Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

11-тур. 8 ноябрь, соат 20:00

АЛЬМЕРИЯ

1 : 2

БАРСЕЛОНА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Рубен
Химо Наварро
Анхель Трухильо
Фран Велес
Себастьян Дубарбьер
Верза
Рамон Азиз
Томас
Фернандо Сориано
Джонатан Зонго
Бифума Тьеви

  Клаудио Браво
Адриано Коррейя
Марк Бартра
Хавьер Маскерано
Хорди Альба
Серхио Бускетс
Рафинья
Иван Ракитич
Педро Родригес
Мунир Эль-Хаддади
Лионель Месси

ЗАҲИРА
Хулиан
Мауро Дос Сантос
Мичел Маседо
Эдгар Мендес
Корона
Веллингтон Сильва
Томмер Хемед
  Марк-Андре тер Штеген
Даниэль Алвес
Мартин Монтойя
Херард Пике
Хави Эрнандес
Неймар
Луис Суарес

Матн

90+3'
Учрашув якунланди. "Барселона" мухлисларини қийин ва иродали ғалаба билан табриклаймиз.
90'
Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
85'
"Альмерия" таркибида ўзгариш. Томас ўрнига Велленгтон ўйинни якунлайди.
82'
Гоооооол!! 1:2! Яна бурчак зарбасидан сўнг! Яна Суареснинг иштироки билан! Альбанинг омадли чиққан зарбаси "Барселона"ни ҳисобда олинга олиб чиқди.
68'
"Альмерия" таркибида илк ўйинчи алмаштириш. Сориано ўрнини Томер Хемед эгаллади.
66'
"Барселона" таркибида ўзгариш: Серхио Бускетс ўрнига Хави Эрнандес майдонга тушди.
62'
Гооол! Неймар! Адриано амалга оширган бурчак зарбасидан сўнг, "Барселона" ниҳоят ҳисобни тенглаштирди!
56'
Месси олдиндаги Суаресни тўп билан таъминлаган эди, аммо офсайд қайд этилди. "Барселона" мухлислари баъзи вақтларда ҳуштакбозлик қилишмоқда.
55'
Серхио Бускетс узоқ масофадан дарвозани ишғол қилишга уриниб кўрди. Зарба ўта ноаниқ бўлди.
54'
Меҳмонлар амалга оширган бурчак зарбаси мутлақо муваффақиятсиз чиқди. Луис Суарес жарима майдончасига югуриб кирди, аммо йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятга яқин тургани боис тўғри қарор қабул қила олди - пенальти йўқ.
53'
Месси ўнг қанотдан тезлик билан олдинга боришга уриниб кўрди, аммо Велес унинг йўлига ғов бўлди. Бурчак тўпи.
48'
"Барселона" ўйинни жиддий равишда ўз назоратида олиб боришга уринмоқда. Аммо ҳозирча рақиб жарима майдонига етиб боришнинг имкони бўлмаяпти.
46'
Педро Родригес ва Мунир Эль-Хаддади ўз ўрнини Луис Суарес ва Неймарга бўшатиб берди. Мезбонлар таркибида ўзгариш йўқ.
46'
2-таймга старт берилди. "Барселона"да иккита ўзгариш:
37'
Ўйинда ҳисоб очилган. Мессининг тўп йўқотишидан сўнг мезбонлар тезкор қарши ҳужум уюштиришди. Браво билан яккама-якка чиққан Тьеви имкониятни қўлдан бой бермади - 1:0.
'
Учрашувнинг биринчи тайми якунланди. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.
22'
Барселона ҳимоячилари чап қанотда Тьевини қаровсиз қолдирдилар,тў унга келибтушди ва у дарвоза томонга зарба берди, Браво ўз жойида. Аммо зарба ҳам бироз кучсиз бўлганини таъкидлаш керак.
18'
Верза тепган бурчак тўпига Велез боши билан дарвоза томон зарба берди, аммо ноаниқ.
17'
Альмериянинг ҳужуми,мезбонлар бурчак тўпи ишлаболишди.
9'
Альмерия бурчакдан тўпини амалга оширгандан сўнг Браво тўпни илиб олиб дарҳол шерикларини олдинга бошлади. Раинья тўпни Мунирга узатди, у эса ўз навбатида Мессига.Месси рақиб жарима майдончаси ичига кириб дарвоза томон зарба берди, Рубен тўпни тўсди аммо ушлай олмади, тўп яна Мессига тушди, аммо Лео тўпни қизғанди, шеригига оширмай ўзи зарба берди, аамо уинг тўпи дарвозага етиб бормади.
8'
Сориано чап қанотдан Барса жарима майдончаси ичига тўп узатди, Браво жойидан қўзғалмади, Альба тўпни оши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Мезбонлар бурчак тўпи тепишади.
4'
Альмерия футболчилари аутдан тўпни Барса жарима майдони ичига оширишди, майдон эгалари ҳужумчиларидан бири йиқилиб тушди, пенальти йўқ. Пенальти белгилашга асаос ҳам йўқ эди.
2'
Ҳозирча майдонда қизиқ вазиятлар содир этилмаяпти, Альмерия ҳужум қилишга уринмоқда.
1'
Учрашув бошланди!
'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Альмерия"-"Барселона" учрашувидан матнли трансляцияни бошлаймиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.