Англия Премьер-лигаси
11-тур. 8 ноябрь, соат 17:45 | ||
ЛИВЕРПУЛЬЭмре Жан (9)
|
1 : 2 |
ЧЕЛСИГари Кейхил (14), Диего Коста (67)
|
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
22.Симон Миньоле 37.Мартин Шкртел 06.Деян Ловрен 02.Глен Жонсон 23.Эмре Жан 14.Жордан Хендерсон 10.Филиппе Коутиньо 18.Альберто Морено 31.Раҳим Стерлинг 08.Стивен Жеррард 45.Марио Балотелли |
13.Тибо Куртуа 24.Гэри Кэхилл 26.Жон Терри 28.Сесар Аспиликуэта 02.Бранислав Иванович 07.Рамирес 08.Оскар 10.Эден Азар 21.Неманья Матич 04.Сеск Фабрегас 19.Диего Коста |
|
ЗАҲИРА | ||
01.Брэд Жонс 04.Коло Туре 21.Лукас Лейва 24.Жо Аллен 20.Адам Лаллана 29.Фабио Борини 09.Рики Ламберт |
1.Петр Чех 3.Филипе Луис 5.Курт Зума Оби Микел Виллиан Лоик Реми Дидье Дрогба. |
Матн
90+6' |
|
ЎЙИН ТУГАДИ. Челси сафарда Ливерпуль устидан муҳим ғалабага эришди ва ўз пешқадамлигини мустаҳкамлади. Ливерпульга эса энди қийин бўлади. |
90+6' |
|
Ҳакам томонидан қўшиб берилган 6-дақиқа ҳам бошланди. Дрогба ўйинни чўзмоқда. |
90+5' |
|
Моуриньо айёр. Ўйиннинг сўнгги сонияларида яна бир футболчини алмаштирмоқда. Эден Азар ўрнига Фелипе Луис. |
90+4' |
|
Тибо Куртуа ҳам вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди. |
90+2' |
|
Эден Азар майдон марказида анча ақлли ҳаракат қилди ва жамоаси учун жарима тўпи ишлаб олди. |
90' |
|
Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди. Ливерпульга имконият. |
90' |
|
Мезбонлар эса бутун жамоа бўлим ҳужумга ўтишди. |
89' |
|
Диего Коста майдонни тарк этди. Дидье Дрогба ўйиннинг сўнгги дақиқаларида майдонда ҳаракат қилади. |
87' |
|
Джеррарднинг зарбасидан сўнг тўп Кейхилнинг қўлига тегди(ми?). Ҳакам жим. Ўйин давом этади. |
86' |
|
Яна бир огоҳлантириш. Бу сафар Диего Коста |
85' |
|
Челси ҳимояланмоқда. |
83' |
|
Оскар огоҳлантирилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари бироз асабий кечадиганга ўхшайди. |
81' |
|
Балотелли бугун ҳам майдонни голсиз тарк этади. Унинг ўрнига Рикки Ламберт майдонга тушмоқда. |
76' |
|
Яна бир бурчак тўпи. Ҳаволатиб узатилаётган тўплар фойда бермагач, Джеррард бу сафар тўпни ерлатиб оширишга уринди. Аммо, у ҳам самарасиз. |
75' |
|
Ливерпульнинг навбатдаги бурчак тўпи ҳам фойда келтирмади. |
74' |
|
Зарбаааа!! Хендерсоннинг чамаси 10 метрлардан берган зарбаси Аспиликуетага тегиб дарвозага кириб кетиши мумкин эди. Омад мезбонлардан юз ўгирмоқда. |
72' |
|
Балотелли яна бир бор оффсайдда. |
70' |
|
Мухлислар ўз жамоасини олдинга бошлашмоқда. Энфилд жонланди. |
68' |
|
Брендар Роджерс бир эмас, иккита янги футболчини майдонга туширмоқда. Джо Аллен ва Фабио Борини майдонда. Эмре Жан ва Коутиньоларнинг ўрнига. |
68' |
|
Гол киритилган вазиятга Аспиликуета чап қанотдан жарима майдонига кириб дарвоза томон тўпни оширди, уни қайтаришга уринган Миньоле тўпни тўғри Костанинг оёқларига ташлаб берди. Бразило-испаниялик ҳужумчи эса бундай совғаларни йўқ қиладиганлардан эмас.. |
67' |
|
ГОООЛ!! Диего Коста!! Челсини ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда! |
66' |
|
Балотеллига сариқ карточка. Фабрегасни туртиб юборгани учун. |
65' |
|
Ҳудди шу дақиқанинг ўзида Челси чамаси 20 метрлардан ҳавфли жарима зарбасини тепмоқда. |
65' |
|
Кичик танаффус юзага келди. Иванович ҳаводаги курашда ерга ноқулай тарзда йиқилди. |
62' |
|
Гол муаллифи Эмре Жан ҳам ҳозир рақиб ҳужумини қайтаришда ўз жарима майдонида анча фойдали ўйин кўрсатди. |
59' |
|
Джонсон рақиб жарима майдонидаги курашда Аспиликуетадан усун келди. Аммо, ҳимоячиларга ёрдамга етиб келган Азар ҳужумни тўхтатди. |
58' |
|
Диего Коста Виллианни зарба бериш учун қулай позицияга чиқарди. Аммо, бразилиялик футболчининг зарбасини ҳимоячилар тўсишди. |
56' |
|
Майдонга эндигина тушган Виллиан анча дадиллик билан рақиб жарима майдонига киришга ҳаракат қилди. Морено унга имкон бермади ва тўпни жарима майдони ташқарисига чиқариб юборди. |
55' |
|
Моуриньо ҳужумни кучайтирмоқда. Рамирес ўрнига Виллиан майдонга тушди. |
54' |
|
Мана вазият!! Стерлинг яқин бурчакка ерлатиб зарба берди. Куртуа тўпни қийинчилик билан олиб чиқди! |
52' |
|
Стерлинг рақиб жарима майдонига тезлик билан яқинлашди, аммо унинг узатган тўпига Балотелли етиб кела олмади. Янаям аниқроғи, тўп Балотеллига етиб бормади. |
49' |
|
Рахим Стерлингни очиқчасига тўхтатиб қолгани учун Бранислав Иванович огоҳлантирилди. |
48' |
|
Фабрегаснинг яқин бурчак томон узатган тўпини лондонликлардан ҳеч ким эгаллай олмади. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқалариан Челси футболчилари олдинга ташланишди. |
46' |
|
Ҳакам ҳуштаги чалинди ва иккинчи бўлим бошланди! |
45' |
|
Биринчи тайм тугади. Ўйиннинг илк дақиқаларида киритилган голлардан сўнг ҳисоб 1:1 бўлиб турибди. |
43' |
|
Ўйиндаги илк сариқ карточка Раҳим Стерлингга кўрсатилди! |
42' |
|
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари Челси устунлигида ўтмоқда дейиш мумкин. Айнан уларнинг ҳужумлари бироз ҳавфли кўринмоқда. |
39' |
|
Челси футболчилари ажойиб прессинг эвазига мезбон футболчиларига эркин ҳаракат қилишга имкон қолдиришмаяпти. Диего Коста эса унчалик кучли бўлмаган зарбаси билан Миньолени синовдан ўтказди. |
35' |
|
Челсининг тезкор ва чиройли қарши ҳужуми Азарнинг зарбаси билан якунланди. Аммо, унинг зарбаси дарвозага ҳавф туғдирмади. |
33' |
|
Челсининг ҳар бир стандарт вазиятдан тўпни ўйинга киритиши, Ливерпуль мухлисларини ҳавотирга солиб қўймоқда. |
31' |
|
Тўпга эгалик қилиш фоизи бўйича Ливерпуль 62% билан устунлик қилаётган бўлса ҳам, Челсининг кам сонли ҳужумлари анча ҳавфли тус олмоқда. |
27' |
|
Коутиньонинг ҳавфли зарбасини Куртуа қайтарди. |
24' |
|
Диего Коста ўзига ҳос бўлган услубда ҳаракат қилишни бошлади. Тўпга ета олмаган вазиятда Шкртелни туртиб юборди. Ҳар иккала футболчи бир-бирини "ширин" сўзлар билан сийлашга улгурди. Ҳакам жим. |
22' |
|
Джеррард ижросидаги навбатдаги бурчак тўпи ҳам ҳеч қандай фойда келтирмади. Ҳаводаги курашларда Челси ҳимоячилари рақибга имкон қолдиришмаяпти. |
20' |
|
Мана вазият!! Стерлинг ҳисобни яна Ливерпуль фойдасига ошириши мумкин эди. Унинг зарабасини Кейхил тўсиб қолди. |
17' |
|
Балотелли гол урди. Фақат оффсайддан. Ливерпуль босимни оширмоқда. |
15' |
|
Бурчак тўпи амалга оширилган бир нечта зарбани қайтарган Миньоле Кэйхилнинг сўнгги зарбасига ета олмади. Албатта бир қарашда голни аниқлаш қийин бўлди! |
14' |
|
ГООООЛ! Тезкор голга тезкор жавоб! Гари Кейхил! |
12' |
|
Диего Коста чап қанотдан тезлик билан жарима майдонига кириб келди ва зарба берди. Унинг зарбасига Шкртел тўсқинлик қилди. |
10' |
|
Ливерпуль ўйинни анча яхши бошлади. Ўйин бошидан анча дадил ўйнаган Роджерс шогирдлари тезкор гол уришди. Ўйин бугун жуда қизиқ кечадиганга ўхшайди. |
9' |
|
ГОООЛЛ! Эмре Жан Ливерпульни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда!! |
6' |
|
Моренонинг рақиб жарима майдонига оширган тўпини Балотелли эгаллаб олди. Аммо, италиялик ҳужумчи ортиқча ҳаракатлар қилиб юборди ва тўпни олдирди. |
4' |
|
Энди эса Челсининг ҳавфли қарши ҳужуми. Фабрегас марказда икки футболчини чиройли тарзда ортда қолдирди Диего Костани қулай вазиятга чиқармоқчи бўлди. Мезбонлар унинг пасини қайтаришди. |
2' |
|
Ливерпульнинг илк ҳужумиёқ жуда ҳавфли кўриниш олди. Эмре Жан 25 метрлардан зарба берди. Бироз ноаниқ.... |
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
' |
|
Жамоалар майдонда! Яна бир неча сониялардан кейин ўйин бошланади. |
' |
|
Ливерпуль учун бу баҳс катта аҳамиятга эга эканини қўшимча қилиш лозим. Брендан Роджерс шогирдлари чемпионатни кўнгилдагидек бошлай олишмади. Қолаверса Джеррард бошчилигидаги ливерпулликларнинг Челси билан ўзига ҳос ҳисоб-китоби бор. Ўтган мавсум Ливерпуль айнан Челсига мағлуб бўлиб, чемпионликни бой берган эдилар. Кўрамиз, Ливерпуль бугун Моуриньо шогирдларига қарши қандай ўйин намойиш этишади.. |
' |
|
Яна бир неча дақилардан сўнг "Энфилд"да Ливерпуль ва Челси жамоалари АПЛ 11-тур баҳсида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш майдонга тушиб келишади. |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|