Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 8-тур

18 октябрь, соат 19:00

ЛЕВАНТЕ

0 : 5

РЕАЛ МАДРИД

Роналду (12 пенальти, 60), Хавьер Эрнандес (37), Хамес (64), Иско (81)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Диего Марино
5.Эктор Родас
2.Иван Лопес
12.Хорхе Хуанфран
19.Педро Лопес
10.Рубен Гарсия
26.Виктор Камараса
23.Папе Диоп
11.Хосе Моралес
14.Хайме Гавилан
18.Виктор Касадесус
  1.Икер Касильяс
3.Пепе
12.Марсело
18.Начо Фернандес
15.Даниэль Карвахаль
19.Лука Модрич
8.Тони Кроос
10.Хамес Родригес
23.Иско
14.Хавьер Эрнандес
7.Криштиану Роналду

Матн

90'
ЎЙИН ТУГАДИ. Реал навбатдаги йирик ғалабасига эришди. Кейинги турда эса "Классико". Ўтказиб юборманг. Эътиборингиз учун рахмат!
90'
Ўйинга 2 дақиқа қўшиб берилди. Яна икки дақиқадан сўнг Леванте футболчилари енги тин олишади ва ўйин тугайди....
88'
Мезбонлар нимадир ўйлаб топишга ҳаракат қилишмоқда....
84'
Хамес (ёки Жеймс) ҳисобни 6:0га етказиши мумкин эди. Эди....
81'
ГООЛ!! Ронолду, эмас..Иско!
78'
Ўйин масаласи ҳал бўлди. Шунчаки биргина интирга сақланиб турибди. Қайси бири тезроқ амалга ошади? Леванте мавсумда ўз майдонидаги илк голини урадими, ёки Роналду шу ўйиннинг ўзида навбатдаги хет-трикини нишонлашга улгурадими?
76'
Дарвоқе, Альваро Арбелоанинг майдонда пайдо бўлганини пайқамай қолибмиз. Ҳимоячи Марселонинг ўрнида ўйиннинг қолган дақиқаларида майдонда ҳаракат қилади.
75'
Ўйинда туб бурилиш ясаш мақсадида Леванте таркибида ўйинчи алмаштирилди. Рубен Гарсия ўрнига Шуметра майдонга тушди
70'
Мезбонлар тушкунликка тушиб қолишди. Леванте футболчилари ўз мухлисларини ҳам ҳафа қилишмоқда. Стадионга ташриф буюрганлар бирин-кетин стадионни тарк этишмоқда.
67'
Кроос майдонни тарк этди, унинг майдонга Ильяраменди тушди
66'
Камараса ўрнига Баррал майдонга тушди.
65'
ГОЛ! Хамес ёки Жеймс. Ҳуллас Родригес Реалнинг ўйиндаги 4-голини киритмоқда! Тони Кроос ассистент.
63'
Роналдуга яхшилаб эътибор берсангиз, унинг авзойидан "Мен бугун камида хет-трик қилмоқчиман", деяётгандек....
61'
Роналду икки ҳимоячини машғулот пайтидагидек осонлик билан алдаб ўтди ва Мариньони яна бир марта ҳафа қилди! Ўзи, умуман, Испанияда Роналду ҳафа қилмаган дарвозабон қолмади шекилли....
60'
ГОООЛ! Бир, икки, уч ва ким?....Абатта, Роналду!!
57'
Ўйин анча тезлашди. Леванте футболчилари Реалга шунчаки таслим бўлишни исташмаяпти. Виктор Каасадесус ҳозир узоқдан зарба берди. Бироқ Начо тўпни тўсиб қолди.
52'
Роналдуда яна бир имконият. Кутилмаганда тезкор ҳужум ва Роналду томон ерлатиб узатилган вертикал тўп оширилиши гол билан якунланиши мумкин эди, аммо Мариньо ҳозир мезбонларни голдан қутқариб қолди.
49'
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Леванте футболчилари жонлироқ ҳаракат қилишмоқда. Яна бир жарима тўпи, бу сафар қанотда.
48'
Кутилганидек мезбонлар иккинчи бўлим бошидан олдинга ташланишди ва Реал жарима майдонига яқин жойда жарима тўпи ишлаб олишди.
46'
Иккинчи бўлим бошидан Леванте сафида ўзгариш. Хайме Гавилан ўрнига Виктор Перес ўйинни давом эттиради.
46'
Иккинчи тайм бошланди!
45'
Танаффус! Реал унча кўп куч сарфламай танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетди.
44'
Танаффусга чиқиб кетиш арафасида Леванте футболчиларидан яна бири Педро Лопес огоҳлантирилди.
42'
Чичаритода яна бир имконият бўлганди, аммо бироз ноаниқ. Мексикалик ҳужумчи бугун астойдил ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳар доим ҳам Бенземенинг ўрнига асосий таркибда майдонга тушавермайсан. Бундай имкониятдан фойдаланиш керак.
40'
Дарвоқе, Леванте ушбу мавсумда ўз майдонидаги учрашувларда ҳали бир маротаба ҳам гол ура олмаган. Нохуш анъана бугун ҳам давом этадиганга ўхшайди бу кетишда....
39'
Энди Реал анча эркин ҳаракат қилишни бошлади. Леванте футболчилари эса ўзларини йўқотиб қўйишгандек.
38'
Гол урилган вазиятда Чичаритога қанотдан ажойиб тарзда тўпни узатиб берган Хамес Родригесга олқишлар!
37'
ЧИЧАРИТО!!!! Реал иккинчи голни урди.
35'
Реал ҳавфли ҳужум уюштирди. Модричнинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни бурчакка чиқариб юборди.
32'
Касадесус мезбонлар таркибида анча тер тўкмоқда. Қанотдан узатилган тўпга бироз бўйи етмади.
31'
Рубен Реал жарима майдонида Начо билан тўқнашувдан сўнг йиқилди. Пенальти эмас.
30'
Мезбонлар анча тер тўкишмоқда. Майдоннинг ҳар бир қаричида. Асабийлашишмоқда
28'
Хайме Гавилан майдон марказида Модрични тортиб йиқитди.
26'
Охоо. Ана вазият. Бурчакдан оширилган тўпга Леванте футболчиларидан бири бош билан зарба берди. Тўпни эса дарвоза чизиғидан Модрич олиб чиқди. Хорватиялик футболчига Касильяс рахмат дейишга ҳам улгурмади.
25'
Роналдунинг иккинчи жарима тўпи ҳам ноаниқ чиқди ва шу заҳоти Леванте қарши ҳужумга ўтиб бурчак тўпи ишлаб олди.
24'
Мезбонлар вакили Виктор Камарасага сариқ карточка кўрсатилди.
24'
Дастлабки жарима зарбаси ноаниқ чиқди. Аммо Роналдуда яна бир имконият. Бу сафар жарима тўпи сал узоқроқда, 30 метрлар. Яна Роналду.
22'
Чамаси 20 метрлардан Леванте дарвозаси томон ҳавфли жарима зарбаси. Роналду учун имконият.
20'
Реал бурчак тўпини амалга оширди, аммо самарасиз. Крооснинг зарбасини эса мезбонлар ҳимоячилари қайтаришди.
18'
Майдон марказида иккала жамоа футболчилари ҳам кўп тўп йўқотишмоқда. Аммо, Реал рақибига қараганда барибир тезроқ ҳаракат қилаётгандек.
16'
Леванте жонланди. Тўп сўнгги икки дақиқа Реал жарима майдонига яқин жойда.
15'
Тезкор гол уриб олган Реал бемалол ўйнамоқда. Мезбонлар нимадир қилишга уринишмоқда.
11'
ГООЛ! Ким бўларди, албатта Роналду! 0:1. Ҳисоб очилди. Энди голлар ёмғирини кўрсак ҳам ажаб эмас. Левантенинг ҳимояси жуда ёмон таассурот қолдирмоқда.
10'
Чичаритони йиқитишди. Пенальти!!
08'
Йўқ, мезбонлар ҳам футбол ўйнашни билишшини ҳавфли ҳужум билан кўрсатиб қўйишди. Виктор Касадесуснинг боши билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
06'
Реал ўйиндан-ўйинга очилмоқда. Левантеда эса аҳвол чатоқ. Леванте Ла Лиганинг 7та турида бор йўғи 5 очко тўплай олган. Қолаверса, келишилган ўйинлар билан боғлиқ можарога аралашиб қолган. Ўйиннинг 6 дақиқаси ортда қолди. Реалда гол уриш учун 2та яхши имконият бўлди.
03'
Яна ҳужум, яна зарба ва яна Роналду...Португалиялик мавсум бошини анча юқори суратда бошлади.
02'
Ўйиннинг илк ҳафли ҳужумини Роналду гол билан якунлаши мумкин эди. Бироз аниқлик етишмади. Роналдуни сўнгги ўйинларда тўхтатишнинг ўзи иложи бўлмаяпти.
01'
Бошладик!
'
Ассалому Алайкум, яна 2 дақиқадан сўнг Ла Лига 8-туридан ўрин олган Леванте ва Реал ўртасидаги учрашув бошланади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.