Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси, 9-тур.

«Эл-классико», 25 октябрь, соат 21:00. Бош ҳакам: Хесус Хиль Мансано

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (34-пенальти)
Пепе (51)
Бензема (61)

3 : 1

БАРСЕЛОНА

Неймар (4)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Икер Касильяс
15.Даниэль Карвахаль
12.Марсело
3.Пепе
4.Серхио Рамос
23.Иско
19.Лука Модрич
8.Тони Кроос
10.Хамес Родригес
9.Карим Бензема
7.Криштиану Роналду
  13.Клаудио Браво
3.Жерар Пике
24.Жереми Матье
22.Дани Алвес
8.Андрес Иньеста
5.Серхио Бускетс
14.Хавьер Маскерано
6.Хави Эрнандес
9.Луис Суарес
10.Лионель Месси
11.Неймар
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Месси (9)
Неймар (14)
Пике (34)
Иньеста (38)

Матн

90'
"Реал"нинг учинчи голидан кейин "Барселона" руҳан синди ва бу жамоанинг ўйин бошидаги шаштидан асар ҳам қолмади
89'
Минг афсуски, энг керакли пайтда бизга хизмат кўрсатаётган сервер ишончимизни оқлай олмади.
61'
ГОООООООЛ! Карим Бензама! "Барселона" майдон марказида тўпни олдириб қўйди ва буни мезбонлар кечириб ўтиришмади! Бензема деярли бирга бир вазиятда дарвозанинг олис бурчагига тўпни йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, тўрга бориб тушди.
56'
Вуууууҳ! Касилья жамоасини муқаррар голдан қутқарди! Неймарнинг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончасига кириб келиб, тўпни орқароққа - Мессининг ўзига узатди. Месси тўпга бироз кеч қолди — ҳимоячи тўпни қайтарди. Тўпни эгаллаб олган Жереми Матьё чап оёқда кучли зарба йўллади. Дарвозанинг юқори бурчагига кириб кетаётган тўпни Икер қайтариб юборди!
53'
Бенземанинг узатмаси бироз тезроқ чиқди. Роналду тўпни эгаллай олмади, акс ҳолда бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
52'
Иккинчи бўлим бошида "Реал" тезкор гол уриб олди. Энди "Барса" ҳисобда тенглаштиришга ҳаракат қилади
51'
Бурчакдан етказиб берилган тўпга Пепе бош билан зарба берди ва дарвозани ишғол қилди!
51'
ГОООООООЛ! Пепе, 2:1!
50'
Энди "Мадрид"нинг ҳужуми! Бензама тўпни Роналдуга қолдирди. Криштианунинг зарбаси йўлига Пике ўзини ташлади ва тўп майдонни тарк этди. БУрчак тўпи
48'
"Барса" қарши ҳужумга ўтди. Суарес ўнг қанотда очилган Неймарга тўпни узатди. Бразилиялик футболчи тўпни ҳаволатиб дарвоза яқинига етказди. Мадридликлар хавфни бартараф этишди
47'
Месси томонидан ижро этилган жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
47'
"Барселона" жарима майдончасига яқин жойда жарима тўпини тепади. Модрич Суаресни чалиб йиқитди
46'
Хамес Родригес 17 метрдан зарба йўллади. Тўп каталонияликлардан бирига тегиб, юқорига кўтарилди ва уни Браво эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Биринчи бўлим статистикаси: Тўп назорати — 39-61%; Зарбалар — 10-7, Аниқ зарбалар — 3-4, Бурчак тўплари — 2-5, Офсайд — 0-1, Фоллар — 5-7, Сариқ карточкалар — 0-4.
'
Биринчи бўлимдаги голларни жамоаларнинг энг яхши тўпурарлари киритишди. Ушбу голдан кейин Роналдунинг голлари 16тага, Неймарники эса 9тага етди
'
Биринчи бўлим ҳақида нима дейиш мумкин. Ҳар иккала жамоа юқори савияда ўйин намойиш қилишмоқда. Очиқ ўйин бўлмоқда, иккала жамоа имкон бўлди дегунча ҳужумга ўтишмоқда. Урилган голлардан ташқари яна бир нечта имкониятлардан фойдалана олишмади футболчилар. Биринчи бўлим натижаси ўйинга мос бўлди деб айта оламиз. Иккинчи бўлимда эса имкониятдан фойдаланган жамоа ғалаба қозонади
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам бўлимга вақт қўшмади
44'
Марсело чап қанотдан етказиб берган тўпга Хамес бош билан зарба берди. Аммо зарбага аниқлик етишмади. Родригес ҳимоячидан тўпнинг ўтишини кутмаганди шекилли
43'
Ҳар иккала жамоа тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда
41'
Бугун бурчакдан ҳаволатиб етказилаётган тўпларни қайтаришда "Реал" ҳимоячилари муаммога дуч келишмаяпти
40'
"Барса" кетма-кет иккинчи марта тўпни ўйинга киритади
37'
"Барса" дарвозаси ушбу мавсумда илк марта ишғол қилинди. Роналду пенальтидан Браво дарвозасига мавсумдаги дастлабки голни киритди
35'
Роналду ўзидан ўнг томонга тўпни йўллади. Браво эса қарама-қарши бурчакка тўпни йўллади. 1:1!
34'
ГОООООЛ! Криштиануууууу Роналдууууу, 1:1!
34'
Энди эса пенальти бор! Белгиланди. Пике жарима майдончаси ичида ётган ҳолда тўпни қайтарди
33'
Роналду бурчак тўпи ишлади. Бурчакдан етказилган тўпга Криштиану бош билан зарба берди. Тўп Пикега тегиб қайтди. Роналду тўп Пикенинг қўлига тегди дея ҳакам мурожаат қилди. Аммо пенальти йўқ
32'
"Реал" ўз жарима майдончаси яқинида тўпни олдириб қўйди. Неймарнинг узатмасидан кейин Месси офсайдда қолганди
31'
Бурчак тўпидан кейин тўп жарима майдончаси ташқарисига чиқди ва Алвес кучли зарба йўллади. Касильяс тўпни эгаллаб олди
30'
Мессининг узатмасидан кейин жарима майдончасига кириб борган Матьё бурчак тўпи ишлади
29'
"Барселона" қарши ҳужумга ўтди ва Месси тўпни жарима майдончаси яқинида очилган Неймарга узатди. Бразилиялик футболчини тўпни Мессининг ўзига қайтараётганди, тўпни йўқотди
28'
Месси фаол, анча фаол. Уни тўхтатиш Анчелотти шогирдларига осон бўлмаяпти. У ҳозир ўнг қанотда Марчелодан ўтиб кетиб, дарвозага яқин жойда турган Неймарга тўпни узатди. Неймарнинг зарбаси Рамос қайтариб қолди ва хавфни бартараф этди
26'
Роналду ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ҳимоячидан тўпни ўтказиб, ўзи ортдан етиб келган Бускетсга урилиб йиқилди. Вазиятга яқин турган 30 ёшли ҳакам ўйинни тўхтатмади
23'
Вуууууууҳ, Месси "Реал"ни кечирмоқда, аниқроғи Касильяс муқаррар голдан жамоасини қутқарди! Суарес ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказиб берди. Месси 4 метрдан дарвозага зарба берди. Тўп Икерга тегиб, майдонни тарк этди!
22'
Вууууҳ, "Мадрид" Месси имконият бериб қўйишмоқда! Лео жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилиб, зарба йўллашга муваффақ бўлди. Касильяс тўпни эгаллаб олди!
21'
Мезбонлар босимни оширишмоқда. Роналду ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди
17'
Суарес бурчак тўпи ишлади. Мезбонлар бурчак тўпини бартараф этишди
16'
Крооснинг зарбасини Браво эгаллаб олди
16'
Ундан аввал эса мадридликлар 2 марта қулай имкониятлардан фойдалана олишмади.
11'
Техник камчиликлар учун узр сўраймиз. Катта босимни сервер кўтара олмаяпти... Ҳозир Карим Бензема икки марта "Барселона" дарвозаси тўсини ва устунини нишонга олди. Дастлаб Роналдунинг узатмасидан кейин Карим бош билан зарба берди, тўп тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўп учун курашда ҳужумчининг ўзи ҳимоячидан устун келди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ва кескишган жойига тегиб, майдонни тарк этди! Омад каталонияликлар томонида бўлди.
4'
Ўнг қанотдан узатилган тўпни жарима майдончас чизиғи устида қабул қилган Неймар бир ҳимоячини алдади ва аниқ зарба билан Касильяс дарвозасининг бурчагини нишонга олди!
4'
ГООООООООЛ! Неймаааааар! 0:1!
1'
Ўйин бошланди!
'
Ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.
'
"Барселона" бош мураббийи 4 ой расмий ўйинларда иштирок этмаган Луис Суаресни бошланғич таркибга киритди
'
Эл-классико бошланишига кўп вақт қолмади. Яна 15 дақиқадан кейин "Реал Мадрид" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.