
| 67' |
![]() |
Шукуров томонидан жарима майдончасига етказилган тўпни ҳужумчиларимиз эгаллай олишмади. Ё узатма ноаниқ бўлди, ё бундай узатмани ҳеч ким кутмаганди |
| 64' |
![]() |
Майдон марказидан узатма орқали икки нафар футболчимиз қулай вазиятга чиқарилди. Улар бир-бирларига тўпни узатишди, аммо узатмалар кўпайиб кетди, сўнгги узатмадан кейин офсайд қайд этилди |
| 63' |
![]() |
Ўзбекистонда биринчи ўзгариш: Аслиддин Абдиев ўрнига Достонбек Ҳамдамов туширилди |
| 61' |
![]() |
Ўринбоев майдон марказида узатма орқали Болтабоевни яккама-якка вазиятга чиқарганди, аммо Жамшид офсайдда эканини лайнсмен кечроқ қайд этди |
| 59' |
![]() |
Эҳҳҳҳҳ, Аслиддиииин! Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба бериши мумкин бўлган вазиятда ортдан етиб келган ҳимоячини алдаб ўтишга қарор қилди ва тўпни йўқотди |
| 58' |
![]() |
Тай қанот ярим ҳимоячисининг узатмаси ноаниқ бўлди |
| 56' |
![]() |
Таиландликларда яна бир ўзгариш амалга оширилди |
| 56' |
![]() |
Жарима тўпи жарима майдончаси узатилди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди, футболимизнинг зарбаси ноаниқ бўлди |
| 55' |
![]() |
Шомуродовга нисбатан ўнг қанотда қоида бузилди |
| 54' |
![]() |
Олис масофадан узатилган тўпни Ўринбоев жарима майдончаси чизиғи устида қайтаришга ҳаракат қилди, аммо тўп дарвозабон томон кетиб қолди ва посбон уни эгаллаб олди |
| 53' |
![]() |
Яхши ҳужум ташкил қилаётгандик. Шукуровнинг узатмаси Шомуродовгача ўтмади. АКс ҳолда Элдор бирга бир вазиятга қочиб кетарди |
| 52' |
![]() |
Ярим ҳимоячимиз жарима майдончасига яқин жойда тўпни эгаллаб олиб олдинга ўтди ва уни Ўринбоевга узатди. Узатма бирозгина ноаниқ чиқди ва ҳимоячи хавфни бартараф қилди |
| 50' |
|
Бу гол бизга огоҳлик қўнғироғи бўлди. Эҳтиёт бўлиб ўйнашимиз лозим. Концентрация муҳим биз учун |
| 47' |
![]() |
Таиландликлар чап қанотда чаққонлик билан ўйнашди ва тўпни жарима майдончасига узатишди. Таиландликлар сардори Ченроп Сампхаоди тўпга оёқ қўйди ва дарвозани ишғол қилди |
| 47' |
![]() |
ГОООЛ! Ченроп Сампхаоди, 1:2. |
| 47' |
![]() |
Бурчак тўпини ўйинга киритдик. Жарима майдончаси ташқарисига қайтарилган тўпга Соҳибов зарба берди. Ноаниқ |
| 46' |
![]() |
Илк ҳужумдаёқ гол уриш имкониятига эга бўлдиик. Тўп узатилаётган пайтда Ўринбоев бироз позицияни бериб қўйди ва жарима майдончаси ичида зарба беришга улгурмади |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 46' |
![]() |
Таиландда битта ўзгариш бўлди |
| ' |
![]() |
Ҳозирча Таиланд - Ўзбекистон - 0:2. Танаффус. |
| 45+3' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. |
| 45+2' |
![]() |
Акромжон Комилов бироз қалтис ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. Жарима майдончаси ичида - бурчагида тўп чап қанот ҳимоячимизга келиб тушди. У тўпни тепиб юбораётганида ортдан етиб келган тай футболчисини тўп аралаш тепиб юборди. Натижада рақиб ўйинчиси жарима майдончаси ташқарисига чиқиб йиқилди. Ҳакам ўйинни тўхтатди, бахтимизга пенальти эмас, фақат жарима зарбаси белгиланди. |
| 45+1' |
![]() |
Ҳайдаров яхши ҳужум ташкил қилишди, тўп жарима майдончасига кириб бораётган футболчига узатилди. Аммо у тўпга бироз ета олмади |
| 45' |
![]() |
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
![]() |
Таиландлик футболчи жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ |
| 44' |
![]() |
Бурчак тўпини дарвозабон мушт билан уриб юборди, тўпни эгаллаб олган ярим ҳимоячимиз ўнг қанотдан ҳаволатиб тўпни жарима майдончасига қайтарди. Иброҳим Абдуллаев бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 43' |
![]() |
Навбатдаги бурчак тўпидан кейин тўпни эгаллаб олиб, қарши ҳужумга ўтдик, бурчак тўпини ўйинга киритамиз |
| 42' |
![]() |
Бурчак тўпи яқин бурчакка айлантирилди. Ҳимоячимиз Достонбек Турсунов тўпга сакради, аммо унинг ортидан сакраган Ҳамроевга урилди ва Турсунов дарвоза устунига урилиб кетди |
| 41' |
![]() |
Жарима тўпидан кейин рақиб бурчак тўпи ишлади |
| 40' |
![]() |
Тўп ён чизиқдан ўйинга киритилганидан сўнг футболчимизнинг қўлига тегди, кейинг вазиятда эса футболчимиз жароҳат олди |
| 36' |
![]() |
Таиландликлар икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Иккинчи вазият бироз тахликали бўлди. Ҳаммаси биз учун хайрли якун топди |
| 35' |
![]() |
Уҳҳҳҳҳ! Таиландликлар гол уришучун яхши имкониятга эга бўлишди. Тўп чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатилди, марказий ҳимоячиларимиз ҳужумчини кўздан қочиришди. Бахтимизга Ҳамроев зарбани қайтаришга муваффақ бўлди |
| 32' |
![]() |
Болтабоев 22 метрлардан кучли зарба берди. Зарбага бироз аниқлик етишмади |
| 31' |
![]() |
Яна бир чиройли ҳужум! Шомуродов чап қанотдан жарима майдончаси чизиғи устида зарба берди. Тўпни посбон эгаллаб олди |
| 30' |
![]() |
Вуууууҳ, терма жамоамиз биртепар услубда Абдиевни бирга-бир вазиятга чиқаришди. Аслиддин ҳимоячидан бироз тезроқ югурди, аммо кучли зарба беришга ҳимоячи халақит қилди. Тўп дарвозабонга тегди ва кейин уни посбон эгаллаб олди |
| 29' |
![]() |
Таиландликлар чап қанотдан ярим ҳимоячини жарима майдончасига бошлашди, аммо унинг узатмаси унчалик аниқ бўлмади ва Шукуров тўпни эгаллаб, уни Шомуродовга узатди |
| 28' |
![]() |
Таиланд бурчак тўпини ўйинга киритди, вакилларимизнинг кучли прессинги натижасида тўпни майдон марказига қайтаришга муваффақ бўлишди |
| 27' |
![]() |
Эҳҳҳ, Ўринбоевга бироз омад етишганида у мусобақадаги ўз голлари сонини 6тага етказиб олган бўларди |
| 25' |
![]() |
ВУууууууууҳ! ЎЙин тақдирини ҳал қилиб қўйишимиз мумкин эди! Шукуров ўнг қанотдан тўпни дарвозага яқин жойда турган Забиҳиллога узатиб берди. "Бунёдкор" ҳужумчиси тўпга оёқ қўйди, аммо тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! |
| 23' |
![]() |
Тўп бурчакдан ўйинга киритилди ва тўп дарвозанинг олис устунига етказилди. Абдиев тўпни дарвозабон майдончасига қайтарди. Посбон уни эгаллаб олиб, жамоасининг ҳужумини бошлаб берди |
| 22' |
![]() |
Дарвозагача 27 метрлардан жарима зарбасини амалга оширдик. Отабек Шукуровнинг зарбаси дарвоза бурчагига йўл олаётганди, дарвозабон тўпни ён томонга уриб юборди |
| 20' |
![]() |
Бурчак тўпидан кейин Шомуродов тўпни жарима майдончасига етказди ва Ўринбоев бош билан дарвозани ишғол қилди. Таиландлик дарвозабон тўпга чиқишда хатога йўл қўйди |
| 20' |
![]() |
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ! Забиҳилло Ўринбоев, 0:2!!! |
| 20' |
![]() |
Ўнг томондан "девор" орқали жарима майдончасига кириб боришга ҳаракат қилдик ва бурчак тўпи ишладик |
| 19' |
![]() |
Вуууҳ! Аслиддин Абдиев 22 метрлардан зарба йўллади. Дарвозабон тўпга ета олмади, тўп эса дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 17' |
![]() |
Жаримадан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди |
| 17' |
![]() |
Иброҳим Абдуллаев сариқ карточка олди. ЖАрима майдончаси бурчагида ўзидан ўтиб кетаётган рақиб футболчисини чалиб йиқитди. |
| 16' |
![]() |
Элдор Шомуродов марказдан ёриб кираётганида ярим ҳимоячимиз унга тўпни узатди, бироқ Элдорга нисбатан марказий ҳимоячи тезроқ ҳаракат қилди ва тўпни қайтарди |
| 14' |
![]() |
Ноппхон олис масофадан зарба йўллади. Ҳамроев тўпни эгаллаб олди |
| 13' |
![]() |
Марказ бўйлаб уюштирилган ҳужум натижасида тўп жарима майдончасига кириб бораётган Ўринбоевга узатилди, аммо тай ҳимоячиси тўпни қайтариб қолди |
| 12' |
![]() |
Уҳҳҳҳҳ, таиландлик футболчи жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олиб, қулай вазиятга яқинлашиб келаётган шеригига узатаётганида марказий ҳимоячимиз тўпни қайтарди ва уни посбонимиз эгаллаб олди |
| 10' |
![]() |
Таиланд футболчиси Сантипхарп чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳамроев тўпга эга чиқди |
| 5' |
![]() |
Элдор Шомуродов чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва иккинчи уринишда тўпни дарвозабон майдончасида турган Ўринбоевга узатди. Забиҳилло қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди! Тезкор гол уриб олдик! |
| 5' |
![]() |
ГОООООООООЛ, Забиҳилло Ўринбоев, 0:1! |
| 3' |
![]() |
Хуршид Ғиёсов майдон марказида тўпни олдириб қўйиб, сўнгра ортга қайтиб, рақибдан тўпни олиб қўйди |
| 1' |
![]() |
Илк ҳужумнинг ўзидаёқ Шомуродов жарима майдончаси ичида зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп дарвозабонга тегиб, майдонни тарк этди. Аввал тўп Элдорга боришидан аввал футболчиларимиздан бирининг қўлига теккан экан |
| 1' |
![]() |
Ўйин бошланди! Кетдик! |
| ' |
![]() |
Ўйинни Ўзбекистон терма жамоаси бошлаб берадиган бўлди |
| ' |
![]() |
Энди эса Ўзбекистон давлат мадҳиясини тинглаймиз, куйлаймиз |
| ' |
|
Таиланд давлат мадҳияси янграмоқда |
| ' |
![]() |
Таиланд кўк, Ўзбекистон оқ рангли футболкаларда ўйнайди |
| ' |
|
Таиланд ва Ўзбекистон терма жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда |
| ' |
|
19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати, чорак финал |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|
|