| 15/12 00:45 | Болонья | 0-1 | Ювентус | ||
| 15/12 01:00 | Алавес | 1-2 | Реал Мадрид | ||
| 16/12 00:45 | Рома | 1-0 | Комо | ||
| 16/12 01:00 | Райо Вальекано | 0-0 | Бетис | ||
| 16/12 01:00 | Ман. Юнайтед | 4-4 | Борнмут |
Европа чемпионлар лигаси
| «В» гуруҳи, 4-тур. 5 октябрь, соат 00:45. Бош ҳакам: Виктор Кашшаи (Виктор) | ||
РЕАЛ МАДРИДКарим Бензема (27)
|
1 : 0 |
ЛИВЕРПУЛЬ |
| ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
|
1.Икер Касильяс 2.Рафаель Варан 4.Серхио Рамос 12.Марсело 17.Альваро Арбелоа 8.Тони Кроос 10.Хамес Родригес 19.Лука Модрич 23.Иско 9.Карим Бензема 7.Криштиану Роналду |
22.Симон Миньоле 37.Мартин Шкртел 4.Коло Туре 21.Лукас Лейва 18.Альберто Морено 23.Эмре Жан 19.Хави Манкильо 24.Жо Аллен 20.Адам Лаллана 50.Лазар Маркович 29.Фабио Борини |
|
| ЗАҲИРА | ||
|
13.Кейлор Навас 3.Пепе 18.Начо Фернандес 11.Гарет Бэйл 26.Альваро Медран 14.Хавьер Эрнандес |
1.Брэд Жонс 2.Глен Жонсон 14.Жордан Хендерсон 31.Рахим Стерлинг 8.Стивен Жеррард 10.Филиппе Коутиньо 45.Марио Балотелли |
|
| САРИҚ КАРТОЧКА | ||
|
Хамес Родригес (53)
Серхио Рамос (60) Марсело (76) |
Шкртел (47)
Альберто Морено (85) |
|
Матн
| ' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. |
| ' |
![]() |
"Реал" ЕЧЛ гуруҳ босқичида тўртинчи ғалабага эришди ва плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилди |
| 90+4' |
![]() |
Ўйин якунланди. "Реал" - "Ливерпуль" - 1:0. |
| 90+2' |
![]() |
Бэйл тўпни дарвозага йўллади, аммо ундан аввал лайнсменнинг байроқчаси кўтарилганди, офсайд |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' |
![]() |
Стерлинг томон узатилган пасдан кейин Раҳим бирга-бир вазиятга чиқиб кетарди, агар тўп ўтганида... |
| 87' |
![]() |
"Реал"да ўзгариш бўлди: Бензема ўрнига Хавьер Эрнандес тушди |
| 86' |
![]() |
Бэйл томонидан ижро этилган жарима зарбасини Миньоле қайтарди. Яхши сэйв |
| 85' |
![]() |
Альберто Морено сариқ карточка олди. У жарима майдончаси чизиғи устида Бэйлни чалиб йиқитди. Гарет ичкарига кириб йиқилди. Ҳакам пенальти бериши ҳам мумкин эди |
| 84' |
![]() |
"Реал"да ўзгариш: Арбелоа ўрнига Начо туширилди |
| 78' |
![]() |
Роналдунинг ўнг қанотдан узатган тўпни Иско эгаллади ва зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Марселонинг зарбаси ноаниқ бўлди |
| 76' |
![]() |
Марсело сариқ карточка олди. У Стерлингнинг ортидан тепиб йиқитди. |
| 75' |
![]() |
"Ливерпуль"да ўзгариш: Эмре Жан ўрнига Коутиньо туширилди |
| 74' |
![]() |
Бурчак тўпидан кейин Кроос олис масофадан кучли зарба йўллади. Бироз ноаниқ |
| 74' |
![]() |
"Мадрид" кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритади |
| 72' |
![]() |
Криштианунинг жаримадан йўллаган зарбасини Миньоле муштлари билан уриб юборди |
| 71' |
![]() |
Марселонинг узатмасидан кейин Бэйл дарвозагача 8-9 метр масофадан тўпни дарвоза томон бурди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Роналду эгаллаб, чизиқ устида зарба беришга чоғланаётганида ҳимоячи уни йиқитди. Жарима зарбаси |
| 70' |
![]() |
"Ливерпуль" сардори Стивен Жеррард ва Раҳим Стерлинг майдонда пайдо бўлишди |
| 69' |
![]() |
Вуууууҳ, биринчи голнинг копияси юзага келиши мумкин эди. Яна Марсело худди шунақа пас берди. Бенземанинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 68' |
![]() |
Бензема жарима майдончасидаги Криштиануни тўп билан таъминлади. Роналду бир ҳимоячини чалғитиб зарба берди. Бошқа ҳимоячи тўп йўлига тўсиқ бўлди |
| 66' |
![]() |
Меҳмон футболчисидан олис масофадан зарба йўллади. Ноаниқ |
| 64' |
![]() |
Бугун "Ливерпуль" футболчилари Роналдуни осонлик билан зарарсизлантиришмоқда |
| 63' |
![]() |
Олис масофадан тўп узатишидан кейин Борини яккама-якка вазиятга чиқиб кетаётганди, бироқ офсайд |
| 62' |
![]() |
"Реал"да ўзгариш: Хамес Родригес ўрнига Гарет Бейл тушди |
| 61' |
![]() |
Жарима зарбаси жонли девордаги Модричнинг белига тегиб, дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 60' |
![]() |
Серхио Рамосга сариқ карточка. Ҳимояси Фабио Боринига нисбатан жуда хавфли ўйнади. Дарвозагача 25 метрдан жарима зарбаси тепилади |
| 58' |
![]() |
Вууууҳ, Лаллана! Адам ўзига узатилган тўпни қабул қилиш жараёнидаёқ жарима майдончасига олиб кирди ва дарҳол зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
| 53' |
![]() |
Хамес Родригес сариқ карточка олди. У яхши позицияга чиқиб бораётган Марковични йиқитди |
| 49' |
![]() |
Бензама томонидан узатилган тўпни Роналду 20 метрдан дарвоза томон йўллади. Миньоле иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди |
| 48' |
![]() |
Роналду жарима майдончаси бурчагидан жарима зарбасини амалга оширди. Ерлатиб тепилган тўпни ҳимоячи қайтарди |
| 47' |
![]() |
Шкртел огоҳлантириш олди. Роналдуга нисбатан ишлатилган фол учун |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' |
|
Футболчилар майдонга қайтишмоқда |
| ' |
|
Танаффус |
| 45+1' |
![]() |
Биринчи бўлим тугади. Венгриялик ҳакам дастлабки таймга вақт қўшмади |
| 44' |
![]() |
Марсело қанотдан узатган тўпни Роналду тўхтата олмади. Исконинг зарбаси эса анча ноаниқ бўлди |
| 41' |
![]() |
"Ливерпуль" қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни эгаллаган меҳмон футболчисига шерикларига тўпни аниқ етказа олмади |
| 39' |
![]() |
Вууууҳ, майдон марказидан чиройли узатмадан сўнг Роналду посбон қаршисида ёлғиз қолди, аммо тўпга зарба бера олмай қолди. Миньоле тўпни эгаллаб олди! |
| 36' |
![]() |
Вуууҳ, Варан майдон марказидан туриб жарима майдончасига кириб бораётган Бенземани тўп билан аниқ таъминлади. Карим тўпни кўкраги билан қайта ишлади, аммо зарба беришга улгурмади: ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 35' |
![]() |
Роналдунинг зарбаси хавфли бўлди. Миньоле бир амаллаб тўпни қайтарди |
| 34' |
![]() |
Искога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси тепилади. 25 метр |
| 32' |
![]() |
"Реал" футболчилари рақиб жарима майдончаси ичида яхши ўйнашди. Хамес бир футболчини алдаб ўтди, аммо зарба беришга улгурмади. Арбелоа эса ўз вақтида зарба бериш учун қулай позиция танламади |
| 31' |
![]() |
Чап қанотда Лалланага нисбатан фол ишлатилди |
| 28' |
![]() |
Франциялик ҳужумчи ЕЧЛдаги ўзининг бешинчи голини уришга муваффақ бўлди. Карим "Реал"нинг ЕЧЛдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди |
| 27' |
![]() |
Марсело чап қанотдан тўпни чиройли тарзда етказиб берди. Бензема дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилди! |
| 27' |
![]() |
ГООООООЛ! Бензема, 1:0! |
| 24' |
![]() |
"Ливерпуль" таваккал ҳужум ташкил қилишдан кўра, тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу орқали мадридликларни тўпсиз югуришга мажбур бўлмоқда |
| 23' |
![]() |
Криштиану дарвоза рўпарасидан, 20 метрдан зарба йўллаганди, тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди |
| 18' |
![]() |
Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва ўткир бурчак остида икки ҳимоячи таъқиби остида зарба йўллади. Симон тўпни эгаллаб олди |
| 17' |
![]() |
Роджерс шогирдлари қарши ҳужумга ўтишди, аммо Маркович тезлик борасида Варандан ўтиб кета олмади |
| 15' |
![]() |
Роналду бурчак тўпи ишлади. Ливерпулликлар узатмани қайтаришди |
| 13' |
![]() |
Бенземанинг 17 метрдан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди |
| 13' |
![]() |
Яна Варан меҳмонларнинг ҳужумини тўхтатиб қолди. Тўп ундан ўтганида ҳужумчи Касильяс қаршисида ёлғиз қолган бўларди |
| 11' |
![]() |
Марсело бир футболчидан ўтиб кетиб, қанотдан узатмани амалга оширди. Ҳимоячи тўпни бош билан қайтарди |
| 10' |
![]() |
Мерсисайдликларнинг марказий ҳимоячиси тўпни рақибга совға қилди. Мезбонларнинг бу сафарги зарбасини ҳам Миньоле бартараф этди |
| 9' |
|
"Реал" темпни ошираётгани йўқ. Ҳозирча улар меҳмонларга ўйнаш имкониятини беришмоқда |
| 6' |
![]() |
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси бош билан тўпни узатиб, ҳужумчини дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқараётганди, Варан тўпни қайтариб қолди |
| 4' |
![]() |
Вуууууҳ! Миньоле! "Реал"нинг хавфли ҳужумини Иско бошлаб берди. Бензема ундан тўпни қабул қилиб, Родригесга узатди. Хамеснинг 15 метрлардан йўллаган зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқаришга муваффақ бўлди |
| 3' |
|
Томонлар навбатма-навбат тўпни назорат қилишмоқда |
| 1' |
![]() |
Ўйин бошланди! Тўпни "қизиллар" ўйинга киритиб беришди |
| ' |
![]() |
Жамоалар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишмоқда |
| ' |
|
"Реал" эса ушбу баҳсда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан аввал ҳал қилиб қўймоқчи |
| ' |
|
"Ливерпуль" бош мураббийи асосий таркибни захирада қолдирди. Назаримизда, Брендан Роджерс ўз жамоаси "Челси"га қарши кечадиган АПЛ баҳсига асрашга қарор қилган |
| ' |
![]() |
"Реал" - "Ливерпуль" баҳсидан уюштирилаётган онлайн трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|
|