Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

10-тур, 1 ноябрь, соат 23:59. Бош ҳакам: Иньяки Виканди Гарридо

БАРСЕЛОНА

0 : 1

СЕЛЬТА

Хоакин Ларривей (55)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Клаудио Браво, Хавьер Маскерано, Хорди Альба, Дани Алвес, Жереми Матье, Серхи Бускетс, Иван Ракитич, Рафинья, Луис Суарес, Месси (с), Неймар   Серхио Альварес, Уго Мальо, Хонни, Серхи Гомес, Густаво Кабраль, Педро Эрнандес, Неманья Радоя, Микаель Крон-Дели, Фабан Орельяна, Нолито, Хоакин Ларривей

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+4'
Ўйин якунланди! "Барселона" кетма-кет иккинчи ўйинда ютқазмоқда ва пешқадамликни бой берди!
90+3'
Педро Родригесга сариқ! Хавфли ўйин учун!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
84'
Суарес жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади! Серхио Альварес тўпни қайтариб қолди. Суперсэйв!
82'
Шарлеснинг зарбаси тўсин остига кириб кетаётганди, Браво қайтариб юборди!
80'
Мессссиии! ЖАрима зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегди!
75'
Бу орада Сельта футболчиси Серхи Гомес ҳакам томонидан огоҳлантирилгани эътибордан четда қолибди.
74'
Ҳозирча ягона бўлиб турган гол муаллифи Ларривей ўрнига Сельта таркибида Шарлес майдонга тушмоқда.
72'
Дарвоқе, Сельта ҳақида яна бир факт ёддан кўтарилибди. Айни дақиқаларда Камп Ноуда чемпионат пешқадамига қарши мардонавор тарзда курашаётгани виголиклар ушбу мавсумда ҳали сафардаги ўйинда бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаганлар! Ўйиндан олдин ушбу факт Луис Энрикенинг эътиборидан четда қолган кўринади. Яна 18 дақиқа вақт қолди.
70'
Суарес!!!! Яна қандай ҳужум керак?! Педронинг ҳаволатиб узатган тўпини Суарес боши билан бир неча метрлардан тўғри дарвозабоннинг қўлига ташлаб берди. Бундай вазиятларни гола айлантира олмасанг ғалабадан умид қилмасанг ҳам бўлади.
68'
Сельта сафида ҳам ўзгариш. Эрнандес майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Борха Фернандес майдонга тушди.
67'
Барселона тўртта номинал ҳужумчи билан ўйинни давом эттиради!! Бускетснинг позициясига Маскерано ўтди.
66'
Йўқ. Ракитич майдонда қолди. Серхи Бускетс ва Рафиньялар майдонни тарк этишди. Хави ва Педро майдонда.
64'
Ракитичнинг навбатдаги бурчак тўпини амалга ошириши ҳеч қандай самара бергани йўқ. Хави айнан хорватиялик футболчининг ўрнига майдонга тушишини таҳмин қилса бўлади.
62'
"Камп Ноу"га йиғилган мухлислар ўз жамоаси футболчиларини олдинга бошламоқда. Бу орада эса Хави майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.
60'
Барса рақибини жарима майдонига қамаб қўйди. Кетма-кет учта бурчак тўпи ҳам ҳозирча самара келтирмади.
57'
Голдан руҳланган меҳмонлар яна ҳужумда. Дарвоқе, Сельта қаторасига ўнинчи учрашувда рақиб дарвозасига гол урмоқда. Виголиклар мавсумни анча яхши бошлашгани ва бекорга етакчилар қаторида бормаётганини исботлашмоқда.
56'
"Сен урмасанг сенга уришади" дермиди. Сийқаси чиқиб кетган бўлса ҳам, айни ўйинга жуда мос келадиган атама. Сельта биргина ҳақиқий ҳавфли ҳужум уюштирди ва гол урди. Мезбонлардан эса омад очиқчасига юз ўгирмоқда.
54'
ГОООЛЛ. Ларривей Сельтани ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда. Мана сизга сюрприз! Ажойиб ҳужум ва меҳмонлар ҳисобда энди олдинда!
53'
Суарес ҳозирги вазиятида зарба бериш ўрнига финт ишлатишга киришиб кетди ва натижада тўпни олдирди.
52'
Ўйин жонланди. Барселона футболчилари ҳозир тўлиқ тўпни назоратларига олишди ва рақиб дарвозаси олдида бир нима ўйлаб топишга ҳаракат қилишмоқда.
51'
Хэээхейй...Яна Неймар ва яна дарвоза тўсини. Неймар иккинчи марта бугунги ўйинда дарвоза тўсинини пойламоқда. Омад келмади дегани шу бўлса керак.
48'
Ҳар иккала жамоа аъзолари иккинчи бўлим бошида биттадан ҳужум уюштиришга улгуришди. Аввалига, биринчи бўлим қаҳрамонларидан бири Хонни қанотдан Барса жарима майдони ичига ёриб кирмоқчи бўлганда Дани Алвес уни тўхтатиб қолди. Шу дақиқанинг ўзида эса Неймар рақиб ҳимоячиларини шошилтириб қўйди. Унинг қанотдан узатган тўпини рақиб ҳимоячиси ўз дарвозасига кирити қўяй деди..
46'
ИККИНЧИ ТАЙМ БОШЛАНДИ!
45'
Ҳакам ўйиннинг биринчи бўлимига бир сония ҳам қўшмади. "Камп Ноу"даги таблода биринчи бўлимдан кейин мана бундай ҳисоб - 0:0.
44'
Неймаррррр! Нима дейиш мумкин?! Бразилиялик футболчи яна рақиб дарвозабони билан яккама якка чиқиб келди. Унинг ерлатиб берган зарбасини эса Альварес эгаллаб олди.
42'
Луис Энрикенинг ҳозирги шогирдлари унинг аввалги шогирдлари дарвозасига йўл топа олишмаяпти. Барса футболчиларига сўнгги дақиқаларда омад ҳам етишмаяпти. Кетма-кет зарбалардан сўнг тўп рақиб дарвозасига киришни истамаётгандек....
38'
Мессида яна бир вазият. Яна рақиб дарвозабони билан деярли яккама-якка қолган аргентиналик футболчи яна зарбада бироз адашди.
35'
Барселона сафида Рафинья исмли футболчи асосий таркибда ўйнаётганини айни шу дақиқаларга келиб билиб олдик. Унинг рақиб жарима майдони ичидаги ҳавфли тўп узатишига меҳмонлар тайёр туришди ва ҳавфни бартараф этишди.
34'
Мана яна бир вазият, яна Месси! Аргентиналик ҳозир дарвозабон билан деярли яккама-якка қолди ва дарвозага зарба берди. Сўнгги палладагина меҳмонлар ҳимоячиси Хонни тўпни майдондан чиқариб юборишга улгурди..
30'
Мессииии. Унинг ерлатиб бурчакка йўналтирган зарбасини Альварес қайтариб қолди. Офарин!
28'
Дарвоқе, Сельта мавсумни анча яхши бошлади ва сўнгги 9 учрашувда фақат бир марта мағлубиятга учради. Барселона ҳам сўнгги 9 учрашувда фақат бир марта мағлуб бўлган. Қайси учрашувда эканини эслатиш шарт бўлмаса керак.
25'
Барселона футболчилари бурчак тўпини амалга оширишда бир нималарни ўйлаб топишди ва якунда тўпни олдириб қўйиб сал қолса қарши ҳужумни ўтказиб юборай дейишди. Якунда яна ўша Нолитонинг зарбаси ўхшамади.
22'
Шу заҳоти Сельта ҳам тезкорлик билан ҳужум уюштурди. Меҳмонлар сафида анча фаол бўлган Нолито ҳужумни якунига етказа олмади.
20'
Альба эса Алвесдан фарқли равишда ўз қанотидан тўпни ерлатиб оширди. Аммо, тўпга анча тезлик бериб юборгани учун Ракитич унга улгурмади.
19'
Дани Алвес эса доимгидек ўз қанотидан тўпни рақиб жарима майдонига ҳаволатиб узатишни бошлади. Ноаниқ..
17'
Нолито ўзига нисбатан қоида бузилган жойдан ҳавфли жарима зарбасини амалга оширди. Аммо, унинг зарбаси анчааааа ноаниқ..
15'
Ўйиндаги илк сариқ карточка меҳмонлар футболчиси Педро Эрнандесга кўрсатилди. Бускетсни тирсаги билан туртиб юборгани учун.
14'
Барса айни дақиқаларга келиб ўйинда устунлик қилмоқда. Аммо, меҳмонлар жамоавий прессинг эвазига Барса ҳужумчиларини ўз дарвозаларига деярли яқинлаштиришмаяпти
13'
Зарбааа!! Дарвоза тўсини ҳозир Сельтани голдан қутқариб қолди Зарбани ким берди деб ўйлайсиз? Албатта, Неймар. Бразилиялик футболчи ҳозирча мезбонлар сафида энг фаол ўйинчи бўлиб турибди.
11'
Меҳмонлар биринчи марта Барселона жарима майдонига кириб келишди. Нолито зарба бераман дегунича кўп ўйланиб юборди. Ҳавф бартараф этилди.
9'
Ҳавли вазият!! Яна Неймар. Бу сафар Ракитичнинг узатган тўпини бразилиялик футболчи боши билан дарвозага йўллади. Сельта дарвозабони ўз ўрнида..
6'
Суарес ҳудди аввалги ўйиндаги каби Неймарни ажойиб пас билан рақиб дарвозабони билан дуэльга чиқара олди. Аммо, бразилиялик футболчи Серхи Гомесни алдай олмади.
4'
Каталонияликлар ўйин бошиданоқ тўпни ўз назоратларига олишди. Луис Энрике бугун ҳам Суаресга асосий таркибдан жой берди. Уругвайлик ҳужумчининг ҳаракатларини кузатиш анча қизиқроқ бўлар эди.
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Барселона сафида аввалги ўйиндан фарқли равишда бир нечта ўзгариш. Хави захирада қолган бўлса, Реалга қарши ўйинда барқарор ўйин намойиш эта олмаган Пике ўйин қайдномасига умуман киритилмаган. Рафинья асосий таркибда майдонга тушади. Лионель Месси эса бугун Барселонани сардор сифатида майдонга бошлаб тушади.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг "Камп Ноу"да Испания Ла Лигаси 10-туридан ўрин олган Барселона ва Сельта жамолари ўртасидаги учрашув старт олади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.