Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Онлайн трансляция

Ўзбекистон кубоги

Финал, 12 ноябрь, соат 17:45. . Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)

БУНЁДКОР

0 : 1

ЛОКОМОТИВ

Жасур Ҳасанов (106)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
4.Хайрулла Каримов (С)
6.Анвар Ғофуров
9.Минори Сато
13.Иван Милошевич
14.Воҳид Шодиев
20.Самир Бекрич
21.Сардор Рашидов
27.Сардор Собирхўжаев
33.Олег Зотеев
  1.Игнатий Нестеров
4.Бобур Йўлдошев
7.Садриддин Абдуллаев
17.Салим Мустафоев
18.Фозил Мусаев
20.Ислом Тўхтахўжаев
35.Шавкат Муллажонов
50.Александр Гейнрих
61.Дилшод Раҳматуллаев
70.Алишер Шоғуломов
88.Лутфулла Тўраев
ЗАҲИРА
1.Павел Бугало
5.Дилшод Жўраев
10.Анвар Бердиев
19.Забиҳилло Ўринбоев
27.Сардор Собирхўжаев
28.Достонбек Ҳамдамов
48.Акром Комилов
  84.Темур Жўраев
22.Виктор Карпенко
24.Иброҳим Раҳимов
55.Саҳоб Жўраев
60.Артём Филипосян
75.Марат Бикмаев
77.Жасур О.Ҳасанов
САРИҚ КАРТОЧКА
Анвар Ғофуров (56)
Жавлон Иброҳимов (88)
 
Жасур ҲАсанов (120)

Матн

'
Катта ва ҳалол футбол учун бор бўлинг! Стадионда қолинг!
'
Ўзбек футболида эса мавсум якунига етди. Эътиборингиз учун раҳмат!
'
Келаси йили ОЧЛда иштирок этадиган "Пахтакор", "Локомотив", "Насаф" ва "Бунёдкор" жамоаларига омад тилаймиз!
'
Ниҳоят, "Локомотив" раҳбарияти томонидан футболга киритилаётган маблағлар ўз фойдасини берди. "Локомотив" ОЧЛни гуруҳ босқичида бошлайдиган бўлди!
'
"Локо" футболчилари Кубокни мухлислар олдига кўтариб бориб, ғалабани нишонлашда давом этишмоқда
'
Ғолиб жамоага 200 миллион сўмга чек топширилди
'
Вадим Абрамов ҳам кубокни қўлига олди. "Локо" футболчиларни мураббийни юқорига отишмоқда
'
Ўзбекистон КУБОГИни Мираброр Зуфарович Усмонов "Локомотив" сардори Виктор Карпенкога топширди!
'
ЎФФ бош котиби ҳакамларга эсдалик учун совғалар топширишди
'
Афсус, Олмалиқда ғолибларни тақдирлаш учун саҳна ташкил қилишмапти
'
Ғолибларни тақдирлаш маросими учун барча нарса тайёр. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов, ЎзДАТК раиси Раматов, ОТМК раҳбари Фармонов футболчиларни табриклашмоқда
'
Бугун "Локомотив" ғалабага ҳақли ўйин намойиш қилди. Кўпроқ ҳужум ташкил қилди, олдинга интилди, ҳимояда кам хатога йўл қўйди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришди ва улар ўйин тақдирини ҳал қилишди. Бу ҳам мураббийнинг ютуғи албатта!
'
Вадим Абрамов эса мураббий сифатида ўзининг илк совринини қўлга киритганин эслатиб ўтамиз
'
Бугун "Локомотив"га мухлислик қилганларни ғалаба билан муборакбод этамиз!
'
"ЛОКОМОТИВ" — ИЛК МАРТА ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ СОҲИБИ!
120+3'
Ана шу паллада ўйин якунланди! Ҳакам бурчак тўпини бериб ўтирмади, боиси, қўшимча вақт тугаганди!
120+2'
"Бунёдкор" яна бир жарима зарбасини ўйинга киритади. Ҳал қилувчи палла! Тўпни ҳимоячилар қайтаришди, тўпга Рашидов зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
120+1'
Вууууууҳ! Жарима тўпини ҳимоячилар қайтаришди. Гейнрих Лутфуллани олдинга бошлади. Тўраев дарвозабоннинг устидан ошириб, майдон марказидан тўпни дарвозага йўллади. Зарба бироз кучсиз чиқди. Дарвозага бир метр қолганида Ғофуров тўпни эгаллаб олди!
120+1'
Тўртинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
120'
Жасур Ҳасанов жонли деворни муддатидан аввал тарк этгани учун огоҳлантириш олди. Бу унинг иккинчи "сариғи" экан. Биринчисини қачон олганини сезмай қолибмиз, очиғи. Натижада, у майдонни тарк этди
120'
Жасур Ҳасанов Рашидовга нисбатан ўйин қоидасини бузди
119'
"Қалдирғочлар" катта куч билан олдинга ўтишмоқда. "Қизиллар" бир амаллаб хавфни қайтаришмоқда
117'
Бурчакдан етказилган тўпни Нестеров муштлари билан уриб юборди ва Гейнрих тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтди. У тўпни Ҳасанов узатди. Жасур тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга қарор қилди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
117'
"Бунёдкор" босимни оширмоқда. Ҳозир жарима майдончаси чизиғи устидан берилган зарба ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди!
117'
Вууууҳ! Сардор Рашидов 18 метрдан ўзининг чап оёғи билан зарба берди. Нестеров тўпни ушлаб олди
116'
Бобур Йўлдошевнинг томири тортишган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
113'
Ўнг қанотдан етказилган тўпни Нестеров эгаллаб олди
112'
Гейнрихнинг жаримадан узатмасига Бикмаев ва Тўхтахўжаев бош билан зарба беришга уринишди. Уларга тўпга тегина олишмади. Тўраев тўпни эгаллаб олди
111'
Жасур Ҳасанов майдон марказида тўпни эгаллади ва Сато Минорини алдаб жарима майдончасига кираётганида йиқитилди. Жарима зарбаси!
110'
Ким Донг Жин тезроқ тўпни ўйинга киритишни Игнатийдан сўради
109'
Рашидов жарима зарбасини тепди. Нестеров тўпни қўлидан чиқариб юборди. Милошевич тўп учун кураш олиб борди ва легионернинг оёғидан тўп майдонни тарк этди
108'
"Бунёдкор" жарима майдончасига яқин жойда жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди
106'
Бикмаев чап қанотда бир ҳимоячини алдаб, тўпни дарвозабон майдончасига яқин жойга узатди. Ҳимоячилар ортидан чиқиб келган Жасур Ҳасанов яқин масофадан дарвоани ишғол қилди!
106'
ГОООООООООЛЛЛ! Жасур Ҳасанов, 0:1!
106'
Тўртинчи бўлим бошланди!
106'
"Локомотив"да учинчи ўзгариш: Алишер Шоғуломов ўрнига МАрат Бикмаев туширилди
105+1'
Учинчи бўлим тугади. КИм Донг Жин бурчак тўпини ўйинга киритишга бермади
105+1'
Ислом Тўхтахўжаев жарима зарбасини дарвозабон учун ноқулай тарзда йўллади. Тўраев қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
115'
Қарши ҳужум пайтида Гейнрих яна жарима зарбаси ишлади. Дарвозагача 25 метр...
102'
Вуууууҳ! Ҳасановнинг зарбаси жонли деворга тегиб, юқорига кўтарилди. Шоғуломов тўп учун курашди ва Тўраев муштлари билан тўпни урди. Гейнрих яқин масофадан дарвоза томон зарба берди. Ҳимоячиларга теекан тўп, дарвоза тўрига устки томондан келиб тушди
101'
Иброҳим Раҳимов икки ҳимоячи орасида ўтиб, жарима майдончасига кираётганида Ҳамдамов уни йиқитди. 17 метрдан жарима зарбаси!
100'
"Бунёдкор"да учинчи ўзгариш: Олег Зотеев ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди
98'
Гейнрих томонидан берилган зарбани Акбар Тўраев дарвоза чизиғи устида эгаллаб олди. Кичик рекошет ҳам голга олиб келиши мумкин эди
97'
Гейнрих бурчак тўпини ўйинга киритди. Узатма хавфли бўлди. Тўраев қийинчилик билан тўпни ён томонга уриб юборди. "Локо" ҳуужмни давом эттирди. Шоғуломов ўнг қанотдан жарима майдончасига етказди. Фозил Мусаев тўпга улгурмади. Гейнрих ўнг қанотда жарима зарбаси ишлади
94'
Тўраев худди шундай услубда бу сафар Шоғуломовга тўпни узатди. Каримов тўпни қайтариб қолди
91'
Тўраев тўпнинг тагидан илиб, юмшоқ тарзда жарима майдончасига кириб бораётган Гейнрихга узатди. Аммо Комилов унга нисбатан фаол ўйнади. Саша қоида бузди
91'
Учинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар доира ҳосил қилиб, ўзаро суҳбатлашиб олишмоқда
'
Учинчи бўлимни "Локомотив" бошлаб берадиган бўлди
'
Футболчилар 5 дақиқа дам олишади. Мураббийлар эса уларга тегишли кўрсатмалар беришмоқда
90+3'
Ўйиннинг асосий вақти якунига етди! Ҳали ҳисоб очилмади. "Бунёдкор" - "Локомотив" - 0:0. Қўшимча бўлимлар белгиланади
90+2'
Рашидовнинг зарбасини Нестеров эгаллаб олди
90+1'
Жасур Ҳасанов Ғофуровга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача 30 метрлар масофа бор
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
88'
Гейнрих майдон марказида Иброҳимовдан тўпни олиб қўйди ва олдинга ўтди. Йўл-йўлакай Милошевичдан ўтди, аммо Каримовга бориб урилди. Натижада кичик жароҳат олди. Александр аввалроқ ўнг қанотда очилган Раҳимовга тўпни бериши керак эди
88'
Тўхтахўжаев майдон марказида Сато Минорига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Иброҳимов ҳакамдан сариқ карточка сўрагани учун сариқ кўрсатилди. Унинг ўзига!
86'
Зотеев тўпни дарвозабон майдончаси яқинига узатди. Ўринбоев бош билан зарба берди. Игнатий тўпни эгаллади
85'
Тўп назорати "қалдирғочлар" томонига ўтди. Рашидов ўнг қанотда 2-3 ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига киришга уринди ва тўпни йўқотди
83'
Олис масофадан етказилган тўп учун Ҳасанов курашди. Ғофуров бош билан тўпни Тўраевга узатиб берди
79'
Лушан шогирдлари тўпни эгаллаган заҳоти ҳужумда "навбатчилик" қилаётган Рашидовга тўпни етказишмоқда ҳамда унинг тезлиги ва индивидуал маҳоратига умид қилишмоқда. Ҳозир Сардор Тўхтахўжаевдан ўтиб кета олмади
78'
Ҳасанов бу сафар ўнг қанотдан жарима майдончаси кирди ва чап оёқда зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
76'
Ҳасанов узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. Бугун "Бунёдкор" ўз дарвозаси яқинидаги стандарт вазиятларда яхши ҳимояланмоқда
76'
Темирйўлчилар икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Тўп жарима майдончасидан чиқарилди, аммо ўнг қанотда Иброҳимга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
75'
Раҳимовнинг ўнг қанотдан узатмаси тўппа-тўғри Гейнрихга бориб тушди. Саша жарима майдончасига кирди, аммо зарба беришга улгурмади. ҲИмоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
73'
Ўринбоев бош билан тўпни жарима майдончасига узатди. Тўп учун Мустафоев ва Рашидов кураш олиб боришди. Салим бош билан Нестеровга тўпни етказиб берди
73'
"Бунёдкор"да ҳам иккинчи ўзгариш: Воҳид Шодиев ўрнига Забиҳилло Ўринбоев тушди
73'
Жароҳат олган Муллажонов ўрнига Иброҳим Раҳимов туширилди
72'
Эҳҳҳ, Зотеееев! Шериклари уни чиройли пас билан жарима майдончасига бошлашди! Олег деярли бирга бир вазиятда ўткир бурчакдан зарба берди. Тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди!
72'
Жасур Ҳасанов тўпни дарвоза томон айлантирди. Тўпни Тўраев эгаллаб олди!
70'
Гейнрих ўнг қанотда жарима зарбасини ишлади
66'
Ҳасанов жарима тўпини жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди ва тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Рашидов Тўхтахўжаевдан ўтиб кета олмади
65'
Бекрич чап қанотда Йўлдошевга нисбатан қоида бузди
64'
Ўйиндаги дастлабки ўйиндан ташқари ҳолат бўлса керак. Шодиев офсайдда қолди
62'
Мазкур бурчак тўпи "Бунёдкор" учун тахликали бўлди. Тўп қайта-қайта дарвоза яқинига узатилди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
61'
Жасур майдон тушган заҳоти бурчак тўпи ишлади
60'
"Бунёдкор"да дастлабки ўзгариш: Садриддин Абдуллаев ўрнига Жасур Ҳасанов тушди. Хабарингиз бор, Жасур Олий лигадаги четлатиш учун Жасур иккита ўйиндан иборат дисквалификацияни ўтаб, майдонга қайтди
59'
Зотеевдан узатмани қабул қилиб олган Рашидов жарима майдончаси чизиғи олдидан зарба йўллади. Зарба ноаниқ чиқди
58'
Чап қанотдан тўп Шоғуломов тўпни узатилди. Тўпни Акбар Тўраев эгаллаб олди
57'
"Бунёдкор" ҳимоячилар ҳимояда тўпни бир-бирларига узатишда хатога йўл қўйишди. Садриддин Абдуллаев тўпни эгаллаб жарима майдончасига кираётганида Каримов тўпни тепиб юборишга муваффақ бўлди
56'
Анвар Ғофуровга сариқ карточка. Кечиктирилган фол учун
54'
Рашидовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
54'
Тўхтахўжаев ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача 25 метрлар масофа бор
53'
Гейнрих чап қанотда тўпни Мусаевга узатиб, ўзи жарима майдончасига кириб борди, аммо Фозилнинг узатмаси Сашагача етиб келмади. Ҳимоячи қайтарган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
52'
Гейнрих жарима майдончаси ичида икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетаётганида йиқилди. Пенальти йўқ
51'
Гейнрих жарима майдончаси ташқарисидан Шоғуломов томон тўпни юмалатди. Аммо Алишер тўпни эгаллай олмади. Тўп Акбарга насиб этди
50'
Дилшод Раҳматуллаев икки ҳимоячини чалғитиб, , жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўраев тўпни ён томонга уриб юборди. Мусаев тўпни эгаллаб Гейнрихга берди. Сашанинг дарвозабон майдончаси томон узатмасини дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади!
48'
Тўраев узатган тўпни Бобур Йўлдошев бир ҳимоячининг устидан ўтказиб, жарима майдончасига кириб келди, Каримов тўпни ён томонга тепиб юборди
47'
Ғофуровга тўп қаттиқроқ теккан шекилли, у ўзига келиб олиши учун "Локомотив"чилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Бунёдкор"да ўзгариш бўлди. Акромжон Комилов майдонга тушди. Акмал Шораҳмедов майдонни тарк этди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ким Донг Жин компенсация вақтини қўшмади
45'
"Локо" рақиб жарима майдончаси атрофида тўпни бир-бирларига узатиб, ҳужум ташкил қилди, аммо иш зарбагача етиб бормади. "Бунёдкор" хавфни бартараф этди
43'
Бўлим сўнгига келиб ўйин темпи тушди
41'
Ғофуров чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди, аммо тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди
39'
"Қалдирғочлар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Бу темирйўлчилар учун хавф туғдирмади
37'
Энди Абрамов шогирдлари ўнг қанотдан қарши ҳужумга ўтишди. Бобур Йўлдошев тўпни жарима майдончасига узатди, аммо у Шоғуломовдан ўтиб кетди. ЧАп қанотдан ёрдамга келган Абдуллаев жарима майдончасига кирди, аммо узатмасини ҳимоячилар қайтариб қолишди
35'
"Бунёдкор" майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва тезкор қарши ҳужумга ўтди. Ғофуров узатган тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилган Рашидов тўпни дарвозабон майдончаси томон оширди. Нестеров қайтарган тўп дарвоза тўсинига тегди ва Игнатий тўпни қайта эгаллаб олди
31'
Гейнрих бурчакдан тўпни Тўраевга узатди. Лутфулла ҳимоячини чалғитиб Сашага тўпни тавани билан узатганди, аммо Гейнрих буни кутмади ва тўп йўқотилди
30'
"Локо" бурчак тўпини ўйинга киритди. Номинал мезбонлар эса бурчак тўпини эгаллаб тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Сардор Рашидов чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Нестеров тўпни эгаллади
29'
Лутфулла Тўраев марказий ҳимояда ўйнамоқда ва яхши ўйнамоқда
25'
Вууууууҳ, Гейнрих ва Шоғуломов! Раҳматуллаев жарима майдончасининг ўнг бурчагидан тўпни ҳужумга узатди. Шоғуломов тўпга бош билан, Гейнрих эса оёқ билан ташланди. Алишернинг бошига теккан тўп Сашанинг оёғи олдидан ўтиб кетди
23'
Ўйин тенглашди ва асосан майдон марказида кечмоқда
20'
Эҳ, Гейнрих! Жуда яхши вазиятда — жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллай олмади
19'
"Локо" ярим ҳимоячилари — Садриддин Абдуллаев ва Дилшод Раҳматуллаев яхши ўйнашмоқда
16'
"Бунёдкор"нинг ҳужумларини "қизиллар" бартараф этишмоқда.
14'
Сашанинг ўзи бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўраев муштлари билан тўпни қайтарди. Дилшо Раҳматуллаев 13 метрдан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қила олмади
14'
Гейнрихнинг зарбаси жонли девордаги футболчига тегиб, майдонни тарк этди
13'
Вууууҳ! "Локо" жуда қулай нуқтадан жарима тўпи ишлади. Фозил МУсаевга нисбатан жарима майдончасининг чап қаноти чизиғи устида қоида бузилди!
11'
Вуууууууҳ! Акбар Тўраеееев! "Локомотив" чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп қайтарилганидан кейин темирйўлчилар хавфли ҳужум ташкил қилишди. Тўхтахўжевнинг узатмасидан кейин Шоғуломов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. Алишернинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди!
8'
"Локо" яхши ҳужум ташкил қилди. Абдуллаев-Гейнрих-Раҳматуллаев комбинациясидан кейин Дилшод 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
7'
Дастлабки дақиқалардаги ўйин картинасига аҳамият берадиган бўлсак: "Локомотив" тўпни назорат қилишга ва аниқ ўйланган ҳужумлар ташкил этишга ҳаракат қилмоқда. Сергей Лушан эса қарши ҳужум тактикасини танлаган
5'
Гейнрих тўпни дарвоза томон йўналтиришга ҳаракат қилди. Дарвоза устидан ўтиб кетди
4'
Жавлон жарима майдончаси яқинида Раҳматуллаевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима тўпи
2'
"Бунёдкор" чап қанотда жарима тўпни амалга оширди. Дастлабки узатмани Нестеров муштлари билан қайтарди. Жарима майдончаси чизиғи олдидан берилган зарбани Игнатий оёғи билан қайтариб юборди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! "Бунёдкор" тўпни ўйинга киритди
'
Жамоалар эсдалик учун расмга тушишмоқда. "Локомотив" қизил-қора, "Бунёдкор" оқ рангли формаларда ҳаракат қилишади
'
Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда
'
Диққат, Ким Донг Жин ортидан жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Энг муҳими, ўртага ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмаси қўйилган! Бу ҳамма нарсадан устун!!! Ютқазган жамоа эса февраль ойида бўладиган 2та ўйиндан иборат саралаш босқичидан ўтиши керак бўлади
'
"Бунёдкор" эса ушбу мавсумда медалсиз қолди. Жамоа 4-ўринни банд этди. Шу боис, Лушан шогирдлари ҳам мавсумни соврин билан якунлашни исташади. Бунга шубҳа йўқ
'
Бу йилги мавсумда "Локомотив" яна бир марта кумуш медалларни қўлга киритди. Аммо бу натижа жамоа раҳбариятини асло қаноатлантиргани йўқ. Шу боис, Абрамов жамоаси фақат ва фақат ғалаба учун ўйнайди.
'
Бугун Ўзбекистондаги футбол мавсуми расман якунланади. Мавсумнинг энг сўнгги баҳси - Ўзбекистон кубоги финали. Майдонда "Бунёдкор" ва Локомотив" жамоалари
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.