Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Онлайн трансляция

Ёшлар (U22) ўртасида Осиё чемпионати, Уммон

«D» гуруҳи. 2-тур. 14 январь. соат 18:00

ИРОҚ

Марван (9)
М.Жарий (38)

2 : 1

ЎЗБЕКИСТОН

Ж.Искандаров (64)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12. Жалол Ҳассан
2. Аҳмад Иброҳим (С)
3. Али Баҳжат
4. Мустафо Жарий
8. Саиф Салмон
9. Маҳди Комил
14. Амжид Калаф
15. Дурғом Исмоил
16. Муҳанад Каррар
18. Марван Ҳуссайн
23.Волид Салим
  1. Акмал Турсунбоев
3. Сардор Раҳмонов
14. Бобурбек Йўлдошев
13. Даврон Ҳошимов
15. Жавлон Мирабдуллаев
5. Акбар Исматуллаев
6. Аббосбек Махсталиев
19. Диёр Туропов
9. Сардор Мирзаев (С)
10. Жамшид Искандеров
11. Темурхўжа Абдуҳолиқов

Матн

'
Бу ўйин ҳам "Спорт"да кўрсатилиши керак
'
Бугун 21:00да эса Хитой - Саудия Арабистони ўйини бошланади
'
Ироқ чорак финал масаласини ҳал қилди. Биз бу масалани кейинги турга қолдирдик. 16 январь куни соат 21:00да Саудия Арабистонига қарши ўйнаймиз.
90+5'
Шу паллада ўйин тугади! Ироқ - Ўзбекистон - 2:1.
90+4'
Маҳди Комил тезроқ чиқиб кетмагани учун огоҳлантирилди
90+4'
Ироқда яна ўзгариш. Маҳди Комил ўрнига Жавод Козим тушди
90+4'
Бобур Йўлдошев қанот чизиғига яқин жойда қоида бузди
90+3'
Дарвзабонга нисбатан ўйин қоидаси бузилди деб топилди. Посбон ётибди
90+3'
Ироқда ўйинчи алмашди. КАррар ўрнига 23-рақамда Али тушди
90+2'
Ўйин сўнгида бурчак тўпи ишладик! яхши имконият!
90+1'
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Муҳаннад Каррарга сариқ карточка! Йўлдошевга тирсагини ишга солди
89'
Омад туфайли тўп дарвозамизга кирмади! Муҳанад Каррар бўш дарвозага тўпни йўллай олмади!
89'
Ироқ бурчак тўпи тепади
87'
Раҳмонов тўпни тўғридан-тўғри аутга тепиб юборди. Керакми шу бизга?
86'
Оббо! энди Каррар узала тушиб ётибди
'
Тўпга эгалик қилиш кўрсаткичи 58-42% кўринишига етди
84'
Рашидов ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирганди. Аммо унинг сўнгги узатмаси ноаниқ бўлди
82'
Жўраев етказиб берган тўпни Мирзаев жарима майдончаси ичида қабул қилиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Хавфли, аммо ноаниқ
81'
Калафга сариқ карточка кўрсатилди
81'
Қоида бузган футболчи - Калаф майдонда чўзилиб ётибди. вақт чўзишнинг бизга маълум бўлган ўша машҳур услуби
80'
Ироқлик футболчи Мирабдуллаевга нисбатан қоида бузди. Стандарт
79'
Сардор Мирзаев чап оёқда узоқдан яхши зарба берди. Дарвоза устидан ўтиб кетди тўп
77'
Диёр Туропов ўрнига Игорь Сергеев майдонга туширилди
75'
Ироқнинг ҳар қандай "стандарти" хавфли бўлмоқда!
75'
Турсунбоев бизни голдан қутқарди! Акмал жуда яқин масофадан берилган зарбани қайтарди!
74'
Ироқнинг бу галги ҳужуми бурчак тўпи билан тугади
73'
Рашидовнинг техникаси бурчак тўпи олиб келди бизга
73'
Марван Ҳусайн ўрнига Фаёз тушди
72'
Эҳ, Рашидов! Тўпни қулай етказганида ҳисобни тенглаштириш уун яхши имкониятга эга бўлардик!
70'
Мана ҳозирги вазиятдагидек! Рашидовдан тўп жарима майдончаси ичида бироз "қочиб" кетди...
69'
Голдан кейин ҳужум борасида бироз "дам олдик". Энди яна диққатни жамлаб ҳужумга отланиш керак!
68'
Ироқ бурчак тўпи ишлади. Хавфни бартараф этдик
66'
Рақибнинг хавфли ҳужумини жарима майдончаси ичида тўхтатишга муваффақ бўлдик. Акс ҳолда ёмон бўларди...
65'
Рашидов чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни орқага - Искандаровга етказди. "Жама" эса чап оёғининг ташқи томони билан айланма зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
64'
Гол муаллифи - Жамшид Искандаров!
64'
Гооооооол!!!! Ниҳоят!
62'
Аксинча, рақиблар ҳозир осонлик билан жарима майдончамизга кириб келишди ва ... бахтимизга ноаниқ зарба беришди
60'
Ироқ осон ҳужум уюштришимизга имкони бераётгани йўқ
59'
Диёр Туропов олис масофадан кучли зарба йўллади. Жалол Ҳасан тўпни эгаллаб олди
58'
Ўнг қанотда Ҳошимов ҳужумга яхши қўшиляпти
57'
Махсталиев ўрнига Сардор Рашидов майдонга тушди.
56'
Дилшод Жўраев жарима майдончасига кирган заҳоти зарба берди! Бироз ноаниқ
55'
Ўзбекистоннинг "штурми"дан Ироқ амаллаб чиқиб кетди
54'
Ироқлик Муҳаннад Каррар офсайдд қолиб кетди
53'
Дилшод Жўраев рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди
51'
Футболчиларимизнинг оддий вазиятда тўп йўқотиши дарвозамиз олдида хавф билан якунланмоқда
49'
Тўп майдон марказида ҳозирча...
47'
Майдонда Дилшод Жўраев пайдо бўлди. Адашмасак, у Исматуллаев ўрнини эгаллади
47'
Терма жамоамиз тезкор қарши ҳужум уюштираётганди. ЖАмшиднинг узатмаси ноаниқ бўлди
46'
Терма жамоамиз сафида Дилшод Жўраев майдонга тушиши керак эди. Аммо оёқ кийими билан боғлиқ қандайдир муаммо туфайли бу иш сал кейинроққа қолдирилди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишган, ўйин бошланиш арафасида.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишган, ўйин бошланиш арафасида.
'
Иккинчи бўлимда Мақсудов шогирдлари ўз ўйинларини кучайтиришларига умид қиламиз
45+3'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ТАНАФФУС!
45+2'
Афсуски, жуда қулай имкониятдан фойдалана олмадик! Абдухолиқов бош билан тўп йўналишини ўзгартирди. Сардор Раҳмонов эса тўпга оёқ қўйишга улгурмади!
45+2'
БУрчак тўпи ишладик
45+1'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45'
Сардор Мирзаев Ироқнинг ярим таркибини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди!
44'
Тўп билан муомала қилиш борасидаги натижа - 53/47, Ўзбекистон фойдасига. Ҳисоб борасида эса...
43'
Уюштирилган позицон ҳужумимиз Даврон Ҳошимовнинг ноаниқ зарба билан якунланди
41'
Иккинчи гол вакилларимизнинг кайфиятига таъсир кўрсатди. Ироқ осонлик билан ҳимояланмоқда
39'
Энди қийин бўлади...
38'
Мустафо Жарий бош билан дарвозани ишғол қилди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, дарвозага кириб кетди!
38'
Ироқ ён чизиқдан жарима тўпини ўйинга киритди ва даврозамизни ишғол қилди! 2:0
36'
Аббос жамоадоши ёрдамида "девор" услубида жарима майдончасига кириб борди ва ўтки бурчак остида дарвозабон майдончасига етказганди. Тўпни дарвоза йўллайдиган футболчи топилмади!
35'
Турсунбоев тўпни ён чизиққа уриб юборди
34'
Ироқ бурчак тўпи ишлади
33'
23-рақамдаги Волид Салим узоқдан ноаниқ зарба йўллади.
31'
Ҳужумларимиз кучайиб бормоқда. Ташаббус биз томонга ўтмоқда. Гол яқин, насиб бўлса
29'
Биласизми, Ироқ сўнгги паллада бироз тезроқ, бироз чаққонроқ ҳаракат қилмоқда. Натижада ҳужумимиз энди хавфли кўриниш олиши мумкин бўлган вазиятда узилиб қолмоқда
27'
Эҳ, Абдухолиқов жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олиб, Жамшидга етказганди. Искандаровнинг зарбаси/узатмаси ноаниқ бўлди
25'
Ироқ майдон марказига келишимизни кутиб ўтирмай, тезда кутиб олмоқда ва аксарият вазиятларда тўпни эгаллаб олмоқда. Шу тариқа улар ўйинимизни ўлдиришга ҳаракат қилишмоқда
24'
"Месопотамия шерлари" қандайдир ишонч билан ўйнамоқда. Вакилларимизнинг ўйини қовушиб кетса эса, ҳаммаси жойига тушиб кетади.
22'
Ироқ функционал жиҳатдан яхши тайёргарлик эга. Тез югуришмоқда, тез фикрлашмоқда...
22'
Сардор Мирзаев рақиб жарима майдончаси ичида тўпни "оброботка" қила олмади
21'
БУ сафар ҳам ироқликлар тўпни қайтаришди
20'
Бурчак тўпидан сўнг Абдухолиқов бош билан зарба берди. Яна битта корнер
19'
Вух! Жавлон Мирабдуллаевнинг майдон марказида йўқотиши бизга қимматга тушиши мумкин эди! Тезкор қарши ҳужум натижасида омад туфайли иккинчи тўпни ўтказиб юбормадик!
18'
Ироқ ўз устунлигини ўтказишга ҳаракат қилмоқда
15'
Ироқ яна бурчак тўпини ўйинга киритди. Акмал тўпга эга чиқди
15'
Бирга бир вазиятда Калафнинг зарбасини Турсунбоев қўли билан қайтариб қолган экан
12'
Бахтимизга Амжид Калаф дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятда дарвозамизни ишғол қила олмади! Яна қарши ҳужум!
12'
Бурчак тўпи хавфли бўлди. Бироқ Ироқ дарвозабони яхши ўйнади
11'
Яна чап қанотдан уюштирилган ҳужумдан кейин бурчак тўпи ишладик
10'
Тўп майдон марказидан тўп ўнг қанотга етказиб берилди ва у ердан тўп тезкорлик билан жарима майдончамизга узатилди. 18-рақамли Марван эса тўпни ерга туширмасдан дарвоза тўрига йўллади.
9'
Гоол! Ироқ ҳисобни очди!
9'
Ироқ 3 нафар ҳужумчи билан ўйнамоқда
8'
Ўзбекистоннинг ҳужуми ҳам чакки эмас! Чап қанотдан еткзиб берилган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади. Бурчак тўпини ўйинга киритдик
7'
Ироқнинг қарши ҳужуми хавфли экани ҳозирги дақиқада сезилди. Раҳмонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
5'
Хавф бартараф этилди.
5'
Ироқ дастлабки бурчак тўпига эга бўлди
4'
Тўп майдон марказидаю, аммо бир жойда тўхтаб тургани йўқ.
3'
Терма жамоамизнинг ҳужуми хавфли бўлиши мумкин эди. Бироқ ироқликлар жарима майдончаси остонасида тўпни бир амаллаб қайтариб қолишди
2'
Терма жамоамиз ўйин бошидан рақиб жарима майдончаси ёнида прессинг уюштириб, ҳимоячилар шошириб қўйишди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ. Тўпни ўйинга Искандаров ва Абдухолиқов киритиб беришди
'
Барча нарса ўйинга шай. Вакилларимизга омад тилаймиз!
'
ЎЗ-БЕ-КИС-ТОН дея ҳайқириқ остида вакилларимизнинг кичик давравий "мажлиси" якунига етди!
'
Тўпни ўйинга Ўзбекистон киритиб берадиган бўлди
'
Суратга тушиш маросими якунланди
'
Бугун Ўзбекистон кўк, Ироқ эса оқ рангли либосда тўп суради.
'
Энди эса навбат Ўзбекистон мадҳиясига! Серқуёш, ҳур ўлкам...
'
Дастлаб Ироқ мадҳияси янграйдиган бўлди
'
ФИФА мадҳияси садолари остида жамоалар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишди!
'
Уларнинг ортидан захира ўйинчилари, мураббий штаби ҳам аста-секин чиқиб келиб, ўз ўринларини эгаллашмоқда
'
Майдонга Ўзбекистон, Ироқ ва ФИФАнинг "Ҳалол ўйин" байроғини олиб чиқиб келинмоқда
'
Стадионга ироқлик мухлислар келишган...
'
Ўйин бошланишига 8 дақиқа қолганида жамоалар майдон чиқиб келишади. Уёғини биласиз: мадҳиялар, саломлашиш, мини-қуръа...
'
Асосий таркиб футболчилари кийим алмаштириш хонасига кириб кетишди. Ўйин бошланишига 20 дақиқа вақт қолди.
'
Ўзбекистон U-22 Ироққа қарши ўйинни ўтказиш учун "Seeb Sports Complex"га аллақачон етиб келиб, чигалёзди машғулотини бошлаб юборди.
'
Ироқ сардори эса - 2-рақамли ҳимоячи Аҳмад Иброҳим
'
Дарвоқе, яқиндагина "Нефтчи"дан "Локомотив"га ўтган Сардор Мирзаев Ўзбекистон U22 терма жамоасини бугун Сардор Мирзаев сардор сифатида майдонга бошлаб тушади
'
Ҳужум ортида Жамшид Искандаров ва ягона номинал ҳужумчи - Темурхўжа Абдухолиқов.
'
Ўнг қанот ярим ҳимоясида доимгидек Махсталиев ўйнайди. "Олмалиқ" вакили Диёр Туропов эса чап қанот орқали ҳужумкорликни оширади.
'
Таянч зонаси Акбар Исматуллаев ва Сардор Мирзаевга топширилган.
'
Ўнг қанотда "Майкон" - Даврон Ҳошимов ўйнаса, чап қанотда Жавлон Мирабдуллаев ҳаракат қилиши кутилмоқда
'
Демак, бугун марказий ҳимоячи вазифасини Бобур Йўлдошев ва Сардор Раҳмонов бажаришади.
'
Хитойга қарши илк дақиқалардан майдонга тушган 11 футболчидан Ироққа қарши ўйинда фақат 4таси асосий таркибда қолган. Улар: дарвозабон Акмал Турсунбоев, ҳимоячи Бобур йўлдошев, ярим ҳимоячилар - Аббос Махсталиев, Жамшид Искандеров
'
Ваҳоланки, Хитойга қарши ўйинда Мақсудов атиги битта захира имкониятидан фойдаланганди
'
Бугун Шуҳрат Мақсудов бутунлай бошқа таркибни майдонга туширишга қарор қилди
'
Соат 18:00да малайзиялик ҳакамнинг хуштаги янграйди ва Ироқ-Ўзбекистон учрашуви бошланади
'
Навбатдаги онлайн трансляциямизга хуш келибсиз!
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҲУРМАТЛИ ВА ФИДОЙИ ЎЗБЕК ФУТБОЛИ МУХЛИСЛАРИ
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.