Кириш Регистрация

Онлайн трансляция

Испания Ла лигаси

11-тур. 8 ноябрь, соат 00:23. Бош ҳакам: Педро Перес Монтеро

РЕАЛ МАДРИД

Гарет Бэйл (9)
Серхио Рамос (40)
Тони Кроос (56)
Карим Бензема (59)
Криштиану Роналду (83)

5 : 1

РАЙО ВАЛЬЕКАНО

Альберто Буэно (44)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Кейлор Навас
3.Пепе
4.Серхио Рамос
12.Марсело
18.Начо Фернандес
19.Лука Модрич
8.Тони Кроос
10.Хамес Родригес
11.Гарет Бэйл
7.Криштиану Роналду
9.Карим Бензема
  13.Кристиан Альварес
18.Зе Каштру
15.Абдулайе Ба
14.Эмилиано Инсуа
2.Тито
6.Муҳаммад Фатау
10.Роберто Трасоррас
22.Лика
23.Альберто Буэно
12.Гаэль Какута
19.Лео Баптистао
ЗАҲИРА
1.Икер Касильяс
2.Рафаель Варан
17.Альваро Арбелоа
26.Альваро Медран
32.Серхио Агуза
23.Иско
14.Хавьер Эрнандес
  1.Давид Кобеньо
17.Кини
21.Хосабед
8.Рауль Баена
24.Алехандро Позуэло
16.Хавьер Акуино
9.Манушу
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Тито (56)
Кини (90+2)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+2'
Ўйин тугади. "Реал" навбатдаги йирик ғалабани қўлга киритди ва пешқадамлик қилишда давом этади!
90+2'
Кини рақиб жарима майдончаси ичида Рамос оёғига хавфли ташланди ва огоҳлантириш олди
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
90'
Вуууууҳ! Роналдунинг узатмасидан кейин Медран дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва унинг зарбасини Альварес оёғи билан қайтариб қолди!
89'
Меҳмонлар рақиб жарима майдончаси ичида таванлар билан "девор" ўйнашмоқда...
87'
Йирик ҳисобда ютқазаётганига қарамай, "Вальекано" ўз ўйинини намойиш қилишга, тўпни назорат қилишга ва кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. "Мадрид" мудофаа қўрғони вакиллари яхши ўйнашмоқда
87'
Роналду Ла лигадаги ўзининг голлари сонини 18тага етказди
84'
"Реал"да иккита ўзгариш бўлди. Бензема ўрнига Альваро Медран, Бэйл ўрнига Хавьер Эрнандес туширилди
83'
"Реал" ижросида қарши ҳужумда киритилган гол! Бензема чап қанотдан жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини чалғитди ва дарвоза томон зарба берди. Альварес шундоққина қўлтиғининг тагидан тўпни ўтказиб юборди. Посбон учун аламли гол
83'
ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 5:1!
81'
Какута тўпни эгаллаб олди, жарима майдончасига яқинлашиб келди ва Манушуни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқармоқчи бўлди. Рамос тўпни эгаллаб олди
81'
Какута жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
80'
Вуууууҳ! Қойил, Бэйл! Қойил Альварес! Гарет сакраб турган тўпга чап оёқда кучли зарба берди. Тўпга ташланган дарвозабоннинг қўлига теккан тўп, дарвоза устунини силаганча майдонни тарк этди
78'
Абдулайе Ба чап томондан жарима майдончасига кирди ва дарвоза томон аниқ зарба берди. Тўпни Навас эгаллади
77'
Меҳмонлар чап қанотдан қарши ҳужумга ўтишди. Футболчи тўпни ўнг қанотда очилаётган шеригига узатди. Рамос тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди
74'
Вуууууҳ! Кейлор Навас тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Юқоридан узатилган тўпни Абдулайе Ба бош билан дарвозага йўллади. Тўп бўш қолган дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
73'
Какутанинг зарбасидан сўнг тўп жонли деворга тегиб, юқорига кўтарилди ва дарвоза тўрига устки томондан келиб тушди
73'
Баптистао ўрнига Манушу туширилди.
72'
Серхио Рамос жарима майдончаси остонасида рақибга нисбатан фол ишлатди. Дарвозагача 20 метр
69'
Бэйлнинг чиройли узатмасидан кейин Роналду деярли бирга-бир вазиятга чиқди ва зарба берди. Тўп дарвозабоннинг кўкрагига тегиб, майдонни тарк этди
69'
Меҳмонлар ҳужумга ўтишди. Лика чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасга узатди. Навас тўпни эгаллаб олди
68'
"Реал"да дастлабки ўзгариш: Хамес Родригес ўрнига Иско туширилди
66'
"Райо Вальекано" футболчисининг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси аниқ бўлди, аммо кучсиз. Навас тўпни эгаллади
65'
Марсело чап қанотдан узатган тўпга Роналду бироз ета олмади. Дарвозабон тўпни эгаллади
63'
Бензема ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси чизиғи устида турган Модричга узатди. Луканинг зарбасини ҳимоячилар ғов бўлишди
62'
"Райо"да футболчи алмашди: Трасоррас ўрнига Хосабед тушди
59'
Пепе майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва олдинга юриб, Роналдуга узатди. Криштиану ўнг қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига узатди ва Бензема бўш дарвозани ишғол қилди. Такрорий лавҳа кўрсатдики, тўп узатилаётган пайтда Карим офсайдда экан...
59'
ГООООООЛ! Карим Бензема, 4:1!
56'
Кечиктирилган фол учун Титога огоҳлантириш берилди
56'
Роналду ўнг қанотдан жарима майдончасига киришда тўпни йўқотгандек бўлганди, бироқ бир амаллаб тўпни орқага узатди. Тони Кроос 25 метрлардан тўпни тўхтатмасдан, ерлатиб зарба берди ва дарвозанинг бурчагини ишғол қилди! Чиройли зарба!
56'
ГОООООЛ! Тони Кроос, 3:1!
55'
Вууууҳ!!! "Райо Вальекано" гол уриб ҳисобни тенглаштирганди, бироқ Буэно офсайдда деб топилиб, гол бекор қилинди!
54'
Роналду офсайдда қолди
53'
Вууууҳ, Модрич! Бэйл жарима майдончаси ўнг қанотида ичкарига кириб келган Начга узатганди. БИроқ тўп рекошет ҳолатида Модричга келиб тушди. Лука 14 метрлардан кучли зарба йўллади. Ноаниқ
52'
Бурчак тўпи мезбонлар учун хавф туғдирмади
52'
"Вальекано" бурчак тўпи ишлади
51'
Пепенинг бошида лейкопластир билан ёпиштирилган бинт пайдо бўлди
47'
Бурчак тўпидан кейин тўп учун курашда "Райо" футболчиси Пепе билан тўқнашиб кетди. Португалиялик ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилди
47'
Иккинчи бўлимдаги дастлабки ҳужумни меҳмонлар уюштиришди. Чапдан етказилган тўпни Рамос жарима майдончасига ичида майдон ташқарисига чиқариб юборди
46'
"Мадрид" дербсининг иккинчи бўлими бошланди
45+1'
Биринчи бўлим тугади
45+1'
"Реал" дарвозагача 21 метрлардан жарима тўпи ишлади. Бэйл жонли девор устидан ошириб тўпни йўллади. Тўп дарвоза тўсинидан бир неча сантиметр юқоридан ўтиб кетди. Дарвозабон вазиятни назорат қилаётганди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Хамес Родригес тўпни Навасга узатмоқчи бўлди. Тўпни меҳмон ҳужумчилари эгаллаб олишди ва тўпни бир-бирларига узатиш оқибатида Альберто Буэно бўш дарвозани ишғол қилди!
44'
ГОООООЛ! Альберто Буэно, 2:1!
44'
Вууууҳ! Кейлор Навас! Тито томонидан яқин масофадан йўлланган зарбани посбон қайтарди!
40'
Бурчакдан узатилган тўпга бош билан ета олмади, унинг ортида турган Рамос оёқ билан дарвозани ишғол қилди!
40'
ГООООООООЛ! Серхио Рамос, 2:0!
40'
Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасидаги Бензема томон тўпни узатди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
38'
Бурчак тўпидан кейин Бензема бош билан зарба берди! Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди
38'
Хамес ижросида кучли зарба! Альварес чиройли сейв билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
36'
Тўп билан муомала қилиш бўйича кўрсаткич - 50/50%
36'
Марсело чап қанотдан узатмани амалга оширди. Альварес тўпни эгаллаб олди
35'
Бэйл чап қанотдан узатмани аниқ амалга ошира олмади
32'
Тўп учун курашда Бэйл ҳимоячи Титодан устун келди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
31'
Вуууҳ! "Райо" тўпни назорат қилди. Ўнг қанотдан етказилган тўпга Баптистао бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
27'
Роналдунинг узатмасидан кейин Бэйл офсайдда қолди
26'
"Райо Вальекано"да ўзгариш бўлди: Эмилиано Инсуа жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Кини туширилди
23'
Уҳҳҳҳ, ҳакам учун мураккаб вазият юзага келди. Қарши ҳужум натижасида Бензема майдон марказидан Роналду бирга-бир вазиятга чиқарди. Муҳаммад Фатау Криштианунинг ортидан тўпга оёқ чўзди ва ҳужумчини йиқитди. Ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатди
22'
Бурчак тўпи "Реал"га хавф туғдирмади
22'
Титонинг 23 метрдан йўллагна зарбасини Навас эгаллай олмади! Унинг қўлидан чиқиб кетган тўп, майдонни тарк этди
21'
Вууууҳ, "Райо" футболчисининг 24 метрлардан зарбаси кучли ва аниқ бўлди! Навас тўпни эгаллай олмади, муштлари билан қайтарди!
18'
Вуууууҳ, Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди, тўпни қабул қилди ва зарба берди! Тўп оёққа ўтирмади...
16'
Бурчак тўпидан кейин "Реал" дарвозаси олдида тахликали вазият юзага келди, Рамос қалтис вазиятда тўпни қайтариб юборди
16'
Марсело тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Меҳмонлар бурчак тўпи тепади
14'
Роналдунинг чап томондан чап оёқда берган зарбасини Альварес эгаллади
13'
Энди чап қанотдан етказилган тўпни Навас ушлаб олди
11'
"Вальекано" футболчиси чап қанотдан узатмани амалга оширди, Кейлор Навас тўпни осонгина эгаллаб олди
9'
"Райо Вальекано" ўзига ўзи гол олиб келди. Улар ҳимояда тўпни олдириб қўйишди. Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кириб келган Кроосга тўпни узатди. Тони ўз навбатида дарвозабон майдончасига томон узатмани амалга оширди. Бэйл тўпга оёқ қўйди ва бўш дарвозани ишғол қилди
9'
ГОООООЛ! Гарет Бэйл, 1:0!
9'
Ҳозирча "Мадрид" катта босим ўтказаётгани йўқ, меҳмонларга ҳам ўйнаш имкониятини бермоқда
7'
Гаель Какута олисдан зарба йўллади. Дарвоза устунидан 2 метр наридан ўтиб кетди
5'
"Райо Вальекано" ярим ҳимоячиси ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Ҳужумчи тўпни тўхтата олмади
4'
"Реал" оқ, "Райо" қизил формада ўйнамоқда
3'
Роналду чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашди ва зарба берди. Альварес тўпни ушлаб олди
2'
Бурчакдан етказилган тўпни меҳмонлар қайтаришди
1'
"Реал" разведка-мазведка қилиб ўтирмади, дарҳол ҳужумга ўтди. Бензема ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичидаги Роналду томон узатди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Криштиану яна бир марта мухлислар кўз олдида "Олтин бутса"ни қабул қилди ва у билан суратга тушди. Роналду 2013-2014 йилги мавсумда 31та гол урган
'
Криштиану Роналду яқинда қабул қилиб олган "Олтин бутса" майдон четидаги махсус мослама устига қўйиб қўйилган!
'
"Реал" ва "Райо Вальекано" жамоалари "Сантьяго Бернабеу" стадиони майсасисга чиқиб келишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.