14/11 05:00 | Уругвай | - | Колумбия | ||
14/11 05:00 | Перу | - | Чили | ||
14/11 14:10 | Австралия | - | Саудия Арабистони | ||
14/11 17:00 | КХДР | - | Эрон | ||
14/11 19:00 | Баҳрайн | - | Хитой | ||
14/11 19:00 | Кувайт | - | Жанубий Корея | ||
14/11 21:00 | Уммон | - | Фаластин | ||
14/11 21:15 | Ироқ | - | Иордания | ||
14/11 21:15 | Қатар | - | Ўзбекистон | ||
14/11 21:15 | БАА | - | Қирғизистон | ||
15/11 02:00 | Венесуэла | - | Бразилия | ||
15/11 04:30 | Парагвай | - | Аргентина | ||
15/11 05:00 | Эквадор | - | Боливия | ||
15/11 17:00 | Индонезия | - | Япония |
Ёшлар (U19) ўртасида Осиё чемпионати
Ярим финал, 20 октябрь, соат 14:00. Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад (БАА) | ||
ЎЗБЕКИСТОН |
0 : 5 |
КХДРЧжо Кванг Мёнг (5, 39, 63)
Ким Ю Сонг (70) Со Чжонг Хёк (73) |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
12.Дилшод Ҳамроев 3.Иброҳим Абдуллаев 7.Жамшид Болтабоев 8.Жавоҳир Соҳибов (C) 9.Элдор Шомуродов 10.Отабек Шукуров 11.Аслиддин Абдиев 14.Фирдавс Абдусалимов 19.Забиҳилло Ўринбоев 20.Достонбек Турсунов 23.Хуршид Ғиёсов |
1.Ча Чжонг Хун 2.Чжанг Кум Нам 3.Мин Хё Сонг 4.Чжонг Кум Донг 7.Канг Нам Квон 8.Ри Ун Чол 9.Ким Ю Сонг 11.Чжо Сол Сонг 13.Чжо Кванг Мёнг 14.Чжин Ил Сок 15.Ким Кук Чол |
|
ЗАҲИРА | ||
1.Сарвар Каримов 2.Рустамжон Ашурматов 4.Миржамол Қосимов 5.Одилжон Ҳамробеков 13.Илҳомжон Абдуғаниев 15.Бобур Давлатов 16.Сардорбек Азимов 17.Достонбек Ҳамдамов 18.Равшанбек Хурсанов 21.Ботирали Эргашев 22.Жавоҳир Сиддиқов |
5.Чое Чжу Сонг 6.Ро Мёнг Сонг 10.Ким Чол Мин 12.Ким Кванг Чжин 16.Ким Сонг Сун 17.Ри Кёнг Чжин 18.Ри Ин Хак 19.Чое Сонг Ил 20.Со Чжонг Хёк 21.Сон Чол Рёнг |
|
САРИҚ КАРТОЧКА | ||
Фирдавс Абдусалимов (43)
Хуршид Ғиёсов (44) |
Матн
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
' |
|
КХДР терма жамоаси қитъа чемпионатининг финалига чиқди. Биз жуда катта ҳисобда ютқаздик. Оғриқли ҳисоб |
90+3' |
|
Қўшиб берилган дақиқаларда жамоалар футбол ўйнашни исташмади, бир амаллаб вақтни ўтказишди. Ўйин якунланди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
86' |
|
Ўзбекистоннинг ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари бештадан гол ўтказиб юбориб, бизни ё жинни, ё файласуф қилиб қўяди:) |
86' |
|
Ҳеҳ :). Бугун гол уриш Ўзбекистон терма жамоасига насиб қилмаган экан! Сардор Азимов бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Унга ҳеч ким халал бермаётганди. |
84' |
|
Ўйин темпи тушди... |
81' |
|
Терма жамоамиз жарима майдончага кириб келишда муаммога дуч келишмаяпти. Аммо сўнгги узатма ва зарба ноаниқ бўлмоқда ёки дарвозабон ва ҳимоячилар жуда зўр ўйнашмоқда |
79' |
|
Ўнг қанотдан Ҳамдамов ҳаволатиб тўпни узатди. Шомуродов бош билан зарба берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди |
76' |
|
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Хуршид Ғиёсов ўрнига Одилжон Ҳамробеков туширилди |
75' |
|
Қойил-қойил! 5:0 ҳисобида ютқазаётгани кореяликлар заррача бўшашаётгани йўқ! Ҳозир жарима майдончаси ичида 3 марта зарба йўлладик. Учала зарбани КХДР дарвозабони қайтарди! |
73' |
|
Ҳимоясиз футбол дейишади бунинг номини... |
73' |
|
ГООЛ! Со Чжонг Хёк, 0:5.... |
72' |
|
Жарима зарбасидан сўнг тўп ҳимоячининг бошига тегиб юқорига кўтарилди ва тўсин остига кираётган тўпни дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди |
70' |
|
Футболчиларимиз ҳимояга қайтмай қўйишди. Тўрт нафар ҳимоячимиз рақибнинг 4 нафар футболчиси қаршисида ютқазишди |
70' |
|
ГООООЛ, Ким Ю Сонг, 0:4. Умуман ўйинга мос бўлмаган ҳисоб |
66' |
|
Эҳҳҳҳҳ! Гол кирмаса кирмас эканда! Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Шомуродов бош билан яхши зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди. Тўп Ўринбоевга келиб тушди. Забиҳилло эса бўш қолган дарвозани дарвозага йўллай олмади.... |
65' |
|
Бугун мутлақо гол ура олмаяпмиз, вазиятларни кўкка совуряпмиз! Яхши комбинациядан Шомуродов зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, Болтабоевга келиб тушди. Жамшиднинг дастлаб зарбасини дарвозабон қайтарди ва кейин Болтабоевнинг ўзи йиқилди. Аммо пенальти йўқ эди |
63' |
|
Назаримизда, ушбу гол аввалдан тайёрланган комбинация маҳсули бўлди. Жарима тўпидан етказилган тўпни футболчи кўкраги билан Чжо Кванг Мёнгга қолдирди ва у кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! |
63' |
|
ГООООО, Чжо Кванг Мёнг, 0:3. Хет-трик! |
62' |
|
КХДРда яна ўзгариш: Чжин Ил Сок ўрнига Ким Чол Мин туширилди |
61' |
|
Терма жамоамизда яхши ҳужум юзага келди. Ҳамдамов жарима майдончасига кириб келишда сўнгги узатмани аниқ узата олмади. Чап томонда Шукуров очиқроқ эди |
59' |
|
КХДРда ўзгариш: Чжо Сол сонг ўрнига Со Чжонг Хёк туширилди |
59' |
|
Шукуров олис масофадан жарима майдончасига ўнг қанотдан кириб келган Ҳамдамов тўпни узатди. Достон бош билан Забиҳилло тўпни узатди ва тўп йўқотилди |
55' |
|
Шомуродовнинг фаоллиги эвазига Ўринбоев зарба бериш учун қулай вазиятга чиқди. Аммо 14 метрдан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Афсус |
55' |
|
Футболчиларимиз кетма-кет "девор" орқали жарима майдончагача яқинлашиб келишди, аммо учинчи узатма ноаниқ бўлди |
53' |
|
Уҳҳҳҳҳҳ! КХДР бурчак тўпини ўйинга киритди. Қанотдан етказилган тўпга Чжо Сол Сонг бош билан зарба берди. Тўп дарвозабон устидан ўтиб, дарвоза тўрига устки томондан келиб тушди |
51' |
|
КХДР яна гол уришига сал қолди. Чжин Ил Сок ҳимоячиларимиз орасида тўпни узати, Чжо Сол Сонгни бирга-бир вазиятга чиқарди. Тўп Ҳамроевга тегиб, майдонни тарк этди |
49' |
|
БУрчакдан етказилган тўпни футболичимиздан бири бош билан бошқа шеригига узатди. Рақибларимиз тўпни эгаллаб олишди |
49' |
|
Болтабоев чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Тўп Ҳамдамовга келиб тушди. Унинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
47' |
|
КХДР қарши ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан футболчи олдинга ўтди ва жарима майдончасидаги шеригига тўпни узатди. Вакилларимиз тўпни эгаллаб олишди |
46' |
|
Футболчиларимиз бўлимни шиддат билан бошлашди. Болтабоев жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаб ўтди ва унга урилиб йиқилди. Аммо БААлик ҳакам пенальти бермади |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
46' |
|
Ўзбекистонда ўзгариш юз берди. Кутилганидек, Аслиддин Абдиев ўрнига Достонбек Ҳамдамов туширилди |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди |
' |
|
Биринчи бўлимдан сўнг 0:2 ҳисобида ютқазяпмиз. Шимолий Корея ўз имкониятларидан жуда усталик билан фойдаланяпти. Биз эса ундан ҳам кулай имкониятларни кўкка совуряпмиз |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. |
45+2' |
|
Майдон марказида белгиланган жарима тўпига Ўринбоев бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
45+1' |
|
Аслиддин Абдиев бугун вазиятларни қурбон қилиш учун майдонга чиққан экан. Алмаштириш учун биринчи номзод |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
44' |
|
Хуршид Ғиёзов сариқ карточка олди |
43' |
|
Фирдавс Абдусалимов огоҳлантирилди. |
42' |
|
Ўйин, хавфли вазиятлар бўйича кучлар тенг, аммо, тан олиш керак, руҳий жиҳатдан КХДР ўйинга яхши тайёргарлик кўришган экан. Бизникилар ё ҳаддан ташқари ўзларига кўп ишониб юборишди, ёки ЖЧ йўлланмаси ҳал бўлганидан кейин бироз бўшашишди |
39' |
|
Корейслар чап қанотдан олдинга ўтишди ва тўп жарима майдончасига узатилди. Иккита бош билан тўп узатишидан кейин Чжо Кванг Мёнгга келиб тушди. У тўпни ерга туширмасдан дарвоза бурчагига йўллади. Ҳамроев зарбани қайтара олмади. Мёнг эса дублга эришмоқда |
39' |
|
ГОООЛ! Чжо Кванг Мёнг, 0:2! |
37' |
|
Бурчак тўпини рақиб футболчилари қайтаришди |
36' |
|
Болтабоев етказиб берган жарима тўпини КХДР ҳимоячиси бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Акс ҳолда Ўринбоев бош билан зарба беришга чоғланаётганди |
35' |
|
Абдусалимовга нисбатан чап қанотдаги чизиқ ёнида фол ишлатилди |
34' |
|
Канг Нам Квон жарима зарбасини тўпни олис бурчак томон айлантирди. Ҳамроев муштлари билан тўпни уриб юборди |
33' |
|
Тўқнашувда Иброҳимнинг ўзи ҳам жароҳат олди шекилли, уни майдон ташқарисига олиб чиқиб кетишди |
32' |
|
Ҳимоячиларимиз чап қанотдан олдинги ўтиб, Ким Ю Сонгдан тўпни олиб қўйиб, майдон маркази томон тўпни тепишганди. Кореяликликлар тўпни жарима майдончаси атрофига қайтаришди. Иброҳим Абдуллаев эса ҳужумчининг ортидан туриб, фол ишлатди |
30' |
|
Жавоҳир Соҳибовга рақибга фол ишлатди. Дарвозагача 30 метр |
28' |
|
Бурчакдан етказилган тўпга Болтабоев бош билан зарба берди, аммо ноаниқ |
28' |
|
Вууууууҳ! Прессинг оқибатида Шомуродов тўпни эгаллаб олди, жарима майдончасига кириб келди, бир ҳимоячини алдади ва зарба берди. Тўп дарвозабоннинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди |
27' |
|
Майдон марказида тўпни эгаллаб тезкорлик билан олдинга ўтаётгандик, Абдиев олис масофадан ғалати зарба йўллаб, ҳаммаси йўққа чиқарди |
25' |
|
КХДР ташаббусни қўлга олди. Улар яна қисқа тўп узатишлари орқали жарима майдончамизга кириб келишди ва ўнг қанотдан кучли зарба йўлланди. Ҳамроев тўпни эгаллаб олди |
23' |
|
Чжин Ил Сок шериги билан "девор" орқали жарима майдончасига кириб борди. Тўпни бироз узоқлаштириб юборгани учун дарвозабонимиз хавфни бартараф этди |
21' |
|
Болтабоев ўнг қанотда ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва яна икки нафар ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди ҳамда тўпни шеригига узатди. Шомуродов эркин зарба бера олмади. Унга халал бериб қолишди |
20' |
|
Шомуродов чап қанотдан бир ҳимоячини алдаб, тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Забиҳилло бош билан зарба беришга улгурмади. |
19' |
|
Бурчак тўпини ўйинга киритдик. Бош билан берилган зарба муваффақиятли чиқмади |
18' |
|
КХДР утболчиси Чжин Ил Сок ўнг қанотда ҳимоячимиздан ўтиб кетди ва тўпни 11 метрли нуқта атрофига узатди. Тўп кореяликлардан ўтиб, ҳимоячимизга келиб тушди |
17' |
|
Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган тўпни КХДР марказий ҳимоячиси бош билан қайтарди |
16' |
|
Икки-уч дақиқа давомида шимолий кореяликлар ҳужумда бўлишди. Дастлаб ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Абдуллаев ўз дарвозасига киритиб қўйишига сал олди. Бурчак тўпидан кейин Ким Ю Сонг олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ |
13' |
|
Эҳ, Абдиев! Бурчак тўпни жарима майдончаси чизиғи устига етказилди. Ярим ҳимоячимизнинг кучсиз зарбаси Аслиддин томон узатма бўлиб чиқди. Аммо Абдиев 5 метр масофадан дарвозага тескари турган ҳолатда дарвозага зарба бера олмади. Тўп унинг оёғига тегмай қолди. Ушбу мусобақада Абдиевда кўп имкониятлар юзага келмоқда, аммо у фойдалана олмаяпти ҳозирча |
13' |
|
Вуууууҳ! Шомуродов ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатаётганида тўп ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва яқин бурчакка кириб кетаётганида дарвозабон тўпни майдон ташқарисига уриб юборишга улгурди! |
11' |
|
Отабек Шукуров тўғридан тўғри дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди |
11' |
|
Жамшид Болтабоевга нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача анча олис. 30 метрлар бор |
10' |
|
Ўзи ўйин бошида кучли босим уюштириш барча КХДР терма жамоаларига хос нарса. Ҳечам тушкунликка тушмасдан ўз ўйинимизни ўйнашда давом этишимиз керак. Бизда имкониятлар бўлади ҳали |
8' |
|
КХДР тезкор қарши ҳужумга ўтди. Канг Нам Квон 17 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди |
5' |
|
КХДР тезкор гол уришга мувафффақ бўлди. 13-рақамли Чжо Кванг Мёнг чап қанотдан жарима майдончамизга ёриб кирди ва Хуршид Ғиёсов ва Иброҳим Абдуллаевни алдаб ўтиб, дарвозанинг яқин бурчагига тўпни йўллади. Тўп устунга тегди ва тўпга ташланган Дилшод Ҳамроевнинг белига тегиб, дарвозага кирди |
5' |
|
ГОООЛ! Чжо Кванг Мёнг, 0:1! |
4' |
|
Терма жамоамиз яхши комбинация ташкил қилди. Шомуродов жарима майдончаси остонасида турган Ўринбоевга узатди. Заибиҳилло ўз олдида турган Абдиевга тўпни қолдирди. Аслиддиннинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди |
2' |
|
Ўзбекистонликлар 3 ҳимоячи билан ўйинни бошлашди. Қанотлардаги ярим ҳимоячилар ҳимояга ҳам ёрдам бериб туришади |
1' |
|
Ўйинни оқлар - Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бошлаб беришди |
' |
|
Ўзбекистон ва КХДР мамлакатлари мадҳияси янгради |
' |
|
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати. Ярим финал ўйинларига етиб келдик. Ўзбекистон терма жамоаси КХДР билан финал йўланмаси учун кураш олиб боради |
' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|