Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Евро-2016 саралаш

«G» гуруҳи, 4-тур. 15 ноябрь, соат 22:00

АВСТРИЯ

Рубин Окоти (73)

1 : 0

РОССИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Роберт Альмер
Мартин Хинтереггер
Кристиан Фукс
Флориан Кляйн
Александр Драгович
Юлиан Баумгартлингер
Кристоф Ляйтгеб
Златко Юнузович
Марко Арнаутович
Мартин Харник
Марк Янко
  Игорь Акинфеев
Сергей Паршивлюк
Сергей Игнашевич
Василий Березуцкий
Роман Широков
Денис Глушаков
Олег Шатов
Виктор Файзулин
Дмитрий Комбаров
Александр Кокорин
Денис Черишев
САРИҚ КАРТОЧКА
Мартин Хинтереггер (65)
 
Денис Глушаков (11)
Сергей Паршивлюк (71)

Матн

'
Россия кетма-кет 2та дурангдан кейин гуруҳда дастлабки мағлубиятини қайд этди. Капелло шогирдлари гуруҳда 5 очко билан қолишди. Австрия эса 10 очко билан ўз пешқадамлигини мустаҳкамлади. Бугун бўлиб ўтадиган Черногория-Швеция ўртасидаги ўйин ғолиби 2-ўринга кўтарилиб олади
90+5'
Ўйин тугади. Австрия-Россия - 1:0.
90+4'
Глушаковнинг кучли зарбаси жонли деворга тегди
90+4'
Себастьян Предль Дзюбани чалиб йиқитди. Дарвозагача 25 метр
90+3'
Дзюба 11 метрли нуқта атрофида ўз устидан ошириб зарба йўллашга уринди, аммо ҳимоячилар ундан аввалроқ тўпни қайтаришди
90+2'
Австрияда учинчи ўзгариш: Марко Арнаутович ўрнида Марсель Забитцер пайдо бўлди
90+1'
Қўшиб берилган дақиқаларда Австрия бурчак тўпи ишлади.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
88'
Капелло шогирдлари рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга қийналишмоқда
87'
Жароҳат олган Александр Драгович ўрнига Себастьян Предль туширилди
85'
Австрия ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ишончли ҳимояланмоқда
82'
Комбаровнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди, Глушаковнинг зарбасини эса ҳимоячилар қайтаришди
81'
Капелло яна бир ўзгаришга қўл урди: Олег Шатов ўрнига Алан Дзагоев туширилди
80'
Дзюбага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси тепилади
78'
Мезбонлар ҳужум қилишда давом этишмоқда. Бурчакдан етказилган тўпни Хинтереггер дарвоза томон йўллади. Бироз ноаниқ
76'
Россияда ўзгариш: Виктор Файзулин ўрнига Артём Дзюба тушди
75'
Россия бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни қайтаришди
73'
Ушбу стандартдан сўнг Игорь Акинфеев маҳорат кўрсатиб, тўпни қайтарди. Россия терма жамоаси хавфни деярли бартараф этганди. Тўп ҳаттоки Австрия дарвозабони Альмергача етиб борди. Посбон тўпни олис масофага тепди. Харник ўнг қанотдан олдинга ўтди ва олис бурчак томон тўпни кучли тарзда етказди. Бўш қолган Окоти дарвозани ишғол қилди!
73'
ГООООООЛ! Рубин Окоти, 1:0!
71'
Сергей Паршивлюк огоҳлантириш олди. У Арнаутовичга нисбатан қўпол ўйнади
69'
Ионов олдинга ўтди, аммо унинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди
66'
Комбаров жарима тўпини жарима майдончасига етказди. Березуцкий ҳаводаги тўп учун курашда ғолиб чиқди ва тўп унинг бошидан олис устун томон кетди. Широков эса зарба беришга улгурмади
65'
Мартин Хинтереггер сариқ карточка олди. Кокорин оёғига тепгани учун
64'
Златко Юнузович тўғридан-тўғри дарвозага зарба беришга қарор қилди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди
63'
Паршивлюк ўйин қоидасини бузди. Австрия жарима зарбасини тепида. Хавфли бўлиши мумкин
60'
Австрияда ўзгариш: Марко Янко ўрнига Рубин Окоти туширилди
59'
Австриянинг жавоб ҳужуми. Марко Арнаутович чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни 11 метрли нуқта атрофига узатди. Паршивлюк бош билан майдондан ташқарисига чиқариб юборишга улгурди
58'
Дмитрий Комбаров тўпни юмшоқ тарзда 11 метрли нуқта атрофига узатди. Кержаков бош билан зарба берди. Бирозгина ноаниқ.
55'
Россияда ўзгариш: Дениса Черишев ўрнига Алексей Ионов туширилди
52'
Златко Юнузович чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва тўпни Марко Арнаутовичга узатди. Австрия терма жамоаси футболчисининг яқин бурчак томон йўллаган кучли зарбасини Акинфеев эгаллаб олди!
49'
Денис Черишевнинг бироз омади келмади. Кокорин чиройли узатма билан шеригини тўп билан таъминлади. Аммо Денис жарима майдончаси кириш чоғида тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Шунга қарамай, Черишев дарвозабонни алдаб ўтди, аммо унинг ёнида пайдо бўлган ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
47'
Черишев ҳужумга қўшилган Комбаровга тўпни узатди. Ҳимоячи жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
47'
Бўлимни россияликлар фаол бошлашди. Улар ҳужум ташкил қилиш пайида бўлишмоқда
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
'
Биринчи бўлим статистикаси: Тўп назорати: 48-52%, Зарбалар: 3-4, Аниқ зарбалар: 2-1, Бурчак тўплари: 4-2, Офсайдлар: 3-0, Фоллар: 7-6, Огоҳлантиришлар: 0-1.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
44'
Россия бурчак тўпини ўйинга киритди. Сергей Игнашевич бош билан дарвозага аниқ зарба берди! Альмер тўпни қайтаришга улгурди!
42'
Ляйтгеб тўпни 11 метрли нуқта атрофига етказди. Янко тўпни кўкраги билан қайтариб, ўз устидан ошириб йўллашга ҳаракат қилди. Аммо у Берузицкийга урилиб йиқилди. Ҳеч нарса бўлгани йўқ
40'
Вууууҳ! Австрия ҳисобни очишига бир баҳя қолди! Фукс чап қанотдан тўпни олис устун яқинида турган Харникка узатди. У эса бош билан Янкога узатди. Акинфеев тўп чиқишга ва тўпни муштлари билан уриб юборишга ҳаракат қилди, аммо Янкога урилиб, бу ишни муваффақиятли амалга ошира олмади. Дарвозабон ёнида турган Березуцкий тўпни тепиб юборди
38'
Мезбонлар Кокориндан тўпни олиб қўйишди ва ўнг қанотдан тезкор ҳужумга ўтишди. Харник узатиб берган тўпни Комбаров қайтаришга улгурди
34'
Паршивлюк чиройли тарзда Арнаутовичдан тўпни олиб қўйди ва қарши ҳужумни бошлади. Комбаров қанотдан етказган тўпни Черишев бош билан дарвозага буришга уринди. Зарба аниқ чиқмади
33'
Ўйин темпи тушди. Ҳакам ҳам кўп хуштак чалиб, ўйинни совитиб қўймоқда
28'
Файзуллин ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Тўп ҳимоячининг оёғи тегиб, Широковга келиб тушди. Аммо Роман буни кутмаганди, ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди
27'
Бурчак тўпини Капелло шогирдлари қайтаришди
26'
Австрия тезкор ҳужумга ўтди. Мартин Харник ўнг қанотда тўпни эгаллади ва жарима майдончасига кирар-кирмас зарба берди. Акинфеев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
24'
Драгович ўнг қанотдан тўпни жарима майдони чизиғи устига етказди. Янко бош билан зарба берди. Акинфеев тўпни эгаллаб олди
21'
Черишевнинг қаноти фаол ишламоқда. БУрчак тўпи ўйинга киритилди. Игнашевичнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
20'
Австрия бурчак тўпини ўйинга киритди. Россиялик ҳимоячилар тўпни қайтаришди
19'
Кокориннинг бу галги узатмаси чап қанотдаги Черишевга ўтди. Денис бир ҳимоячини алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
17'
Кокориннинг жарима майдончаси томон узатмаси Черишевгача етиб бормади. Ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
16'
Вуҳ! Кокорин 27 метрдан айланма зарба беришга қарор қилди! Тўп дарвоза устунини силаб, майдонни тарк этди
15'
Бурчак тўпини Акинфеев эгаллаб олди
13'
Широков ўйин қоидасини бузгани учун Австрия ўнг қанотдан жарима зарбасини тепди. Василий Березуцкий бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқарию юборди
11'
Денис Глушаков тўп учун курашда Хинтереггерга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди
10'
Бурчакдан етказилган тўпга Янко бош билан зарба берди. Аммо тўп дарвозага аниқ бормади!
9'
Мартин Харник марказда тўпни эгаллаб, олдинга югурди ва зарба берди. Тўп Березуцкийга тегиб, майдонни тарк этди
8'
Аста-секин руслар ҳам ҳужумга ўтишга муваффақ бўлишмоқда
4'
Ўйин бошида темп у қадар юқори эмас. Тўп билан мезбонлар бироз кўпроқ муомалада бўлишмоқда
3'
Арнаутович чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Акинфеев тўпни эгаллаб олди
2'
Австрия қизил, Россия эса оқ рангли футболкаларда ҳаракат қилишмоқда
1'
Учрашув бошланди!
'
ЕВРО-2016 саралаш баҳслари давом этмоқда. Эътиборингизга "G" гуруҳида 1 ва 2-ўринни эгаллаб турган Австрия ва Россия терма жамоалари ўртасидаги 4-тур баҳсидан матнли онлайн трансляцияни ҳавола этамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.