Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Англия Премьер-лигаси

10-тур, 2 ноябрь, соат 18:30

МАНЧЕСТЕР СИТИ

Агуэро (63)

1 : 0

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Жо Харт
5.Пабло Сабалета
4.Венсан Компани
11.Александр Коларов
26.Мартин Демичелис
42.Яя Туре
15.Хесус Навас
7.Жеймс Милнер
6.Фернандо
16.Серхио Агуэро
35.Стефан Йоветич
  1.Давид де Хеа
17.Дейли Блинд
12.Крис Смоллинг
5.Маркос Рохо
3.Люк Шoу
7.Анхель Ди Мария
25.Антонио Валенсия
11.Аднан Янузай
31.Маруан Феллайни
20.Робин ван Перси
10.Уэйн Руни
САРИҚ КАРТОЧКА
Мартин Демичелис (61)
Фернандо (79)
 
Дейли Блинд (28)
Крис Смоллинг (31)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
 
Крис Смоллинг (39)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
90+5'
Ўйин якунланди! "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" - 1:0!
90+5'
Сўнгги 60 сония бошланди...
90+3'
Феллайни офсайдда
90+2'
Ван Гал шогирдлари икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Иш зарбагача етиб бормади
90+1'
Бурчак тўпидан кейин жарима майдончасига узатма амалга оширилди. Туре бош билан зарба берди! Бироз ноаниқ
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
Жеко ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди, аммо Валенсияни алдай олмади! Натижада хавф йўққа чиқди
89'
Вууууҳ! Яя Туре жарима майдончаси олдида тўпни эгаллади ва айланма зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
88'
"Қизил иблислар" сўнгги кучни ишга солиб, олдинга ўтишга ҳаракат қилишмоқда
85'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди ва Феллейни бш билан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
84'
"Сити"да ўзгариш: Агуэро ўрнига Фернандиньо туширилди
81'
"МЮ"да ўзгариш: Робин ван Перси ўрнига Уилсон туширилди
80'
Жарима зарбаси муваффақиятли чиқмади
79'
Фернандо Ди Марияни чалиб йиқитди ва огоҳлантириш олди
78'
Феллайни гол уриши мумкин эди. Жарима зарбасидан сўнг Маруан бош билан зарба беришга муваффақ бўлди. Бироқ ноаниқ!
77'
ВУУУУУҲ, Руниииии! Уэйн майдон марказидан кетма-кет 3 нафар футболчини алдаб ўтди ва жарима майдончасига кирган пайтда зарба бериш ўрнига ортидан етиб келган ҳимоячини алдашга қарор қилди. Тўп йўқотилгандек бўлганди, бироқ у Ди Марияга узатилди. Анхелнинг зарбаси Харт ён томонга қайтарди!
74'
"Сити" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни йўқотишмади ва Туре чиройли пас билан Навасни ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига бошлади. Хесус ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди!
72'
Бурчак тўпидан кейин "Юнайтед"нинг ҳужуми давом этди. Руни жарима майдончаси остонасида турган Ди Марияга тўпни узатди. Анхель Уэйннинг ўзига тўпни етказмоқчи бўлди, аммо Руни жарима майдончаси ичига кириб келишда бироз кеч қолди. Харт тўпни эгаллади
71'
ВУУУҲ! Ван Перси чап қанотда икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига кирар-кирмас ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади! Жо Харт оёғи билан тўпни қайтариб юборди. Бурчак тўпи
70'
"Сити"да ўзгариш: Жеймс Милнер ўрнига Самир Насри туширилди
69'
Яя майдон марказидан бошлаб тўп билан олдинга ўтди ва жарима майдончаси яқинига бориб, тўпни ўнг томондан ичкарига кириб келган Навасга узатди. Люк Шоу подкат орқали тўпни ён томонга тепиб юборди
68'
Стефан Йоветич дарвозанинг юқори бурчаги томон кучли зарба берди. Де Хеа чиройли сэйв билан тўпни эгаллаб олди
67'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Навас бош билан унчалик муваффақиятлии зарба бера олмади. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
63'
Яя Туре чап қанотдан жарима майдончасига кириб келган Клишини тўп билан таъминлади. У сўнгги чизиқ ёнига бориб, тўпни дарвозабон майдончаси яқинида турган Агуэрога узатди. Серхио тўпни тўхтатмасдан дарвозага жойлади!
63'
ГОООООООООЛ! Серхио Кун Агуэро, 1:0!
62'
Ди Мария томонидан амалга оширилган жарима зарбаси ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
61'
Қарши ҳужум натижасида Ди Мария ўнг қанотдан олдинга ўтди. Мартин Демичелис Анхелнинг оёғига ташланиб, уни йиқитди. Огоҳлантириш
60'
Агуэро жарима майдончаси ичида 2-3 нафар футболчини алдаб ўтди ва Феллайнининг оёғига урилиб, йиқилди. Ҳакам яна пенальти белгиламади. "Гол урсанг - ўйиндан ур" демоқчи шекилли
56'
"МЮ"да мажбурий ўзгариш: Маркос Рохо ўрнига Патрик МакНейр туширилди
55'
"Ман.Сити" икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди
53'
Маркос Рохо жиддий жароҳат олди. Уни замбилдан майдондан олиб чиқиб кетишди
52'
Яя Туре жарима майдончаси остонасида тўпни яна ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган Навасга узатди. Унинг узатмаси эса Шоуга тегиб, майдонни тарк этди
49'
Навбатдаги ҳужумни Туре ўнг қанотга кўчирди ва қанотдан етказилган тўпни мезбон футболчиси дарвоза томон йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
48'
Вууууҳ! "Сити"нинг босими ошиб бормоқда. Чап қанотдан ташкил этилган ҳужум натижасида тўп Агуэро орқали Навасга келиб тушди. Хесуснинг зарбаси Феллайнига тегиб қайтди
46'
"Манчестер Сити" иккинчи бўлим бошиданоқ катта куч билан олдинга ўта бошлади
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+4'
Бу пайтда биринчи бўлимга қўшиб берилган 3 дақиқа якунига етиб бўлганди, ҳакам танаффус эълон қилди!
45+4'
Яя Туре жарима майдончаси ташқарисидаги шеригига тўпни узатиб, ўзи ичкарига кириб борди. Тўп учун курашда Роходан устун келди. Маркос Турени ортидан тепиб йиқитди, аммо ҳакам пенальти бермади!
45+2'
"Сити" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп жарима майдончаси ташқарисига қайтарилди. Такрорий ҳужум пайтида офсайд қайд этилди
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
42'
Феллейнининг таъқиби остида Агуэро жарима майдончаси ичида йиқилди. Пенальти йўқ
40'
Жаримадан етказиб берилган тўпни Компани дарвозага йўллаши мумкин эди, бироқ Венсен тўпга бироз ета олмади
39'
Вуҳ! "Юнайтед" ўн киши бўлиб қолмоқда! Крис Смоллинг ҳимоянинг ўнг қанотида ўзидан ўтиб кетаётган Милнернинг оёғига тагига хавфли ташланди ва уни йиқитди. Ушбу ҳаракат ҳақиқатан ҳам "сариқ"қа тортарди. Бундан бир неча дақиқа аввал Смоллинг йўқ жойдан ўзига ўзи сариқ карточка тилаб олганди ва иккинчи "сариқ" "қизил"га айланди!
38'
Ҳар иккала жамоа биринчи планга мустаҳкам ҳимояни қўймоқда
35'
"Ман.Сити" чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди, аммо Милнернинг узатмаси ўта ноаниқ бўлди
31'
Харт тўпни қўлда ушлаганча, майдон маркази томон тепмоқчи бўлганида Крис Смоллинг унга халал берди ва огоҳлантириш олди
30'
Ди Мария етказиб берган жарима тўпи ҳимоячининг оёғига тегиб дарвозабонга борди ва Харт уни эгаллаб олди
30'
"МЮ" ўнг чизиққа яқин жойда жарима зарбасини тепади. Ван Персига нисбатан қоида бузилди
29'
Жарима зарбаси анча ноаниқ бўлди
28'
Блинд огоҳлантириш олди. У Турени ортидан тепиб йиқитди
27'
Мезбонлар қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончасига кириб келишди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
21'
Вуууууҳ! Де Хеа ўз дарвозасини иккита голдан қутқариб қолди! Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум натижасида тўп жарима майдончаси чизиғи олдидан Навасга етказилди ва Хесус бирга бир вазиятда яқин масофадан зарба берди! Давид де Хеа тўпни қайтарди! Такрорий ҳужум чап қанотдан ташкил этилди ва жарима майдончасига етказилган тўпга Агуэров посбон билан бирга-бир вазиятда зарба берди. Тўп Де Хеанинг қорнига тегиб қайтди ва ҳужумчи дарвозабонга урилиб кетди!
20'
"Сити" футболчилари ўз жарима майдончалари яқинида тўпни эгаллаб, узун тўп узатиши орқали Агуэрони тўп билан таъминлашди. Серхио бир ҳимоячи алдаб жарима майдончасига ўнг қанотдан кириб борди ва дарвозабон майдончасига тўпни узатди. Де Хеа тўпни эгаллаб олди
19'
Жарима тўпи ҳеч ким тегмай, майдонни тарк этди
18'
Рохо Агуэрога нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима тўпи. Дарвозагача 30 метр
17'
Тўп кўпроқ "шаҳарликлар" томонида бўлмоқда. Аммо ҳозирча голга тортадиган вазиятлар йўқ
14'
Ди Мария олис масофадан етказиб берган тўпга Ван Перси бош билан зарба берди. Тўп дарвозага аниқ бормади
10'
"МЮ"нинг жавоб ҳужуми. Ди Мария етказиб берган тўпни Ван Перси бош билан тўпни Янузайга қолдирди. Аднаннинг зарбасига бироз аниқлик етишмади
8'
"Сити" жарима майдончасига кириб келди. Агуэро бир ҳимоячини алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Посбон тўпни қайтарди
7'
Ўйин суръати мутлақо тенг. Жамоалар мудофаани ёриб ўтиш чораларини излашмоқда. Ҳозирча бесамар
4'
Навас ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказишга уриниб кўрди. Тўп майдонни тарк этди
3'
Энди Ван Перси офсайдда қолди
2'
Ди Мария етказиб берган тўпга "МЮ" футболчиси бош билан зарба берди. Жо Хартни тўпни қайтарди, бироқ қанот ҳаками офсайд қайд этди
1'
Демичелис Ван Персига нисбатан фол ишлатди.
1'
Ўйинни "Юнайтед" бошлаб берди!
'
"Сити" оч кўк, "МЮ" эса ўзининг қизил рангли формасида ҳаракат қилади
'
Ўйин бошланишига 3 дақиқа қолди. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Мазкур дербини кузатиб боришга барчангизни таклиф этамиз!
'
Англия Премьер-лигасида турнинг марказий учрашуви: "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.